Sirdaryo FVB / O'zingizni asrang!
1.9K subscribers
21.4K photos
2.43K videos
5 files
5.61K links
🚒Sirdaryo viloyatida Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va bartaraf etish borasidagi tadbirlar va xabarlar.

📨Murojaat uchun @Davronbek_FVB
Download Telegram
#тунги_назорат_тадбирлари

Ёнғин хавфсизлиги ойлиги давомида барча ҳудудларда тунги назорат-профилактика тадбирлари ва ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.

Ижтимоий соҳа ва тунда инсонлар қоладиган масканларнинг куз-қиш мавсуми даврида барқарор ишлашини таъминлаш, тунда хизмат олиб борувчи қозонхона ёқувчилари ва қоровулларнинг сергак хизмат олиб боришларини назорат қилиш мақсадида олиб борилаётган тадбирларда сўнги 5 кун ичида 178 та турли ҳилдаги камчилик ва қоида бузилиш ҳолатлари аниқланиб, шулардан 164 таси жойида бартараф этилди. Қолганларини бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

@SirdaryoFVB
👍1
👍1
Ёнғин хавфсизлиги ойлиги Сирдарё туманидаги 2-сонли ДМТТда.

Сирдарё тумани ФВБ ходимлари томонидан тумандаги 2-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотидаги болажонлар билан ўтказилган учрашувда ёнғинларнинг олдини олиш учун гугурт ўйнамаслик, электр манбалари (розеткалар)га турли буюмларни тиқмаслик бўйича тавсиялар берилди.

Шунингдек, ёнғинлар вақтида катталарга хабар бериш, талофатда қолган шеригини қутқариш усуллари ажойиб ўйин тарзида ўргатилди.

@SirdaryoFVB
❗️Жорий йилнинг 15-ноябрь кунидан 15-декабрь кунига қадар юртимизда “ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ОЙЛИГИ" ўтказилаётганлиги муносабати билан Янгиер шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари одамлар гавжум жойларга ёнғин хавфсизлигини тарғиб қилувчи эслатмаларни ўрнатишмоқда ва аҳолига тушунтириш ишлари олиб боришмоқда.

❗️Ушбу ҳушёрликка чорловчи ойликда фаол иштирок этишингизни сўраймиз.
- Бунинг учун, сиз ўз яшаш хонадонингиз ёки иш жойингизни иситиш мақсадида фойдаланилаётган электр ва газ ускуналаридан тўғри фойдаланинг;
- ҲОЗИРОҚ!, ЗУДЛИК БИЛАН! мавжуд носозликларни бартараф этинг ва бу борада барча яқинларингизни ҳушёрликка чақиринг;
- Ёнғин ва бошқа фавқулодда вазиятларда биринчи навбатда 101 ёки 1050 қисқа рақамлари орқали қутқарув хизматига хабар беринг.

❗️Зеро, ҳушёрлик – хотиржамлик гаровидир.

🌐Telegram | 🌐Facebook | 🌐Instagram | 🌐Web-sayt