Sirdaryo IIB | Rasmiy kanal
4.79K subscribers
11.9K photos
4K videos
1 file
7.36K links
Bizning ijtimoiy tarmoqlarda rasmiy sahifalarimiz

Telegramda 👉https://bit.ly/3bc0rpc
Facebookda 👉https://bit.ly/3YY3wfD
Youtubeda 👉 https://bit.ly/3mZwiMu
Instagramda 👉 https://bit.ly/3Qxjt9N
OK 👉 https://ok.ru/profile/586847883184
VK 👉 http
Download Telegram
#odam_savdosi

Сирдарёда одам савдоси билан шуғулланувчи шахс қўлга олинди....батафсил

https://t.iss.one/SirdaryoviloyatIIB
#Биласизми

❗️Ички ишлар ходими қандай ҳолларда электрошок қурилмаларини қўллаш ҳуқуқига эга?

☑️ “Ички ишлар тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига мувофиқ, ички ишлар органи ходими қуйидаги ҳолларда электрошок қурилмаларини қўллаш ҳуқуқига эга:

👉 фуқарога ёки ички ишлар органи ходимига қилинган ҳужумни қайтариш учун;
👉 жиноятга ёки маъмурий ҳуқуқбузарликка чек қўйишда;
👉 ички ишлар органи ходимига қаршилик кўрсатилишига чек қўйишда;
👉 жиноятни содир этиш чоғида ёки уни содир этганидан кейин дарҳол кўриб қолинган, яширинишга уринаётган шахсни ушлашда;
👉 ушлаб турилган шахсларни ва қамоққа олинган, маъмурий қамоққа олинган шахсларни олиб бориш, қўриқлаб бориш ва қўриқлашда, шунингдек қочишга уринишини, атрофдагиларга ёки ўзига зарар етказишини бартараф этиш мақсадида;
👉 фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи оммавий тартибсизликларга ҳамда бошқа ғайриқонуний хатти-ҳаракатларга чек қўйишда.

Кимларга нисбатан электрошок қурилмаларини қўллаб бўлмайди?

➡️
Электрошок қурилмаларини:

▫️ ҳомиладорлик белгилари сезилиб турган аёлларга;
▫️ногиронлик белгилари кўриниб турган шахсларга;
▫️ёши аниқ кўриниб турган ёки маълум бўлган вояга етмаганларга нисбатан қўллаш тақиқланади.

Бундан уларнинг қуролли қаршилик кўрсатганлиги ёки фуқароларнинг ёхуд ички ишлар органи ходимининг ҳаёти ва соғлиғига ҳақиқатда таҳдид этиб, гуруҳ бўлиб ҳужум қилганлиги ҳоллари мустасно.

🔰 Электрошок қурилмаларини қўллаш шартлари

1️⃣ Электрошок қурилмаларини қўлланилишидан аввал уларни қўллаш нияти тўғрисида аниқ ифодаланган огоҳлантириш бўлиши керак.

Фақатгина, ушбу огоҳлантиришнинг имкони бўлмаган ёхуд уларнинг қўлланилишини кечиктириш фуқароларнинг ва ички ишлар органи ходимининг ҳаёти ва соғлиғига бевосита хавф туғдирадиган ҳамда бошқа оғир оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган ҳоллар мустасно.

2️⃣ Электрошок қурилмаларини қўлланилиши юзага келган вазиятга, шахслар хатти-ҳаракатларининг хусусиятига ва хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши керак. Бунда ички ишлар органи ходими ҳар қандай зарарнинг имкон қадар кам бўлишига интилиши шарт.

3️⃣ Электрошок қурилмаларини қўлланилганлиги натижасида тан жароҳати олган фуқароларга биринчи ёрдам кўрсатилиши, шунингдек имкон қадар қисқа вақт ичида тиббий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилиши, уларнинг қариндошлари эса 24 соат ичида бу ҳақда хабардор қилиниши керак.

4️⃣ Мазкур воситанинг қўлланилиши учинчи шахсларнинг ҳаёти, соғлиғига хавф туғдирмаслиги ва мол-мулкига зарар етказмаслиги керак.

https://t.iss.one/SirdaryoviloyatIIB
#Bilasizmi

❗️Ichki ishlar xodimi qanday hollarda elektroshok qurilmalarini qo'llash huquqiga ega?

☑️ “Ichki ishlar to'g'risida”gi Qonunning 23-moddasiga muvofiq, ichki ishlar organi xodimi quyidagi hollarda elektroshok qurilmalarini qo'llash huquqiga ega:

👉 fuqaroga yoki ichki ishlar organi xodimiga qilingan hujumni qaytarish uchun;
👉 jinoyatga yoki ma'muriy huquqbuzarlikka chek qo'yishda;
👉 ichki ishlar organi xodimiga qarshilik ko'rsatilishiga chek qo'yishda;
👉 jinoyatni sodir etish chog'ida yoki uni sodir etganidan keyin darhol ko'rib qolingan, yashirinishga urinayotgan shaxsni ushlashda;
👉 ushlab turilgan shaxslarni va qamoqqa olingan, ma'muriy qamoqqa olingan shaxslarni olib borish, qo'riqlab borish va qo'riqlashda, shuningdek qochishga urinishini, atrofdagilarga yoki o'ziga zarar yetkazishini bartaraf etish maqsadida;
👉 fuqarolarning hayoti va sog'lig'iga, jamoat xavfsizligiga tahdid soluvchi ommaviy tartibsizliklarga hamda boshqa g'ayriqonuniy xatti-harakatlarga chek qo'yishda.

