ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!
137K subscribers
2.41K photos
4.84K videos
94 files
14.7K links
Бу канал
Шайх Муҳаммад Аввома,
Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф,
Доктор Рамазон Бутий,
Шайх Зилфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳимларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган.

#РЕКЛАМА 👉 @RekIama_berish_bot
Download Telegram
#ИБРАТ
#МУЛОҲАЗА

Яхши амалнинг мукофоти.

Гўшт фабрикасида ишлайдиган бир аёл иш тугагандан сўнг музлаткичларни текшириш учун кирганда эшик бехосдан ёпилиб аёл музлаткични ичида қолиб кетди.
Аёл овози борича бақириб ёрдам сўради. Музлаткич эшигини тепди, йиғлади, аммо ҳеч ким эшитиб ёрдамга келмади.
Иш вақти тугагани учун ҳамма ишчилар уйларига кетиб бўлишган эди.
Орадан бир икки соат ўтгандан кейин музлаткич эшигини эшик ёнида турадиган қоровул очди. Аёл ҳайрон бўлиб қоровулдан сўради:
- "Сиз мени музлаткичга қамалиб қолганимни қаердан билдингиз? Ахир цех ичини текшириш сизни вазифангизга кирмайдику?"
- "Мен ўттиз беш йилдан бери шу ерда ишлайман. Бу ерга қанчаси келиб кетади, лекин бирортаси мен эшик тагида туриб уларни келиб кетишини кузатишимни сезишмайди. Гуёки мен йуқдек одамман уларга... Аммо сиз ҳар куни эрталаб мен билан саломлашиб кечки маҳал хайрлашиб кетасиз. Биргина сизни шу кўнгил учун ҳол ахвол сўраганингиз учун мен ўзим инсон эканимни ҳис қиламан. Эрталаб салом бериб ишга кириб кетдингиз, аммо иш тугагандан сўнг сизни хайрлашиб чиқиб кетишингизни кўрмаганим учун ичкарида бирор нарса бўлгандир деб хабар олиб киргандим"- деди...

Хулоса:

Одамлар бир бирларини ҳурмат қилиб, сийлаб, қадрлаб яшашлари шарт!
Зероки эртанги кунимиз не бўлишини ёлғиз Яратгандан бошқа ҳеч ким билмайди...

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Батафсил...👇

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ»
КАНАЛИГА УЛАНИНГ!👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEIy-_ZdyAvDfgJnJw
#Мулоҳаза

Бир кунда атиги 5 вақт намоз учун 25 дақиқа сарфлашингиз, бир кунингизнинг 2% ни ташкил қилади.

Хўш ўзингизни қандай баҳона билан оқлайсиз?!

Бир суткада 24 соат бор. Телефон титиш, телевизор кўриш, сайр қилиш, дам олиш ва ҳакозолар учун дақиқалар тугул, соатларни аямаймиз... Бироқ 25 дақиқани руҳимиз ҳаловати, дунё-охиратимиз ободлиги учун сарфлашга қизғонамиз...

"Намозни қоим қилинг ва Аллоҳга тақво килинг! У сизлар ҳузурига тўпланадиган Зотдир."
(Анъом сураси 72-оят )

➲ИЛМ КАНАЛИГА УЛАНИНГ
#мулоҳаза

Бир дона олмани олиб🍏 уни иккига бўлинг! Ярмини сув ва шакар (қиём) га солинг! Қолган қисмини сув ва туз (намакоб) га солинг! Бир неча кундан сўнг:
Бири мураббо 🍯, бошқаси 🍵 сиркага айланади.
Олманинг асли ўша олма. Лекин уни муҳит ўзгартирди.

Агар солиҳ инсон бўлишни истасангиз, солиҳларни дўст тутинг!
Улар билан суҳбатлашинг!
Уларнинг қуршовида бўлинг!

☝️🌸АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!✔️


👉 ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН ЛИНККА БОСИНГ!!👈
​​#Беш_нарса #мулоҳаза

5⃣5⃣5⃣

Беш нарса беш нарса билан катталашади:
1) Гулхан – ўтин билан;
2) Шубҳа – гумон билан;
3) Қўполлик – ёмон муомала билан;
4) Хусумат – хатоларни ўзаро кечириб юбормаслик билан;
5) Яқинлар ўртасидаги алоқаларнинг узилиши – ҳол-аҳвол сўраб турмаслик билан.

5⃣5⃣5⃣

Беш нарса беш нарса билан ёқимли бўлади:
1) Соғлиқ – яхши ҳаёт билан;
2) Сафар – яхши ҳамроҳ билан;
3) Чирой – гўзал хулқ билан;
4) Уйқу – хотиржамлик билан;
5) Тун – Аллоҳнинг зикри билан.


🍃🌹🍃АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃
•••••••••••••••••••••••••••••••••••••••••••
👉 ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН ЛИНККА БОСИНГ!!👈
•••••••••••••••••••••••••••••••••••••••••••
👉https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEIy-_ZdyAvDfgJnJw