Soyadagi siyosatchilar
2.62K subscribers
1.77K photos
834 videos
11 files
3.41K links
Фаолиятим давомида манфаат топган бўлсангиз, Аллоҳнинг фазлидан, хатолик топсангиз бизнинг қусримиздан билинг!
Download Telegram
⚡️Сербиялик сайёҳ дрон сабаб Ўзбекистонда ушлаб турилибди экан🤒

Хўрланган турист… Туризмни ривожлантириш ҳақида оғиз очмасак ҳам бўлади🤐

https://youtu.be/Bz3uzJGTFHk
July 5, 2022
July 6, 2022
​​Кўчамизга сув беринг дейишмоқда💧

Андижон тумани “Ўрикзор” МФЙ, Камолот кўчасида ичимлик суви йўқлигидан фуқаролар шикоят қилишмоқда💦

Хуллас, туманда сувоқава раҳбари бормикин, худудга катта куч ташлашидан умид қиламиз. Яроқсиз, қувурлардан воз кечиб, қисман бўлса хам янгилаб, доимий сув келишида ёрдам беришини сўрамоқда худуд фуқаролари👨‍👩‍👦‍👦

Андижон тумандаги сектор раҳбарлари ҳам жойларга чиқиб қўйишса яхши бўларди. Фуқароларни Андижон туман сектор раҳбарлари эштишадимикин? Ҳурматли ҳурматлилар илтимос ичимлик суви муаммосини ҳал қилиб беринглар фуқароларни❗️🥋

Соядагиларга ҳам улашинг❗️
📌
https://t.iss.one/Soyadagi
July 6, 2022
​​Бир кунда икки марта свет ўчмоқда❗️

Андижон шаҳридаги "ФҲДЁ" бўлимидамиз эрталабдан бери 100 га яқин фуқаролар ўз ишлари билан бўлимда навбат кутиб отиришибди😎

Лекин бугуннинг ўзида икки марта свет ўчмоқда. Нафақат шу бўлимининг балким Андижон шаҳар миллий тикланиш (ленцкий) кўчасида ЯНГИ бозор худудида свет йўқ. Электрасет раҳбарлари нима қилишмоқда🧐

Электрасет ходимларининг маъсулиятсизлиги сабаб ЯНГИ худудидаги кўплаб давлат ташкилотлари, хусусий секторлар, тадбиркорлик субъектлари моддий ҳамда маънавий зарар кўрмоқда. Моддий ҳамда маънавий зарар ўрнини ким қоплайди😜

П/С: Қишда свет ўчса совуқ сабаб дийишади. Ёзда свет ўчганига иссиқ бўлиб кетди дийишадими шунда🥋

Соядагиларга ҳам улашинг❗️
📌
https://t.iss.one/Soyadagi
July 7, 2022
​​Ишлам калламе қолди 🤣

Мабодо ҳаёл суриб кетаётиб, бошингни бетон симёғочга "қанғиллатиб" урсанг, билгинки сен Андижон вилоятининг, Бўстон туманидасан 😳 😁

Йўқ-йўқ, электросетдагиларда айб йўқ. Шунчаки маҳалла ва йўл ўзбошимчалик билан қурилган. Столбада айб йўқ 😞 🙊

Бўстон тумани, "Гулшан" МФЙ, Новбоши кўчаси 📍

® Nodiriydvs2

Соядагиларга ҳам улашинг❗️
📌
https://t.iss.one/Soyadagi
July 8, 2022
​​“Саховат ва кўмак жамғармасига” ноқонуний 300 миллиондан ошиқ пул ўтказган. Лекин❗️

Андижон шаҳар “Саховат ва кўмак жамғармасига” 30 дан ошиқ фуқароларга (жаррохлик амалиёти, фарзандларини оқ кон касаллигини даволатиш, дори дармонга, онкология шифохонасида даволатиш, яшаш уйида ёнғин туфайли зарар кўрганлиги, чет давлатида жаррохлик амалиёти қилиш, жигар церрози касаллигини даволатиш учун) 300 миллиондан ошиқ пул маблағларини фуқароларнинг қийнаётган муаммолар бўйича кўмак кўрсатган👌

