Shayxontohur tuman hokimligi Matbuot xizmati
7.21K subscribers
30.7K photos
3.64K videos
9 files
9.57K links
murojaatlar va korrupsiya holatlari aniqlanganda xabar berish uchun murojaatlar dushanba-juma kunlari soat 10.00dan 17.00gacha qabul qilinadi https://t.iss.one/shayxontohur_matbuot_xizmati
Download Telegram
Forwarded from Isroil Tillaboyev blogi
“Конституцияни янги таҳрирда қабул қилиш нимага керак?” дегувчилар диққатига.

Оддий бир мисол: аввалги Конституциянинг 13-моддасида “Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади”, дея белгиланган бўлса, Янги таҳрирдаги Конституцияда “инсоннинг давлат органлари билан ўзаро муносабатларида қонунчиликда юзага келадиган, бартараф этиб бўлмайдиган барча қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин қилиниши” аниқ кўрсатилади (13-модда).

Масалан, давлат ва фуқаро ўртасида баҳсли масала юзага келди, унинг ечими қонунчиликда йўқ. Ёки бор қоидаларга қаралса, 2 хил талқин қилиш мумкин. Бу вазиятда ким ҳақ: давлатми ёки фуқаро?

Конституцияга киритилаётган ўзгаришга кўра, эндиликда мана шундай мунозарали қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига ҳал қилинади.

Бу инсон шаъни ва қадр-қимматини улуғлашга қаратилган мамлакатимиз сиёсатнинг амалдаги тасдиғи бўлиб хизмат қилади.
Адолат тўлиқ ҳукм сурмайдиган мамлакатда ҳеч қачон олға силжиш, эртанги кунга ишонч бўлмайди. Бежизга бир кунлик адолат минг кунлик ибодатдан афзал дейишмаган. Шунинг учун мамлакатимизда холис, адолатли судларни йўлга қўйиш муҳим аҳамиятга эга.

Судларнинг ноҳақ, адолатсиз қарорлари олдини олиш, фуқароларнинг уларга бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш учун эса, қонунчиликда бунга кучли замин яратиш керак. Шу мақсадда Конституциянинг 44-моддаси янада такомиллаштирилмоқда. Бу ҳатто давлат органлари ёки мансабдор шахсларининг ҳам қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги рўй берган тақдирда судларнинг ҳар қандай ташқи босимларга қарамай адолатли ҳукм чиқаришини таъминлайди.

Яқинларга хам тарқатинг

(Тошкент Хабарлари👇)
https://t.iss.one/joinchat/Qb72vgBjfm81NjFi
Forwarded from Alimoff
Нега бизга дунёга машҳур брендлар, франшизаларнинг кириб келиши қийин ёки умуман имконсиз? Масалан, McDonald’s, Starbucks қачондир бизда ҳам очилишига нима тўсқинлик қилади?

Гап шундаки, шу пайтгача бизда ерга давлат мулки сифатида қаралган, мулкдорлар фақат унда қурилган объектга эгалик қилишарди. Янги таҳрирдаги Конституцияда ерга нисбатан хусусий мулкчилик белгиланяпти. 55-модда “Ер қонунда назарда тутилган шартлар асосида ва тартибда хусусий мулк ҳам бўлиши мумкин.” шаклида ўзгармоқда.

Бу дегани, энди ердан фойдаланиш самарадорлиги ошади. Ҳақиқий ўрта мулкдорлар қатлами пайдо бўлади. Кўчмас мулк бозори ўсади. Бир парча бўлса ҳам ери бор аҳолининг кредитга лаёқатлилик даражаси ошади. Мамлакатнинг инвестицион жозибадорлиги кучаяди.

@nurbekalimov
Forwarded from Segment.uz
Конституцион ислоҳотлар баҳонасида конунчиликдаги кўплаб бўшлиқларнинг ўрни тўлдириб кетиляпти. Масалан, ер масаласида узоқ йиллардан бери йиғилиб қолган муаммолар кўп. Конунан ер давлатники, амалда эса турли йўллар билан уларни эгаллаб олиш ҳолатларига дуч келамиз.

Бундан ташқари, тадбиркор ёки фермерлар ер ўзиники бўлмагани, қачондир кимлардир томонидан тортиб олинишидан қўрқиб яшагани учун ҳам ердан самарали фойдаланишга эмас, қисқа муддатда кўпроқ даромад олишга мойил бўлади, узоқ муддатли лойиҳалар ҳақида ўйламайди. Инвесторлар билан ҳам худди шундай.

