Пресс-пул
8.18K subscribers
401 photos
247 videos
4 files
605 links
Алоқа учун: @Sirdaryo_adminbot
Download Telegram
Эртага, соат 10:00 да Гулистон шаҳар ҳокимлиги катта мажлислар залида вилоят ҳокимининг жисмоний ва юридик шахслар учун навбатдаги қабули бўлиб ўтади.

🔴 ПРЕСС-ПУЛ - каналга обуна бўлинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
May 13, 2024
Умумтаълим мактабларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказишга доир зарур тавсиялар

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан умумтаълим муассасаларида 2023-2024 ўқув йилини якунлаш ва “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.

Унга кўра, умумий ўрта таълим муассасаларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари:

жорий йилнинг 25 май куни соат 8:00 дан 9:00 га қадар ташкил этилади;

мактаб ўқувчилари сонидан келиб чиққан ҳолда фақатгина 1-, 4-, 9-, 11-синф ўқувчилари жалб этилади;

маҳалла фаоллари, ота-оналар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари билан ҳамкорликда ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилинган ҳолда ташкил этилади;

фахрий ўқитувчилар, ота-оналар, маҳалла фаоллари, ўрнак бўладиган мактабнинг собиқ битирувчилари таклиф этилади;

йил давомида намунали хулқ ва аъло баҳоларга ўқиб, энг юқори рейтинг кўрсаткичларига эришган иқтидорли битирувчилар рағбатлантирилади;

мактаб ҳаётида фаол иштирок этаётган, одоб-ахлоқи, интилувчанлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган ўқувчиларнинг ота-оналарига “Энг фаол ота”, “Жонкуяр она”, “Масъулиятли ота-она”, “Аълочи ўқувчи отаси”, “Билимли қиз онаси” номинациялари бўйича ташаккурномалар берилади.

2023-2024 ўқув йилини якунлаш ва “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш давомида қуйидагилар тақиқланади:

турли ресторан ва кафелар, хонадонларда “Битирув оқшомлари”ни ўтказиш, босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний давлат аттестасияларини ўтказишда, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш борасида ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан турли хил пул маблағларини йиғиш;

битирув тадбирларида ўқувчилардан қимматбаҳо совғалар учун пул йиғиш, битирув кечаларига атаб қиммат кийимлар олиш, енгил автомашиналарда сайр ташкил этиш.

ўқувчиларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб хиёбонлар, истироҳат боғлари, чўмилиш ҳавзаларига бориши.

🔴 ПРЕСС-ПУЛ - каналга обуна бўлинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
May 13, 2024
Пресс-пул
Ховослик китобсевар Аъзамжон 11-синфни тамомлагунча “Lider” хусусий мактабида бепул таълим олади.

🔴 ПРЕСС-ПУЛ - каналга обуна бўлинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
May 13, 2024
Сирдарёда пилла ҳосилини йиғиш бошланди

🔴 ПРЕСС-ПУЛ - каналга обуна бўлинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
May 14, 2024
Вилоят ҳокимига янги ўринбосар тайинланиши кутилмоқда

Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари - инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига янги тайинлов бўлиши кутилмоқда.

🔴 ПРЕСС-ПУЛ - каналга обуна бўлинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
May 14, 2024
Пресс-пул
Вилоят ҳокимига янги ўринбосар тайинланиши кутилмоқда Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари - инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига янги тайинлов бўлиши кутилмоқда. 🔴 ПРЕСС-ПУЛ - каналга обуна бўлинг!
Расман

Худжамов Бобур Алишер ўғли Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

У мазкур тайинловга қадар Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Янги инвесторларга ҳамкорлик қилиш департаменти бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаётган эди.

🔴 ПРЕСС-ПУЛ - каналга обуна бўлинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
May 14, 2024
Юртимизда меҳмон бўлиб турган Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари Лю Гочжун бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоров ҳамроҳлигида Сирдарёга ташриф буюрди.

Меҳмонларни Сирдарё туманида вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев кутиб олди.

Ташриф давомида меҳмонлар вилоятдаги бир қатор корхоналар фаолияти, аҳоли даромадини оширишда томорқа ва уй хўжалигидан самарали фойдаланиш бўйича "Сайхунобод тажрибаси" асосида олиб борилаётган ишлар билан танишади.

🔴 ПРЕСС-ПУЛ - каналга обуна бўлинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
May 15, 2024
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Айни вақтда вилоят ҳокимлиги “Қабуллар уйи”да вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев ва Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари Лю Гочжун ўртасида учрашув бўлиб ўтмоқда.

Ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга бағишланган мазкур учрашувда томонлар ўзларини қизиқтираётган йўналишлар бўйича фикр алмашмоқда.

🔴 ПРЕСС-ПУЛ - каналга обуна бўлинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
May 15, 2024
Тез тиббий ёрдам тизими ходимларининг ойлик иш ҳақи билан боғлиқ муаммо бартараф этилди

Ижтимоий тармоқларда "Докторларимиз ойлигимизни беришмаяпти" сарлавҳаси билан тарқалган видеомурожаат тегишли масъуллар томонидан ўрганиб чиқилди.

Ходимларнинг иш ҳақи, шунингдек, тез тиббий ёрдам машиналарига зарур бўлган ёқилғи-мойлаш материаллари ва дори-дармон учун маблағ ажратиш масаласи Давлат тиббий суғурта жамғармаси маъмурияти билан келишилган ҳолда ижобий ҳал этилди.

🔴 ПРЕСС-ПУЛ - каналга обуна бўлинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
May 15, 2024
Сирдарёлик 12 ёшли "вундеркинд" қиз B2 сертификатини қўлга киритди

6-синф ўқувчиси Зиёдахон Саидисломова максимал балл билан чет тилини билиш даражаси бўйича B2 сертификатини қўлга киритди. Унинг C1 даража олиши учун атига бир балл етмаган. Қайд этиш керакки, бу кўрсаткич мазкур ёш тоифасида Сирдарё вилоятида энг яхши натижа.

🔴 ПРЕСС-ПУЛ - каналга обуна бўлинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
May 16, 2024
Сирдарёга Хитойдан 16 та янги автобус олиб келинади

Жорий йилнинг июль ойига қадар Сирдарёга Хитойнинг Yutong Bus Co. Ltd компаниясида ишлаб чиқарилган табиий газда ҳаракатланувчи, шаҳар типидаги 16 та замонавий янги автобус олиб келинади. Бу ҳақда вилоят транспорт бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, компаниясининг Марказий Осиё бўйича савдо менежери Сун Чжаоян ҳамда вилоятда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари ўртасида бу борада келишувга эришилган.

🔴 ПРЕСС-ПУЛ - каналга обуна бўлинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
May 16, 2024
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Қийин бўлса ҳам, дадамнинг ишини давом эттираман» — сирдарёлик 22 ёшли тракторчи қиз

6 фарзанддан фақатгина Зиёда Жўрабоева раҳматли отасининг касбини олган. Авваллари «Қиз бола трактор ҳайдаб юрибди”» деб кулганлар ҳам бўлган. Бугун эса қизгинанинг қатъияти, ғайрати ва эришаётганларини кўрган қишлоқдош аёл-у эркак борки, ҳавасда.

Зиёда «Gazeta.uz» билан суҳбатда трактор ҳайдашни қандай ўргангани, бу ишда учраши мумкин бўлган қийинчиликлар, айни пайтдаги фаолияти-ю келгусидаги режалари ҳақида гапириб берди.

Суҳбатни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

▶️ Батафсил видео

🔴 ПРЕСС-ПУЛ - каналга обуна бўлинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
May 16, 2024
Истеъдодли ёшларнинг энг севимли танлови – Бўзатов FEST’’нинг республика босқичи ғолиблари номи маълум бўлди. Танловнинг опера йўналиши бўйича 16-22 ёш тоифасида иштирок этган сирдарёлик Азизбек Усмонов 1-ўринни қўлга киритди ва 50 млн сўм пул мукофоти билан тақдирланди.

🔴 ПРЕСС-ПУЛ - каналга обуна бўлинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
May 17, 2024
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Бизни бўйга унча-мунча микрафон дош бермайди»

Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййиддан енгил ҳазил.

🔴 ПРЕСС-ПУЛ - каналга обуна бўлинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
May 18, 2024
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент халқаро математика олимпиадасида сирдарёлик ўқувчилар 1 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди

🔴 ПРЕСС-ПУЛ - каналга обуна бўлинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
May 20, 2024
Янгиерда кредит маблағларини ўзлаштирган банк хизматлари маркази собиқ раҳбарига жиноят иши очилди

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Янгиер шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ҳудудий тижорат банки Янгиер шаҳар банк хизматлари маркази собиқ раҳбари И.Б. ва бошқалар фуқаро Ғ.С.га ажратилган 390 миллион сўм кредит маблағини унинг хабардорлигисиз нақдлаштириб олиб, шундан 260 миллион сўмини Ғ.С.га бериб, қолган 130 миллион сўмини ўзлаштиргани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

🔴 ПРЕСС-ПУЛ - каналга обуна бўлинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
May 21, 2024