Sirdaryo FVB / O'zingizni asrang!
874 subscribers
18.7K photos
2.11K videos
3 files
5.1K links
🚒Sirdaryo viloyatida Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va bartaraf etish borasidagi tadbirlar va xabarlar.

📨Murojaat uchun @Davronbek_FVB
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Газдан турмушда фойдаланишда содир бўладиган бахтсиз ҳодисаларни текшириш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (64-сон, 11.02.2021 й.) билан Газдан турмушда фойдаланишда содир бўладиган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ҳамда ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

📞 Низомга кўра, бахтсиз ҳодиса юз берганда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар (Ички ишлар ва прокуратура органлари)га, шунингдек, “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг ҳудудий газ таъминоти ташкилотларига ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига зудлик билан хабар беришлари лозим.

🔘 Бахтсиз ҳодиса содир бўлиши натижасида:

уч нафаргача шахс (шу жумладан, учинчи шахсни ҳисобга олганда) ҳаётига ёки соғлиғига зиён етган ёхуд ҳалок бўлган тақдирда, бунинг сабабларини текшириш туман (шаҳар) ҳокимининг қарори асосида унинг ушбу соҳага мутасаддилик қиладиган ўринбосари раҳбарлигида тузиладиган комиссия томонидан;

етти нафаргача шахслар (шу жумладан, еттинчи шахсни ҳисобга олганда) ҳаётига ёки соғлиғига зиён етган ёхуд ҳалок бўлган тақдирда – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори асосида унинг ушбу соҳага мутасаддилик қиладиган ўринбосари раҳбарлигида тузиладиган комиссия томонидан;

саккиз нафар ёки ундан ортиқ шахслар ҳаётига ёки соғлиғига зиён етган ёхуд ҳалок бўлган тақдирда – Вазирлар Маҳкамаси фармойиши асосида тегишли Бош вазири ўринбосари ёки Бош вазир маслаҳатчиси раҳбарлигида тузиладиган комиссия томонидан амалга оширилади.

🔰 Бахтсиз ҳодиса сабабларини текшириш бўйича тузиладиган тегишли комиссиянинг таркибига қуйидаги вазирлик ва идоралар вакиллари киритилиши шарт:

● Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ҳудудий бўлинмалари);
● Энергетика вазирлиги;
● “Ҳудудгазтаъминот” АЖ (ҳудудий газ таъминоти ташкилотлари);
● Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (ҳудудий бўлинмалари);
● Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (ҳудудий бўлинмалари), (бахтсиз ҳодиса кўп квартирали уйларда содир бўлганда);
● Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (ҳудудий бўлинмалари),
(бахтсиз ҳодиса табиий ва суюлтирилган углеводород гази ёки нефть маҳсулотларидан фойдаланишда содир бўлганда);
● Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси (ҳудудий бўлинмалари) (бахтсиз ҳодиса қаттиқ ёқилғи турлари (кўмир ва кўмир маҳсулотлари)дан фойдаланишда содир бўлганда).

🗓 Комиссия томонидан амалга оширилган текшириш натижалари юзасидан 15 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда комиссия томонидан текшириш далолатномаси расмийлаштирилади.

➡️ Бахтсиз ҳодисалар Энергетика вазирлиги томонидан ҳисобга олинади.

➡️ Турар жойлар, шу жумладан кўп квартирали уйларда ёнғин содир бўлганда текшириш Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан амалга оширилади.


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/SirdaryoFVB
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Эътироф

"Содиқ хизматлари учун" медали соҳиби ғаввос-қутқарувчи Айхунбаев Йўлчи Лапасович ва Ёнғин-қутқарув отряди хақида олинган Махсус репортаж кўрсатувининг тўлиқ талқини.



Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/SirdaryoFVB
Bugun, 15 fevral
☀️ +20°...+9°, Ochiq havo

Hozir: 🌤 +8°, ↖️ 9 m/s

Tong: ☀️ +10°
Kun: ☀️ +19°
Oqshom: ☀️ +16°

Namlik: 51%
Shamol: Janubi-sharqiy, 17 m/s
Bosim: 766 mm sim. ust.

