Sirdaryo FVB / O'zingizni asrang!
782 subscribers
17.6K photos
2.03K videos
3 files
4.94K links
🚒Sirdaryo viloyatida Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va bartaraf etish borasidagi tadbirlar va xabarlar.

📨Murojaat uchun @Davronbek_FVB
Download Telegram
Forwarded from Davronbek
Боёвут ва Сардоба туманларида Ёз мавсуми билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш бўйича кенг қамровли назорат-профилактик тадбирлари олиб борилмоқда.

Ҳозирги вақтда Юртимизда кузатилаётган аномал иссиқ об-ҳаво шароитида вилоятимиз аҳолиси орасида турли ҳилдаги ноҳуш ҳолатлар содир бўлишини олдини олиш мақсадида, Боёвут ва Сардоба туманлари Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан фуқаролар чўмилиши кўп кузатиладиган каналлар ва ариқ бўйларида мунтазам кузатув йўлга қўйилган бўлиб, белгиламаган жойларда чўмилаётган фуқаролар, айниқса, ёш болалар ва уларнинг ота-оналари билан бу каби ҳолатларнинг салбий оқибатлари тушунтирилмоқда.
Шунингдек, туманлардаги СЭОваЖС бўлимлари ходимлари билан ўзаро ҳамкорликда бозорларда ва савдо дўконларида сотилаётган маҳсулотларнинг сифати ва яроқлилик муддати назоратдан ўтказилмоқда. Талаб даражасида бўлмаган ва инсон саломатлиги учун зарар етказиши мумкин бўлган маҳсулотлар сотувдан четлаштирилмоқда.


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/SirdaryoFVB
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Ҳаво ҳароратининг кескин ошиб кетиши натижасида очиқ сув ҳавзаларида чўмилишга бўлган эҳтиёж кескин ошди.

Ўтказилаётган профилактик тушунтириш ишларига қарамай айрим фуқаролар очиқ сув ҳавзаларининг чўмилиш тақиқланган қисмида чўмилиш ҳолатлари кузатилмоқда

Шу муносабат билан туман ҳокимлигида ўтказилган брифингда туман ФВБ нинг масъуллари фуқароларимизни огоҳлантирган ҳолда очиқ сув ҳавзалари, айниқса тақиқланган жойларда чўмилмасликка чақирди.


📲 Каналга уланиш: https://t.iss.one/Boyovutliklar

Web | facebook | Instagram | youtube
ФВВ Академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институти “Фавқулодда вазиятларда аҳоли хавфсизлиги” мутахассислиги бўйича 2021-2022 ўқув йили учун Магистратура босқичига қабул эълон қилади

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институти магистратура босқичида кундузги шаклда ўқитиш бўйича қабул қилиш квотаси 10 нафар (2 нафар номзод давлат гранти, 8 нафари тўлов-контракт асосида) этиб белгиланган.

Магистратурага қуйидаги номзодлар ўқишга қабул қилинади:

олий таълим муассасаларининг 5640100 – “Ҳаётий фаолият хавфсизлиги” йўналиши бўйича бакалавриат босқичини тамомлаган олий маълумотли мутахассислар;

Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимига кирувчи вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида беш йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлган ходимлари. Батафсил...

Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram
Forwarded from Sirdaryo Telekanali | Rasmiy (7)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📺"Diyor Yangiliklari"
🎥Havo haroratining keskin ko'tarilishi natijasida amalga oshirilayotgan chora tadbirlar
🗺Guliston shahri
💿LAVHA (05.07.2021)

♻️Do‘stlarga ulashing👇🏼
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFhJY3ZQcM-JpbSCRg
Гидрометеорология хизмати маркази томонидан берилган маълумотга кўра, жорий йилнинг 8 июлида Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 9-10 июль кунлари Республикамизнинг барча ҳудудларига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келади.

7 июлда Қорақалпоғистонда, 8-10 июль кунлари республиканинг барча ҳудудларида баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Баъзи жойларда эса чангли бўрон билан 25-30 м/с гача кучайиши мумкин.

Шу муносабат билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаролардан кучли шамол кузатилганда кўчада ҳаракатланмаслик, автомобилларни дарахтлар ва бошқа турли мустаҳкам бўлмаган конструкциялардан узоқроқ, хавфсиз жойга қўйишни сўрайди.

Ўзингиз ва мулкингизни бахтсиз ҳодисалардан асранг.

Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг

Сирдарё вилояти телерадиокомпаниясида ўтказилган Брифингда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ахборот хизмати бошлиғи катта лейтенант Д.Сулаймонов томонидан Юртимизда кечаётган аномал иссиқ об-ҳаво ва бундай вақтларда амалга оширилиши лозим бўлган қоидалар эслатиб ўтилди.


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/SirdaryoFVB
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан 15-16 июль кунлари Тошкентда “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтади.
Форум иштирокчилари минтақавий боғлиқликни янада мустаҳкамлаш доирасида савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникацион ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ташаббусларни илгари суриш имкониятларини муҳокама қиладилар.
__

По инициативе Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева 15-16 июля в Ташкенте состоится международная конференция «Центральная и Южная Азия: региональная взаимосвязанность. Вызовы и возможности».
Участники форума обсудят возможности продвижения инициатив, направленных на развитие торгово-экономического, транспортно-коммуникационного и культурно-гуманитарного сотрудничества в контексте дальнейшего углубления региональной взаимосвязанности.

#Mirziyoyev #konferensiya #bogliqlik #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бахтсиз_ходиса

Жорий йилнинг 4-июль куни тахминан соат 17:30ларда Гулистон шаҳар "Навбаҳор" маҳалласида яшовчи 16 ёшли Олимпия заҳиралари коллежи 2-босқич талабаси Б.А. (ўғил бола) шаҳарнинг "Дўстлик" маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи "Дўстлик" каналига чўмилиш учун бориб, ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида чўкиб кетиб вафот этган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/SirdaryoFVB
Бугун, Гулистон шаҳрида ўз уйида қулфланиб қолган 2 ёшли болакай ФВБ қутқарувчилари томонидан онасига соғ-омон топширилди.

Бугун, соат 10:30да ФВБ тезкор-диспетчерлик хизматига, Гулистон шаҳар "Бахор" МФЙ 1-уйда 2 ёшли болакай ўз уйига қулфланиб қолганлиги тўғрисида хабар келиб тушган. Зудлик билан воқеа жойига вилоят ФВБ Ёнғин-қутқарув отряди қутқарувчилари етиб борган ва кўрсатилган тезкор ёрдам ва махсус жиҳозлар орқали хонадон ичидаги эшик очилиб, 2 ёшли болакай онасига соғ-омон топширилди.

Сирдарё вилояти ФВБ Ахборот хизмати.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/SirdaryoFVB
Коронавирус: кеча Сирдарёда 20 киши касалликка чалинди

▪️7 июль куни республикада 490 та, Сирдарё вилоятида эса 22 та янги касалланиш ҳолати аниқланди.

▪️Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, Сирдарё вилоятида жами 1 928 та коронавирусга чалинган бемор қайд этилган. Улардан 1 705 нафари (88 фоизи) касалликдан соғайган.

▪️2021 йил 7 июль ҳолатига кўра, 3 866 нафар фуқаро коронавирусга қарши эмланди ва жами эмланган фуқаролар сони 153 846 нафарга етди.

👉 https://kun.uz/08583914

➡️ Сирдарё хабарлари
Сирдарё иккиламчи қора металл” филиалида 2021 йил 8 июль куни “Ионлаштирувчи нурланишнинг санкцияланмаган (эгасиз) манбалари топилиши билан боғлиқ аварияни бартараф этишда ФВДқТ хизматлари ҳамда мутасадди ташкилотлар куч ва воситаларининг ҳаракатлари” мавзусида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.

Батафсил:
https://telegra.ph/svfvb-07-08-2

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/SirdaryoFVB