Sirdaryo.uz
7.44K subscribers
19.7K photos
3.67K videos
29 files
12.8K links
Sirdaryo viloyati hokimligi telegram kanali

https://sirdaryo.uz/
fb.com/sirdaryohokimligi
instagram.com/sirdaryohokimligi

Murojaat bot: @SirdaryoUzbot
Telefon: (67) 236-81-18
Pochta: [email protected]

Guliston shahar I.Karimov 60 uy
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | «Обод хонадон», «Обод кўча» ва «Обод маҳалла» дастури амалда

Telegram | Facebook | Instagram
Сирдарёда тадбиркорлик фаоллиги ошмоқда

Сентябрь ойи ҳолатига ҳудудларнинг ишбилармонлик фаоллиги таҳлил қилинди. Мониторинг натижаларига кўра Сирдарё вилоятида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан:

🔺Солиқ тушумлари ҳажми 23,9 фоизга;
🔺Товарлар экспорти ҳажми 17,5 фоизга;
🔺Берилган кредитлар ҳажми 41,4 фоизга;
🔺Товар биржаси бўйича операциялар ҳажми 22,3 фоизга ошган.

Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ICTWEEK UZBEKISTAN 2023 – Ўзбекистондаги энг йирик IT-ҳафталиги яқинлашмоқда!

Яқинлашаётган ICTWEEK Uzbekistan ҳафталиги Ўзбекистон IT бозорининг хорижий инвесторлар учун жозибадорлигини ошириш, маҳаллий, халқаро компаниялар ва истеъмолчилар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, ахборот ва коммуникация технологилаяларининг янги инновацион маҳсулотларини намойиш этиш учун идеал платформа ҳисобланади.

ICTWEEK UZBEKISTAN 2023 ҳақида Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тимоти Смарт ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди.

Эслатиб ўтамиз, ҳафталик 2023 йил 24-27 октябрь кунлари Тошкент шаҳрининг IT-Парк мажмуасида, А.Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳамда ICTEXPO кўргазмаси CAEx (Central Asian Exhibition) кўргазма майдонларида бўлиб ўтади.

Батафсил маълумотни https://ictweek.uz веб-сайтига ёки [email protected] электрон почтасига, шунингдек, (+998 77) 707-66-00, (+998 77) 707-00-66 телефони орқали олишингиз мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ширин энергетика коллежи негизида "ACWA power" компанияси томонидан бунёд этилаётган ИЭС учун кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди

Telegram | Facebook | Instagram
Оқолтинда туманлараро перинатал марказ иш бошлади

Оқолтин тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқ бўлими негизида бир вақтнинг ўзида 70 нафар туғруқ ёшидаги аёлларга, ҳомиладорларга хизмат кўрсатадиган янги туманлараро перинатал марказ фойдаланишга топширилди.

Мазкур муассасада бюджет маблағлари ҳисобидан 760 миллион сўмлик мукаммал таъмирлаш ва реконструкция ишлари олиб борилди. Тиббий асбоб-ускуна ҳамда жиҳозларга 547 миллион сўм йўналтирилди.

Айтиш жоизки, янги марказ Мирзаобод ва Сардоба туманлари аҳолисига ҳам тиббий хизмат кўрсатади.

Telegram | Facebook | Instagram
Сирдарё вилояти филармонияси жамоаси халқаро фестивалда

Жорий йилнинг 19-22 октябрь кунлари Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида “Living arts culture” ўтказилди. Унда 30 дан ортиқ давлатлардан кўплаб санъаткорлар ташриф буюрди.

Фестивалда юртимиз номидан Ўзбекистон давлат филармонияси Сирдарё вилояти бўлими муносиб иштирок этиб, миллий куй қўшиқларимиз айниқса, ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилган бахшичилик термалари ҳамда лазги рақси барчанинг олқишига ва ҳайратига сазовор бўлди.

Telegram | Facebook | Instagram
Xanchjou-2023: Наталия Семёнова кумуш медаль соҳибасига айланди

Пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, сирдарёлик Наталия Семёнова Ўзбекистон делегацияси жамғармасига яна бир медаль келтирди. Аёллар ўртасида F56 классидаги найза улоқтириш дастурида иштирок этган ҳамюртимиз 17,40 метр натижа кўрсатиб кумуш медални қўлга киритди.