Oy: O'sayotgan oy
Quyosh chiqishi: 07:20
Quyosh botishi: 18:01


Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.iss.one/SirdaryoFVB
Биз умримизни кўп вақтини нималарга сарфлаймиз...

Хайрли тонг азизлар! Янги хафта муборак.


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/SirdaryoFVB
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ёнғин-қутқарув қисмлари томонидан вилоятимиз ҳудудидаги сув манбаларининг созлиги мунтазам ўрганиб борилмоқда.

2020 йил мобайнида вилоятимиз ҳудудида 317 та ёнғин ўчириш ер ости гидрантлари, 35 та масканларда сув ҳовузлари барпо этилиб, фойдаланишга қабул қилинди.


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/SirdaryoFVB
"Обод махалла" давлат дастури Янгиер шаҳрида ҳам давом этмоқда.

Янгиер шаҳар ҳокимлиги, сектор раҳбарлари, шаҳар ФВ бўлими ҳамда тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида олиб борилаётган тадбирлар давомида фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан қурилган жойлар фуқаролар розилиги билан бузилиш ишлари бошланди. Янгиер шаҳрининг Маърифат ва Шодлик махаллаларида олиб борилаётган ишлар давомида кўкаламзор 2 та МФЙ бинолари қурилиши, 336 та темир бетон устунлар ўрнатилиши, 45 та ТПлар жорий ва мукаммал таъмирланиши ҳамда 45 км электр узатиш ҳаво линиялари тортилиши белгиланган бўлиб, ушбу ишларни бажарилиши бошлаб юборилди.


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/SirdaryoFVB
🌐"TEZKOR XABAR"
☀️O‘zbekistonda anomal issiq ob-havo hafta oxiriga borib keskin o‘zgarib, yomg‘ir aralash qor yog‘ishi kutilmoqda.
2021 15-fevral kuni O‘zbekistonga Eron hududlaridan iliq va quruq havo kirib kelishi davom etadi. Harorat foni iqlim me’yorlaridan 8-10 darajaga yuqori bo‘ladi va 15-20 daraja iliq, janubda 22-27 daraja iliq atrofida bo‘ladi, deb xabar bermoqda “O‘zgidromet”.

🌤16-fevraldan 18-fevralgacha Eron hududlarining janubidan juda iliq havo kirib kelishi kuchayadi. 18-fevral kuni eng issiq kun bo‘lishi kutilmoqda. O‘rtacha kecha-kunduzlik havo harorati me’yordan 13-15 darajaga yuqori bo‘ladi va meteorologik kuzatuv davri uchun shu kunlarning mutlaq qiymatlaridan ko‘p bo‘ladi.
🌬Ish haftasining oxiriga kelib, ob-havo sharoiti keskin o‘zgarishi kutilmoqda. 18—19-fevral kunlarida bosim o‘zgarishida respublika bo‘yicha ba’zi joylarda shamol 17-22 metr/sekundgacha kuchayadi, 25-30 metr/sekundgacha kuchayishi ham mumkin.
Haftaning oxiriga kelib, Respublika bo‘yicha yomg‘ir yog‘adi, shimolda yomg‘ir qor aralash yog‘adi. Tog‘li hududlarda yog‘ingarchilik kuchli bo‘ladi.


Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.iss.one/SirdaryoFVB
Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилда Жиззах вилоятида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Тўқимачиликда маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириб, тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш, янги ўзлаштирилаётган ерларда талаб юқори мева-сабзавотлар етиштириб, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ерости маъданларини ўзлаштиришга хорижий инвестициялар жалб этиш бўйича топшириқлар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией инвестиционных проектов, которые будут реализованы в Джизакской области.
Даны поручения по углублению локализации в текстильном производстве и выпуску готовой продукции, обеспечению продовольственной безопасности через выращивание востребованных плодоовощных культур на заново освоенных землях, привлечению иностранных инвестиций к добыче полезных ископаемых.

#Mirziyoyev #taqdimot #Jizzax #investitsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter