Shayxontohur tuman hokimligi Matbuot xizmati
9.69K subscribers
28.7K photos
3.45K videos
6 files
8.87K links
murojaatlar va korrupsiya holatlari aniqlanganda xabar berish uchun murojaatlar dushanba-juma kunlari soat 10.00dan 17.00gacha qabul qilinadi https://t.iss.one/shayxontohur_matbuot_xizmati
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Халқ билан" лойиҳасининг навбатдаги сони. Унинг қаҳрамонлари Президент билан учрашуви ҳақида сўзлаб беришади.

Очередной выпуск нового проекта "С народом". Его герои расскажут о своей встрече с Президентом

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
‼️ Карантин талабларига риоя қилиниши қатъий назоратга олинади ‼️

Бугун пойтахт ҳокимлигида Тошкент шаҳрига коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича Тошкент шаҳар штаби раҳбари, Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаев бошчилигида махсус йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосарлари, шаҳар сектор раҳбарлари, туман ҳокимлари ва бошқармалар раҳбарларидан иборат штаб аъзолари қатнашдилар.

Йиғилишда сўнгги кунларда Тошкент шаҳрида коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари ортаётганлиги юзасидан Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ҳамда Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ахбороти тингланди.

Шунингдек, мавжуд вазиятни назоратга олиш, шаҳримизнинг барча туманлари, маҳаллалари, иш жойлари ва таълим масканлари, шунингдек, аҳоли кўп тўпланадиган бозорлар ва савдо марказлари, жамоат транспортларида амалдаги карантин тартиб-қоидаларига тўлиқ риоя қилинишини таъминлаш муҳимлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Пойтахтимиз ҳудудида коронавирус инфекциясининг кенг тарқалишини олдини олиш ҳамда амалдаги карантин талаблари ва санитар-гигиена тартиб қоидаларига аҳоли томонидан тўлиқ риоя этилишини назоратга олиш бўйича масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Йиғилиш якунида Штабнинг тегишли қарори қабул қилинди.

PS: Коронавирус кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида кўрилаётган чоралар ҳақида соат 13:30да Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги маркази Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғининг интервьюси берилади.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Суҳбатда кўп қиррали Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатларини янада кенгайтириш, мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашилди. Бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режаси кўриб чиқилди.

Президенты Узбекистана и Казахстана провели телефонный разговор.
В ходе беседы рассмотрены актуальные вопросы дальнейшего расширения узбекско-казахстанского многопланового сотрудничества, укрепления отношений дружбы, добрососедства и стратегического партнерства между двумя странами.
Состоялся также обмен мнениями по международной
и региональной повестке. Был рассмотрен график предстоящих двусторонних и многосторонних мероприятий.

#Mirziyoyev #muloqot #Qozogiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Тошкент шаҳрида турклар билан ҳамкорликда диагностика марказлари очилади

Бугун Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркиянинг KANI MED компанияси раҳбари Фелиз Эрдўған билан учрашди.

👉 Батафсил: https://bit.ly/3rPNC7w 👈

🌐 Web-site 🌏 Telegram
#16_март_куни
#Матбуот_анжумани

ОАВ вакиллари, блогерлар, депутатлар ва жамоатчилик диққатига!

2021 йил 16 март куни соат 15:00да “Hududgaz Poytaxt” газ таъминоти филиали томонидан Табиий газ тизимини назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимининг (АСКУГ) жорий этилаётган, шунингдек мурожаатлар билан ишлаш, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш жараёнларида очиқлик ва шаффофликни янада кучайтириш мақсадида матбуот анжумани ташкил этилади.

Тошкент шаҳар “Hududgaz Poytaxt” газ таъминоти филиали мутасаддилари иштирокида ўтказиладиган мазкур тадбирда ОАВ ва аҳоли вакиллари блогерлар ҳам қатнашишлари мумкин. (ОАВ ходимлари, журналистлар ва блогерлар (98) 369-04-96 рақамига мурожаат қилишлари мумкин).

☎️Савол ва мурожаатлар қуйидаги 90.316-01-37 телефон рақами орқали қабул қилинади. 🧑‍💻 ZOOM платформаси боғланиш иловаси https://us02web.zoom.us/j/4465984865?pwd=ZmQ5QmtCRFVHTERQNS9JYnZub3RoQT09

Манзил:Тошкент шаҳар Яккасарой тумани, “Бобур” кўчаси 59 А-уй, Тел: +998 71 253-64-26, +99898 369-04-96

"Hududgaz Poytaxt" газ таъминоти филиали матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📈 Шайхонтоҳур туманида ўтган 2020 - йил мобайнида инвестицион муҳитни яҳшилиаш борасида бажарилган ишлар ҳамда 2021 йил "Маҳаллабай" ёндошув натижасида Инвестиция лойиҳаларини тўғри жойлаштириш ва экспорт фаолиятини кенгайтириш соҳасида ҳам манзилли ишлаш, аниқ чора-тадбирлар белгилаш имконини бермоқда....

✍️ Шайхонтоҳур туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Бугун, 16 март куни пойтахт ҳокимлигида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Бангладеш Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Муҳаммад Жаҳонгир Алам билан учрашди.

👉 Батафсил: https://bit.ly/3qPmRik 👈

***
Сегодня, 16 марта, в хокимияте столицы прошла встреча хокима города Ташкента Жахонгира Артикходжаева с чрезвычайным и полномочным послом Республики Бангладеш Мухаммадом Жахангиром Аламом.

👉 Подробнее: https://bit.ly/30KavgO 👈

#uchrashuv #встреча
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚧 Шайхонтоҳур тумани Беруний кўчасидаги пиёдалар йўлаклари таъмир талаб аҳволга келиб қолганлиги боис, айни кунда уларни таъмирлаш ишлари бошланган.

Тез кунда фойдаланишга топшириладиган йўлакларда пиёдалар вело-хайдовчилар билан биргаликда ҳаракатланиши учун ҳам шароит яратилмоқда.

✍️ Шайхонтоҳур туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
#sessiya #сессия

Айни дамда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг ўттиз олтинчи сессияси бўлиб ўтмоқда.

Онлайн тарзда ўтаётган йиғилишда 2021 йилда Тошкент шаҳрида коронавирус инфекцияси янги штаммлари кенг тарқалишининг олдини олиш тўғрисидаги масала муҳокама этилмоқда.

Бу масалада Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Алимов Анвар Валиевич ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлик хизматининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Малика Қудратхўжаеваларнинг ҳисоботлари кўриб чиқилмоқда.

🌐 Web-site 🌏 Facebook
#sessiya #сессия

В настоящее время проходит тридцать шестая сессия Ташкентского городского Кенгаша народных депутатов.

На заседании, которое проходит в режиме онлайн, обсуждается вопрос предотвращения широкого распространения новых штаммов коронавирусной инфекции в городе Ташкенте в 2021 году.

По данному вопросу рассматриваются отчёты начальника Главного управления здравоохранения Алимова Анвара Валиевича и начальника Ташкентского городского управления Службы санитарно-эпидемиологического благополучия и общественного здоровья Кудратходжаевой Малики.

🌐 Web-site 🌏 Facebook
#sessiya #сессия

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги маркази Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғининг Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг ўттиз олтинчи сессия иштирокчиларига қилган маърузасидаги маълумотларга кўра, учта туманда карантин қоидаларига масъулиятсизлик билан ёдошиш касалликнинг кенг тарқалишига олиб келган, жумладан:

- 2021 йилнинг 10 март куни Юнусобод туманида жойлашган болалар (ёки таълим) муассасаси тарбиячиси Р. М.да коронавирус инфекцияси аниқланган. Эпидемиологик суриштирув натижасида тарбиячи хонадонида коронавирус инфекцияси билан касалланган бемор бўлишига қарамасдан, ушбу тарбиячи карантинга риоя этмасдан иш жойига бориб ишлаган ва натижада 11 март куни эпидемиологик кўрсатмага асосан муассасанинг тарбиячи ва тарбияланувчиларидан коронавирус инфекциясига тест таҳлиллари олинганида, 13 март куни 2 нафар тарбиячида, шифокорда ва 1 нафар тарбияланувчида коронавирус инфекцияси аниқланган. Ҳозирда бу иш Тошкент шаҳар Прокуратурасининг назоратига олинган;

- 2021 йилнинг 5 март куни Мирзо Улуғбек туманида жойлашган таълим муассасаси тарбиячиси М. М.нинг қайнотаси Зангиотадаги шифохонага коронавирус инфекцияси ташҳиси билан етказилган ва 7 март куни вафот этган. 9 март куни жаноза пайтида мазкур таълим муассасасининг бир неча ходимлари иштирок этган ва бу билан муассаса тарбияланувчиларининг соғлиғини хавфга қўйган;

- Олмазор туманида жойлашган олий таълим муассасасига қарашли ётоқхонада ҳам 3 нафар талабада бир неча кундан буён тана ҳароратининг кўтарилиши, томоқ оғриғи ва ҳолсизлик белгилари бўлганлиги сабабли, талабалардан 11 март куни коронавирус инфекциясига тест таҳлил суртма намуналари олинган. 2021 йил 13 март куни олий таълим муассасасининг тегишли факультетида касаллик аломати мавжуд бўлмаган 4 нафар талабасида касаллик аниқланган.
Шуларни инобатга олган ҳолда мутассади ташкилотлар раҳбарларига қатор кўрсатмалар берилиб, Тошкент шаҳрига коронавирус инфекцияси кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича Тошкент шаҳар штабининг қарори қабул қилинди.

Унга кўра:

- коронавирус инфекцияси аниқланган оилаларда карантин талабларига риоя этмаган фуқароларга нисбатан қонуний жазо чоралари кўрилади;

- аҳоли орасида COVID-19 кенг тарқалишининг олдини олиш, фуқаролар саломатлигини ҳимоя қилишни янада кучайтириш мақсадида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган оммавий-маданий тадбирлар ўтказилишида карантин талабларига қатъий риоя этилиши назоратга олинади;

- спорт мусобақаларини томошабинларсиз ўтказилиши чоралари кўрилади;

- эпидемиологик вазият ёмонлашган тақдирда жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб оммавий тадбирларни вақтинча тўхтатиб туриш юзасидан Республика Махсус комиссиясига тегишли таклиф киритилади.

Бу борадаги таҳлилий маълумотлар ва кўрилаётган чораларга яна тўхталамиз.

🌐 Web-site 🌏 Facebook
Хабар берганимиздек, бугун, 16 март куни Тошкент шаҳар “Hududgaz Poytaxt” газ таъминоти филиали томонидан матбуот анжумани ўтказилди.

Оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар ва жамоатчилик таклиф этилган мазкур анжуманда табиий газни етказиб беришни назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимининг жорий этилаётгани, бу бўйича аҳоли ўртасида юзага келаётган саволлар, улар орқали муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш бўйича қилинаётган ишлар атрофлича таҳлил этилди.

Пойтахтимизда газ истеъмолчилари жами 629 427 та бўлиб, шулардан 448 073 тасини кўп қаватли, 181 354 тасини эса ерли аҳоли хонадонлари ташкил этади. Қайд этиш керакки, йил охирига қадар замонавий “ақлли” хисоблагичлар барчага ўрнатилиши кўзда тутилган. Мазкур ҳисоблагичларни ўрнатиш аҳоли учун бепул ҳисобланиб, ташкилот томонидан 5 йиллик бепул сервис хизмати ҳам кафолатланади.

Шунингдек, учрашув давомида йиғилганлар эътиборига табиий газ истеъмолчиларига янада қулайлик яратиш мақсадида “Call-маркази” (55) 503-28-28 ишга тушгани эълон қилинди. Бундан ташқари соҳадаги қонунбузарлик ва коррупция ҳолатлари бўйича (55) 503-90-17 “ишонч телефони” йўлга қўйилгани, бунга истеъмолчилар ўз мурожаатларини қолдиришлари мумкинлиги маълум қилинди.

Матбуот анжуманида газ таъминоти бўйича кўплаб долзарб масалалар кўтарилди.

***

Ранее мы сообщали о пресс-конференции, которая проведена сегодня, 16 марта, филиалом газоснабжения города Ташкента Hududgaz Poytaxt.

В ходе конференции, на которой присутствовали представители СМИ, блогеры и общественность, было рассказано о внедрении автоматизированной системы контроля снабжения природным газом, также проведён подробный анализ вопросов, возникающих среди потребителей, и озвучены работы, осуществляемые для их решения.

В столице 629 427 потребителей газа, из которых 448 073 — жители многоэтажных домов, 181 354 — частных жилых домов. До конца года предусмотрено установить современные «умные» счётчики у всех потребителей. Установка этих счётчиков — бесплатна для населения, также организация гарантирует 5 лет гарантийного обслуживания.

Кроме того, в ходе мероприятия было объявлено о запуске Call-центра по номеру (55) 503-28-28 — для дополнительного удобства потребителей природного газа. Также подчеркнуто, что для сообщений о нарушениях и коррупции в данной отрасли открыта «горячая линия» (55) 503-90-17, где жители могут оставить своё обращение.

На пресс-конференции были затронуты и многие другие актуальные вопросы в сфере газоснабжения.

🌐 Web-site 🌏 Facebook