Telegram | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўрганишди, ўргатишди, тажриба алмашишди

Бир гуруҳ сирдарёлик нуронийлар ўзаро тажриба алмашиш мақсадида Тошкент шаҳар Учтепа туманида меҳмон бўлишди.

Telegram | Facebook | Instagram
​​Радиомониторинг тадбирлари давомида радиоэлектрон воситалардан рухсатномасиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги “Радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида рухсат этиш ҳамда радиоэлектрон воситалар va юқори частотали қурилмалардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида”ги 801-сонли қарори 5-иловасига мувофиқ ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси тасдиқланган.

Шунча мувофиқ жорий йилнинг 9 ойи давомида «Ўзкомназорат» инспекциясининг вилоят ҳудудий шубаси ҳамда вилоят Элекртомагнит мослашув хизмати ходимлари билан ҳамкорликда 15 га яқин радиомониторинг тадбирлари ўтказилиб, мобил алоқа вa мобил интернет қамрови, ҳудудлардаги база станцияси ҳолати вa ишлаш юкламалари ўрганилган.

Тадбирлар давомида иккита ҳолатда жами 4 дона радиоэлектрон воситалардан тегишли рухсатнома олмасдан фойдаланиш ҳолатлари аниқлади вa дастлабки ҳужжатлар тўплами расмийлаштирилиб, маъмурий ҳуқуқбузарлик ишини кўриб чиқиш учун суд органларига тақдим этилди.

Маълумот ўрнида, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, Электромагнит мослашув марказига радиоэлектрон воситалар ёрдамида радиочастота спектридан фуқаролик мақсадларида фойдаланишни тартибга солиш – радиочастоталар вa радиоэлектрон воситаларни ҳисобга олиш, тақсимлаш вa назорат қилишнинг энг муҳим давлат вазифалари юклатилган.

Telegram | Facebook | Instagram
Вилоят ҳокимининг навбатдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Гулистон шаҳар ҳокимлиги "Ёшлар маркази" биносида анъанага мувофиқ ўтказилган қабул давомида 50 га яқин тадбиркор ва фуқароларнинг мурожаатлари атрофлича ўрганиб чиқилди.

Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ховос тумани Оқчангал маҳалласида гуллар ярмаркаси ташкил этилди

Telegram | Facebook | Instagram
Қозон давлат Энергетика университети ва Ширин энергетика коллежи ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилади

Вилоят ҳокими Қозон давлат энергетика университети ректори Эдворд Абдуллазянов билан видеоконференцалоқа орқали мулоқот қилди.

Унда 4-5 октябрь кунлари ўтказилган “Ўзбекистон–Россия ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорликнинг III форуми” доирасида кўрилган масалалар, келишувларни амалий босқичига ўтиш чора-тадбирлари муҳокама этилди.

Акмалжон Махмудалиев Сирдарёнинг электр энергия ишлаб чиқариш салоҳияти тўғрисида маълумот бериб, амалга оширилаётган янги лойиҳалар ҳақида тўхталди.

Мулоқот чоғида Қозон давлат энергетика университети ва Ширин энергетика коллежи ўртасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш, энергетика тизим корхоналари учун замонавий билимларга эга малакали кадрлар тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш, қисқа муддатли курслар ташкил қилиш борасида сўз юритилди.

Томонлар ўзаро манфаатли ва самарали ҳамкорликни фаоллаштиришдан манфаатдор эканлигини қайд этишди.

Эдворд Абдуллазянов келгуси ой якунида олийгоҳ раҳбариятидан иборат делегация Ширин энергетика коллежи фаолияти ва бу ерда амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишиш мақсадида Сирдарёга келишини билдирди.

Таъкидланишича, ушбу ташрифи давомида “йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, ҳамкорлик меморандуми имзоланиши ҳам кўзда тутилган.

Telegram | Facebook | Instagram