Soyadagi siyosatchilar
2.62K subscribers
1.78K photos
834 videos
11 files
3.41K links
Фаолиятим давомида манфаат топган бўлсангиз, Аллоҳнинг фазлидан, хатолик топсангиз бизнинг қусримиздан билинг!
Download Telegram
August 15, 2022
August 15, 2022
Чилонзор тумани сектор раҳбарларига кимнидир хаваси келганов❗️

Шу бир нарсага тушунмиманда. Масалан нимага дарахт экамиз? Тоза хаво бўлиши учунми? Нимага унда дарахт кесамиз? Тоза хаво кўпайиб кетаётгани учунми? Бундақа тушунмедигон нарсаларим кўп. Ёки биз кўп дарахт эквордикмикин🤒

Дарахтларни ким ўзарга кесишяптимикин деб ўйлаб қоламанда. Ўзимизни, Шаҳрихон туман "Қўрғонча" МФЙ худудида 1 эмас 10 эмас нақад 23 та дарахтни шартта жанозасини ўқишибди. Акалар майдалашишмабди. Тўғри қиладида 1 та 2 та қилиб юришадими🤐

Туманда экалогия деган ташкилот бормикин? Ёки шартта кўзини қисиб турдимикин? Балким ўзлари устида туришгандур. Балким рухсат хам берилгандир қонуний кесиб ташлагани. Нима бўлганда хам 23 та оз-моз эмас дийманда❗️🥋

П/С: Менимча, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани сектор раҳбарларига кимнидир хаваси келганов❗️

Тўлиқ видео: https://youtu.be/SznVx44j3ns

Соядагиларга ҳам улашинг❗️
📌
https://t.iss.one/Soyadagi
August 16, 2022
​​Қимматбаҳо дарахтлардан 28 тупини рухсатнома олмасдан кесилган❗️

Каналимиз орқали тарқалган “Чилонзор тумани сектор раҳбарларига кимнидир хаваси келганов❗️ хабар юзасидан жойига бориб ўрганилган🧾

Аниқланишича, Шахрихон тумани Қўрғонча МФЙ худудидан ўтган А373-Андижон - Тошкент автомагистрал йўлининг ўнг қирғоғида жойлашган арча (можжевельник) манзарали қимматбаҳо дарахтларидан жами 28 (йигирма саккиз) тупини тегишли тартибда рухсатнома олмасдан туман ободонлаштириш бошқармаси маъсул шахслари томонидан кесиб юборганлиги холати аниқланган🤒

Мазкур ҳолатда Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталарни кесганлик учун тўлов таксасига асосан, ўсимлик дунёсига етказилган зарарни ундириш миқдорини хисоб китоб қилинганда кўп миқдорда зарар етказилганлиги аниқланибди. Ушбу ҳолат бўйича қонуний баҳо бериш учун туман прокуратурасига юборилди❗️

Соядагиларга ҳам улашинг❗️
📌
https://t.iss.one/Soyadagi
August 16, 2022
​​Қурилиш ташкилоти нечта фуқароларни алдаб юрибди

Фуқаро мурожаати. Мен Абдураҳимоқва Одинахон Вазирлар Маҳкамасининг низомига мувофиқ давлатимиз томонидан субсидия берилган. Шу йилнинг июнь ойида Андижон шаҳарида “Имкон Хаус” қурилиш ташкилоти томонидан қурилаётган уйларда оли мақсадида Акмажон деган болага учраб уй олиш бўйича мурожаат қилгандик🤒

Акамалжон бизга уйнинг бошланғич тўлови 15 % яни 15 миллион тўлов қилишлигимизни айтди. Биз 15 миллион тўладик. Лекин шартнома бермади, пул олганлиги бўйича квитанция ҳам бермади. Орадан бир ой ўткандан кейин биз билан келишган уйни бошқа фуқарога сотиб юборганини бизни хужжатларимиз банк томонидан кредит чиқар беришлигини рад қилганини айтиб келмоқда. Нима учун бу қурилиш ташкилоти пул олиб фуқароларга шарнома бермаяпти! Нима учун фуқаролардан пул олиб квитанция бермайди

Андижон шаҳар давлат солиқ инспекцияси, шаҳар бўйича ички ишлар органлари юқоридаги холатга қонуний баҳо беришади деб умид қиламиз. Ҳа атканча бу қурилиш ташкилоти яна нечта фуқароларни шундай алдаб келяптикин

Соядагиларга ҳам улашинг❗️
📌
https://t.iss.one/Soyadagi
August 17, 2022
August 17, 2022
August 17, 2022
August 17, 2022