Сирдарё садоси
21.2K subscribers
29.6K photos
11.1K videos
117 files
17.1K links
@SirdaryoSadosi'да — Сирдарё вилоятига оид расмий хабарлар, воқеа-ҳодисалар, эксклюзив янгиликлар, аҳоли мурожаатлари таҳлилий ва танқидий ёритилиб борилади (хусусий канал) $15k

✍️ Боғланиш: @SirdaryoSadosiBot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚽️ Ёшлар ўртасида ўтказилаётган футбол ва мини-футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубогининг Республика босқичи ўйинлари 19–23 август кунлари “Бунёдкор” футбол академияси майдонларида ҳар куни соат 08:00дан старт олади.

Финал ўйини 24-август куни соат 18:30да “Жар” стадионида бошланади👇

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🗣#Диққат "Мандат" эълон қилинди!

2024–2025-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари эълон қилинди. Танлов натижаларини 4 хил усулда билиш мумкин.

1) my.uzbmb.uz сайти орқали:
сайтга абитуриентнинг паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.

2) mandat.uzbmb.uz сайти орқали:
сайтга абитуриентнинг ID рақамини киритган ҳолда.

3) SMS-хабарнома хизмати орқали:
5100 рақамига абитуриентнинг ID рақами юборилганда, мазкур телефон рақамига танлов натижалари бўйича SMS-хабарнома юборилади, хизмат ҳақи мавжуд.

4) Тест натижалари қайдномаси орқали:
Шунингдек, тест натижалари қайдномаси олий таълим муассасаларига тақдим этилади.

Барча абитуриентларга "Талабалик олтин даври" насиб қилишини тилаб, контракт талабаларнинг ота-оналарига сабр-тоқат тилаб қоламиз (яқинларга ва группаларга улашинг) 🤩👍👇

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
🖐 “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида спортнинг армрестлинг мусобақаси ўтказилди

Гулистон шаҳрида жойлашган "Ёшлар маркази" биносида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида спортнинг армрестлинг тури бўйича мусобақанинг Сирдарё вилояти босқичи бўлиб ўтди. Бу йил илк бор ўтказилган мусобақада вилоятдаги маҳалла ёшларининг 4665 нафари қатнашиш истагини билдирган ёшлар рўйхатдан ўтган бўлиб, шундан 4102 нафар ёшлар иштирок этишди.

Сирдарё вилояти Спорт бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, мусобақада вилоятнинг 11 та туман (шаҳар)ларидан 55кг, 65кг, 75кг ва +75кг вазн тоифаларида жами 44 нафар ёшлар иштирок этишди. Мусобақа ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан тақдирланган.

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏫 #Тезкор #Диққат #Тарқатинг
100% натижага эришилибди!


Гулистон тумани ихтисослаштирилган мактаб-интернати жамоаси учун бугун қувончли кун! Сабаби бу йил мактаб-интернатни битирган 47 нафар битирувчининг барчаси талаба бўлишди.

Шундан 31 нафари Давлат гранти ва 16 нафари тўлов контракти асосида юртимизнинг нуфузли Олий таълим даргоҳларига ўқишга қабул қилинибди. Табриклаймиз! 🤓👍👇

Канал👉
@SirdaryoSadosi
↗️
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔌 Сирдарёда энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш чоралари кўрилмоқда👇

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
‼️ Гулистон шаҳрида гиёҳванд модда сотаётган шахс қўлга олинди

Сирдарё вилояти ҳудудида ўтказилаётган “Қора дори-2024” кенг қамровли профилактик-тезкор тадбирлари давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг тезкор ходимлари томонидан олинган маълумотларга кўра ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Жорий йилнинг 6 – 7 август кунлари Гулистон шаҳар ҳудудида ўтказилган “Назорат остидан олиш” тезкор-қидирув тадбири давомида, Гулистон шаҳрида яшовчи шахс томонидан бошқа бир шахсга 2 000 000 сўм пул эвазига полиетилен қопга солинган, яшил рангли, ўзидан ўткир ҳид таратувчи, нам ҳолатдаги, назорат ўлчовидан ўтказилганда 2 килограмм 755 грамм бўлган каннабис гиёҳвандлик воситасига ўхшаш воситани сотган вақтда, ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда 🚨👇

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏅 Бухоро вилояти ҳокими кучли ҳаяжонда... 😅👇

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
⚠️ Санэпид: “Mpox вирусининг Ўзбекистонга кириб келмаслик чоралари кўриляпти”

Санэпид mpox (маймун чечаги) вирусига гумон қилинадиган ҳолатлар бўлса, уларни лабораторияда аниқлаш учун мутахассислар қайта тайёргарликдан ўтказилганини маълум қилди. Шунингдек, қўмита касалликни ташхислаш учун зарур бўладиган диагностика ва тест системаларини олиб келиш юзасидан ишлар амалга оширилаётганини ҳам қўшимча қилди. 14-август куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти mpox (маймун чечаги) вируси тарқалиши яна бошлангани сабаб дунёда фавқулодда ҳолат эълон қилди. Санэпидқўмита бошқарма бошлиғи Рустамжон Икромов вируснинг Ўзбекистонга четдан кириб келиши ва тарқалиб кетиши олдини олиш юзасидан маълум чора-тадбирлар кўрилаётганини маълум қилди. Унга кўра, Ўзбекистонда касалликка чалинганликда гумон қилинадиган ҳолатларда лаборатория ташхисланишини ўтказиш учун божхоналардаги ва вирусология илмий текшириш институтидаги вирусология мутахассислари қайта тайёргарликдан ўтказилган. Шунингдек, маймун чечаги касаллигини ташхислаш учун зарур бўладиган диагностика ва тест системаларини олиб келиш юзасидан ишлар йўлга қўйилган.

“Бизда 2023 йилда берилган тест системаси ҳам мавжуд. Ундан фойдаланиш юзасидан маълум ишларни амалга оширяпмиз. Яъни жойларга етказиб бериш ва у ерда гумон қилинган ҳолатларда касалликни ташхислашдан ўтказиш юзасидан иш жойида тажриба алмашинувини амалга ошириш, яъни иш жойида кўникма ҳосил қилиш юзасидан видеоконференция алоқаси орқали лаборатория ходимларининг билим савиялари оширилмоқда”, — деб қўшимча қилди Икромов.

Бундан ташқари, масъул касалликка гумон ҳолатини эрта аниқлаш учун қабулхона ва юқумли касалликлар шифохоналарида тери тошмаларининг барча кўринишлари, жумладан, маймун чечагининг ўзига хос белгиларини аниқлаш мақсадида шифокорлар билан ўқув семинарлари ташкил қилиш режалаштирилаётганини маълум қилди 😷👇

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏘 Оқолтинда Ғиждувон тажрибаси асосида тикувчилик корхонаси иш бошлади

Туманнинг Аҳиллик маҳалласида "Silver Textile" МЧЖ томонидан ташкил этилган ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 1 миллиард сўмга тенг. Яратилган 140 та янги иш ўринларига маҳалладаги ишсиз фуқаролар, "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган хотин-қизлар қабул қилинади.

Корхонага 64 та тикув машинаси, 4 та дазмолловчи, 3 та ранг босувчи ҳамда 2 та қадоқловчи дастгоҳ келтириб ўрнатилган. Шунингдек, ходимлар учун ҳам қулай меҳнат шароити яратилган. Бу ерда болалар ва аёллар кийимлари тикилмоқда. Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, келгусида корхонада ўқув маркази фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда ҳудуд ёшларини касб-ҳунарга ўргатиш режалаштирилган.

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️