Sirdaryo FVB / O'zingizni asrang!
770 subscribers
17.7K photos
2.03K videos
3 files
4.96K links
🚒Sirdaryo viloyatida Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va bartaraf etish borasidagi tadbirlar va xabarlar.

📨Murojaat uchun @Davronbek_FVB
Download Telegram
Forwarded from Davronbek
Боёвут туманидаги мактаблар ўқувчилари орасида “Ёш қутқарувчи” мусобақаси ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 20 февраль кунидаги “Умумтаълим ҳамда ўрта махсус профессионал таълим муассасаларида “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клубларини тузиш ҳамда ўқувчилар ўртасида “Ёш қутқарувчи” мусобақаларини ўтказиш тўғрисидаги қўшма қарори асосида, 2021 йил 17 февраль куни Боёвут туманидаги 16 та умумтаълим мактаблари ўқувчилари орасида “Ёш қутқарувчи” мусобақаси ўтказилди.
Ҳар бирида 8 тадан иштирокчи мавжуд бўлган 18 та терма жамоа аъзолари куч синашган мусобақанинг якуний натижаларига кўра:
🥉-ўринни 24-сонли умумтаълим мактаби жамоаси,
🥈-ўринни 21-сонли умумтаълим мактаби жамоаси,

🥇-ўринни 46-сонли умумтаълим мактаби жамоалари эгаллади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/SirdaryoFVB
Президент Шавкат Мирзиёев 22 февраль куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши 46-сессияси ишида иштирок этади.

Коронавирус пандемияси муносабати билан кенгашнинг навбатдаги йиғилиши Женева шаҳрида видеоанжуман шаклида ўтказилади.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида мамлакатимизда демократик янгиланишларни чуқурлаштиришнинг устувор йўналишлари ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш доирасидаги ишларнинг асосий вазифаларига батафсил тўхталади.


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/SirdaryoFVB
Bugun, 22 fevral
🌤 +12°...+3°, Joylarda bulutli

Hozir: 🌤 +2°, ↘️ 6 m/s

Tong: ☁️ +3°
Kun: 🌤 +11°
Oqshom: 🌤 +9°

Namlik: 58%
Shamol: Shimoli-g'arbiy, 7 m/s
Bosim: 771 mm sim. ust.

Oy: Yosh oy
Quyosh chiqishi: 07:10
Quyosh botishi: 18:09



Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.iss.one/SirdaryoFVB
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс» кўрсатувини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг:
https://youtu.be/T95FNK0NcsA

Смотрите передачу “Особый ракурс” о деятельности Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева за прошедшую неделю по следующей ссылке:
https://youtu.be/lL42gBMz-bY

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#kun_tarixi

2⃣2⃣ февраль санасида содир бўлган муҳим тарихий воқеалар


1495 йил— Италия юриши пайтида Франция қироли Чарлз VIII Неаполга ҳужум қилиб у ерни жангсиз қўлга киритган;

📚 1632 йил— Галилео Галилей ўзининг шоҳ асари "Дунёнинг иккита асосий тизими— Птолемей ва Коперник тизимлари бўйича диалог"ни нашр эттирган, бу эса Европада астрономия фанининг ривожланишига улкан таъсир кўрсатган;

📌 1653 йил— Патриарх Никоннинг черков ислоҳотлари бошланган;

1709 йил — рус қўшинлари шведларни Красный Кут жангида мағлубиятга учратган, лекин шведлар қироли Карл XIIни қўлга олишолмаган;

1744 йил — Австрия ворислиги учун урушлар пайтида Тулон жанги бошланган;

🇬🇧 1797 йил — Биринчи коалиция уруши пайтида инқилобий Франция кучларининг Буюк Британияга ҳужуми содир бўлган. Бу инглиз тарихига "охирги босқин" сифатида кирган;

🇺🇸 💰1819 йил— Вашингтонда Адамс-Онис шартномаси имзоланган бўлиб, унга кўра Флорида Испаниядан АҚШга кўчирилди ( 5 миллион долларга сотилган);