Kimlarga nisbatan elektroshok qurilmalarini qo'llab bo'lmaydi?

➡️
Elektroshok qurilmalarini:

▫️ homiladorlik belgilari sezilib turgan ayollarga;
▫️nogironlik belgilari ko'rinib turgan shaxslarga;
▫️yoshi aniq ko'rinib turgan yoki ma'lum bo'lgan voyaga yetmaganlarga nisbatan qo'llash taqiqlanadi.

Bundan ularning qurolli qarshilik ko'rsatganligi yoki fuqarolarning yoxud ichki ishlar organi xodimining hayoti va sog'lig'iga haqiqatda tahdid etib, guruh bo'lib hujum qilganligi hollari mustasno.

🔰 Elektroshok qurilmalarini qo'llash shartlari

1️⃣ Elektroshok qurilmalarini qo'llanilishidan avval ularni qo'llash niyati to'g'risida aniq ifodalangan ogohlantirish bo'lishi kerak.

Faqatgina, ushbu ogohlantirishning imkoni bo'lmagan yoxud ularning qo'llanilishini kechiktirish fuqarolarning va ichki ishlar organi xodimining hayoti va sog'lig'iga bevosita xavf tug'diradigan hamda boshqa og'ir oqibatlarga olib kelishi mumkin bo'lgan hollar mustasno.

2️⃣ Elektroshok qurilmalarini qo'llanilishi yuzaga kelgan vaziyatga, shaxslar xatti-harakatlarining xususiyatiga va xavflilik darajasiga muvofiq bo'lishi kerak. Bunda ichki ishlar organi xodimi har qanday zararning imkon qadar kam bo'lishiga intilishi shart.

3️⃣ Elektroshok qurilmalarini qo'llanilganligi natijasida tan jarohati olgan fuqarolarga birinchi yordam ko'rsatilishi, shuningdek imkon qadar qisqa vaqt ichida tibbiy yordam ko'rsatish choralari ko'rilishi, ularning qarindoshlari esa 24 soat ichida bu haqda xabardor qilinishi kerak.

4️⃣ Mazkur vositaning qo'llanilishi uchinchi shaxslarning hayoti, sog'lig'iga xavf tug'dirmasligi va mol-mulkiga zarar yetkazmasligi kerak.

https://t.iss.one/SirdaryoviloyatIIB
“Қон топшир – ҳаёт инъом эт!”...батафсил

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

https://t.iss.one/SirdaryoviloyatIIB
Оқолтин тумани ИИБ ҲПБ ХҚМБ инспектори Д.Усманова томонидан туман ИИБ профилактик ҳисобида рўйҳатда турувчи хотин қизлар билан профилактик сухбат ўтказилиб, қайта ҳуқуқбузарликлар содир этмаслик бўйича расмий огоҳлантириш берилди.

https://t.iss.one/SirdaryoviloyatIIB
Оммавий тадбирларни ўтказиш учун рухсатнома беришга “ваколатли орган - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги” деб белгиланганлиги сабабли Сирдарё вилояти ИИБда.... батафсил

Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ

https://t.iss.one/SirdaryoviloyatIIB
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
Hurmatli fuqarolar, telefoningizni begonalardan yiroqda saqlang!
———
Ҳурматли фуқаролар, телефонингизни бегоналардан йироқда сақланг!
———
Уважаемые граждане, храните телефон в недоступных для посторонних лиц местах
!

Website | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok | Ok | TV
Сирдарё тумани ИИБ МваФРБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 декабрдаги “ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОСИНИНГ ХОРИЖГА ЧИҚИШ БИОМЕТРИК ПАСПОРТИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА БЕРИШ ТИЗИМИНИ ЯРАТИШ ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БИОМЕТРИК ПАСПОРТ ТИЗИМИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА”ги 4079-сонли Қарори ижросини таьминлаш мақсадида фуқароларга сифатли хизматлар кўрсатилмоқда.

https://t.iss.one/SirdaryoviloyatIIB
Сирдарё тумани ИИБ МваФРБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябр кунидаги “ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ИДЕНТИФИКАЦИЯ ID-КАРТАЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА”ги 6065-сонли Фармони ижроси юзасидан туман ходимлари сидқидилдан хизмат қилишмоқда.

https://t.iss.one/SirdaryoviloyatIIB
Сирдарё туманида фаолият юритаетган жойлаштириш воситалари ҳусусан, хусусий клиникалар фаолияти туман ИИБ МваФРБ ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги “ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОЛАРИ ВА ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТАРТИБИНИ СОДДАЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА”ги 593-сонли Қарори талаблари тушунтириб борилмоқда

https://t.iss.one/SirdaryoviloyatIIB
"Odam savdosi ustidan jinoiy javobgarlikni kuchaytirishda huquqbuzarliklar profilaktikasi inspektorlarining roli" mavzusida seminar-treningni o‘tkazdi...batafsil
————
"Одам савдоси устидан жиноий жавобгарликни кучайтиришда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси инспекторларининг роли" мавзусида семинар-тренингни ўтказди...батафсил

https://t.iss.one/SirdaryoviloyatIIB
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📺"Diyor Yangiliklari"

🎥Guliston shahar IIB HPB voyaga etmagan bilan ishlash guruhlari tomonidan maktablarda davomat tadbirlari o'tkazilib kelinmoqda

https://t.iss.one/SirdaryoviloyatIIB