Shayxontohur tuman hokimligi Matbuot xizmati
16K subscribers
26.2K photos
3.12K videos
6 files
7.97K links
murojaatlar va korupsiya xolatlari aniqlanganda xabar berish uchun murojaatlar dushanbi-juma kunlari soat 10.00dan 17.00gacha qabul qilinadi https://t.iss.one/shayxontohur_matbuot_xizmati
Download Telegram
📣 Барча оммавий ахборот воситалари ходимлари, блогерлар, журналистлар ҳамда туманимиз аҳолиси диққатига!

27 апрель куни соат 10.00 да Шайхонтоҳур тумани ҳокимлигининг Фейсбук ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида Шайхонтоҳур тумани Санитария эпидимиологик осоишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлим бошлиғи Номатов иномжон Хайдарқулович иштирокида "Гепатит а касаллигини олдини олиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар" мавзусида брифинг ўтказилади.


👉Брифингни 2022 йил 27 апрель куни соат 10.00 да https://fb.com/Shayxontohur.Hokimiyat ҳаволаси орқали кузатишингиз мумкин.


✍️ Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
❇️ Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Тошкент шаҳар бошқармаси Шайхонтохур туман бўлими мутахассислари томонидан Рамазон ҳайит байрами арафасида пойтахтимизнинг қадимий бозорларидан бири бўлмиш "Эски Жува" деҳқон бозорида бозор маъмурияти ходимлари билан ҳамкорликда кундалик тозалаш ишларини олиб борадилар. Улар аҳолининг овқатдан захарланишини, ўткир юқумли ичак касалликлари билан касалланиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида, соҳа ходимлари ва ветеринария хизмати лабораторияси ходимлари билан ҳамкорликда ноқонуний шароитда тайёрланган сифати кафолатланмаган озиқ-овқат маҳсулотлари аниқланиб, уларни ўрнатилган тартибда брокераж қилинмоқдалар.

✍️ Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Волгоград вилояти тадбиркорлари билан учрашув

🇺🇿🇷🇺 2022 йилнинг 26 апрель куни Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Шароф Раҳмонов Россия Федерациясининг Волгоград вилоятидан келган Волгоград вилояти Экспортни қўллаб-қувватлаш маркази директори ўринбосари Алена Шалавина бошчилигидаги делегация билан учрашди.

👉 Батафсил
———
Встреча с предпринимателями Волгоградской области

🇺🇿🇷🇺 26 апреля 2022 года заместитель хокима Ташкента — начальник управления инвестиций и внешней торговли Шароф Рахманов встретился с делегацией из Волгоградской области РФ во главе с заместителем директора Центра поддержки экспорта Волгоградской области Алёной Шалавиной.

👉 Подробнее

#uchrashuv

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида туризм соҳасини янада ривожлантириш, ички туризм бозорини кенгайтириш, туризм объектларини кўпайтириш ҳамда музейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам дальнейшего развития сферы туризма, расширения внутреннего туристического рынка, увеличения числа объектов туризма и совершенствования деятельности музеев.

Facebook|Instagram|Twitter
⚡️2022/2023 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриати таълим йўналишларига кириш тест синовларида 1 млн.дан ортиқ абитуриент иштирок этиши кутилмоқда

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

🌐 2020 ва 2021 йиллар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда 2022 йилда ҳам абитуриентларни рўйхатга олиш Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (my.dtm.uz) ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали онлайн амалга оширилади.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан ҳамкорликда 2 хил сценарий асосида 94 та катта сиғимли павилонлар ҳамда 53 та стадион ва хиёбонлар танлаб олинди. Уларнинг чизма лойиҳалари тайёрланиб, тегишли ташкилотлар билан келишилмоқда.

▪️Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💠Катта халқа автомобил йўлининг Шайхонтоҳур тумани худудидан ўтувчи қисмида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Туманимизнинг "Белтепа" маҳалласига қаршали мазкур худудда автомобиль йўли атрофлари тартибга келтирилмоқда. Дарахтлар экилиб, атроф обод этилмоқда.

🎥 Батафсилроқ лавҳамизда

✍️ Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏥 Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманида янги, 41-сонли оилавий поликлиника очилди.

👉 Тафсилотлар — видеолавҳамизда.
———

🏥 В Шайхантахурском районе столице открылась новая семейная поликлиника №41.