55-модданинг ўзгартирилиши эса, ерга нисбатан хусусий мулкчилик белгиланишини англатади. Бу кўпгина муаммоларнинг ўз-ўзидан ечим топишига ёрдам беради, албатта. Ерга нисбатан бозор муносабатларининг жорий қилиниши мамлакатнинг инвестицион жозибадорлигини ҳам ошириши, шубҳасиз.

@segmentuz
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўлим жазоси бўйича икки хил ёндашув бор.

Биринчи ёндашув – қотиллик қилган одамга шафқат қилинмаслиги керак, у албатта қатл қилиниши керак.

Иккинчи ёндашув эса – инсоннинг яшаш ҳуқуқини олиб қўйишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Қатл қилиш – қасос. Ал-қасос ул минал ҳақ! Яъни, қасос олиш фақат Ҳаққа хос.
Бундай тортишувлар нафақат Ўзбекистонда, бутун дунёда бор. Ўлим жазосини Конституция даражасида тақиқлаш – миллатнинг улуғлигини, миллатнинг келажаги, ҳуқуқий даражасидан далолат беради.

«Миллий» телеканалнинг «Зарб» дастурида ўлим жазоси муҳокама қилинди.
Иқтисодий, ижтимоий ва маънавий омиллар: ерни хусусийлаштириш нималарда намоён бўлади?

Иқтисодиёт фанлар доктори, эксперт Нодирбек Расулов ерни хусусийлаштириш билан боғлиқ ислоҳотлар ҳақида сўз юритади

Батафсил — bugun.uz/152161

РасмийLIVEДайжест
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Шайхонтоҳур туман бўлимининг эпидемиолог ва дезинфекторлар томонидан юқумли касалликлар чиққан Зафаробод махалласи, Боғ кўча ҳудудларидаги ЎЮИК, коронавирус чиққан уй ўчоқларида суриштирув ишлари олиб борилди, бунда сальмонеллёз касали аниқланган ўчоқларда бемор билан мулоқатда бўлганлар аниқланиб, уларга 7 кунлик тиббий кузатув тадбирлари оилавий поликлиника патронаж ҳамширалари томонидан ташкил этилмоқда. Бактериологик текширувларни ўтказиш учун хонадон ичимлик суви намунаси ва ошхона жиҳозлари ва идиш-товоқлардан суртмалар олинди. COVID- 19 касали билан мулоқатда бўлган хонадон эгалари ПЦР таҳлили учун анализ олинди. Шунингдек, дезинфекция тадбирлари ўтказилиб, соҳа ходимлари томонидан юқумли касалликларни олдини олиш юзасидан хонадон эгаларига тушунтириш ишлари олиб борилиб, уларга эслатмалар тарқатилди.

✍️ Шайхонтоҳур туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
🚌 Как вы относитесь к продлению автобусного маршрута № 68 "Куйлик дехкон бозори АШБ - торговый центр Чорсу" до "Торгового комплекса Фуд-Сити"
Anonymous Poll
50%
Я согласен. Будет комфортный автобусный маршрут
50%
Я против. Мне удобнее действующий маршрут автобуса
🚌 68-sonli "Qo`yliq dehqon bozori ASHB - Chorsu savdo markazi" avtobus yo`nalishining harakati "FOOD CITY savdo majmuasi"ga qadar uzaytirilishiga sizning fikringiz qanday
Anonymous Poll
64%
Men roziman. Juda ham qulay avtobus yo`nalishi bo`ladi
36%
Men qarshiman. Amaldagi avtobus yo`nalishi men uchun qulayroq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2022 йил 19 август куни Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги Хотин-қизлар форуми бўлиб ўтади.

Унда ШҲТга аъзо ва кузатувчи давлатларнинг етакчи хотин-қизлари иштирок этади.

Анжуман давомида бизнес-конференция, аёл тадбиркорлар иштирокида B2B муҳокамалар, миллий анъаналаримизни намоён этувчи кўргазмали дастурлар ташкил этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Жорий йил 10-11 август кунлари тасдиқланган режа асосида туманда фаолият кўрсатувчи бўлим ва бошқармаларда давлат тили талабларининг бажарилиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси Шайхонтоҳур туманида фаолият кўрсатувчи коммунал хизматлар, Статистика, Экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш бошқармаси Шайхонтоҳур туман бўлимларида ўрганилди. Ўрганиш давомида мазкур ташкилотларда барча ёзишмалар (иш юритиш ҳужжатлари, ёзишмалар, кадрларга оид буйруқлар), пешлавҳа ва ахборот ойналаридаги ёзувларнинг давлат тили талабларига мос холатда бўлиши Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ўрганилди. Ўрганиш якунида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

✍️ Шайхонтоҳур туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати