This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эндиликда ҳар бир мактабда "Устозлар боғи" ташкил этилади
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Боёвут туманидаги 7-мактабда "Устозлар боғи" яратилди.
Кўчат экиш тадбирида иштирок этган вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев таълим даргоҳларида яшил майдонларни кўпайтириш, бу ўз навбатида ўқувчиларда табиатга, дарахт экишга, гул ўстиришга ҳавас уйғотишини, қолаверса, мактаб фондини ривожлантиришга хизмат қилишини таъкидлади.
Бу борада тумандаги 19-мактаб тажрибаси намуна сифатида кўрсатилди.
Telegram | Facebook | Instagram

Қонликўл ёшлари Сирдарёда
Жорий йилнинг 29-31 октябрь кунлари вилоятимизда "Сайхун ва Жайхун" ёшлар дўстлик фестивали ўтказилади.
Бугун фестиваль меҳмонлари – қонликўллик бир гуруҳ ёшлар Гулистон шаҳрига етиб келишди. Уларни «Ёшлар маркази» да сирдарёлик тенгдошлари тантанали кутиб олдилар. Дастлаб «Ёшлар маркази» фаолияти билан яқиндан танишилди. Вилоятимиз ёшларининг турли йўналишдаги янги лойиҳалари ва ҳунармандчилик буюмлари кўргазмаси намойиш этилди.
Сўнгра вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев билан учрашув бўлиб ўтди. Вилоят раҳбари ўзбек ва қорақалпоқ халқларининг дўстлиги азалий ва абадийлиги ҳақида сўзлар экан, сўнги йилларда сабр-тоқатли, матонатли қорақалпоқ эли фаровонлигини янада ошириш, ҳудуд ривожи, ёшларнинг интилиш ва ғояларини такомили йўлида катта қадамлар ташланганлигини таъкидлади.
Қонликўл ёшлари Сирдарёга ташрифнинг илк куни таассуротлари билан ўртоқлашдилар. Шу ернинг ўзида ижодий кеча ҳам уюштирилди. Унда дўстлик фестивалининг аҳамияти таъсирчан талқинларда ифодаланди. Халқ достонларидан парчалар, куй-қўшиқлар ижро этилди. Ёшлар ўзлари ёзган шеърлардан намуналар ўқиди.
Вилоят раҳбари ёшлар ижодини юқори баҳолади. Сирдарё ва Қонликўл ёшлари дўстлигини тараннум этувчи қўшиқ ва мусиқа асарлари яратиш таклифини берди. Учрашув якунида иштирокчиларга "Сайхун ва Жайхун" ёшлар дўстлик фестивали статуэткаси ва эсдалик совғалари топширилди.
Вилоятимизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳат ҳам ташкиллаштирилди. Кун якунига келиб фестиваль қатнашчилари ва "Жасорат мактаби" ўқув йиғинининг навбатдаги мавсумига жалб қилинган ёшлар билан гулхан атрофида давра суҳбати ташкил этилди. Ёш иқтидорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқ ва бадиий чиқишлар йиғилганларга хуш кайфият бағишлади.
Фестиваль дастурига мувофиқ, "Зомин" оромгоҳида уч кун давомида турли маданий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари ўтказилиши назарда тутилган.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мирзаобод туманига янги ҳоким тайинланди
Халқ депутатлари Мирзаобод тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев, туман Кенгаши депутатлари, секторлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирок этди.
Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди. Акмалжон Махмудалиев туман ҳокими лавозимига айни кунга қадар Ширин шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Султонов Сарвар Тўлқинбек ўғли номзодини тавсия этди.
Овозга қўйиш натижаларига кўра, Сарвар Султонов Мирзаобод тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
Сессия давомида, шунингдек, туманда иқтисодиёт, тадбиркорлик, саноат, қишлоқ хўжалиги, ижтимоий соҳани ривожлантириш, аҳолига муносиб турмуш шароити яратиш борасидаги ишлар таҳлил қилиниб, келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.