Shayxontohur tuman hokimligi Matbuot xizmati
15.7K subscribers
26.2K photos
3.12K videos
6 files
7.98K links
murojaatlar va korupsiya xolatlari aniqlanganda xabar berish uchun murojaatlar dushanbi-juma kunlari soat 10.00dan 17.00gacha qabul qilinadi https://t.iss.one/shayxontohur_matbuot_xizmati
Download Telegram
❗️ Аҳолини ижтимоий тарафлама қўллаб-қувватлаш доимий назоратда!


Шайхонтоҳур туман прокурори катта ёрдамчиси С.Комилжонов, туман прокурори топшириғига асосан маҳаллаларда ўтказилаётган сайёр тиббий кўрик жараёни билан танишиш мақсадида 48-сон поликлиника шифокор- мутахассислари томонидан “Хадра” маҳалласида ўтказилган тиббий кўрик жараёни билан яқиндан танишди.

👍 Хусусан, ўтказилган тиббий кўрикда жами 280 нафар фуқаро иштирок этиб, 64 тасида касалланиш ҳолатлари аниқланган. Касаллик аниқланган фуқароларга даволаш муолажаларини амалга ошириш бўйича тор соҳа мутахассислари томонидан тегишли тавсиялар берилган. Шунингдек кўрик давомида 20 нафар фуқароларга беғараз дори-дармонлар тарқатилган.


Ушбу сайёр тиббий кўриклар, Шайхонтоҳур тумани поликлиникаларига бириктирилган барча маҳаллаларида олиб борилмоқда.


✍️ Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
📚Мамлакатимизда китобхонликни кенг тарғиб қилиш, ёшларни китоб ўқишга жалб қилиш борасида турли хил тадбирлар ташкил этилмоқда. Шайхонтоҳур тумани 1-секторда жойлашган "Эски Жар ариқ" маҳалласи ёшлар етакчиси ҳам айнан китобхонликни кенг ёйиш мақсадида, "5 ташаббус" лойиҳаси доирасида ёшлар билан "Бир ёшга бир китоб" лойиҳасини ташкил этди.


✍️ Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг тадбиркорларга мурожаати

Ассалому алайкум!
Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!

Барчамизга маълумки, Давлатимиз раҳбари томонидан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни соддалаштириш, қурилишга рухсат беришнинг шаффоф тизимини жорий этиш борасида кўплаб ҳужжатлар қабул қилинган.

Шу ўринда айтиш жоизки, тадбиркорлик объектларини барпо этишда, албатта, ер участкасини ажратиш энг долзарб масалалардан бири ҳисобланади.

Шу боис 2021 йил июнь ойида Президентимизнинг тарихий Фармони қабул қилиниб, ер участкаларини ажратишнинг барча учун тенг, шаффоф ва бозор тамойилларига асосланган тартиби жорий этилди. Хусусан, тадбиркорлик объектларини қуриш учун ер участкалари фақат электрон онлайн-аукцион орқали ажратилиши белгиланди.

Туман (шаҳар) ҳокимларининг тўғридан-тўғри ер майдони ажратиш бўйича қарор қабул қилиш ваколати бекор қилинди.

Бу борада амалга оширилаётган ишларнинг барчаси, энг аввало, халқни рози қилиш, шаффофликни таъминлаш, тадбиркорларга ҳар томонлама очиқ бўлган шароитларни яратиш ҳисобланади.

Шунга қарамасдан, жойларда ҳанузгача ер майдонларини тўғридан-тўғри ажратиш, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, ноқонуний қурилмаларни қуриш, енгил қурилмаларни ўрнатиш, автобус бекатлари ўрнида ҳеч бир рухсатсиз савдо дўконларини қуриш каби салбий ҳолатлар кўплаб учрамоқда.

Айниқса, бундай қурилмаларнинг аҳоли яшаш массивлари ичида, йўлнинг ҳимоя ҳудудларида, катта босим остида бўлган сув, газ қувурлари ўтказилган ҳимоя ҳудудларида барпо этилиши ҳолатлари аҳоли тинчлиги ва хавфсизлигига, ташқи муҳандислик тармоқларини қисқа муддатларда таъмирлашга салбий таъсир қилмоқда.

Сўнгги вақтларда ўзининг танишлари орқали ер олиб беришни ваъда қилаётган ёки турли сохта “қарорларни” кўрсатиб, кадастр ҳужжатини кейин ҳал қилиб беришга ишонтириб, ер сотиб олишни таклиф этаётган шахслар кўпайиб кетди. Уларга ишонманг.

Тадбиркор мулкини бузиш, унга зарар етказиш бизнинг мақсадимиз эмас.

Аммо амалдаги қонунчиликка мувофиқ ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерда қурилган бино ва иншоотларнинг мулк ҳуқуқи эътироф этилмайди. Аксинча, ушбу ерни давлат заҳирасига қайтариш учун қурилган бинолар ҳеч қандай компенсация тўланмасдан бузилади ҳамда айбдор шахслар жазога тортилади.

Бунда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасини давлатга қайтариш Ер кодексига мувофиқ, ҳокимларнинг қарорига ёки суднинг ҳал қилув қарорига кўра амалга оширилади.

Албатта, турли қонунга ҳилоф йўллар ва ҳужжатларсиз олинган ерлар ноқонуний бўлиб, айбдор шахсларга нисбатан жазо муқаррар ҳисобланади.

Пойтахтимиз аҳолиси ва депутатларимиздан ҳам ўзлари яшаётган ҳудудларда ноқонуний равишда ўрнатилаётган енгил қурилма дўконлар, фаст-фуд шохобчалари ва автобус бекатлари ўрнида қурилаётган дўконлар ҳақида ўз вақтида ваколатли идораларга ҳабар беришларини, атрофдаги воқеликларга бефарқ бўлмасликларини илтимос қилардим.

Ҳурматли тадбиркорлар, ишбилармонлар!

Тадбиркорлик инсондан катта жасорат, ақл, меҳнат ва маблағ талаб қилади. Тадбиркорлик билан шуғулланар экансиз, ўз маблағингизни эҳтиёт қилиб, ер олиш учун аукционда иштирок этиб, ернинг қонуний эгаси бўлинг.

Ноқонуний ҳаракатларга аралашиб маблағингизга куйиб қолманг, алданманг, сармоянгизни тўғри сарфланг!

Ўз бизнесингиз учун бино ёки ер участкасини сотиб олишдан олдин ваколатли органларнинг мутахассислари, малакали ҳуқуқшунослар ва адвокатлардан маслаҳат олишингизни илтимос қиламан!

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Obinazir

🤽‍♀️“Sport sog’lom turmush tarzidir“


🛰 Shu munosabat bilan Shayxontohur tumani “Obinazir” mahalla yoshlari yetakchisi boshchiligida bir guruh mahalla yoshlari suzish havzasiga tashrif buyurishdi.

🏊‍♂️ Bu erga ular doimiy ravishda haftasiga bir marotaba bepul kelishlari mumkindir


✍️ Shayxontohur tumani hokimligi
Matbuot xizmati
📜ОРАЗИН ЁПҚАЧ КЎЗИМДИН…

Оразин ёпқач кўзумдин сочилур ҳар лаҳза ёш,
Ўйлаким пайдо бўлур юлдуз, ниҳон бўлғач қуёш.
Қут бир бодому ерим гўшан меҳроб эди,
Ғорати дин этти ногаҳ бир балолиқ кўзу қош.
Бу дамодам оҳим ифшо айлар ул ой ишқини,
Субҳнунг бот-бот дами андоғки айлар меҳр фош.
Бўсае қилмас мурувват, асру қаттиқдур лабинг,
Десам оғзи ичра айтур лаъл ҳам бор навъ тош.
Новакинг кўнглимга киргач жон талашмоқ бу экин,
Ким қилур пайконини кўнглум била жоним талош.
Умри жовид истасанг фард ўлки, бўстон Хизридур,
Сарвким даъб айлади озодалиқ бирла маош.
Қоши оллинда Навоий берса жон, айб этмангиз,
Гар будур меҳроб, бир-бир қўйгусидир барча бош.


✍️ Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Давлат хизматларида 50 фоизлик чегирмага ҳақли шахслар

2021 йил 1 ноябрдан Ягона портал (my.gov.uz) ва ДХМ орқали давлат хизматларидан фойдаланилганда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган ва I-II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга 50 фоиз чегирма жорий этилган.

👉 Батафсил: https://bit.ly/3GAEgTR
———

Лица с правом 50 % скидки при пользовании госуслугами

С 1 ноября 2021 года введена 50 % скидка при пользовании государственными услугами через Единый портал и ЦГУ для лиц с инвалидностью I и II группы, зарегистрированных в информационной системе «Единый реестр социальной защиты».

👉 Подробнее: https://bit.ly/3ozwt2p

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
Алишер Навоий даҳо ижодкор, беқиёс таржимон, давлат ва жамоат арбоби, ўз даврининг илму маърифати ривожи қатори, беназир асарлари ила бугунги авлодлар камолотига ҳам муҳим ҳисса қўшиб келаётган миллат қуёши.

Бугун нафақат юртимиз, туркий тилли мамлакатларда, балки дунёда ҳазрат Навоий таваллудининг 581 йиллиги кенг нишонланмоқда.

Навоий бадиий адабиётнинг 16 жанрида ижод қилган. Асарларида турк, форс, араб, урду, хитой, мўғул ва бошқа тиллардаги сўзларни маҳорат билан қўллаган. Эътиборлиси, бугунгача ҳали ҳеч бир шоирда кузатилмаган натижа - ижодида 1 миллион 378 минг 660 та бетакрор сўзни ишлатган. Асарлари эса мазмун-моҳияти, долзарблиги билан инсоният тараққиётининг барча даврларида ҳам аҳамиятлидир.

Навоий англаш ва ўрганиш ҳамма давр, барча авлодлар учун керакли ҳамда фойдали эканлиги шундан.

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
АЛИШЕР НАВОИЙ

Эй, ўзбекнинг боласи, юксалтир кўнгил кўзни.
Сўз қадрин амал билиб, таниб ол аввал ўзни.

Тарих бобо гувоҳдир, зиёд синов, не бардош?
Бутун шеър дунёсида Навоий-порлоқ қуёш.

Умринг кетмасин зое, ҳаёт узун сўқмоқдир.
Ишон, кўнгил манбаи Навоийни уқмоқдир.

Ҳар мисрада бир маъно, буткул битгай залолат.
Фидоийлик байтига ҳусн берар адолат.

Смартфон, айфон дейсан, нега ҳар ён чалғимоқ?
Юрган йўлинг ёритар, келди давр-қалқимоқ.

Шиддат ол, мақсад қўйгин, дилга куй-оташни сол.
Ҳар неданки куйинсанг, Навоийдан қувват ол.

Янги тарих янги руҳ, янги адл маънавият.
Бизга қанот бағишлар, Навоий тенг ҳақиқат.

Қўлни қўлга берайлик, яралсин янги достон.
Мулки сўзидир садаф, Навоий сўнмас бўстон!

Ўлмас Тўраев


✍️ Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Президент келгуси беш йилда бу соҳага 40 трлн сўм инвестиция жалб қилиб, ичимлик суви таъминотини 90 фоиз, оқова сув тизими қамровини 35 фоизга етказиш режалаштирилганини маълум қилди.

Жорий йилда ушбу мақсадлар учун 2 трлн сўм бюджетдан ажратилади, 245 млн доллар жалб этилади.

"Асосий эътиборни сув таъминоти ва сифати паст ҳудудларни ривожлантиришга қаратамиз", деди Президент.

Бу борада қўлланиши керак бўлган 3 та тажриба кўрсатиб ўтилди:

- Наманган вилоятининг 85 та маҳалласи учун маҳаллий бюджет ҳисобидан 260 км тармоқ тортиб, 8 та қудуқ қазиб, 8 та сув минораси қурилган. Натижада 25 минг аҳоли марказлашган ичимлик суви билан таъминланган.

- Балиқчи, Поп, Учқўрғон, Қўштепа ва Қуванинг 6 та маҳалласида вазирликнинг ижтимоий буюртмаси асосида 7 та сув иншооти ва 117 км тармоқ қурилиб, 20 мингдан ортиқ аҳоли ичимлик суви билан таъминланмоқда.

- юқоридаги имкониятлар бўлмаган маҳаллаларда ташиб келинадиган сув ҳисобига 25-50 тонналик марказий сув ҳовузи қуриб, хонадонларга тармоқ ўтказса бўлади.
Давлатимиз раҳбари қайд этилган тажрибалардан келиб чиқиб, 1 майга қадар сув таъминоти бўлмаган маҳаллаларни тўлиқ хатловдан ўтказиб, уларни тоифаларга ажратишга топшириқ берди.

Бунда қайси маҳаллада қудуқ қазиш, қайси бирига марказлашган тармоқ тортиш ёки марказий ҳовуз барпо этиш лозим, деган саволларга аниқ жавоб бўлиши зарур.

Бу ишларга хусусий секторни жалб қилиш учун қуйидаги енгилликлар берилади:

- сув етказиб бериш ускуналари, махсус транспорт харид қилишга ва объектлар қуриш учун кредит фоизининг 14 фоизидан юқори қисмига субсидия берилади;

- импорт қилинадиган ускуналар ва техникаларга божхона божлари бекор қилинади;

- хусусий сектор иштирокидаги сув таъминоти корхоналарига фойда, ер, мулк ва ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз қилиб белгиланади;

- ижтимоий буюртмалар учун бюджетдан ҳар йили камида 50 миллиард сўм грант ажратилади;

- ушбу маҳаллаларда хусусий сув таъминоти хизматлари учун тўловлар миқдори маҳаллий Кенгашлар билан келишилган ҳолда белгиланади.
Давлатимиз раҳбари вилоят ҳокимлари олдига келгуси икки йилда 2 мингта боғча, мактаб ва тиббиёт муассасаларини ичимлик суви билан таъминлаш вазифасини қўйди.

Ушбу мақсадлар учун республика бюджетидан 50 миллиард сўм, маҳаллий бюджетлар ҳисобидан яна 50 миллиард сўм ажратилади.

Бундан ташқари, Жаҳон банкининг қишлоқлар инфратузилмасини яхшилашга ажратилган 160 миллиард сўм ҳамда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларида 413 та маҳаллада ичимлик суви таъминотини яхшилашга бериладиган 1 триллион сўм маблағлар ҳам биринчи навбатда шу мақсадларга йўналтирилади.

Ушбу мақсадларга қўшимча 100 миллион доллар халқаро молия ташкилотларининг маблағларини жалб қилиш топширилди.
Вилоят ҳокимлари "Узсувтаъминот" билан бирга жорий йилнинг ўзида марказлашган ичимлик суви таъминотини 75 фоизга етказиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

"Ҳар бир вилоят ўзини режаларини ўн кунда қайта кўриб чиқиб, уларни ошириш бўйича таклифни бериши зарур", деди Президент.

Бу ишларни жадаллаштириш учун сув таъминоти лойиҳалари бўйича жойлардаги “Ўзсувтаъминот”нинг инжиниринг компаниялари вилоят ҳокимликлари тасарруфига ўтказилади. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, пудратчиларни аниқлаш ва молиялаштиришни очиш вилоятнинг ўзида бўлади.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва "Узсувтаъминот" лойиҳаларга техник талабларни белгилайди ва уларни экспертизадан ўтказади, ишларни қабул қилиб, эксплуатацияга масъул ва жавобгар бўлади.

Мутасаддиларга ушбу янги тизимни амалиётга жорий қилиш топширилди.
Йиғилишда бугунги кунда мавжуд 8 мингта сув қудуғидан 1,5 мингтаси яроқсиз ҳолатга келган бўлиб, қарийб 800 та маҳаллада сув таъминоти ёмонлашгани таъкидланди.

Шу билан бирга, Зомин, Нурота ва Қўшработ конларида ер ости қудуқларини қазиш ҳамда Зарафшон, Чирчиқ каби дарёлар ўзанида қум-шағал олиш ишларини назоратсиз, пала-партиш амалга ошириш оқибатида, ушбу ҳудудларда ер ости чучук сувлари захиралари 30 метргача пасайган.

Йиғилишда бундан буён сув қудуқларини аниқлаш ва бурғилаш ишлари фақат Геология қўмитаси томонидан амалга оширилиши белгиланди.

Икки ой муддатда Зарафшон ва Чирчиқ дарёларининг ичимлик суви таъминотига салбий таъсир кўрсатадиган участкаларида тартиб ўрнатиш топширилди.

"Бошқа дарё бўйларидаги аҳвол ҳам қаттиқ тартибга олиниши керак. У ерлардаги ҳолатдан тўлиқ хабарим бор. Бунга ҳам икки ой муҳлат бераман", деди давлатимиз раҳбари.
Президент туманларда эксплуатация тизимини яхшилаш энг долзарб масалалардан бири эканини қайд этди.

Жумладан, 100 дан ортиқ туманда эксплуатация хизматлари кўрсатиш учун зарур техника етарли эмас.

Шу боис туман сув таъминоти ташкилотлари молиявий имкониятларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади. Бунда:

- маҳаллаларда сув таъминотини яхшилаш учун кўрсатиладиган пуллик хизматлар турларини белгилаш ваколати ва улар бўйича тушумлар тўлиқ туманлар ваколатига ўтказилади;

- сув таъминотини яхшилаш, жорий таъмирлаш, авария ҳолатларини бартараф этиш ҳамда махсус техника хариди учун туман ва шаҳар ҳокимлари томонидан туман “Сувтаъминот” корхонасига маблағ ажратиш тизими жорий этилади.

Йиғилиш якунида мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.