Sirdaryo FVB / O'zingizni asrang!
790 subscribers
17.4K photos
2K videos
3 files
4.9K links
🚒Sirdaryo viloyatida Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va bartaraf etish borasidagi tadbirlar va xabarlar.

📨Murojaat uchun @Davronbek_FVB
Download Telegram
“Салом, мен ис газиман!” — Ис гази - кўринмас қотил ..

Ҳар йили об-ҳаво совиши билан  иситиш печларидан нотўғри фойдаланиш ва лоқайдлик сабаб аҳоли хонадонларида ис газидан заҳарланиш, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши, ёнғин билан боғлиқ кўнгилсиз ҳолатлар кўпаяди. Ачинарлиси, бунинг оқибатида инсонлар қурбон бўлади.Ис гази нима, ундан қандай сақланиш мумкин, куз-қиш мавсумида хонадонларда қандай эҳтиёт чоралари кўрилиши керак — Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот ҳизмати раҳбари Давронбек Сулаймонов билан суҳбат олиб борилмокда.

Табиий газдан фойдаланиш қоидаларига риоя қилинг.


@sirdaryoyoshlariradiosi
Audio
#FM_90_6

"Сирдарё ёшлари" FM 90.6 радиосининг навбатдаги жонли эфирида Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ахборот хизмати бошлиғи Давронбек Сулаймонов томонидан "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" даврида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш борасида олиб борилаётган назорат-профилактика тадбирлари тўғрисида маълумотлар ҳамда тавсиялар бериб ўтилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/SirdaryoFVB
Ёнғин хавфсизлиги ойлиги доирасидаги профилактик тадбирлар Ширин шаҳрида.

Ширин шаҳар хокими ҳамда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари-Штаб бошлиғи раҳбарлигида кучайтирилган назорат профилактика тадбирлари олдидан шахсий таркибга йўриқнома берилди.

Бунда барча шахсий таркиб томонидан ҳар-бир уйга кирилган ҳолда, уларда истиқомат қилувчи инсонлар орасида ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида хонадонлардаги дудбўронларнинг ҳолатига яъни, уларнинг созлиги, тозаланганлиги, ностандарт ва қўлбола иситиш мосламаларидан фойдаланиш ҳолатларига йўл қўйилмаганлиги ҳамда электр тармоқларида носозликлар мавжуд эмаслигига алоҳида эътибор қаратиш лозимлигига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Аҳоли хонадонларида давом этган тадбирларда шу куннинг ўзида 264 та камчилик ва қоида бузилиш ҳолатлари аниқланиб, шулардан 241 таси бартараф этилди.

📡 @SirdaryoFVB