Sirdaryo FVB / O'zingizni asrang!
2.52K subscribers
21.6K photos
2.44K videos
5 files
5.65K links
🚒Sirdaryo viloyatida Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va bartaraf etish borasidagi tadbirlar va xabarlar.

📨Murojaat uchun @Davronbek_FVB
Download Telegram
Чўкиш билан боғлиқ ҳодисаларнинг юз бермаслиги учун авваламбор чўмилиш қоидаларига қатъий риоя қилиш лозим. Бунинг учун биринчи навбатда об-ҳаво қуёшли ва шамол бўлмаган пайтда, ҳаво ҳарорати иссиқ бўлган вақтда чўмилиш тавсия этилади. Қорин оч бўлганда, чарчаганда, чанқаганда, яқинда беморликдан турганда, спиртли ичимлик истеъмол қилинганда, ёлғиз бўлганда ва офтоб уриш ҳолларида чўмилиш мақсадга мувофиқ емас. Шунингдек, тақиқланган жойларда чўмилиш, катер ва қайиқларга яқин сузиб бориш, ёш болаларни сувда қаровсиз қолдириш, чегараланган белгилардан ташқарига чиқиш, кўприк, дамба ва кемалардан сувга сакраш, нотаниш жойларга шўнғиш тақиқланади. Батафсил...

Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги барчани Қурбон ҳайити билан муборакбод этади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёғингарчилик оқибатлари бартараф этилмоқда

Жорий йилнинг 20 июль куни Фарғона водийсининг тоғли ҳудудларида кучли ёғингарчилик юзага келди. Натижада Андижон вилоятининг Қўрғонтепа, Жалақудуқ ва Андижон туманлари, Наманган вилоятининг Наманган шаҳар, Косонсой, Тўрақўрғон, Давлатобод ва Уйчи туманларида жойлашган аҳоли хонадонларининг томорқалари ва ховлиларига сув кириш ҳолатлари кузатилди.
Воқеа жойига Андижон ва Наманган вилоятлари Фавқулодда вазиятлар бошқармалари шунингдек, вилоят хокимликлари, ИИБ, МГ раҳбарияти ва шахсий таркиби ҳамда ФВДТ хизматлари куч-воситалари жалб этилиб, сув оқими оқибатларини бартараф этиш ҳамда аҳоли томорқаларидан сувни чиқариш ишлари олиб борилди.
Кучли ёғингарчиликлар натижасида аҳоли яшаш уйларига зарар етмаган ва жабрланганлар йўқ.
Гидрометеорология хизмати маркази томонидан берилган маълумотга кўра, жорий йилнинг 21-23 июль кунлари республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига, СЕЛ КЕЛИШ ХАВФИ МАВЖУД.

Тоғ ва тоғолди ҳудудларида яшовчи аҳоли диққатига!

Эҳтиёт чораларини кўришингизни ва нохуш вазиятлар вужудга келганда, ФВВнинг "10-50" қисқа рақамига мурожаат этишингизни сўраймиз.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Таҳлилларга кўра, ёнғинларнинг ҳар учтадан биттаси электр ускуналари сабабли содир бўлмоқда.
Эътиборсиз бўлманг, биргина эҳтиётсизлик фожиага сабаб бўлиши мумкин.

Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram
ФВВ Академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институти “Фавқулодда вазиятларда аҳоли хавфсизлиги” мутахассислиги бўйича 2021-2022 ўқув йили учун Магистратура босқичига қабул эълон қилади

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институти магистратура босқичида кундузги шаклда ўқитиш бўйича қабул қилиш квотаси 10 нафар (2 нафар номзод давлат гранти, 8 нафари тўлов-контракт асосида) этиб белгиланган.

Магистратурага қуйидаги номзодлар ўқишга қабул қилинади:

олий таълим муассасаларининг 5640100 – “Ҳаётий фаолият хавфсизлиги” йўналиши бўйича бакалавриат босқичини тамомлаган олий маълумотли мутахассислар;

Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимига кирувчи вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида беш йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлган ходимлари. Батафсил...

Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram
Гулистон шаҳар ва Сардоба туманларида чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида профилактик-назорат тадбирлари давом этмоқда.

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимлари томонидан ҳудудларда руҳсат этилмаган жойларда чўмилаётган фуқаролар билан мунтазам равишда амалга оширилаётган тарғибот тадбирлари давомида чўмилаётган фуқаролар, айниқса, вояга етмаган ёшларнинг ҳанузгача учрашини инобатга олган ҳолда ёшларнинг ота-оналарига ҳам бу каби салбий ҳолатларнинг аянчли оқибатлари таъсирчан тарзда етказилмоқда.

Ҳурматли ота-оналар. Фарзандларингизни беэътибор қолдирманглар. Зеро, белгиланмаган жойларда чўмилиш, хаётингизни ҳавф остига қўйиши муқаррардир.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/SirdaryoFVB
Президент Шавкат Мирзиёев:

Вазирлик ва идоралар ўз йўналишида энг кўп келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилиб, уларга аниқ ечимлар топиши шарт.

Ҳар бир вазир бир ҳафта муддатда тизимли муаммоларни ҳал этиш бўйича чора-тадбирларни белгилаши шарт.

Мисол учун, тиббиёт соҳасидаги мурожаатларнинг қарийб ярмини ташкил этаётган ордер тартибини бекор қилиб, очиқ ва шаффоф тизимни йўлга қўйсак, камида 10 мингта шикоят камаяди.

Facebook|Instagram|Twitter
Бугун, 24 июль Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таваллуд топган кун

Давлатимиз раҳбари 64 ёшни қаршиламоқда.

Умрлари узоқ, олиб бораётган оқилона сиёсатлари бардавом бўлсин.


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/SirdaryoFVB
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ТОШКЕНТ ШАХАР ХОКИМЛИГИ;

Таваллуд кунингиз муборак, жаноб Президент

Бугун юртимиздаги ислоҳотлар, кенг кўламли бунёдкорлик, янгиланиш ва ўзгаришларнинг ташаббускори, мамлактимизда тинчлик, миллатлараро тотувликни таъминлаш, халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга беқиёс ҳисса қўшиб келаётган моҳир сиёсатчи, иқтисодчи ва олийжаноб Инсон - Ўзбекистон Республикаси Президенти – Шавкат Миромонович Мирзиёев туғилган кун.

Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги юртбошимизни таваллуд куни билан самимий муборакбод этади.

Жаноб Президент!

Улуғ мақсадлар йўлида Сизга мустаҳкам соғлиқ тилаймиз. Элу юрт манфаати йўлидаги барча ишларингизда ва ҳаётингизда Оллоҳ мададкор бўлишини сўраб қоламиз.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги
💉 Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида аҳолини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш пунктлари жойлашуви ҳақида қуйидаги ҳудудлар кесимидаги рўйхат орқали маълумот олишингиз мумкин.

📃 Маълумот Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.
Гулистон шаҳрида жойлашган бозорларда ёнғинлар ва фавқулодда вазиятларни олдини олиш ҳамда бартараф этиш мақсадида профилактик тадбирлар олиб борилмоқда.

Бозорларда мавжуд савдо дўконларининг олдида ўзбошимчалик билан ўрнатилган савда расталари ва уларга вақтинчалик тортилган электр сим ва кабеллари ёнғинлар ва турли ҳилдаги фавқулодда вазиятларни келтириб чиқариши билан бир қаторда, уларни бартараф этиш учун келган махсус ёнғин-қутқарув автомобилларининг ҳаракатини хам чеклайди. Бу эса, ўз навбатида ёнғинларнинг катта майдонларга тарқалишига ва юқори моддий зарарларга сабаб бўлиши муқаррардир.
Бу каби ҳодисаларни олдини олиш мақсадида, Гулистон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан мунтазам равишда профилактик-тарғибот тадбирлари амалга оширилиб, савдо дўконларининг олдиларида ёнғин-қутқарув автомобилларининг эркин ҳаракатини таъминламоқдалар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/SirdaryoFVB