Sirdaryoavtoyol
321 subscribers
50K photos
2.11K videos
13 files
4.36K links
Сирдарё вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси

📞 (99867) 227 34 02

Facebook: https://www.facebook.com/sirdaryoviloyati.ayhbb
Download Telegram
Forwarded from Cардор Tошпулатов
Сирдарёйўлкўкалам унитар
корхонасининг ишчилари томонидан.
Халқаро ахамиятдаги М34

"Тошкент-Душанбе" автомобиль йўлининг 117-118 км оралиғига экилган игна ва япроқ баргли кўчат ўсимликларнинг ташқи кўринишини яхшилаш, яшнатиш ва сифатини оширишга қаратилган бўлиб, унда дарахт ва ўсимликлар соғлом муҳитни шакллантириш мақсадида БИ-58 ва ЕNTOLUCHO кимёвий препаратлар билан хашаротларга қарши суспензиялаш ва дорилаш ишлари бажарилмоқда.

Сирдарё автомобил йўллари бош бошқармаси матбуот хизмати.
Forwarded from Cардор Tошпулатов
КЕНГ ВА ОБОД ЙЎЛЛАР ЮРТИМИЗ КЎРКИ

Сирдарё кўприклардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан айни кунларда махаллий ахамиятдаги 4К-658 автомобил йўлининг 0-2 км
қисмида иссиқ асфалътобетон қопламаси ётқизилиб, жорий таъмирлаш ишлари бажарилмоқда.

Сирдарё автомобил йўллари бош бошқармаси матбуот хизмати.
Forwarded from Davronbek
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси огоҳлантиради!

Ўзбекистон гидрометерология хизмати марказининг маълумотларига кўра, жорий йилнинг
21-24 май кунлари республикамизнинг тоғ ва тоғ олди ҳудудларида шамол тезлиги секундига
15-20 метргача кучайиши, қисқа ёмғир ёғиб, дўлга айланиши кутилмоқда.

Шу сабабли, хавфсизлик қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз.

Сирдарё вилояти ФВБ
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида спорт таълимини яхшилаш, иқтидорли спортчиларни саралаш ва уларнинг захирасини яратиш ҳамда мураббийларни тайёрлаш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🌐 Лондонда бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон таълим форумида ўзбекистонлик делегация ҳам иштирок этмоқда

Президент таълим муассасалари агентлиги ахборотга кўра Ҳилола Умарова бошчилигидаги Агентлик делегацияси Лондон шаҳрида Бутунжаҳон таълим форумида иштирок этишмоқда.

Форум доирасида таълим соҳасидаги нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва мутахассисларнинг тақдимотлари бўлиб ўтади.

Унда таълим соҳасида пандемиядан кейинги чора-тадбирлар, карантин шароитининг ўқитиш тизимига таъсири ҳамда таълимни ривожлантириш бўйича халқаро ҳамкорлик каби масалалар муҳокама қилинади.

🔘Маълумот ўрнида: Бутунжаҳон таълим форуми анъанавий тарзда ҳар йили ўтказилади ҳамда таълим соҳасидаги дунёнинг энг нуфузли тадбирларидан бири ҳисобланади. Бу йил форумда 1000 нафарга яқин мутахассис иштирок этмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📍Сирдарёда криптовалюта ишлаб чиқариш билан шуғулланган ноқонуний майнинг фермалар фаолиятига чек қўйилди

Ўтказилган тезкор тадбир давомида маълум бўлишича, муқаддам судланган, Гулистон шаҳрида яшовчи фуқаро бинолардан бирини ижарага олиб, рухсат этилмаган криптовалюта фермасини электр тармоғига улаш орқали жиҳозлаган. Давлатга қарийб 532 миллион сўм миқдорида зарар етказилган. Тергов жараёнида ашёвий далил сифатида 19 дона майнинг қурилмаси олинди.

Шунингдек, Гулистон шаҳрида яшовчи яна бир фуқаро февраль ойида майнинг фермаси очиб, 40 минг доллар миқдорида даромад кўрган бўлиб, текширув давомида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, давлатга 134 миллион сўмдан ортиқ зарар етказгани аниқланган. Тинтув чоғида фуқародан 148 дона майнинг қурилмаси олиб қўйилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📌 Спортдаги натижалар яратилган шароитларга ҳали мос эмас — Президент

Ш.Мирзиёев раислигида спортни оммалаштириш, спорт таълимини яхшилаш ва иқтидорли спортчиларни тайёрлаш бўйича йиғилиш бошланди.

Сўнгги беш йилда спортни ривожлантиришга қарийб 4 трлн сўм йўналтирилиб, 118 та янги йирик спорт объекти фойдаланишга топширилгани ва 110 та объект реконструкция қилингани таъкидланли.

Жорий йилда спорт соҳасига 2 трлн 300 млрд сўм (2017 йилдан 5 бараварга кўп), шундан спорт таълим муассасалари учун 1 трлн 200 млрд сўм ажратилди.

〰️〰️〰️
📌 Бирорта вилоят, туман ёки шаҳар ҳокими спортнинг барча турлари бўйича тизимли ишлашни йўлга қўя олгани йўқ — Президент

Спорт мактаблари билан олимпия захиралари коллежлари ва олий спорт маҳорати мактаблари ўртасида селекция борасида узвий «занжир» йўлга қўйилмагани қайд этилди.

Мисол учун, республикадаги 279 та болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг 190 тасида 36 та олимпия спорт туридан бор-йўғи 10 таси ўргатилади.

Оқибатда, халқаро мусобақаларда қатнашиш учун давлат барча ташкилий ва молиявий шароитларни яратиб бераётганига қарамасдан, Осиё ва жаҳон олимпия спорти бўйича чемпионатларида 5-6 нафардан совриндор чиқмоқда, холос.

6 та
олий спорт маҳорати мактаби, 32 та олимпия спорт федерацияси олимпия захиралари коллежлари билан ишлашни ўз ҳолига ташлаб қўйган. Коллежлардаги 9 мингга яқин спортчиларнинг 21 фоизи миллий терма жамоага кира олган, холос.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Энди спортчиларни тайёрлаш ва селекция қилиш бўйича мутлақо янги тизим жорий қилинади

🥊 Президент раислигидаги йиғилишда Сидней ва Рио Олимпиадаларида шуҳрат қозонган Андижон, Бухоро ва Фарғона бокс мактаблари бугунги кунга келиб натижа кўрсатмай қўйгани таъкидланди.

🏆 Ўтган йили 352 та республика мусобақаси ўтказилган бўлса-да, бирорта ҳудудда туман босқичи, 158 тасида эса вилоят босқичи ташкил этилмаган.

〰️〰️〰️
Янги тизим Бухоро вилояти мисолида тушунтирилди. Жумладан:

👨🏻‍💻 ҳар бир маҳаллада иккита мавсумда (апрель-июнь, сентябрь-декабрь) мусобақалар ташкил этилиб, яхши натижа кўрсатган ёшлар спорт бўлими ва ёшлар етакчиси томонидан электрон рўйхатга киритилади,

📍бу ёшлар вилоятдаги 19 та спорт мактабининг махсус гуруҳларида (8 ойгача) мураббийлар билан бепул шуғулланади;

махсус гуруҳлардаги профессионал спортга салоҳияти бор ёшлар йўналишига кўра вилоятдаги 4 та ихтисослашган мактабга қабул қилинади (сузиш, яккакураш, ўйин турлари ва енгил атлетика, бадиий гимнастика);

📈 спорт мактаби тренерларининг иш ҳақи 35 фоизга оширилади. Бундан ташқари, яхши натижа кўрсатган мактаб директорлари, тренерлар ва бошқа мутахассисларга қўшимча 50 фоизгача устама тўланади;

💰 жамоавий спорт турлари бўйича ҳудудий чемпионатларда спортчилари ғолиб бўлган тренерларга 5 фоиз, республика чемпионатида — 20 фоиз устама берилади;

⚙️ вилоятдаги спорт мактаблари ихтисослигига қараб олимпия спорт турлари бўйича базага айлантирилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🌐 Cпортчиларни маҳалладан бошлаб танлаб олиш бўйича электрон платформа ишга туширилади

Йиғилишда Спортни ривожлантириш вазирлигига:

279 та болалар ва ўсмирлар спорт мактабларидаги шарт-шароитлар ва тренерларнинг малакасини жойига бориб ўрганиш ҳамда уларни олимпия спорт турларига ихтисослаштириш;

ҳар бир спорт мактабини ўз ҳудудидаги маҳалла, мактаб ва техникумлар билан боғлаб, уларда камида 1 тадан олимпия спорти тўгаракларини ташкил этиш;

спорт мактабларини тиббий асбоб-ускуналар, дори-дармон ва спорт кийимлари билан таъминлаш учун жорий йилда 35 млрд сўм ажратиш каби топшириқлар берилди.

〰️〰️〰️
🏗 Йил якунигача 508 та маҳаллада кўп функцияли спорт майдончалари қурилади

Президент ёшларнинг спорт мактаблари билан қамровини 1,3 бараварга ошириб, 520 минг нафарга етказиш вазифасини қўйди.

Бундан ташқари, 69 та тумандаги спорт мактабларида камида 20 та, 47 тасида 15 та, қолган 91 тасида 10 та олимпия спорт турига тайёрлашни йўлга қўйиш топширилди.

«Яна бир бор таъкидлайман, йил якунига қадар 6 миллион нафар ёшларни оммавий спорт билан қамраб олиш — бу сиёсат», деди Президетнт.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк