Sirdaryo.uz
6.73K subscribers
19.5K photos
3.59K videos
27 files
12.7K links
Sirdaryo viloyati hokimligi telegram kanali

https://sirdaryo.uz/
fb.com/sirdaryohokimligi
instagram.com/sirdaryohokimligi

Murojaat bot: @SirdaryoUzbot
Ishonch telefoni: 67 225 29 82
Pochta: [email protected]

Guliston shahar I.Karimov 60 uy
Download Telegram
Қонликўл ёшлари Сирдарёда

Жорий йилнинг 29-31 октябрь кунлари вилоятимизда "Сайхун ва Жайхун" ёшлар дўстлик фестивали ўтказилади.

Бугун фестиваль меҳмонлари – қонликўллик бир гуруҳ ёшлар Гулистон шаҳрига етиб келишди. Уларни «Ёшлар маркази» да сирдарёлик тенгдошлари тантанали кутиб олдилар. Дастлаб «Ёшлар маркази» фаолияти билан яқиндан танишилди. Вилоятимиз ёшларининг турли йўналишдаги янги лойиҳалари ва ҳунармандчилик буюмлари кўргазмаси намойиш этилди.

Сўнгра вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев билан учрашув бўлиб ўтди. Вилоят раҳбари ўзбек ва қорақалпоқ халқларининг дўстлиги азалий ва абадийлиги ҳақида сўзлар экан, сўнги йилларда сабр-тоқатли, матонатли қорақалпоқ эли фаровонлигини янада ошириш, ҳудуд ривожи, ёшларнинг интилиш ва ғояларини такомили йўлида катта қадамлар ташланганлигини таъкидлади.

Қонликўл ёшлари Сирдарёга ташрифнинг илк куни таассуротлари билан ўртоқлашдилар. Шу ернинг ўзида ижодий кеча ҳам уюштирилди. Унда дўстлик фестивалининг аҳамияти таъсирчан талқинларда ифодаланди. Халқ достонларидан парчалар, куй-қўшиқлар ижро этилди. Ёшлар ўзлари ёзган шеърлардан намуналар ўқиди.

Вилоят раҳбари ёшлар ижодини юқори баҳолади. Сирдарё ва Қонликўл ёшлари дўстлигини тараннум этувчи қўшиқ ва мусиқа асарлари яратиш таклифини берди. Учрашув якунида иштирокчиларга "Сайхун ва Жайхун" ёшлар дўстлик фестивали статуэткаси ва эсдалик совғалари топширилди.

Вилоятимизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳат ҳам ташкиллаштирилди. Кун якунига келиб фестиваль қатнашчилари ва "Жасорат мактаби" ўқув йиғинининг навбатдаги мавсумига жалб қилинган ёшлар билан гулхан атрофида давра суҳбати ташкил этилди. Ёш иқтидорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқ ва бадиий чиқишлар йиғилганларга хуш кайфият бағишлади.

Фестиваль дастурига мувофиқ, "Зомин" оромгоҳида уч кун давомида турли маданий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари ўтказилиши назарда тутилган.

Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё анорчилиги жадал ривожланмоқда

Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пойтахт маҳаллаларида "Сирдарё боғи” ташкил қилинмоқда

Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россияда оғир аҳволга тушиб қолган янгиерлик аёл ва унинг уч нафар фарзанди ватанга қайтарилди

Telegram | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Диққат, пиёда!»

Ўзимизни четдан кузатайлик. Содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисаларига ўзимиз шароит яратиб қўймаяпмизми?

Telegram | Facebook | Instagram
Мирзаобод туманига янги ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Мирзаобод тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев, туман Кенгаши депутатлари, секторлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирок этди.

Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди. Акмалжон Махмудалиев туман ҳокими лавозимига айни кунга қадар Ширин шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Султонов Сарвар Тўлқинбек ўғли номзодини тавсия этди.

Овозга қўйиш натижаларига кўра, Сарвар Султонов Мирзаобод тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Сессия давомида, шунингдек, туманда иқтисодиёт, тадбиркорлик, саноат, қишлоқ хўжалиги, ижтимоий соҳани ривожлантириш, аҳолига муносиб турмуш шароити яратиш борасидаги ишлар таҳлил қилиниб, келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.

Telegram | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инфографика: Йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлили

Вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Балиқ ва ҳайвон овлаш: масъулиятли овчининг қоидалари

Инсоннинг илк касбларидан бири бўлган ов ҳозир дунёнинг аксар ҳудудларида фақатгина ҳобби тарзида сақланиб қолган. Лекин бу ҳоббининг ўз масъулияти, маданияти бор. Хўш, қандай қилиб табиатга зарар етказмаган ҳолда овдан завқланиш мумкин? Овчиликнинг қонун-қоидалари қанақа? Kun.uz’нинг “Манзил” лойиҳасида шу ҳақда сўз юритилади.

Тасвирга
олиш ишлари Сирдарё вилояти овчилар ва балиқчилар спорт жамиятига қарашли ов ҳудудида олиб борилган.

Telegram | Facebook | Instagram
Сайхунободга янги ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Сайхунобод тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. 

Вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев қатнашган сессия ишида ташкилий масала кўрилди.

Ўктамжонов Фаррух Ўктамжонович бошқа ишга ўтаётганлиги сабабли ўз лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Каримов Анвар Расулович номзоди туман ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Анвар Каримов шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги Вазири ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Telegram | Facebook | Instagram