Sirdaryo FVB / O'zingizni asrang!
790 subscribers
17.5K photos
2.03K videos
3 files
4.93K links
🚒Sirdaryo viloyatida Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va bartaraf etish borasidagi tadbirlar va xabarlar.

📨Murojaat uchun @Davronbek_FVB
Download Telegram
Ховос туманида ноҳуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида тунги вақтларда хам назорат-профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда.

Инсонларнинг ис газидан заҳарланиш ҳолатлари ҳамда ёнғинлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида ижтимоий соҳа ҳамда тунда инсонлар қоладиган масканларда назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Масъулларга қўшимча йўриқномалар берилиб, яна бир-бор огоҳликка чақирилмоқда.

Каналга уланиш 👇👇👇
@SirdaryoFVB
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ОГОҲЛАНТИРАДИ!

Ҳурматли фуқаролар! Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ва ис газидан заҳарланиш ҳолатларини олдини олиш учун белгиланган қоидаларга риоя қилинг.

Батафсил: 👆👆👆Видеода


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/SirdaryoFVB
Forwarded from Sirdaryo FVB / O'zingizni asrang! (Давронбек)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ОГОҲЛАНТИРАДИ: ИС ГАЗИДАН ЗАҲАРЛАНИШДАН ЭХТИЁТ БЎЛИНГ!!!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/SirdaryoFVB
Forwarded from Sirdaryo.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Агар Сиз уйни иситишда меъёрий талабларга риоя этмаётган бўлсангиз, билингки, ис газидан заҳарланиш эҳтимоли юқори.

Ис гази (СО) – жуда хавфли. Инсон нафас олганда уни сезмайди, чунки унинг ҳиди, ранги ва таъми йўқ. Ис гази инсон организмига кирганидан сўнг у қон таркибидаги кислород ташийдиган гемоглобинга бирикади ва қоннинг мияни кислород билан таъминлаш функциясини издан чиқаради.

Уйни иситишда хавфсизлик талабларга тўлиқ риоя этинг ҳамда ўзингиз ва яқинларингиз ҳаётини асраб қолинг!

Telegram | Facebook | Instagram
Qor ko‘chkisi yuz berganda qanday harakatlarni amalga oshirish kerakligi bo‘yicha muhim tavsiyalar. Batafsil...

Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram
Сирдарё тумани ФВБ: Туман ҳудудидаги иқтисодий тармоқлар, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда аҳоли турар жойларида профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда

👉
Батафсил


📡Сирдарё вилояти ФВБ
​​Ҳурматли фуқаролар!

⚡️ 2022 йил 30 декабрдан бошлаб Ҳиндистоннинг “Marion Biotech” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ва Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган барча турдаги дори воситаларининг савдоси вақтинчалик тўхтатилди.

❗️Дори олаётганда қадоғига қаранг, агар "MARION BIOTECH" бўлса олманг, ўзингиз ва яқинларингиз соғлигини асранг!

Шунингдек, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги юртимиз дорихоналарида Ҳиндистоннинг “Marion Biotech Pvt.Ltd” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган “ДОК-1 MAKС сироп 100 мл” ва “ДОК-1 таблетки №10” дори воситаларининг реализациясини тўхтатиш, реализация қилинган қолдиқ дори воситаларини дорихоналардан қайтариб олиш кўрсатмасини берган бўлиб, ушбу дори воситаси республикамиздаги барча дорихоналар расталаридан тезкорлик билан йиғиб олинди.

Агар бирор тадбиркорлик субъектида мазкур “ДОК-1 MAKС сироп 100 мл” ва “ДОК-1 таблетки №10” дори воситалари қолган бўлса, бу ҳақда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг мурожаатлар бўлимига зудлик билан хабар бериш сўралади.

Ҳурматли юртдошлар!

Агар ушбу дори воситасини сотиб олган бўлсангиз ва ҳозир бу препарат уйингизда сақланаётган бўлса, уни зинҳор қўлламасликни, шунингдек, дорихоналарда Ҳиндистоннинг “Marion Biotech Pvt.Ltd” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган дори воситаларининг савдосига гувоҳ бўлган тақдирингизда прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармаси ёки унинг шаҳар ва туманлар бўлимларига ҳамда қуйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилишингизни сўраймиз.

☎️ Мурожаат учун телефон: 71-203-27-77

Қуйида компания томонидан ишлаб чиқарилган асосий дори воситалари рўйхатини эътиборингизга ҳавола этамиз:

“Анасеп” гель;
“Белдомакс” номидаги барча дори воситалари;
“Бревефлора” касулалари;
“Док-1 Макс” номидаги барча дори воситалари;
“Кюрамакс Виталонг” капсулалари;
“Леворекс” номидаги барча дори воситалари;
“Найтфорс” таблеткаси;
“Тергамон-сул” дори воситаси;
“Траванайт” таблеткалари;
“Ферофорт” номидаги барча дори воситалари;
"Кюразит" номидаги барча дори воситалари;
"Нол грипп" номидаги барча дори воситалари;
"Цинепар" номидаги барча дори воситалари;
"Амбронол" сиропи;
"Травамакс" номидаги барча дори воситалари;
“Фракджоин” капсулалари.

Telegram | Facebook | Instagram
Forwarded from Sirdaryo.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Акмалжон Махмудалиев томонидан аҳоли ўртасида ис газидан заҳарланиш ҳамда газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши билан боғлиқ ҳолатларни олдини олиш борасида Ховос туманида ўтказилаётган тарғибот тадбирларининг ҳолати ўрганилди

Telegram | Facebook | Instagram
#профилактика_куни

Чоршанба — Фавқулодда вазиятлар профилактикаси куни.

Тадбирда фаол иштирок этинг.

Барча зарур хавфсизлик талабларига риоя қилинг!!!

Каналга уланиш 👇👇👇
@SirdaryoFVB
#зарурий_профилактика

Чоршанба — фавқулодда вазиятлар профилактикаси куни.

Ховос туманида кучайтирилган назорат-профилактик тадбирлари давом этмоқда.


Олиб борилаётган тадбирлар давомида асосан қизил ҳудудлардаги хонадонларнинг иситилиш ҳолати ўрганилиб, мавжуд қоида бузилиш ҳолатларини бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда.

Инсонларнинг ис газидан заҳарланиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида хонадонларнинг дудбўронлари махсус ускуналар ёрдамида тозаланмоқда.

Каналга уланиш 👇👇👇
@SirdaryoFVB