Shayxontohur tuman hokimligi Matbuot xizmati
12.5K subscribers
27K photos
3.18K videos
6 files
8.24K links
murojaatlar va korupsiya xolatlari aniqlanganda xabar berish uchun murojaatlar dushanbi-juma kunlari soat 10.00dan 17.00gacha qabul qilinadi https://t.iss.one/shayxontohur_matbuot_xizmati
Download Telegram
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг Гангасида "молхона"дай омборхон нега бузилмаяпти? деб номланган хабар тарқалди.

Мазкур холат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади. Туманимизнинг аҳоли орасида Ганга номи билан машхур бўлган "Хадра"маҳалласида бугунги кунда ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Худудда бўлган барча ноқонуний қурилмалар тез орада тўлиқ бартараф этилади. Маҳалла худудида бузилишдан сўнг йиғилган чиқиндилар ҳам ишлар тўлиқ якунлангач олиб чиқиб кетилади.

Жараёнда қандай бўлишидан қатий назар барча турдаги ноқонуний қурилмалар навбатма навбат тўлиқ бартараф этилади.

✍️ Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏆 Жар спорт мажмуасида бўлиб ўтган Футбол бўйича анъанавий "ЧАРМ ТЎП-2022" спорт мусобақасининг Республика босқичи ўйинларидан видео лавҳалар.


📌Эслатиб ўтамиз ушбу мусобқада Шайхонтоҳур туманинг ҚОРАТОШ маҳалласи жамоаси ғолиб бўлди.


✍️ Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
Forwarded from Xushnudbek.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига ташрифини Мадинаи Мунавварадан бошлади.

Ўзбекистон делегацияси кортежи Масжидун Набавийга келди. Режага кўра, Президентимиз бу ерда Пайғамбаримиз (с.а.в.) дафн этилган Равзаи Муборакни зиёрат қиладилар.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев мусулмон оламининг энг муқаддас масжидларидан бири Масжид-ул-Набавий ҳудудидаги Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) дафн этилган Равзаи Муборакни зиёрат қилди.

Президентимиз энг олий мартабали меҳмонларгагина киришга рухсат бериладиган Оиша (р.а.) онамизнинг Ҳужраи-Саодатларига кириб, Ўзбекистон халқи номидан Пайғамбаримизга (с.а.в.) саломларни етказдилар.

Шунингдек, ушбу муборак масканда дафн этилган халифалар Абу Бакр Сиддиқ (р.а.) ҳамда Умар ибн Хаттоб (р.а.) ҳаққига дуо қилдилар.

Яратгандан Ватанимиз, халқимиз фаровонлигини сўраб кўпдан кўп дуо қилдилар.
Forwarded from davletovuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат раҳбари Ўзбекистон халқига тинчлик ва фаровонлик тилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Shayxontohur_tumani
#Sarhumdon_mahallasi
#Yoshlar_telekanali

Favqulodda holatlarda volontyor yoshlar qanday harakat qilishi kerak?

🎥 OAV xodimlari nigohida


✍️Shayxontohur tumani hikimligi Matbuot xizmati
🧹Шайхонтоҳур туманининг "Ўқчи" ва "Олмазор" маҳаллалари худудлариди ободонлаштириш ишлари олиб борилмокда. Атроф чиқиндилардан тозаланиб дарахтларга шакл берилмоқда.

✍️ Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
🖥 Шайхонтоҳур тумани Маҳалла ҳайрия жамоат фонди томонидан умумхалқ хашарларида тушган маблағлар хисобилан 7 та маҳаллага замонавий компюътерлар ҳамда 2 та маҳаллага замонавий офис мебаллари топширилди.

✍️ Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
Кўпчилик биздаги судларда адвокатларининг иштироки аҳамиятсиз, суд қарорига таъсир кўрсата олмайди, судялар барибир прокурор талаб қилган жазони расмийлаштириб беради деб ҳисоблайди. Ваҳоланки, прокурор ва адвокат судда тенг мақомда иштирок этиши керак. Бу ўз-ўзидан Ўзбекистонда адвокатлик фаолиятининг ривожига халал беради. Бундан ташқари адвокатлар фаолиятига ҳам аралашувлар учраб туради.

Конституциянинг 116-моддасига ўзгартириш киритишда юқоридаги омилларни бартараф қилиш кўзда тутилган. Адвокатнинг фикрлари, у келтирган далиллар иккинчи даражали эмаслиги, унинг фаолиятига ҳеч ким аралашмаслиги шарт эканлиги қонунан мустаҳкамлаб қўйилмоқда.
Конституциянинг 28-моддаси: азалий муаммога барҳам берилганининг кафолати

Мазкур ўзгартиш нафақат Ўзбекистон фуқаролари, балки хориж фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликлари, шахсий ҳаёт дахлсизлиги мустаҳкамланганини англатади

Батафсил — bugun.uz/153467

РасмийLIVEДайжест
Forwarded from Human.uz | Rasmiy kanal
Халқ розилиги – асосий мақсад

Ўзбекистонда сўнгги йилларда олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар инсон қадрини улуғлаш, оддий қилиб айтганда, ҳар бир фуқаронинг фаровон ҳаёт кечириши учун имкон қадар кўпроқ қулайлик яратишга қаратилган. Авваллари додини кимга айтишни билмаган, амалдорлар олдига юрак ютиб бора олмаган халқимиз бугун ўзини ташвишга солаётган муаммолар ҳақида мутасаддиларга очиқдан-очиқ гапира олади, ҳуқуқ ва эркинликларини етарли даражада таниб олган. Конституцияга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар эса бу ҳуқуқлар рўйхатини янада кенгайтиради, ҳар қандай вазиятда Бош қомусимизга юзланиш орқали муаммоларнинг қонуний ечимларини топиш имкониятини беради.

Батафсил:👉https://human.uz/8/48/8471

Каналга уланинг:👉 @humanuzofficial