Shayxontohur tuman hokimligi Matbuot xizmati
13.6K subscribers
26.3K photos
3.13K videos
6 files
8K links
murojaatlar va korupsiya xolatlari aniqlanganda xabar berish uchun murojaatlar dushanbi-juma kunlari soat 10.00dan 17.00gacha qabul qilinadi https://t.iss.one/shayxontohur_matbuot_xizmati
Download Telegram
Давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида ташкил этилган ипотека марказини бориб кўрди.

Глава государства посетил ипотечный центр, организованный в Яшнабадском районе города Ташкента.

#Mirziyoyev #tanishuv #ipoteka #markaz

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚧 Шайхонтоҳур туманиг Абдулла Қодирий кўчасининг Ислом университети қаршисидан ўтган қисмида сайилгоҳ ташкил этилмоқда.

Маълумки А.Қодирий кўчаси бўйлаб экилган кўп йиллик дарахтлар атрофга салқинлик таратиб туради. Бу ерда шунингдек аҳолининг дам олиши учун ўриндиқлар ўрнатилган эди.

Бугунга келиб ушбу худуд янгича қиёфада қайта шакилланмоқда. Йўллар таъмирланмоқда, суғориш тизимлари янгиланмоқда, замонавий ўриндиқлар ўрнатилмоқда. Аҳолининг хордиқ чиқариши учун қулайликлар яратилмоқда.

✍️ Шайхонтоҳур туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Республика Маьнавият ва маьрифат маркази Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикиси мустақиллигининг 31 йиллиги доирасида Абдулла Қодирий уй-музейида "Китобга ошно қалблар" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Унга Ёзувчилар уюшмаси аьзоси Шеркон Қодирий ташриф буюрди ва узбек романчилигининг асосчиси Абдулла Қодирий ҳақида ўз хотиралари билан бўлишди. Шунингдек, тадбир давомида Ёзувчилар уюшмасининг яна бир аъзоси, ёш ва умидли ижодкор Мансур Жумаевнинг "Хайрат қўшиғи" тўпламининг тақдимоти бўлиб ўтди.

✍️ Шайхонтоҳур туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
💻Shayxontohur tumani hokimligida Yoshlar daftariga kiritilgan yoshlarni o'zini-o'zi band qilish maqsadida yoshlar jamg'armasi mablag'lari hisobidan notebooklar taqdim etildi.

✍️ Shayxontohur tumani hokimligi Matbuot xizmati
Forwarded from Isroil Tillaboyev blogi
“Конституцияни янги таҳрирда қабул қилиш нимага керак?” дегувчилар диққатига.

Оддий бир мисол: аввалги Конституциянинг 13-моддасида “Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади”, дея белгиланган бўлса, Янги таҳрирдаги Конституцияда “инсоннинг давлат органлари билан ўзаро муносабатларида қонунчиликда юзага келадиган, бартараф этиб бўлмайдиган барча қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин қилиниши” аниқ кўрсатилади (13-модда).

Масалан, давлат ва фуқаро ўртасида баҳсли масала юзага келди, унинг ечими қонунчиликда йўқ. Ёки бор қоидаларга қаралса, 2 хил талқин қилиш мумкин. Бу вазиятда ким ҳақ: давлатми ёки фуқаро?

Конституцияга киритилаётган ўзгаришга кўра, эндиликда мана шундай мунозарали қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига ҳал қилинади.

Бу инсон шаъни ва қадр-қимматини улуғлашга қаратилган мамлакатимиз сиёсатнинг амалдаги тасдиғи бўлиб хизмат қилади.
Адолат тўлиқ ҳукм сурмайдиган мамлакатда ҳеч қачон олға силжиш, эртанги кунга ишонч бўлмайди. Бежизга бир кунлик адолат минг кунлик ибодатдан афзал дейишмаган. Шунинг учун мамлакатимизда холис, адолатли судларни йўлга қўйиш муҳим аҳамиятга эга.

Судларнинг ноҳақ, адолатсиз қарорлари олдини олиш, фуқароларнинг уларга бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш учун эса, қонунчиликда бунга кучли замин яратиш керак. Шу мақсадда Конституциянинг 44-моддаси янада такомиллаштирилмоқда. Бу ҳатто давлат органлари ёки мансабдор шахсларининг ҳам қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги рўй берган тақдирда судларнинг ҳар қандай ташқи босимларга қарамай адолатли ҳукм чиқаришини таъминлайди.

Яқинларга хам тарқатинг

(Тошкент Хабарлари👇)
https://t.iss.one/joinchat/Qb72vgBjfm81NjFi
Forwarded from Alimoff
Нега бизга дунёга машҳур брендлар, франшизаларнинг кириб келиши қийин ёки умуман имконсиз? Масалан, McDonald’s, Starbucks қачондир бизда ҳам очилишига нима тўсқинлик қилади?

Гап шундаки, шу пайтгача бизда ерга давлат мулки сифатида қаралган, мулкдорлар фақат унда қурилган объектга эгалик қилишарди. Янги таҳрирдаги Конституцияда ерга нисбатан хусусий мулкчилик белгиланяпти. 55-модда “Ер қонунда назарда тутилган шартлар асосида ва тартибда хусусий мулк ҳам бўлиши мумкин.” шаклида ўзгармоқда.

Бу дегани, энди ердан фойдаланиш самарадорлиги ошади. Ҳақиқий ўрта мулкдорлар қатлами пайдо бўлади. Кўчмас мулк бозори ўсади. Бир парча бўлса ҳам ери бор аҳолининг кредитга лаёқатлилик даражаси ошади. Мамлакатнинг инвестицион жозибадорлиги кучаяди.

@nurbekalimov
Forwarded from Segment.uz
Конституцион ислоҳотлар баҳонасида конунчиликдаги кўплаб бўшлиқларнинг ўрни тўлдириб кетиляпти. Масалан, ер масаласида узоқ йиллардан бери йиғилиб қолган муаммолар кўп. Конунан ер давлатники, амалда эса турли йўллар билан уларни эгаллаб олиш ҳолатларига дуч келамиз.

Бундан ташқари, тадбиркор ёки фермерлар ер ўзиники бўлмагани, қачондир кимлардир томонидан тортиб олинишидан қўрқиб яшагани учун ҳам ердан самарали фойдаланишга эмас, қисқа муддатда кўпроқ даромад олишга мойил бўлади, узоқ муддатли лойиҳалар ҳақида ўйламайди. Инвесторлар билан ҳам худди шундай.

55-модданинг ўзгартирилиши эса, ерга нисбатан хусусий мулкчилик белгиланишини англатади. Бу кўпгина муаммоларнинг ўз-ўзидан ечим топишига ёрдам беради, албатта. Ерга нисбатан бозор муносабатларининг жорий қилиниши мамлакатнинг инвестицион жозибадорлигини ҳам ошириши, шубҳасиз.

@segmentuz