Sirdaryo FVB / O'zingizni asrang!
771 subscribers
17.8K photos
2.04K videos
3 files
4.97K links
🚒Sirdaryo viloyatida Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va bartaraf etish borasidagi tadbirlar va xabarlar.

📨Murojaat uchun @Davronbek_FVB
Download Telegram
Forwarded from Davronbek
Янгиер шаҳридаги Бобур, А.Жомий ва Бинокор махаллаларидаги аҳоли яшаш хонадонларида ёнғинлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларни олдини олиш ҳамда куз-қиш мавсумига ҳозирданоқ тайёргарлик кўриш мақсадида кучайтирилган профилактик-назорат тадбирлари олиб борилди.

Уйма-уй юриш орқали олиб борилаётган профилактик тадбирлар давомида хонадонларда мавжуд газ ускуналари ва пропан газ баллонларининг ҳолатига алоҳида эътибор қаратилиб, ёнғин ва ис газидан заҳарланиш каби салбий ҳолатларни келтириб чиқариш ҳавфи мавжуд бўлган камчилик ва қоида бузилиш ҳолатлари тегишли ташкилот ходимлари ҳамкорлигида бартараф этиб борилмоқда. Шунингдек, хонадонларда ўрнатилган дудбўронлар тозаланиб, пропан газ баллонларидан хавфсиз фойдаланиш бўйича хонадон эгаларига тушунтириш ва йўриқномалар бериб борилмоқда. Бу каби тадбирлар вилоятимизнинг барча шаҳар-туманларида жадаллик билан олиб борилмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/SirdaryoFVB
Forwarded from Davronbek
"Бепарволик — энг катта душманимиздир". Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари ходимлари томонидан кенг қамровли профилактик тадбирлар олиб борилмоқда.

Инсонларнинг соғлиги, хаёти ва мол-мулкларини ёнғинлар ва турли ҳилдаги фавқулодда вазиятлардан асраш, уларни ўз вақтида огоҳлантириш мақсадида, чўмилиш билан боғлиқ бахтсиз ҳолатларни олдини олиш бўйича канал ва ариқлар бўйларида профилактик тадбирлар олиб борилаётган бўлса, яшаш хонадонларда ёнғинлар ва инсонларнинг ис газидан заҳарланишларини олдини олиш бўйича уйма-уй юриш орқали профилактик-огоҳлантириш тадбирлари олиб борилмоқда. Булардан ташқари, фуқароларимизнинг ботулизм ва овқатдан заҳарланиш каби касалликлар билан зарарланиб қолмасликларини олдини олиш учун бозорлардаги радиоузеллар орқали фуқароларга мурожаатлар йўлланилиши билан бир қаторда, ғалла майдонларида ёнғинларни олдини олиш мақсадида, ҳайдовчи ва фермерлар билан мунтазам равишда профилактик-назорат тадбирлари олиб борилмоқда.
☀️Иссиқ ва қуруқ ҳавонинг салбий оқибатларидан ўзингизни асранг!

“Ўзгидромет” маркази маълумотига кўра, 6-8 июль кунлари республиканинг деярли барча ҳудудларида Эрон ҳудудларидан кириб келган иссиқ ҳаво массаларининг ''фаол босқичи'' кузатилади.

8 июль куни воҳа ҳудудларида ҳаво ҳарорати максимал +48 даражагача кўтарилиши мумкин. ☀️🌡📈

Кескин иссиқ ҳавода барча инсонлар, айниқса, сурункали касаллиги бўлган, диспансер назоратида турувчи беморлар, ёш болалар, ҳомиладор аёллар ва кексалар ўзларини ҳимоялашлари ниҳоятда муҳим.

Бундай шароитда аҳолимиздан зарурат бўлмаганда кўчага чиқмасликларини, уйдан ташқарида бўлганда сояда юришларини, кўпроқ суюқлик истеъмол қилишларини сўраб қоламиз.

⚠️Ҳурматли сирдарёликлар ва вилоятимиз меҳмонлари, иссиқ ва қуруқ ҳавонинг салбий оқибатларидан ўзингизни асранг!


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/SirdaryoFVB
❗️ШТОРМ ОГОҲЛАНТИРИШ.

Аномал иссиқ

6-8 июль кунлари республиканинг деярли барча ҳудудларида Эрон ҳудудларидан кириб келган иссиқ ҳаво массаларининг ''фаол босқичи'' кузатилиши мумкин

8 июль куни жануб воҳа ҳудудларида ҳаво ҳарорати максимал +48 даражагача кўтарилиши мумкин.

Баланд тоғликларда мавжуд қор ва музликларнинг фаол эриши ортидан, айрим дарёларда сув оқими кўпайиши кутилмоқда.

Қолган соҳаларда аномал иссиқнинг маълум таъсири сезилиши мумкин
Диққат! Тезкор: Гулистон шаҳрида карантин қоидалари қатъий кучайтирилади!

Азиз ҳамшаҳарлар ва шаҳримиз меҳмонлари! Мамлкатимизда, хусусан Сирдарё вилоятида Коронавирус касаллигини кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида, жорий йилнинг 5-июль (душанба) кунидан бошлаб, Гулистон шаҳрида карантин қоидалари қайта кучайтирилади.

📌Хусусан:

😷Сиздан доимий тиббий ниқобда юриш ва аҳоли гавжум жойларда оралиқ масофани сақлаш талаб этилади!

💉Ўз навбатида COVID-19га қарши вакцина олишингиз мақсадга мувоффиқдир.

🙅🏻‍♂️Бесабаб кўчага чиқмаслигингиз сўралади!

Юқоридаги талабларни инобатга олган ҳолда, шаҳар худудидаги “Беш ташаббус хиёбони” ва Марказий “Истироҳат боғи” фаолиятлари вақтинча тўхтатилади.

🍽Тўйхоналар, ресторан, кафе, бар ва бошқа умумий овқатланиш шахобчалари соат 20:00га қадар ишлаши белгиланади.

👨‍⚖️👰Тўй ва катта маъросимларда иштирокчилар сони 100 кишидан ошмаслиги қатъий назорат қилинади!

Ҳурматли ватандошлар! Белгиланган карантин қоидаларига қатъий амал қилайлик. Ўзимизни ва яқинларимиз саломатлигига бефарқ бўлмайлик!

➡️@GulistanUz

facebook | Instagram | youtube
Иссиқ кунларда қандай таомланган маъқул?

Кунлар тобора исиб бормоқда. Жазирамада инсоннинг иштаҳаси пасайиб, лоҳас бўлиб бориши табиий ҳол. Аммо куни билан сарф қилинган энергиянинг ўрнини озиқ-овқат билан тўлдириб турилмаса, меҳнат фаолияти сустлашиб бориши мумкин. Ўз ўрнида саломатликни асраш учун тўғри овқатланиш тартиби ҳақида ҳам унутмаслик керак. Хўш, бугунги иссиқ кунларда қандай таомланган маъқул?

Бу мавзуга ойдинлик киритиш мақсадида
ССВ Матбуот хизмати Тошкент тиббиёт академияси Овқатланиш гигиенаси ва болалар, ўсмирлар гигиенаси кафедра профессори Гули Шайховага мурожаат қилди.

— Албатта ёз кунлари иштаҳа пасайиши сабабли кўпроқ ҳўл мевалар ва хом ҳолатдаги сабзавот ҳамда улардан тайёрланган салатларни хуш кўриб истеъмол қиламиз, — дейди Г.Шайхова. — Чунки бу маҳсулотларнинг кўпчилиги чанқоқни қондиради ҳамда организмни керакли минерал моддалар ва витаминлар билан тўйинтириб боради. Лекин уларнинг калорияси кам ва куни билан сарф қилинган қувватнинг ўрнини боса олмайди. Организмга эса доим оқсил моддалари зарур.

