Sirdaryoavtoyol
326 subscribers
49.8K photos
2.1K videos
13 files
4.35K links
Сирдарё вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси

📞 (99867) 227 34 02

Facebook: https://www.facebook.com/sirdaryoviloyati.ayhbb
Download Telegram
⚡️Газ ва электр муаммоси бўйича қонунбузилишга йўл қўйган айрим раҳбарлар қамоққа олинган

Айни дақиқаларда аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан мутаносиб таъминлаш масалалари бўйича Республика штабининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Йиғилиш Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков раҳбарлигида танқидий руҳда бўлиб ўтмоқда.

Унда жумладан қонунбузилишга ҳамда масъулиятсизликка йўл қўйган соҳа раҳбарларидан айримларга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ва қамоққа олингани маълум қилинди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ Самарқандда фуқароларни АҚШга юбормоқчи бўлган фирибгарларни қўлга олди

📍
https://uza.uz/posts/433965

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Ақидапарастлик материалларини тарқатган икки шахс қамалди

📍
https://uza.uz/posts/433984

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Президент Шавкат Мирзиёев янги иш ҳафтасини Венгриянинг «OTP» банки делегацияси билан учрашувдан бошлади.

Музокаралар кун тартибидан олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалалари ўрин олган. Европанинг ушбу етакчи банки Ўзбекистон банк-молия бозорига кириш жараёнини бошламоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
❗️ ДИҚҚАТ ЁЛҒОН (ФЕЙК). Интернет фирибгарларининг тузоғига тушманг!
————
Телеграм мессенжери орқали турли канал ва гуруҳларда "TBC" АТБ банки номидан фойдаланиб тарқатилаётган "TBC банк энг қулай кредит ташкилоти. Биз ҳамма учун кредитларни мақуллаймиз. 50.000.000 сўмгача кредит берамиз. Кредит бўйича фоиз 0% 3 йилга. Картангизга пул 5 дақиқада." мазмунидаги хабарлар келса, АСЛО уларга ИШОНМАНГ. Ушбу хабарлар ЁЛҒОН.
Эҳтиёт бўлинг фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолманг.
Эътиборли бўлинг, фирибгарлар Сиз орқали телеграм мессенжерида ҳаволани бошқаларга тарқатишга уринмоқдалар.
Фейк хабарларга алданманг, батафсил маълумотларни олиш учун бизнинг каналларизни кузатиб боринг!

#Мен_банк_картам_СМС_кодини_ҳеч_кимга_бермайман

#стоп_фейк_кибержиноятлар

Telegram | TelegramRU | Facebook | YouTube | Twitter | Instagram
⚠️ #Тезкор #Диққат #Тарқатинг
Ҳурматли Сирдарё вилояти фуқаролари ва вилоятга ташриф буюрувчи меҳмонлар диққатига!

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15-апрелдаги тегишли баёнига асосан Сайҳунобод тумани “Иттифоқ” МФЙ ҳудудида жойлашган давлат аҳамиятидаги 4Р-25 “А-373 автойўли-Сайхун қ-Бахт ш-Қозоғистон Республикаси чегараси” автомобиль йўлининг 49+600 км.да “Шўрўзак” зовури устига қурилган 54,6 пм узунликдаги темир-бетон кўприк авария ҳолатига келганлиги, ҳамда йўл ишлари дастурига киритилиб маблағ ажратилганлиги ва таъмирлаш ишларини бошлаш учун Сайхунобод тумани ҳокимининг тегишли қарори билан мазкур темир-бетон кўпригида барча турдаги автотранспорт воситалари харакати 60 иш кунига тақиқланиб, йўналиши вақтинчалик ўзгартирилади.

Таъмирлаш ишлари даврида Сайхунобод туманига кириб-чиқувчи барча турдаги автотранспорт воситалари қатновини вақтинчалик А-373 “М-39 автойўли-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўлининг 38-39 км, 4Р-25 “А-373 автойўли-Сайхун қ-Бахт ш-Қозоғистон Республикаси чегараси” автомобиль йўлининг 32-41 км, 4К-647 “Бирлашган ДХФУ-Хисор қ” автомобиль йўлининг 0-7 км, 4Н-645 “Ёшлик қ-Паймард қ” автомобиль йўлининг 0-7 км йўналиши бўйлаб ҳаракати ташкиллаштирилади.

Вилоятимиз аҳолиси ва ташриф буюраётган меҳмонлардан мазкур автомобиль йўлида жойлашган темир-бетон кўпригида йўловчи ва автотранспорт воситалари харакат хавфсизлигини таъминлаш, фавқулодда вазиятлардан химоя қилиш, туман аҳолисига қулайликлар яратиш мақсадида амалга оширилаётган таъмирлаш ишларини тўғри тушунади деган умиддамиз ва олдиндан юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

Сирдарё вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси матбуот хизмати

Канал👉
@SirdaryoSadosi
Ангрен нефть базасида авария сабаб 11,5 тонна АИ-80 бензини оқиб кетди

Ижтимоий тармоқда Ангрен нефтебазасида авария содир этилганлиги билан боғлиқ тарқалган хабар юзасидан корхона бошлиғи Д.Азимов муносабат билдирди:

- Жорий йилнинг 10 декабрь куни тахминан соат 20.10 да Ангреннефтебазаси ҳудудида 5000м(куб) ҳажмдаги 20-сонли сиғим (резервуар) сифонининг жўмраги ҳаво ҳарорати пасайиши муносабати билан музлаб ёрилиш юз берган. Натижада сиғимда бўлган АИ-80 бензин ёқилғи маҳсулоти 11500 литр тўкилган. Содир бўлган авария ҳолати завод ишчи-ходимлари томонидан шу куннинг ўзида соат 20.45 да бартараф қилинган. Ҳеч кимга жиддий зарар етказилмаган.

Ёқилғи маҳсулотлари тўкилиши натижасида ёмғир суви чиқадиган лоток ариқлари орқали завод ҳудудидан 2022 йил соат 14.00 да ташқарига сизиб чиққан.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотларини бериш тўғрисида"ги Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан "О присуждении Государственных премий Республики Узбекистан в области науки и техники, литературы, искусства и архитектуры"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Венгриянинг энг йирик “OTP” банки бошқаруви раиси Шандор Чаньини қабул қилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял председателя правления крупнейшего венгерского банка «OTP» Шандора Чаньи.

#Mirziyoyev #qabul #Vengriya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
“Ўзбекнефтгаз” шохобчаларида Аи-80 бензини нархи 6800 сўмдан 5700 сўмга тушади

Ўзбекистон
Республикаси Президентининг “АИ-80 русумли автобензин маҳсулотини акциз солиғидан озод қилиш бўйича” ҚАРОРИ қабул қилинди

Қарорда қуйидагилар назарда тутилмоқда:

2022 йил 10 декабрдан 2023 йил 1 мартга қадар импорт қилинадиган, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган ва тадбиркорлик субъектлари томонидан якуний истеъмолчиларга сотиладиган АИ-80 русумли автобензин маҳсулоти учун, истисно тариқасида, акциз солиғини “ноль” ставкада қўллаш.

Натижада АИ-80 русумли автобензин маҳсулотининг чакана нархи амалдаги нархларга нисбатан ўртача 8,7 фоизга камайиши прогноз қилинмоқда.

Шунингдек, акциз солиғининг вақтинча қўлланилмаслиги натижасида аҳоли ва тадбиркорлар ихтиёрида 213,7 млрд сўм маблағ қолади.

2022 йил 10 декабрдан 2023 йил 1 апрелга қадар “Ўзнефтгазинспекция” ва “Ўзэнергоинспекция” томонидан, истисно тариқасида, Бизнес омбудсман билан келишилмасдан тадбиркорлик субъектларини уларнинг молиявий-иқтисодий фаолиятига аралашмаган ҳолда энергия ресурсларидан ноқонуний ва самарасиз фойдаланиш ҳолатларини текширишга рухсат берилмоқда.

Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ва Электр энергетикада назорат инспекцияси ўтказиладиган текширувлар натижалари бўйича автобензин маҳсулотларининг ортиқча йўқотишларига ва талон-тарожликларга йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган жазо чораларини қўллаш, шунингдек, уларнинг фаолиятига ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдимномалар киритиб борилади.

Ушбу қарорнинг қабул қилиниши, куз-қиш мавсумида истеъмолчиларнинг автобензин маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини ўз вақтида таъминлаш, уларнинг нархларини барқарорлаштириш ҳамда аҳолининг ортиқча сарф-харажатларини қисқартиришга олиб келади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Forwarded from Cардор Tошпулатов
Dunyo kibermakonida sodir etilayotgan jinoyatlar soni kundan kunga ko‘payib bormoqda. Mamlakatimiz fuqarolari ham ushbu jinoyatlar qurboniga aylanmasliklari uchun bizning You Tube va Telegram kanallarimizni  doimiy kuzatib borishlarini tavsiya etamiz.

Unda:
✔️Bank kartangizdagi mablag‘larning noqonuniy egallanishi;

✔️"Onlayn kredit" yoki "Onlayn mikroqarz" haqidagi FAKE xabarlar;

✔️G‘arazli maqsadda yaratilgan soxta akkauntlar;

✔️Shaxsiy ma'lumotlaringizni egallashga mo‘ljallangan zararli havolalar;

✔️Tavakkalchilikka asoslangan o‘yinlar (1XBЕT, Mostbet) va kibermakondagi boshqa qonunbuzarliklar hamda ularning salbiy oqibatlaridan xabardor bo‘lib borasiz.


Bu orqali Siz, avvalo, o‘zingiz va oilangizni, yaqinlaringizni Internetdagi tajovuzlardan himoya qilasiz.

A'zo bo‘lish uchun:👇
https://t.iss.one/cyber102uz_bot?start=630067550

@Sirdaryoavtoyol
Президент Шавкат Мирзиёев фтизиатрия ва пульмонология соҳасини ривожлантириш, ОИТС касаллигининг олдини олиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк