Sirdaryo FVB / O'zingizni asrang!
795 subscribers
17.5K photos
2.02K videos
3 files
4.92K links
🚒Sirdaryo viloyatida Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va bartaraf etish borasidagi tadbirlar va xabarlar.

📨Murojaat uchun @Davronbek_FVB
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ватанга содиқ ёшлар" ҳарбий-ватанпарварлик ўқув йиғини Сирдарё туманида давом эттирилди.

Фавқулодда вазиятлар Академияси томонидан ёшларда ҳарбий-ватанпарварлик руҳини янада ривожлантириш, касбга йўналтириш ва энг муҳими, жамиятда ўзининг муносиб ўрнини эгаллашга қодир ёшларни тарбиялаш мақсадида ўтказилган ўқув йиғини якунида иштирокчиларга сертификатлар тақдим этилди.

Сирдарё вилояти ФВБ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Sirdaryo_TRK

O'zbekiston Respublikasi Favqulodda Vaziyatlar Vazirining 608-sonli ko'rsatmasiga asosan, Sirdaryo viloyati Favqulodda Vaziyatlar Boshqarmasida barcha darajadagi davlat yong'in nazorati organi mansabdor shaxslariga namunaviy o'quv rejasi asosida 3 kunlik o'quv seminari o'tkazildi.


Sirdaryo viloyati FVB
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Керакли_маълумот_видеоқўлланма

Зилзила ҳақида билишингиз керак бўлган маълумотлар. Эътиборингиз учун махсус видеоролик.
—————-
#Полезные_знания_видеоинструкция

Всё что нужно знать о землетрясении. Вашему вниманию специальный видеоролик.

Boshqa yangiliklar
Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram | X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Rolik

Oliy ta’lim fan va inovatsiyalar hududiy bo’limlariga qarashli kasb-hunar maktablari o'rtasida “Yosh qutqaruvchi” ko’ngilli klublari musobaqasining viloyat bosqichi o'tkazildi.

Sirdaryo viloyati FVB
Коррупция—тараққиёт кушандаси. Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасида айни мавзуда семинар ўтказилди.

Тадбирда бошқарма раҳбарияти ҳамда Гулистон ҳарбий прокуратураси томонидан шахсий таркиб ўртасида коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган тадбирлар тўғрисида тўхталиб ўтилди. Шу билан бирга, тартиб-интизом ва масъулиятни кучайтириш, жиноятчиликнинг олдини олиш муҳитини мустаҳкамлаш – ҳуқуқбузарликнинг олдини олишдаги асосий омил эканлиги таъкидланди.

Шунингдек, сўзга чиққанлар томонидан шахсий таркиб ўртасида ҳарбий интизомни янада мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарлик ва коррупция ҳолатларининг олдини олиш тўғрисида сўз юритилди. Бундан ташқари, ҳарбий хизматчилар иштирокида йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлишининг олдини олиш, раҳбарлар таркиби томонидан ўз қўл остидаги шахсий таркиби ўртасида ҳам ижро интизомини сақлаш, турли жиноятлар содир этилишига йўл қўймаслик тўғрисида зарур тавсия ва тушунчалар бериб ўтилди.

Sirdaryo viloyati FVB
"Фарғона ёшлар форуми" тажрибасини Сирдарё вилоятида амалга ошириш юзасидан вилоят ФВБда семинар ўтказилди.

Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, бошқарма томонидан оталиққа олинган ёшларнинг муаммоларини тизимли ўрганиш борасида Фарғона вилояти тажрибасини амалда қўллаш мақсадида ўтказилган семинарда, эртамиз эгалари билан очиқ мулоқотлар ўтказиб бориш орқали уларда ватанпарварлик, қонунга ҳурмат каби эзгу туйғуларни шакллантириш, ёшларда ҳаёт фаолияти хавфсизлиги соҳасида билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, йўл хариталари тузилиши, ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари ҳамда yoshlar.ijro.uz платформасида ишлаш юзасидан тушунчалар бериб ўтилди ҳамда бошқарма бошлиғи ўринбосари томонидан ёшлар билан ишлашни юқори даражада олиб борилиши таъкидланиб, сусткашликка йўл қўйган раҳбарларга қатъий чора кўрилиши юзасидан огохлантиришлар берилди.

Сирдарё вилояти ФВБ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё туманидаги “Сирдарё” чегара божхона постида кўргазмали махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси тасарруфидаги “Сирдарё” чегара божхона пости орқали контрабанда йўли билан кириб келган ионлаштирувчи нурланиш манбалари аниқланганда фавқулодда вазиятлар Давлат қуйи тизимининг (ФВДқТ) хизматлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамкорлигида кўргазмали махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди.

Махсус-тактик ўқув машғулотида вилоят ФВБ, божхона, чегара, ИИБ, МГ ва ССБ, СЭО ва ЖСБ хизматлари ҳамда махсус техникалар жалб қилинди.

Ўқув машқида божхона постида аниқланган санкцияланмаган ионлаштирувчи нурланиш манбалари ёхуд уларнинг контрабандаси билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда ҳаракатларни мувофиқлаштириш ва ходимлар ҳамда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбир якунида назарий ва амалий машғулотлар бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилиб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.