Хўш нимаси ноқонуний дийишиз таъбиий холат. Сабаби Кенгаш қарорисиз бу маблағларни сарф этиш ноқонуний хисобланади. Бу амалиёт учун қонунчиликда жавобгарлик бор! Хўш энди масаланинг иккинчи томони бор. Шу ишларни қонуний қилса бўлмасмиди. Бўларди албатта. Нима учун бўлмади унда? Андижон шаҳар “Саховат ва кўмак жамғармаси томонидан Кенгаш котибятига 100 дан ошиқ фуқароларнинг мурожаатларига асосан зарурий маълағларни чиқриш мақсадида 2 (икки) ой олдин депутатлар томонидан кўриб чиқилиш мақсадга муфоқиқлиги юзасидан барча тегишли хужжатлар тақдим эътилган🤒

Ўз навбатида депутатлар жорий йилнинг 28 май куни Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашининг йигирма тўққизинчи сессияси бўлиб ўтган эди. Сессия кун тартибига “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Андижон шаҳар бўлинмаси Саховат ва кўмак жамғармасига келиб тушган маблағлар ҳисобидан кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида масала киритилган эди. Сессия кун тартибига киритилган юқоридаги масала депутатлар томонидан бир овоздан тасдиқланган😎

Лекин, Кенгаш котибяти томонидан Кенгаш қарори расмийлаштирилмасдан пайсалга солиниб келинмоқда. Фуқаролар эса бундан ҳабарсиз “Саховат ва кўмак жамғармаси”га хар куни кимдур фарзандиниг, кимдур яқин жигарларини даволатиш учун маблағ жудаям зарурлиги сабаб ноиложсиз хокимятнинг эшигини тагида кутгани кутган. Билмайдики Котибят томонидан депутатларнинг қарорини тегишли тартибда расмийлаштирилмаганини. Билмайдики қорни тўқ билан қорни очни нима иши борлигини

Мана энди “Саховат ва кўмак жамғармасига” бировнинг айби билан айбсиз айибдор бўлиб қолаверади. Халиги (бировнинг орқасини ёпаман деб ўзининки очилиб қолади дийишармиди) март бўлиб мени айбимни деб бу саховатдагилар қонунди бузишга мажбур бўлиб қолди дийдигон эркак борлигига шубҳам бор албатта❗️🥋

Соядагиларга ҳам улашинг❗️
📌
https://t.iss.one/Soyadagi
July 8, 2022
Forwarded from ASOSIY - BOZOR
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
July 8, 2022
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
July 9, 2022
July 9, 2022
Forwarded from ASOSIY - BOZOR
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
July 9, 2022
July 9, 2022
July 9, 2022
July 9, 2022
​​70 минг доллорлик тилла соат❗️

Икки гумонланувчи бири иккинчисига 70 минг доллорлик соат берганини иддао қилибди. Табиийки иккинчиси инкор этади. Ғалати тушунарсиз холат шундай эмасми. Ўзи ростан хам шунча қиммат соат берганмикин 🤒

Ўзи нима иш эканки 70 минг доллорлик тилла соат берадиган. Шунча қиммат соатни қаердан олганикин. Агарда тухмат қилаётган бўлса бердим деб жавобгарлик бормикин тухмат қилганга ҳам 🤨

Ёки ростан ҳам олиб туриб олмаганман дияптимикин. Кутиб турореликчи нима бўладикин. Кутишдан бошқа иложимиз ҳам йўқку тўғрими 🤐

П/С: Ха айтканча халиги гап келганда айтволе. Халиги таълимдаги арзимаган 48 миллиард тақдири бўйича жамоатчиликка нимадур дийилармикин❗️🥋

Соядагиларга ҳам улашинг❗️
📌
https://t.iss.one/Soyadagi
July 9, 2022
July 11, 2022
July 12, 2022
​​Қуллар давлати эмас давлатимиз❗️