Бунинг учун гўшт ва унинг ўрнини босувчи баъзи (дуккакли) маҳсулотлар кунлик таомномага киритилиши керак. Аммо, унутмаслик керакки, қовурилган, ёғли маҳсулотларнинг ҳазм бўлиши анча қийин. Шунинг учун гўшт маҳсулотлари қайнатилган ҳолатда бўлиши ва умуман енгил ҳазм бўладиган гўштли овқатларни истеъмол қилишни тавсия қиламиз. Мошхўрда, мастава, қайнатма шўрва (ёғсиз), манпар ва шунга ўхшаш енгил ҳазм бўладиган таомларни ейиш керак.

Албатта, кабоб (шашлик)дан ҳеч ким воз кечмаса керак, аммо бу таомни сабзавотдан қилинган салатлар билан истеъмол қилиш ва уксус моддасини камроқ ишлатиш лозим.

— Бу мавсумда овқатланиш тартиби қандай бўлиши керак?

— Ёз фаслида овқатланиш тартибини бироз ўзгартириш лозим. Нонушта соат 7:00 да қилиниш, унда оқсил, ёғ ва углеводлар оддий кунлардагидан нисбатан кўпайтирилиши лозим Масалан: сут маҳсулотлари (творог, қаймоқ, сутли чой), мева, сабзавот, сувда пиширилган гўшт ва шунга ўхшаш маҳсулотлар истеъмол қилиниши керак.

Тушликда енгил ҳазм бўладиган биринчи таом, яъни мошхўрда, мастава, манпар, сувда ёки буғда тайёрланган котлетлардан иборат бўлса яхши бўларди.

Дастурхонимизда албатта сабзавот ва мевалар, улардан тайёрланган салатлар, бодринг, помидор, пиёз, кўк пиёз, кўкатлар бўлиши керак. Ҳўл мевалардан тайёрланган шарбатлар таркибида эса шакар имкон қадар умуман бўлмаслиги лозим. Ёзнинг иссиқ кунларида шўр балиқ, дудланган гўшт, консерва, тузли маҳсулотларни истеъмол қилиш умуман тавсия этилмайди, чунки улар чанқаш ҳолатини янада кучайтиради.

Кечки овқатдаги таомлар ҳам жуда енгил ҳазм бўладиган суюқ овқатлардан иборат бўлиши керак. Бунинг учун қатиқ, кефир, олма, турли сабзавотлар ва шунга ўхшаш углеводларга бой бўлмаган маҳсулотларни истеъмол қилиш керак. Севимли маҳсулотларимиз бўлмиш қовун ва тарвузни эса тушлик вақтида истеъмол қилинса яхши бўлади, улар углеводларга бой, қувват беради ва, айниқса, тарвуз чанқоқни босади.

— Ёзда асосан чанқоқ қийнайди, уни қондириш учун қандай тавсиялар берасиз?

— Жазирамада албатта чанқоқни босиш учун сув ичиш зарур. Уни ҳар соатда 200 млдан ичиш тавсия этилади. Шунингдек, қора ва кўк чой ҳамда ўтли дамламалар ҳам жуда фойдали, улар орқали организмга минерал моддалар ва витаминлар кириб боради. Соғлом инсонлар учун кунлик истеъмол қилинадиган сувнинг меъёри 3 литргача. Юрак қон-томир, буйрак хасталиги бор инсонларга эса кўп сув ичиш тавсия этилмайди, бундай беморлар шифокор назорати остида суюқ моддаларни ичишлари лозим.

Яна шундай маҳсулотлар борки, улар ҳам чанқоқни яхши босади. Буларга бодринг, селдерей, қовун, тарвуз, қулупнай, апельсин киради. Айниқса, ёзги таом бўлмиш окрошка ҳам чанқоқни босади ҳамда керакли микроэлемент ва витаминлар билан бойдир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ФВВ жазирама иссиқ вақтда фойдали бўладиган муҳим тавсияларни билдирди
——————-
МЧС озвучило важные рекомендации, которые будут полезны в период аномальной жары

Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram