Sirdaryo.uz
6.78K subscribers
19.5K photos
3.59K videos
27 files
12.7K links
Sirdaryo viloyati hokimligi telegram kanali

https://sirdaryo.uz/
fb.com/sirdaryohokimligi
instagram.com/sirdaryohokimligi

Murojaat bot: @SirdaryoUzbot
Ishonch telefoni: 67 225 29 82
Pochta: [email protected]

Guliston shahar I.Karimov 60 uy
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россияда оғир аҳволга тушиб қолган янгиерлик аёл ва унинг уч нафар фарзанди ватанга қайтарилди

Telegram | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Диққат, пиёда!»

Ўзимизни четдан кузатайлик. Содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисаларига ўзимиз шароит яратиб қўймаяпмизми?

Telegram | Facebook | Instagram
Мирзаобод туманига янги ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Мирзаобод тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев, туман Кенгаши депутатлари, секторлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирок этди.

Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди. Акмалжон Махмудалиев туман ҳокими лавозимига айни кунга қадар Ширин шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Султонов Сарвар Тўлқинбек ўғли номзодини тавсия этди.

Овозга қўйиш натижаларига кўра, Сарвар Султонов Мирзаобод тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Сессия давомида, шунингдек, туманда иқтисодиёт, тадбиркорлик, саноат, қишлоқ хўжалиги, ижтимоий соҳани ривожлантириш, аҳолига муносиб турмуш шароити яратиш борасидаги ишлар таҳлил қилиниб, келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.

Telegram | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инфографика: Йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлили

Вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Балиқ ва ҳайвон овлаш: масъулиятли овчининг қоидалари

Инсоннинг илк касбларидан бири бўлган ов ҳозир дунёнинг аксар ҳудудларида фақатгина ҳобби тарзида сақланиб қолган. Лекин бу ҳоббининг ўз масъулияти, маданияти бор. Хўш, қандай қилиб табиатга зарар етказмаган ҳолда овдан завқланиш мумкин? Овчиликнинг қонун-қоидалари қанақа? Kun.uz’нинг “Манзил” лойиҳасида шу ҳақда сўз юритилади.

Тасвирга
олиш ишлари Сирдарё вилояти овчилар ва балиқчилар спорт жамиятига қарашли ов ҳудудида олиб борилган.

Telegram | Facebook | Instagram
Сайхунободга янги ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Сайхунобод тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. 

Вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев қатнашган сессия ишида ташкилий масала кўрилди.

Ўктамжонов Фаррух Ўктамжонович бошқа ишга ўтаётганлиги сабабли ўз лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Каримов Анвар Расулович номзоди туман ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Анвар Каримов шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги Вазири ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Биз Фаластин халқи билан бирдам эканимизни қатъий билдирамиз ва унинг БМТ Бош Ассамблеяси ва Хавфсизлик Кенгашининг илгари қабул қилинган резолюцияларига мувофиқ ўз мустақил давлатини барпо этишга бўлган ҳуқуқини қўллаб-қувватлаймиз" — Шавкат Мирзиёев

Telegram | Facebook | Instagram
Ширин шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Ширин шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев қатнашган сессия ишида ташкилий масала кўрилди.

Айни кунга қадар “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки Гулистон филиали бошқарувчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган Хазратқулов Ниёз Намазбоевич шаҳар ҳокими этиб тасдиқланди.

Аввалроқ Ширин ҳокими Сарвар Султонов Мирзаобод тумани ҳокими сифатида иш бошлагани тўғрисида хабар берилганди.

Telegram | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йилнинг 2-3 ноябрь кунлари Сирдарё вилояти ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 2-3 ноябрь кунлари иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудий корхоналарнинг саноат салоҳиятини янада ошириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, маҳаллийлаштиришни кенгайтириш мақсадида “Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси" бўлиб ўтади.

Гулистон шаҳридаги "Тадбиркорлар ва ҳунармандлар" марказида ташкил этиладиган ярмаркада тўқимачилик ва ипакни қайта ишлаш, чарм-пойабзал, мебелсозлик, нефть ва газ саноати маҳсулотларини ишлаб чиқариш, шунингдек, қурилиш материаллари, кимё саноати, электротехника корхоналари маҳсулотлари ва вилоятимизда ишлаб чиқарилаётган бошқа турдаги саноат маҳсулотлари намойиш қилинади.

Азиз ҳамюртлар, ишбилармон тадбиркорлар! Мазкур ярмаркада иштирок этинг ва ўзингиз учун манфаатли шартномалар тузиш имкониятига эга бўлинг.

Қўшимча маълумот учун телефон: (67) 225-63-03

Telegram | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Франция Президентлари тунги Самарқанд бўйлаб сайр қилдилар

Telegram | Facebook | Instagram
Сирдарёда ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси иш бошлади

Гулистон шаҳридаги “Тадбиркорлар ва ҳунармадлар маркази”да ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси ва Республика заргарлик саноати кўргазмаси иш бошлади.

Очилиш тадбирида сўзга чиққан вилоят ҳокими А.Махмудалиев ҳар бир вилоятда саноат кооперацияларини ўтказилиши катта аҳамиятга эга эканлиги, ушбу ярмаркалар республикамизнинг вилоятлари ишлаб чиқарувчиларини бир-бирига боғловчи катта майдон вазифасини ўтаётганлигини таъкидлади. Вилоятимизда ўтказилаётган ушбу ярмарка барча учун манфаатли бўлишига тилак билдирилди.

Қатнашчилар барча вилоятлардан ташриф буюрган 200 га яқин етакчи саноат корхоналари, ҳунарманд ва тадбиркорларнинг импорт ўрнини босувчи 750 турдаги маҳсулотлари, саноат кооперацияси орқали маҳаллийлаштиришга таклиф қилинаётган турли жиҳоз ва ускуналар намуналари ҳамда истиқболли лойиҳалар кўргазмаси билан яқиндан танишдилар.

Икки кун давом этадиган ярмаркада электротехника, кимё саноати, чарм-пойабзал, энергетика ва қурилиш материаллари соҳасида маҳаллийлаштириш даражасини ошириш орқали ички ва ташқи бозорда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, янги лойиҳалар, заргарлик ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш истиқболларига бағишланган тақдимотлар, "В2В" учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

Шунингдек, саноат тармоқлари, кичик бизнес субъектлари маҳаллий маҳсулотларни харид қилиш ҳамда бутловчи қисмлар, материаллар ва хомашёларни етказиб бериш бўйича шартномалар тузиш имкониятига эга бўлади.

Telegram | Facebook | Instagram