Хазил хазил билан, лекин 3 фоиз эмас, аслида 1 фоиз хам ушлаб қолиши мумин эмас. Сабаби, ўша пластик карточка ичидаги пул учун хар битта фуқаро хар хил банкларга турли солиқлари тўлаган🤨

Хеч бир банк, хеч бир пластик карточкага, маълум солиқ солмасдан (даромад солиғи, фойда солиғи, ва хоказолар) пул ўтказиб бермайди.
Бу Банклар, Чет эл кредит линиялари орқали олаётган кредитларини атига 0,5-2 фоиз билан олиб, кейинчалик Ўзбекистон фуқароларига камида 25 фоиздан пуллайди🤒

Бу хам етмагандек, энди очиқчасига шилишга ўтишяпти. Марказий Банк борми Ўзбекистонда? Бу бошболдоқчилик қачон тугайди

Қуллар давлати эмас давлатимиз. Хамма хохлаган тажрибасини ўтказадигон. Хур ватанда яшаётганимизни эслатиб қўйиш керакми. Нақд пулда олсек хозирги ушлаб қолаётган 1 фоиз хам ўзимизда қолажими🥋

Соядагиларга ҳам улашинг❗️
📌
https://t.iss.one/Soyadagi
July 13, 2022
​​Тақдимнома тақдири нима бўлди! Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси изоҳ беришини сўраймиз❗️

Aндижон вилояти Прокуратурасининг телеграмдаги расмий каналида 2021 йилнинг 03 декабрь кунги РАСМИЙ БАЁНОТда Андижон шаҳар ҳокимининг 14.04.2021 йилдаги 84-Қ-сонли қарори билан “А.О.Б.” МЧЖга Андижон шаҳар, “Ёйилма” МФЙ, А.Темур шоҳ кўчаси бўйида жойлашган 100 кв. метр ер майдонида ҳудудий ХУЖМШ билан ижара шартномаси тузиш шарти билан “Замонавий лойиҳалар асосида 3 қаватли, 1-2-қаватларини “Гўзаллик салони”, 3-қаватини турар-жой биносига мослаб қуриш” учун ажратиб беришга ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрлашга рухсат берилганлиги🤨

Мазкур ҳолат фуқароларнинг мурожаатига асосан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан ўрганилиб, ушбу ҳудуддаги қурилиш ишларида Ўзбекистон Республикасининг “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги Қонуни, Ер кодекси, Шаҳарсозлик кодекси ва соҳага оид бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилганлиги аниқланган🤒

Шунга кўра, 05.11.2021 йилда шаҳар прокуратураси томонидан аниқланган қонунбузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имкон яратиб берган шарт-шароитларни бартараф этиш, шунингдек, шаҳар ҳокимининг 14.04.2021 йилдаги 84-Қ-сонли қарорини бекор қилиш масаласини қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқиш хусусида Андижон шаҳар ҳокими номига тақдимнома киритилганлиги бўйича расмий баёнот берилган🤐

Аммо, бироқ, лекин, қонун устуворлигини таъминловчи прокуратура органлари ўзлари чиқарган тақдимнома тақдири билан негадур қизиқмаяпти. Бу ҳолат бўйича фуқароларнинг ҳали ҳам ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Ҳурматли қонун химоячилари Расмий баёнот баёнотлигича қолиб кетмаслиги керак😳

П/С: Андижон шаҳар, “Ёйилма” МФЙда жойлашган 35-кўп қаватли уйда яшовчи фуқаролар сизлардан хали ҳам норози. Ноқонуний қурилмаларни буздиришга қонуний ваколатларингиз борми🥋

Соядагиларга ҳам улашинг❗️
📌
https://t.iss.one/Soyadagi
July 13, 2022
​​Деҳқонларнинг шўри қурсин, Фермерларнинг шўри қурсин, Ўзбекларнинг шўри қурсин❗️

Иқтисодчи Отабек Бакиров: Ўзбекистон тарихидаги энг қиммат заводнинг маҳсулотиям энг қиммат бўлади-да🤐