👉 Подробности — в нашем видео.

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
Президент раислигида туризм хизматлари кўламини кенгайтириш ва инфратузилмасини ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилиши бошланди.

Дунёда пандемия чекловлари юмшаётгани натижасида туризм индустрияси тикланишни бошлаётгани қайд этилди.

Жорий йил биринчи чорагида юртимизга хориждан 610 минг нафар ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,5 баравар кўп туристлар келди. Май ойида ҳамкор давлатлардан сайёҳларнинг 20 фоизи мамлакатимизга келиши кутилмоқда (илгари бу рақам 2-3 фоиз бўлган).

“Лекин, ҳар бир ҳоким ҳудудимда тарихий обидалар ёки манзарали жойлар кўп, деб хотиржамликка берилмаслиги керак.

Меҳмонхона, музей, транспорт ва йўллар, сервис, овқатланиш жойлари келаётган туристларни қабул қилишга тайёрми? Бунинг учун қайси ҳоким тайёргарлик қилди?”, дея савол қўйди давлатимиз раҳбари.

Президент юртимиз туризм салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқаришга тўсқинлик қилаётган камчиликларни санаб ўтди.

Мисол учун, Қорақалпоғистон, Андижон, Қашқадарёда мавжуд меҳмонхона ўринлари талабга нисбатан анча кам.
Сўнгги йилларда Мўйноқ, Нукус, Шаҳрисабз, Марғилон, Қўқон, Риштон каби янги йўналишлар очилди. Лекин Навоий, Жиззах, Сурхондарё, Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари ҳали бор имкониятлардан фойдаланаётгани йўқ.

Қорақалпоғистон, Самарқанд, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридан бошқа ҳудудларда ёшларга мос туристик хизматлар жуда кам.

“Оилавий” ва “барчаси ичида” хизматларини жорий қилиш ишлари суст. Чўмилиш ҳавзаси 1,2 мингдан зиёд меҳмонхонанинг фақат 30 фоизида бор.

Ҳудудларимиздаги 206 та термал ва минерал сувли булоқларнинг бугунги кунда 18 тасидан фойдаланилмоқда.

Мисол учун, Қамчиқ довонида (Оҳангарон тумани) 2,5-3 минг метр баландликда жойлашган Арашан кўллар тизимидаги сув ҳарорати қишин-ёзин 36 градус иссиқликда бўлиб, хорижий курортлардан қолишмайди.

Ёки, Чимбой, Қораўзак ва Тахтакўпирда ҳам ер остидан 40-70 градус иссиқликда чиқадиган термал булоқлар ҳудудида санатория-курортлар ташкил қилиш учун барча имкониятлар мавжуд бўлсада, тегишли ҳудудлар ҳокимлари ташаббус кўрсатмаётгани танқид қилинди.
Йиғилишда юртимизда мавжуд 122 та музей салоҳиятидан фойдаланилмаётгани таъкидланди.

Музейларда 2,5 млндан ортиқ ашё сақланиб, 112 мингтаси нафақат мамлакатимиз, балки жаҳон миқёсида ноёб ҳисобланади.

“Лекин қайси ҳоким музейлар муаммоси билан шуғулланди, деган саволга ижобий жавоб йўқ.

Мисол учун, Савицкий, Термиз археология, Ўзбекистон давлат санъат музейларига бутун дунёдан одамлар келади, лекин аҳолимизни бу маданият масканларига бориши тизимли ташкил этилмаяпти.

Шу боис бугун Абдуҳакимовга янги ўринбосарлар – Бахтиёр Ибрагимов, Нусратилла Зикриллаев, Ботир Шахриёровни тайинладим.

Ҳар бир вилоят ҳокимига ҳам туризм бўйича ўринбосарлар берилган. Бундай имконият қачон бўлган?

Бу борада Қорақалпоғистон, Андижон, Бухоро, Фарғонада туризм бўйича ўринбосарлар яхши ишлаяпти. Қолган ҳудуд масъуллари ҳали "уйғонгани" йўқ", деди Президент.

Шу 4 та ҳудуддан ташқари барча вилоят ҳокимларининг туризм бўйича ўринбосарларига 3 ой синов муддати белгилаш, якуни бўйича лавозимга лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди.