Sirdaryoavtoyol
333 subscribers
49.8K photos
2.09K videos
13 files
4.34K links
Сирдарё вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси

📞 (99867) 227 34 02

Facebook: https://www.facebook.com/sirdaryoviloyati.ayhbb
Download Telegram
#Оқолтин_ТЙФУК

Оқолтин туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси йўлсозлари томонидан ушбу халқаро аҳамиятидаги А373 «Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-
Андижон орқали-Ўш» автомобиль йўлининг 0-14 км.да хосил бўлган носозлик(Пучина)ни бартараф этиш мақсадида йўлни асос қисмини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилоят автомобиль йўллари бош бошқармаси МАТБУОТ ХИЗМАТИ
Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятида саноатни ривожлантириш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Президент жорий йилда вилоят саноатини 14 фоизга ошириш имконияти борлигини таъкидлади. Бунинг учун 750 миллион долларлик 10 та йирик лойиҳа ва 580 миллион долларлик 110 та ҳудудий саноат лойиҳаси бажарилиши қайд этилди. Уларда 7 500 та янги иш ўрни яратилади.

Бу йил қурилиш материаллари бўйича 460 миллион долларлик 31 та лойиҳани ишга тушириш вазифаси қўйилди.

Жиззах вилоятида камида 2 минг Мегаватт қайта тикланувчи энергия манбалари учун салоҳият борлиги таъкидланди. Бундан фойдаланиб, 270 Мегаватт қуёш энергияси қувватлари ишга туширилиши айтилди. Бунинг ҳисобига 236 миллион киловатт соат ишлаб чиқарилиб, танқислик ортиғи билан қопланади, жами 71 миллион куб метр газ тежалади.

Батафсил
🔹🔹🔹🔹

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔰Президент фармони лойиҳасига мувофиқ, қуйидагилар белгиланмоқда:

🔹 2023 йил 1 июндан республиканинг барча аҳоли пунктларида транспорт воситалари ҳаракатланишининг энг юқори тезлиги соатига 70 километрдан 60 километргача туширилади.

🔹 2023 йил 1 сентябрдан транспорт воситасининг мулкдорига транспортни бошқариш ҳуқуқи ўтказилган шахс билан тегишли ҳужжатни тақдим этган ҳолда давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларини транспортни бошқариш ҳуқуқи ўтказганлиги ҳақида хабардор қилиш ҳуқуқи берилади.

Бунда, хабарнома олинган кундан  ваколатли орган томонидан ҳуқуқбузарликларни қайд этиш тизимига тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳамда ушбу транспортда содир этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун бошқариш ҳуқуқи ўтказилган шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани расмийлаштириш тартиби жорий этилади.

📌
Ушбу ҳавола орқали Фармон лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этинг: https://regulation.gov.uz/oz/d/76071

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Энергетика вазирлигининг расмий муносабати: Водий вилоятларидаги АГТКШлари белгиланган тартибда фаолият юритади, тармоқларда тарқалган хабарлар мутлақо асоссиз

Ижтимоий тармоқларда “Водий вилоятларидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолияти вақтинча тўхтатилади” мазмунида хабарлар тарқалди.

Ушбу хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмаслигини маълум қиламиз ва фуқаролардан бу каби тасдиқланмаган хабарларга ишонмасликларини сўраймиз.

Республика бўйича, хусусан, водий вилоятларидаги АГТКШлари фаолияти маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган жадвалларга асосан давом этади.

Ўз навбатида, ижтимоий тармоқ вакилларидан бу каби асоссиз ва тасдиқланмаган хабарларни тарқатмасликларини сўраймиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан бу  маълумот эълон қилинмаган.

Ишончли маълумотларни фақатгина бизнинг расмий манбаларимиздан олишингиз тавсия этилади.

ФВВ

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
⚡️Бош вазирнинг матбуот котиби лавозимидан озод қилинди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг айрим ходимларини эгаллаб турган лавозимларидан озод қилиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси қарор қабул қилди.

Ўзбекиcтон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-269-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг янги тасдиқланган ижро этувчи тузилмасига мувофиқ:

Хасанов Бахтияр Мадаминович пенсияга чиқиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг матбуот котиби лавозимидан озод қилинди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Вазирлар Маҳкамасида шyъба мудири лавозимидан озод этилди

Ўзбекиcтон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги [269-сон] фармони билан Вазирлар Маҳкамасининг янги тасдиқланган ижро этувчи тузилмасига мувофиқ:

Тухтаев Зафар Шахатамович бошқа ишга ўтиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибияти Соғлиқни сақлаш ва спорт соҳасидаги ислоҳотларни мувофиқлаштириш шyъбаси мудири лавозимидан озод қилинди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Forwarded from Cардор Tошпулатов
#Сирдарё_ТЙФУК

Сирдарё туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси йўлсозлари томонидан ушбу халқаро аҳамиятидаги А373 «Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-
Андижон орқали-Ўш» автомобиль йўлининг 51 км.да хосил бўлган носозлик(Пучина)ни бартараф этиш мақсадида йўлни асос қисмини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилоят автомобиль йўллари бош бошқармаси МАТБУОТ ХИЗМАТИ