Арзон дизель ва авиакеросинимиз бўлади, деган ёлғон ваъда шиорлар билан маъқуллатиб олинган, тарихимизда энг қимматга тушган завод "UZBEKISTAN GTL" дизель ёқилғисининг нархлари ошишда давом этмоқда. Бугунги биржа савдоларига "UZBEKISTAN GTL" дизель ёқилғисининг ҳар тоннаси 15,6 млн.сўмдан қўйилган (https://uzex.uz/trade/offer/62127). Бир ҳафта аввал 4 млрд.долларлик заводнинг маҳсулотлари илк марта савдога чиқарилганида бир тонна дизель 15,1 млн.сўмдан эди😳

Айни қишлоқ хўжалиги ишлари авжида ва дизелга бўлган боғлиқлик юқори бўлган кунларда "UZBEKISTAN GTL" иштаҳаси кундан-кунга очилмоқда. Деҳқонларнинг шўри қурсин, фермерларнинг шўри қурсин, ўзбекларнинг шўри қурсин😱

Майли, дизель ёқилғиси деярли уч баробар арзон Қозоғистон билан солиштирмаймиз, майли 4 млрдлик заводни тушидаям кўрмайдиган, фақат импорт ҳисобидан кун кўрадиган, лекин нархлар 2 баробар арзон Қирғизистон билан ҳам солиштирмаймиз🤨

Узоққа бормайлик, бу юҳоларга нисбатан ўзимизнинг Бухоро нефть қайта ишлаш заводи ҳам сал инсофлироқ чиқаяпти. Сув текин газдан эмас, нефтдан олинаётган дизель сал инсоф билан, тоннаси 15,2 млн.сўмдан савдога қўйилмоқда (https://uzex.uz/trade/offer/38753)🧐

Бу каррасига қимматлаштирилган завод қурилиш пайтидаям ўзбекистонликларни қоқиштирган эди, мана ишга тушди дейилгандан кейин ҳам қоқиштиришда давом этмоқда😭

Соф бозор товари бўлган унинг нархи, гўштнинг нархи, тухумнинг сал қимирлаб қолса, дарров чора тадбир тузишади, бозорни назорат қилишга ўтишади. Лекин ғирт монополлаштирилган ва каррасига қимматлаштирилган дизель бўйича эса ҳамма жим. Ҳеч ким ўйламайдики, отнинг калласидек дизелнинг нархлари эртага унниям, гўштниям, тухумниям нархини қимматлаштиради❗️🤒🥋

Соядагиларга ҳам улашинг❗️
📌
https://t.iss.one/Soyadagi
July 14, 2022
​​Суд қарори ижроси нега таъминламаяпти

Суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларда ҳокимиятнинг учинчи тармоғи бўлмиш судлар фаолиятига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишни кучайтириш, одил судловни таъминлашдир👌

Бу судлар томонидан қабул қилинган ҳужжатларнинг ўз вақтида сўзссиз ижро этилишига ҳам боғлиқ. 2021 йил 17 августь куни Андижон туманлараро судининг очик суд мажлиси оз биносида фуқаролик ишлари бўйича туманлараро суд раиси И.Г.Азизовни раислигида, 2-1701-2105/6734 - сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, суд Даъвогар Мамарасулов Қабилжон жавобгар, Станин Олег Геннадьевичдан “Қарз ундириш ҳақида”ги даъвоси қаноатлантирилган🧐

Жавобгар, Станин Олег Геннадьевичдан ҳисобидан даъвогар Мамарасулов Қабилжон фойдасига 15.990.000 сўм қарз ва фоиз 3.731.000 сўм даьвогар томонидан толанган 635.209 сўм давлат божи жами 20.373.359 сўм ундириш бўйича қарор қабул қилинган🤨

Орадан 11 ( ой) ўтишига қарамай суд қарори ижроси нега таъминламаяпти? Суд қарорлари ижросини кимдир назорат қиладими ёки қарорлар фақат қоғозда қолаверадими

П/С. Суд қарорлари ижросини кимдир назорат қилади деган яхши гумондамиз❗️🥋

Соядагиларга ҳам улашинг❗️
📌
https://t.iss.one/Soyadagi
July 14, 2022