🌡 1828 йил — Фридрих Вюллер органик моддалар, карбамид, ноорганик моддалардан синтези ҳақида оммага эълон қилган;

🤝 1828 йил— Россия ва Форс давлати ўртасида Туркманчой тинчлик шартномаси имзоланган;

🇫🇷 1848 йил — Парижда буржуа-демократик инқилоби бошланиб, июль монархиясининг ағдарилишига олиб келган;

🛳 1901 йил — ХХ асрнинг энг йирик кема ҳалокатларидан бири содир бўлган: "Рио-де-Жанейро" йўловчи ташувчи кемаси тошларга урилиб чўкиб кетган; 128 кишини ҳаётдан олиб кетган;

🇲🇽 1913 йил — Мексика инқилоби: Мексика президенти Франсиско Мадеро давлат тўнтаришида ўлдирилган;

📌 1921 йил — Совет Россиясида СССР Давлат режалаштириш қўмитаси ташкил этилган;

🇧🇬 1943 йил— Болгария ҳукумати нацистларнинг Польшадаги ўлим лагерларига Болгария фуқаролигига эга бўлмаган Македония ва Тракя яҳудийларини юбориш ҳақидаги талабига бўйсунишга мажбур бўлган;

🇺🇾 1945 йил — Уругвай Германия ва Японияга қарши уруш эълон қилган;

🧪 1946 йил— Доктор Зелман Ваксман антибиотик стрептомицинни кашф этган;

🇺🇸 1946 йил—АҚШнинг Москвадаги элчиси Ж.Кеннан биринчи марта СССРга нисбатан "қамоқ сиёсати" режасини ишлаб чиққан;

🇪🇬🇸🇾 1958 йил—Миср ва Сурия президентлари икки мамлакатни Бирлашган Араб Республикасига бирлаштириш тўғрисидаги актни имзолашган;

🇬🇧🚀 1958 йил — Англия ўз ҳудудида Америка Қўшма Штатларининг ядро қуролларини жойлаштирилишига рухсат берган битим имзоланган;

🚀 1966 йил— Ичида Ветерок ва Уголок лақабли итлари бўлган "Космос-110" сунъий йўлдоши космосга учирилган;

📌 1979 йил —Сент-Лусия Буюк Британиядан мустақилликка эришган;

📌 1983 йил— Америкалик Алекс Червинский 390 тангадан 4 метр баландликда пирамида қурган ва жаҳон рекордини ўрнатган;

🇦🇿 1993 йил — Озарбайжон зобити Сурат Ҳусайнов Ганжада ҳукуматга қарши исён кўтарган.


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/SirdaryoFVB
Forwarded from Davronbek
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Сирдарё вилояти ФВБ томонидан олиб борилаётган профилактик тадбирлар.
#20
feb #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Ўзбекистон Республикаси ФВВнинг 2021 йил 22 январдаги 24-сон буйруғи талабларини ижросини таъминлаш, шунингдек, ёнғин-қутқарув бўлинмалари шахсий таркибининг билим савиясини ошириш, касбий, хизмат, жанговар ҳамда жисмоний тайёргарлигини янада мустаҳкамлаш мақсадида жорий йилнинг 21 февраль куни Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасида “Энг яхши йўриқчи-қутқарувчи”, “Энг яхши қутқарувчи”, “Энг яхши қидирув-қутқарув гуруҳи қутқарувчиси” ва “Энг яхши ғаввос-қутқарувчи” номинациялари бўйича мусобақа ўтказилди. Мусобақада харбий хизматчилар амалий шартига кўра жумар ёрдамида тоққа кўтарилиш ва тушиши, сувда-қутқарув анжомларини меъёр бўйича кийиш хамда ишғол қилиш нарвонида ўқув минорасининг 4-қаватига кўтарилиш турлари бўйича ва назарий шартига кўра мусобақа иштирокчиларининг лавозим бўйича билимлари тест синовлари орқали аниқланди. Ўтказилган мусобақада энг яхши натижаларни кўрсатганлари аниқланиб, уларга иккинчи босқичда иштирок этиш йўлланмаси берилди.


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/SirdaryoFVB