Sirdaryoavtoyol
322 subscribers
49.9K photos
2.11K videos
13 files
4.36K links
Сирдарё вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси

📞 (99867) 227 34 02

Facebook: https://www.facebook.com/sirdaryoviloyati.ayhbb
Download Telegram
Сирдарёдаги портлаш ҳодисаси оқибатида жабрланганларга зудлик билан шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилди

Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 22 октябрь куни соат 04:55 да Сирдарё вилояти Малик аҳоли пунктидаги Мудофаа вазирлиги омборида якка тартибда портлаш содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур воқеа оқибатида жабрланганлар ҳолати юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Аниқланишича, Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани, Малик СИУ да юз берган портлаш ҳақида соат 05:01 да туман тез тиббий ёрдам бўлимига хабар келиб тушган.

Шундан сўнг ушбу ҳодиса натижасида шикастланган 16 нафар беморнинг 12 нафари Сирдарё тумани тиббиёт бирлашмасига олиб келинган. Барча жароҳат олганларга зудлик билан биринчи ёрдам кўрсатилган.

Хусусан, 5 нафар фуқаро Сирдарё туман тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тиббий ёрдам бўлимида, 7 нафар беморга эса амбулатор ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, 4 нафар бемор Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Сирдарё филиалида стационар кузатувга олинди.

Жабрланганлар орасида жиддий жароҳат олган ва оғир аҳволдаги беморлар йўқ.

Айни пайтда РШТЁИМ ва унинг Сирдарё филиалидан малакали шифокорлар Сирдарё туман тиббиёт бирлашмасига сафарбар қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу беморлар ҳолатини ўз назоратига олган.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📣Ҳокимлар кадастр органлари ишига аралашмайди – Президент қарори

📝Қарорга мувофиқ, 2023 йил 1 январдан Кадастр агентлигининг ҳудудий тузилмалари фаолиятини ташкил этиш Кадастр агентлиги томонидан амалга оширилади.

Ҳудудий бошқарма ва бўлимлар фаолиятини молиялаштириш республика бюджетидан амалга оширилади. Ҳудудий бўлимлар, Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) филиалларининг фаолиятига ҳокимлар томонидан аралашиш ёки таъсир ўтказиш қатъий тақиқланади

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇷🇺 Бугун, 22 октябрь куни Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг биринчи ўринбосари, «Ўзсувтаъминот» АЖ бошқаруви раиси Соҳиб Саифназаров Россия Федерациясининг «Росгеология» АЖ делегацияси вакиллари билан учрашув ўтказди.

👉Батафсил👈

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Тожикистон «Ўзбекистон –Туркманистон - Эрон» йўналишида
Туркияга қатнайдиган юк поезди қатновини йўлга қўйди

📍
https://uza.uz/posts/418322

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tube
Қўшимча ахборот

Сирдарё туманидаги ҳарбий қисм омборида содир бўлган ҳодиса оқибатида кўрилган зарарни аниқлаш ҳамда уларни бартараф қилиш мақсадида тегишли вазирлик ва идоралар масъул вакиллари ҳамда вилоят сектор раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳи тузилди.

Ҳарбий қисм яқинида жойлашган маҳаллалар тўлиқ қамраб олиниб, хатловдан ўтказилди. Ҳисоб-китобларга кўра 3 742 та турар ва нотурар жойларнинг томи, шифти, дераза ва эшик ромларига қисман талафот етгани аниқланди.

Кўрилган амалий чоралар натижасида бугуннинг ўзида 2 минг квадрат метр ойналар аҳолига етказилиб, ўрнатиб берилди. Бу борадаги ишлар тизимли равишда давом эттирилмоқда.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга Хитой Коммунистик партиясининг XX қурултойи муваффақиятли ўтказилгани ҳамда у партиянинг Марказий қўмитаси Бош котиби лавозимига қайта сайлангани муносабати билан табрик йўллади.

"Хитой Халқ Республикаси Сизнинг раҳбарлигингиз остида мисли кўрилмаган ютуқларга эришиб келмоқда. Узоқни кўзлаган доно сиёсатингиз, олиб бораётган кенг кўламли ислоҳотларингиз, аввало, Хитой халқининг турмуш тарзини тубдан яхшилашга ва мамлакатнинг бардавом тараққиётини мустаҳкамлашга хизмат қилмокда", дейилади жумладан мактубда.

Давлатимиз раҳбари Си Цзиньпин томонидан эълон қилинган янги режалар ва олға сурилган барча ташаббуслар Хитой давлатининг гуллаб-яшнашига муносиб ҳисса қўшиши ва унинг халқаро нуфузини янада юксалтиришига ишонч билдирган.
Бугунги кунда Хитой Ўзбекистоннинг етакчи савдо ҳамкорига айлангани, мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик барча соҳаларда жадал ривожланиб бораётгани алоҳида қайд этилган.

"Сиз, азиз биродарим билан бундан кейин ҳам дўстона ва очиқ мулоқотларни давом эттиришга тайёрлигимни билдираман. Ишончим комилки, келажакда Ўзбекистон-Хитой ўзаро манфаатли алоқаларини биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан янада юқори чўққиларга албатта олиб чиқамиз", дейилади мактубда.

Мамлакатимиз етакчиси Си Цзиньпинга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт-саодат ва масъулиятли давлатчилик фаолиятида янги зафарлар, дўст Хитой халқига эса тинчлик ва давомий равнақ тилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Сирдарё туманида зарар кўрган турар ва нотурар жой биноларига 10 минг квадрат метр ойна ва 4,5 мингдан ортиқ шифер етказилди

Ўтган бир сутка давомида зиён етган биноларнинг ярмидан ортиғи тўлиқ таъмирланди.

Telegram|Facebook|Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
XXI аср — технология асри

Темир йўл ётқизиш машинаси

👉 https://t.iss.one/UZBEKISTANUZ