Sirdaryoavtoyol
326 subscribers
49.8K photos
2.1K videos
13 files
4.35K links
Сирдарё вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси

📞 (99867) 227 34 02

Facebook: https://www.facebook.com/sirdaryoviloyati.ayhbb
Download Telegram
Расман! Вазирлар Маҳкамаси тизимини қуйидаги вазирликлар ташкил этади:

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги;

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;

Тоғ-кон ва геология вазирлиги;

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги;

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги;

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги;

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги;

Табиат ресурслари вазирлиги;

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги;

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;

Сув хўжалиги вазирлиги;

Рақамли технологиялар вазирлиги;

Адлия вазирлиги;

Транспорт вазирлиги;

Маданият ва туризм вазирлиги;

Мудофаа вазирлиги;

Энергетика вазирлиги;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги;

Ташқи ишлар вазирлиги;

Ички ишлар вазирлиги;

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

@uza_uz
Байрам ярмаркалари – эл хизматида

📍
https://uza.uz/posts/438444

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йил 20 декабрь куни Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида ҳозирги кунда давлат аппаратида такрорланиш кўплиги, кераксиз штатлар борлиги, марказлашув юқорилигини, оқибатда бугунги мураккаб масалаларга тўғри ечим топиш учун ортиқча вақт, куч ва ресурс сарфланаётганини қайд этган эди.

Шу муносабат билан Давлатимиз раҳбари ихчам ва самарали давлат бошқарув тизимига ўтиш, Ҳукумат, вазирликлар ва ҳокимликларнинг иш фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш, улар фаолиятининг мезони сифатида фақат ва фақат одамларни рози қилишни белгилаш мақсадида кенг кўламли маъмурий ислоҳотларни илгари сурган эди.

Узоқ тайёргарлик кўрилган ва чуқур таҳлил қилинган ушбу ислоҳотларни ҳаётга жорий этиш мақсадида давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимиз ҳаётида тарихий аҳамиятга эга ҳужжат – “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон ва унинг ижросини самарали ташкил этиш бўйича қарор имзоланди.

Янги фармон ва қарор билан нималар ўзгаради?

1. Энг аввало, 2023 йил 1 январдан бошлаб:

- Ҳукуматга бўйсунадиган ижро органлари сони 61 тадан 28 тага, шу жумладан вазирликлар сони 21 тагача қисқартирилмоқда. Бунда, 20 та идора тўлиқ тугатилмоқда;

- барча вазирликларнинг штатлари 30 фоизгача қисқартирилади;

- илғор хорижий тажрибалар асосида давлат бошқаруви идоралари фақат вазирлик, қўмита, агентлик ва инспекциядан иборат бўлади. Бунда, вазирлик тегишли соҳада давлат сиёсатини амалга оширишга масъул бўлиб, тармоққа кирувчи қўмита, агентлик ва инспекцияларга раҳбарлик қилади.

Facebook|Instagram|Twitter
2. Ҳукуматда амалдаги 8 нафар Бош вазир ўринбосари ва 3 нафар Бош вазир маслаҳатчиси лавозимларидан фақат 4 нафар Бош вазир ўринбосари қолдирилмоқда.

Бош вазир ўринбосари бир вақтнинг ўзида вазир ёки бошқа раҳбарлик лавозимини эгалламайди ҳамда вазирликлар ва бошқа давлат идоралари фаолиятини тўғридан-тўғри бошқармайди.

Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида амалдаги 269 та штатдан 120 таси қолади. Бунда, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳалар бўйича котибиятлар, департаментлар ва улар ҳузуридаги бўлимлар, шунингдек, Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси, Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўлимидан иборат Вазирлар Маҳкамаси аппарати тугатилмоқда.

Унинг ўрнига Ҳукумат раҳбари фаолиятини ҳуқуқий, ташкилий-техник, ахборот-таҳлилий ва протокол жиҳатдан таъминлайдиган Бош вазир котибияти ташкил қилинмоқда.

3. Вазирларнинг сиёсий мақоми, ваколатлари, Президент, парламент ва жамоатчилик олдидаги сиёсий масъулияти ҳамда жавобгарлиги кескин оширилмоқда. Уларнинг соҳага ажратиладиган маблағларни ишлатишдаги мустақиллиги белгиланмоқда.

Шунингдек, ажратилган маблағлар ва умумий штат бирлиги доирасида вазирларга ўз тузилмасини мустақил белгилаш ваколати берилмоқда.

Вазирлар конституциявий мақомидан фойдаланган ҳолда, Бош вазир билан тўғридан-тўғри ишлайдиган тизим жорий этилмоқда. Яъни, Ҳукумат қарорлари лойиҳалари, мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим ижтимоий-иқтисодий масалалар вазирлар иштирокида муҳокама қилиниб, коллегиал ҳал этилади.

Содда қилиб айтганда, вазирлар:

- янги қарор лойиҳаларини ўзлари ишлаб чиқади;

- қарор лойиҳасининг долзарблиги, ташкилий-молиявий механизмлари ва кутилаётган натижаларини Ҳукумат аъзолари олдида ўзлари ҳимоя қилади.

4. Вазирлик ва идораларнинг функциялари қайта кўриб чиқилиб, бир-бирини такрорлайдиганлари қисқартирилади. Бунда, хусусий секторга ўтказилаётган давлат функциялари камида 3 баробарга кўпайтирилади.

Facebook|Instagram|Twitter
5. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ҳар бир вазирликнинг йил давомида эришиши зарур бўлган мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари) белгиланади.

Вазирлар ҳар йил бошида ўзининг ўринбосарлари кесимида белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришиш бўйича ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиб, жамоатчиликка тақдим қилади.

Худди шу каби, вазирликларнинг жойлардаги бўлинмалари раҳбарлари ҳам мақсадли кўрсаткичларга эришиш бўйича ҳудудий ривожланиш дастурини ишлаб чиқиб, жамоатчиликка тақдим қилади.

Вазирлар ва унинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг йил якунига қадар ушбу дастурлар ижроси ва мақсадли кўрсаткичларга эришилганлиги юзасидан очиқ ҳисобот бериши белгиланмоқда.

6. Давлат бошқарувида очиқликни таъминлаш, рақамли бошқарув моделига ўтиш мақсадида вазирликларнинг буйруқ ва қарорларини “E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилиш ва эълон қилиш амалиёти йўлга қўйилмоқда.

7. Давлат бошқаруви аппаратини сақлаш харажатларини қисқартириш мақсадида вазирликларда:

- масофавий “онлайн қабул”, “виртуал ташриф“ каби замонавий технологияларга асосланган иш услублари кенгайтирилади;

- энергия сарфи босқичма-босқич, шу жумладан тежамкор технологиялар жорий этиш ҳисобига камайтирилади.

Умуман, фармон ва қарор билан республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти ва иш тизимини такомиллаштириш бўйича яна бир қатор янгиликлар жорий этилмоқда.

Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари доирасида республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Самарқанд ва Фарғонада мансабдор шахсларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди

📍
https://uza.uz/posts/438458

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
24 та давлат бошқаруви органининг ташкилий бўйсунуви ўзгаради

Президент фармонига мувофиқ, 2023 йил 1 январдан қуйидаги республика давлат бошқаруви органларининг ташкилий бўйсунуви ўзгаради:

Қўмиталар:

Давлат статистика қўмитаси – Статистика агентлиги шаклида қайта ташкил этилиб, Ўзбекистон Президенти ҳузурига ўтказилмоқда;

Мудофаа саноати давлат қўмитаси – Мудофаа саноати агентлиги шаклида қайта ташкил этилиб, Мудофаа вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси – Маданият ва туризм вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси – Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси – Ўрмон хўжалиги агентлиги шаклида қайта ташкил этилиб, Табиат ресурслари вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Давлат солиқ қўмитаси – Солиқ қўмитаси шаклида қайта ташкил этилиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Давлат божхона қўмитаси – Божхона қўмитаси шаклида қайта ташкил этилиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси шаклида қайта ташкил этилиб, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси – Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси шаклида қайта ташкил этилиб, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Агентликлар;

Ёшлар ишлари агентлиги – Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Президент таълим муассасалари агентлиги – Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги шаклида қайта ташкил этилиб, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Кинематография агентлиги – Маданият ва туризм вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги – Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

«Ўзархив» агентлиги – Адлия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги – Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги – Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузурига ўтказилмоқда;

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги – Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги – Дори-дармон ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ вазифа ва функциялари Соғлиқни сақлаш вазирлигига ўтказилган ҳолда, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Инспекциялар:

Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси – Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси – Сув хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Бошқа органлар:

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси – Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда.

@uza_uz
#kun_tarixi

2️⃣4️⃣ ДЕКАБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ВОҚЕАЛАР

🇻🇦1294 йил —Бенедетто Каэтан Бонифаций VIII номи билан Рим Папаси бўлган;

⛵️1777 йил —капитан Жеймс Кук "Инқилоб" ва "Кашфиёт" кемаларида Крисмас оролини каш этган;

🚙 1801 йил —инглиз механик-конструктори Ричард Тревитик илк буғ автомобилини намойиш этган;

🛥 1811 йил —Ютландия соҳилларида Британиянинг "Defence" ва "St-George" кемаларини фалокати юз берди. 1318 одам ҳалок бўлган;

🗡 1865 йил — Ку-клукс-клан ташкилоти ташкил топган;

⚔️ 1914 йил —Биринчи жаҳон урушининг ғарбий
фронтида сулҳ тузилган;

🇦🇱 1924 йил— Албания республикаси ташкил топган;

🛡1941 йил— Иккинчи жаҳон уруши даврида Брянский фронти шакллантирилган;

📝1942 йил —РСФСР "Ё" ҳарфини жорий этиш тўгрисида қарор қабул қилган;

🇱🇾 1951 йил —Ливия мустақил давлат дея эълон қилиниб, Ливия Бирлашган Қироллиги ташкил топган;

🚀 1979 йил— "Ариан" француз ракетасининг илк муваффақиятли парвози амалга оширилган;

🇺🇿🇹🇲1993 йил—Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов МДҲ давлат ва ҳукумат бошлиқларининг Ашхободда бўлган учрашувида иштирок этган;

📌 1993 йил—Бошқирдистон республикасининг амалдаги Конституцияси қабул қилинган;

🇺🇿🗳1994 йил—Республикамиз ҳудудидаги 250 та сайлов округида Ўзбекистон Республикаси Парламенти—Олий Мажлисга биринчи марта кўппартиявийлик асосидаги сайловларнинг биринчи босқичи бўлиб ўтган.

🔎 @unutilgan_tarix
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрида бўлади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев посетит с рабочим визитом город Санкт-Петербург для участия в неформальной встрече глав государств-участников Содружества Независимых Государств.

#Mirziyoyev #tashrif #MDH #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Cардор Tошпулатов
УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИ ЖОЙЛАШГАН АВТОМОБИЛЬ ҚАТНОВ ҚИСМИДА ЎҚУВЧИЛАР ҲАРАКАТ  ХАВФСИЗЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА...

Сирдарё шаҳар ХТБга қарашли умумий ўрта таълим мактабларига  ўқувчи болалар хавфсиз келиб кетишларини таъминлаш мақсадида Сирдарё йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси ишчилари томонидан умумфойдаланувдаги М34 «Тошкент-Душанбе» автомобиль йўлининг 75-76 км қисмида пиёдалар ўтиш йўлагига светафор қурилмаси ўрнатилди.


Шу билан бирга автотранспорт бошқарудаги ҳайдовчиларни ҳушёрликка чорловчи огоҳлантирувчи, ахборот ишора ва тақиқловчи йўл белгилари ўрнатилиб, транспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини пасайтириш чоралари амалиётга тадбиқ этилди.

Сирдарё вилояти Автомобиль йўллари Бош бошқармаси матбуот хизмати.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев провел телефонный разговор с Президентом Азербайджанской Республики Ильхамом Алиевым.

#Mirziyoyev #muloqot #Ozarbayjon #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Энди йўл, кўл ва сув омборларининг ҳам ҳужжати бор

📍
https://uza.uz/posts/438484

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе