Shayxontohur tuman hokimligi Matbuot xizmati
16K subscribers
26.2K photos
3.12K videos
6 files
7.97K links
murojaatlar va korupsiya xolatlari aniqlanganda xabar berish uchun murojaatlar dushanbi-juma kunlari soat 10.00dan 17.00gacha qabul qilinadi https://t.iss.one/shayxontohur_matbuot_xizmati
Download Telegram
♻️ Болалар масалалари бўйича Шайхонтоҳур туман комиссиясининг навбатдаги муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. Комиссия йиғилишида

👫 2 нафар вояга етмаган ёшларни содир этган ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлари муҳокама этилиб уларнинг ота-оналарига нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда жарималар белгиланди.

❇️ Йиғилиш давомида комиссия аъзолари томонидан вояга етмаган ёшларнинг ота-оналари ва мураббийларига камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.


✍️ Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент сектор раҳбарларига маҳаллабай ишлаш бўйича кўрсатмалар берди
РАСМИЙ МУНОСАБАТ:

“Фейсбук” ижтимоий тармоғидаги “ANTIKORRUPSIYA” гуруҳида фуқаро Султон Салихов томонидан “Сузук ота” маҳалласи ҳудудида 2017 йилда амалга оширилган қурилиш ишлари натижасида уйсиз қолган оила тўғрисидаги мурожаати эълон қилинди.


2017-2018 йилларда Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги “Сузук ота” зиёратгоҳи қурилиши муносабати билан мазкур ҳудудда бузилган хонадонлар эгаларига Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда уй-жой ажратилган.


С.Салихов мурожаатида эса уй-жой берилмаган деб даъво билан чиқаётган фуқаро тўғрисидаги маълумотлар (исми шарифи, манзили) аниқ келтирилмаган ва ушбу фуқарога уй жой нега тақдим этилмаганлигини маълум қилиш имкони бўлмади.

Мазкур мурожаат муаллифи томонидан уйсиз қолган фуқаро тўғрисида аниқ маълумот берилса Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги юқорида қайд этилган масалага аниқ маълумот тақдим этишини билдиради.


✍️ Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
❗️Расмий муносабат!

📌 Куни кеча “ANIQ.UZ” сайтида "Tashkent City"нинг ўрнидаги уйимиз бузилганди. 4 йилдан бери сарсонмиз..." сарлавҳаси билан мурожаат эълон қилинди. Хозирда Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги мазкур масла юзасидан ўрганиш олиб бормоқда.

🔘 Ўрганиш якунлангач асл ҳолат қандай бўлганлиги борасида тўлиқ маълумот берамиз.

✍️ Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Forwarded from O‘zsuvta'minot
📌Ma’lumki, 2022-yil 1-fevralgacha Toshkent shahridagi ko‘p kvartirali uylarda kishi boshiga kuniga 330 litr, hovli uylarda esa kishi boshiga kuniga 389 litr bo‘lgan suv iste’moli me’yorlari qo‘llanilgan, shuningdek, avtomashina uchun 100 litr, uy hayvonlari uchun 8 litrdan 65 litrgacha, sug‘orish mavsumida suv sepish va sug‘orish maydonining(trotuarlar va bog‘lar) har 1 kvadrat metr uchun kunlik 36 litr bo‘lgan me’yorlar mavjud edi.

📉Yangi me’yorlar bo‘yicha esa 2022-yil 1-fevraldan boshlab, ko‘p kvartirali va hovli uylarda kuniga 350 litr bo‘lgan yagona me’yor qo‘llaniladi, avtomashina va uy hayvonlari uchun mavjud bo‘lgan boshqa me’yorlar chiqarib tashlanadi. Suv sepish uchun me’yor 15 litrgacha kamaytiriladi.

❗️Yangi iste’mol me’yorlari joriy etilayotganligi tariflar oshganligini anglatmaydi.
Aksincha, yangi me’yorlar suv iste’moli uchun harajatlarni qisqartirib, iste’molchilar uchun hisob-kitob tizimining shaffofligini oshiradi.

Masalan, soddalashtirilgan me’yorlar va 2021-yil 24-yanvardan Toshkent shahrida amal qilayotgan tariflar bo‘yicha bir oyda:

🔸ko‘p kvartirali uylarda kishi boshiga
17 033 so‘m(ilgari 16 060 so‘m bo‘lgan);

🔸hovli uylarda kishi boshiga12 242 so‘m(ilgari 13 607 so‘m bo‘lgan);

🔸suv sepish maydonining 10 kvadrat metri uchun3 190 so‘m(ilgari 7 680 so‘m bo‘lgan) to‘g‘ri kelmoqda.

Soddalashtirilgan me’yorlar va 2021-yil 24-yanvardan Toshkent viloyatida amal qilayotgan tariflar bo‘yicha bir oyda:

🔹ko‘cha kolonkasidan foydalanuvchilar uchun kishi boshiga
2 243 so‘m (ilgari 8 973 so‘m bo‘lgan);

🔹ko‘p kvartirali uylarda kishi boshiga29 276 so‘m (ilgari 33 458 so‘m bo‘lgan);

🔹kanalizatsiya tizimiga ulangan hovli uylarda kishi boshiga23 687 so‘m (ilgari 36 094 so‘m bo‘lgan);

🔹kanalizatsiya tizimiga ulanmagan hovli uylarda kishi boshiga15 703 so‘m (ilgari 17 946 so‘m bo‘lgan);

🔹suv sepish maydonining 10 kvadrat metri uchun6 730 so‘m (ilgari 13 511 so‘m bo‘lgan) to‘g‘ri kelmoqda.

✔️Eski me’yorlar bo‘yicha avtomashina uchun 4 200 so‘m, uy hayvonlari uchun 168 so‘mdan 1 365 so‘mgacha to‘lov amalga oshirish kerak bo‘lgan, yangi me’yorlar bo‘yicha esa ular uchun to‘lovlar ko‘zda tutilmagan.

Iste’molchilarga suvdan foydalanishda hisoblagichlar afzalligini yana bir bor eslatib o‘tamiz. Bunda harajatlar kamida 2 barobarga kamayib, suv hisoblagich harajatlari 6-12 oyda qoplanadi.

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | YouTube | Chat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мамлакатимизда коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш мақсадида кенг кўламли профилактик ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, бу борада санитария ва эпидемиология марказлари ходимлари зиммасига масъулиятли вазифа юклатилган бўлиб улар ўз вазифаларини сидқидилдан адо этмоқдалар.

♻️ Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман бўлими ходимлари томонидан аҳолидан ПЦР тестларни олиш билан бир қаторда, тумандаги жамоат жойлари, савдо мажмуалари, бозорлар, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп қаватли уйлар йўлакларини дезинфекция қилиш ишларини ҳар куни амалга оширмоқдалар.


✍️ Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
📣 Барча оммавий ахборот воситалари ходимлари, блогерлар, журналистлар ҳамда туманимиз аҳолиси диққатига!

3 февраль соат 11-00 да Шайхонтоҳур тумани ҳокимлигининг Фейсбук ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Аъло Кучкаров иштирокида “Коммунал уй-жойларга хизмат кўрсатиш соҳасида Шайхонтоҳур туманида амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш борасидаги чора-тадбирлар” мавзусида онлайн очиқ мулоқот ўтказилади.

👉Очиқ мулоқотни 2022 йил 3 февраль куни соат 11.00 да https://fb.com/Shayxontohur.Hokimiyat ҳаволаси орқали кузатишингиз мумкин.


✍️ Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Жаҳонгир Ортиқхўжаев туркиялик тадбиркорлар билан учрашди

🇺🇿🇹🇷 Тошкент шаҳар ҳокимлигида Туркиянинг “OYAK” компанияси ижрочи директори Сулейман Саваш Эрдем бошчилигидаги тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди. Шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев меҳмонларни юртимизга ташрифи билан самимий қутлаб, уларга мамлакатимизда Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берди.

👉 Батафсил: https://bit.ly/3J2qivD
———

Жахонгир Артикходжаев встретился с турецкими предпринимателями

🇺🇿🇹🇷 В хокимияте Ташкента состоялась встреча с делегацией турецкой компании OYAK во главе с исполнительным директором Сулейманом Савашем Эрдемом. Жахонгир Артикходжаев искренне приветствовал гостей и с удовлетворением отметил развитие всестороннего сотрудничества с Турцией.

👉 Подробнее: https://bit.ly/3ARM02f

#uchrashuv

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
💠 Оммавий спортни ривожлантириш ахолини айникса ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида


☑️Шайхонтоҳур туманида жойлашган 40 мактаб спорт залида махаллалар кесимида

🔶3-сектор махалла Ёшлари ўртасида Спортнинг шахмат тури бўйича мусобака ташкилаштирилди.

♻️Ушбу мусобақада 50 нафар угил ва киз болалар иштирок этдилар.

🌐Шайхонтохур тумани
Туризм ва спорт бу́лими
расмий канали👇 t.iss.one/Shayxontohur_sport
⚡️Дин ишлари бўйича қўмита раисига биринчи ўринбосар тайинланди

Махсудов Давронбек Рустамович
Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати хабар берди.

Махсудов Давронбек Рустамович 2004-2012 йиллар - Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ходими, 2012-2018 йиллар - Тошкент ислом университети илмий котиби, магистратура бўлими бошлиги, Исломшунослик кафедраси мудири, 2018-2020 йиллар - Ўзбекистон халқаро ислом академияси Исломшунослик ва ислом цивилизациясини ўрганиш ISESCO кафедраси мудири ҳамда ҳозирги вақтга қадар Ўзбекистон халқаро ислом академияси биринчи проректори ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
РАСМИЙ МУНОСАБАТ!

Телеграмм ижтимоий тармоғидаги “Дайджест - Новости Узбекистана” каналида эълон қилинган “❗️Компания EVOS остановила ремонтные работы в историческом доме на улице Навоий в Ташкенте” деб номланган мурожаат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади.

Шайхонтоҳур тумани ҳокимлигида мазкур масала юзасидан йиғилиш ўтказилиб, унда мурожаатда қайд этилган манзилда қурилиш ишларини олиб бораётган тадбиркор, Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакиллари ҳамда “Ўрда” маҳалласи аҳолиси иштирок этдилар.
Йиғилиш якунида ҳозирда аҳоли норозилигига сабаб бўлаётган қурилиш ишлари барча ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилгунга қадар тўхтатилишига қарор қилинди.
Шайхонтоҳур туман ҳокимлиги томонидан мазкур масала қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилиши билан батафсил маълумот берилади.

✍️ Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ва ҳудудлардаги экологик ҳолатни яхшилаш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича 2022 йилдаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по вопросам совершенствования системы обращения с отходами и улучшения экологической обстановки в регионах, а также приоритетным задачам реализации общенационального проекта "Яшил макон" в 2022 году.
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

"Ҳаммангиз яхши биласиз, халқимиз азалдан табиатни муқаддас деб билган. Тупроқни, сувни, ҳавони, остонасини пок сақлашга интилган. Халқимизда “Бирни кессанг, ўнни эк” деган доно мақол ҳам бежиз айтилмаган.

Оилада янги фарзанд дунёга келса, унга атаб ниҳол экилган. Афсуски, мана шу эзгу одатлар бугун деярли йўқолиб кетди.

Бугун дунё миқёсида техника ва технология, саноат юқори даражада ривожланган XXI асрда экология билан боғлиқ муаммолар биринчи даражали муаммо сифатида кун тартибига чиқаётгани бежиз эмас.

Биз бу масалада фақат бугунни эмас, яқин ва узоқ келажакни ўйлаб иш тутмасак, кўзлаган мақсадимизга эриша олмаймиз", деди давлатимиз раҳбари.
Президент мавзуни давом эттирди:

“Авлодларимиз биздан кейин ҳам муносиб табиий муҳитда яшашлари учун биз табиатга меҳр ва эътибор беришимиз, у билан уйғун бўлиб яшашимиз керак.

Бу нима дегани? Бу – табиатни тоза-озода тутиш, ер ва сув ресурсларини, экологик тизимни асраш, дарахт экиб, боғ яратиш дегани.

Энг муҳим масала – аҳолининг экологик маданиятини ошириш ҳақида жиддий бош қотиришимиз зарур.

Бугун кўчага ёки исталган жойга қаранг. Ҳамма жойда одамлар ташлаб кетган чиқиндиларни кўрасиз.

Биз она юртимизни муқаддас деймиз. Агар шу юрт, шу тупроқ биз учун муқаддас бўлса, нима учун уни тоза-озода сақламаймиз?

Албатта, бундай муаммоларни фақат маъмурий йўл билан ҳал этиб бўлмайди. Бунга ёш авлод қалбида она табиатга меҳр-муҳаббат, унга дахлдорлик ҳиссини тарбиялаш орқали эришиш мумкин.

Маҳаллада, кўчаларда чиқинди ташлаган кишини кўрганда,
“бу ишингиз нотўғри бўлди”, дейдиган муҳитни шакллантиришимиз, одамларимизни бунга ўргатишимиз керак. Бу – ҳаммамизнинг ишимиз ва инсоний бурчимиздир”.