ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!
138K subscribers
2.34K photos
4.78K videos
94 files
14.5K links
Бу канал
Шайх Муҳаммад Аввома,
Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф,
Доктор Рамазон Бутий,
Шайх Зилфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳимларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган.

#РЕКЛАМА 👉 @RekIama_berish_bot
Download Telegram
Бароат кечасида қилинадиган ишлар
Рисоламиз сўнгида ушбу муборак кечада аҳамият берилиши керак бўлган жиҳатлар хусусида маълумотлар бериб ўтамиз, токи ифрот ва тафритдан сақланиб, бу кечанинг фазилатларига эга бўлайлик:

1. Хуфтон ва бомдод намозини жамоат билан адо қилишга эътибор қилиш;

2. Бу кечада ибодат қила олмаса ҳам, гуноҳлардан сақланишга қаттиқ эътибор қаратиш. Хусусан, бу кечанинг фазилатларидан маҳрум қиладиган гуноҳлардан сақланиш лозим;

3. Бу кечада тавба ва истиғфор айтишга эътибор қилиб, ҳар ҳил бидъатлардан сақланиш;

4. Ўзи ва барча уммат учун хайрли дуолар қилиш;

5. Тоқат етганича зикрлар, нафллар, тиловати Қуръонлар қилиш;

6. Имкон топган киши шаъбоннинг ўн бешинчи куни рўза тутиши.

«КАНАЛГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEIy-_ZdyAvDfgJnJw
​​Қарзни узиш дуоси

4675- عَنْ عَلِيٍّ t أَنَّ مُكَاتَبًا جَاءَهُ فَقَالَ: إِنِّي قَدْ عَجَزْتُ عَنْ كِتَابَتِي فَأَعِنِّي، قَالَ: أَلَا أُعَلِّمُكَ كَلِمَاتٍ عَلَّمَنِيهِنَّ رَسُولُ اللهِ ؟ لَوْ كَانَ عَلَيْكَ مِثْلُ جَبَلِ ثَبِيرٍ دَيْنًا أَدَّاهُ اللهُ عَنْكَ، قُلِ اللَّهُمَّ اكْفِنِي بِحَلَالِكَ عَنْ حَرَامِكَ وَأَغْنِنِي بِفَضْلِكَ عَمَّنْ سِوَاكَ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

4675. «Бир мукотаб Али розияллоҳу анҳунинг олдига келиб:

«Мен келишилган маблағни топиб беришдан ожиз бўлдим. Менга ёрдам беринг», деди.

«Сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга ўргатган калималарни ўргатиб қўяйми? Агар зиммангда Сабийр тоғича қарз бўлса ҳам, Аллоҳ уни сендан узади. «Аллоҳумма! икфинии биҳалолика ан ҳаромика ва ағнинии бифазлика амман сивока» дегин», деди».

📚Термизий ривоят қилган.

Шарҳ: Мукотаб – хўжаси билан маълум маблағ эвазига озод бўлиш учун шартнома ёзган қул. Сабийр – Ямандаги бир тоғнинг исми.

Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Менга ҳалолинг ила ҳаромингдан кифоя қилгин. Ўз фазлинг ила мени ўзингдан бошқалардан беҳожат қилгин».

Ким ушбу дуони ният ва ихлос билан фарз намозлардан кейин ўқиб юрса, Аллоҳ таоло унга қарзини узишда ёрдам беради.


4676- قَالَ أَبو سَعِيدٍ t: دَخَلَ رَسُولُ اللهِ r الْمَسْجِدَ ذَاتَ يَوْمٍ فَإِذَا هُوَ بِرَجُلٍ مِنَ الْأَنْصَارِ يُقَالُ لَهُ أَبُو أُمَامَةَ، فَقَالَ: يَا أَبَا أُمَامَةَ، مَا لِي أَرَاكَ جَالِسًا فِي الْمَسْجِدِ فِي غَيْرِ وَقْتِ صَلَاةٍ؟ قَالَ: هُمُومٌ لَزِمَتْنِي وَدُيُونٌ يَا رَسُولَ اللهِ، قَالَ: أَفَلَا أُعَلِّمُكَ كَلَامًا إِذَا قُلْتَهُ أَذْهَبَ اللهُ هَمَّكَ وَقَضَى عَنْكَ دَيْنَكَ، قُلْتُ: بَلَى يَا رَسُولَ اللهِ، قَالَ: قُلْ إِذَا أَصْبَحْتَ وَإِذَا أَمْسَيْتَ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْهَمِّ وَالْحَزَنِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ الْعَجْزِ وَالْكَسَلِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ الْجُبْنِ وَالْبُخْلِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ غَلَبَةِ الدَّيْنِ وَقَهْرِ الرِّجَالِ، قَالَ: فَفَعَلْتُ ذَلِكَ فَأَذْهَبَ اللهُ هَمِّي وَقَضَى عَنِّي دَيْنِي. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ.

4676. Абу Саъийд розияллоҳу анҳу:

«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга кирган эдилар, бирдан ансорлардан Абу Умома деб аталадиган кишини кўриб қолдилар. Шунда у зот:

«Эй Абу Умома! Масжидда намоз вақтидан бошқа вақтда ўтирганингни кўряпманми?» дедилар.

«Мени ғамлар ва қарзлар босди, эй Аллоҳнинг Расули!», деди.

«Сенга агар айтсанг, Аллоҳ ғамларингни кетказадиган ва қарзларингни узадиган калималарни ўргатиб қўяйми?» дедилар.

«Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули!» деди.

«Тонг оттирсанг ва кеч киртирсанг «Аллоҳумма! Иннии аъуузу бика минал ҳамми вал ҳазани ва аъуузу бика минал ажзи вал касали ва аъуузу бика минал жубни вал бухли ва аъуузу бика мин ғолабатид-дайни ва қоҳрир рижали» дегин», дедилар.

Ўшандоқ қилган эдим, Аллоҳ ғамларимни кетказди ва қарзларимни узди».


📚Абу Довуд ривоят қилган.

Шарҳ: Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Сендан ғам босишидан, маҳзунликдан паноҳ сўрайман. Ожизликдан, дангасаликдан паноҳ сўрайман. Қўрқоқликдан, бахилликдан паноҳ сўрайман. Қарзга ботишдан ва одамларнинг ғолиб келишидан паноҳ сўрайман».

Ким ушбу дуони ният ва ихлос билан эрталаб ва кечқурун ўқиб юрса, Аллоҳ таоло унга қарзини узишда ёрдам беради.

 
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

(Ҳадис ва ҳаёт китобидан)

ДЎСТЛАРИНГИЗ ҲАМ УЛАШИНГ!
ЗОРА ҚАРЗЛАРИДАН ҚУТУЛИШСА!


«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ»
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEIy-_ZdyAvDfgJnJw
Ислом нима?

Мулойим сўзлаш:
«Овозингни пасайтир» (Луқмон сураси, 19-оят);

Тўғри юриш:
«Ер юзида кибр-ҳаво ила юрма» (Луқмон сураси, 18-оят);

Кўзни тийиш:
«Баъзиларни баҳраманд қилган нарсаларга (ҳавасла) назар солма!» (Ҳижр сураси, 88-оят)

Қулоқни тийиш:
«Жосуслик қилманглар» (Ҳужурот сураси, 12-оят)

Тўғри ейиш:
«Енглар, ичинлар, лекин исроф қилманглар» (Аъроф сураси, 31-оят).

Тилни тийиш:
«Одамларга яхши гаплар айтинг» (Бақара сураси, 83-оят).
Ислом ҳаётингни ислоҳ қилади. У бахтингнинг кафилидир!!!


Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!
👇👇👇👇

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ»
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEIy-_ZdyAvDfgJnJw
#ИБРАТ
#МУЛОҲАЗА

Яхши амалнинг мукофоти.

Гўшт фабрикасида ишлайдиган бир аёл иш тугагандан сўнг музлаткичларни текшириш учун кирганда эшик бехосдан ёпилиб аёл музлаткични ичида қолиб кетди.
Аёл овози борича бақириб ёрдам сўради. Музлаткич эшигини тепди, йиғлади, аммо ҳеч ким эшитиб ёрдамга келмади.
Иш вақти тугагани учун ҳамма ишчилар уйларига кетиб бўлишган эди.
Орадан бир икки соат ўтгандан кейин музлаткич эшигини эшик ёнида турадиган қоровул очди. Аёл ҳайрон бўлиб қоровулдан сўради:
- "Сиз мени музлаткичга қамалиб қолганимни қаердан билдингиз? Ахир цех ичини текшириш сизни вазифангизга кирмайдику?"
- "Мен ўттиз беш йилдан бери шу ерда ишлайман. Бу ерга қанчаси келиб кетади, лекин бирортаси мен эшик тагида туриб уларни келиб кетишини кузатишимни сезишмайди. Гуёки мен йуқдек одамман уларга... Аммо сиз ҳар куни эрталаб мен билан саломлашиб кечки маҳал хайрлашиб кетасиз. Биргина сизни шу кўнгил учун ҳол ахвол сўраганингиз учун мен ўзим инсон эканимни ҳис қиламан. Эрталаб салом бериб ишга кириб кетдингиз, аммо иш тугагандан сўнг сизни хайрлашиб чиқиб кетишингизни кўрмаганим учун ичкарида бирор нарса бўлгандир деб хабар олиб киргандим"- деди...

Хулоса:

Одамлар бир бирларини ҳурмат қилиб, сийлаб, қадрлаб яшашлари шарт!
Зероки эртанги кунимиз не бўлишини ёлғиз Яратгандан бошқа ҳеч ким билмайди...

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Батафсил...👇

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ»
КАНАЛИГА УЛАНИНГ!👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEIy-_ZdyAvDfgJnJw
Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.

Кўпроқ салавот айтинглар!
​Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ва салом айтишнинг фойдалари


1. Аллоҳнинг амрига бўйинсунган бўлади.

2. Саловот ва салом айтувчига Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари жавоб қайтарадилар.

3. Аллоҳ таоло саловот ва салом айтувчига ўн марта саловот айтади.

4. Саловот ва салом айтувчи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига эришади.

5. Саловот ва салом айтувчига ўнта яхшилик ёзилади.

6. Саловот ва салом айтувчидан ўнта ёмонлик ўчирилади.

7. Саловот ва салом айтувчининг қалбида нур порлаб, юзининг нурафшон бўлишига сабаб бўлади.

8. Саловот ва салом айтувчи саодат ва хотиржамликка етади.

9. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам саловот ва салом айтувчини яхши кўрадилар.

10. Саловот ва саломни кўп айтувчи қиёмат куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга энг яқин манзилда бўлади.

-------------------
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга у (салавоти) сабабидан ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у(салавоти) сабабидан юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ унга у (салавоти) сабабидан мингта салавот айтади. Кимки менга мингта салавот айтса, унга дўзах ўти тегмайди”.

Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади

Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

Бу маълумотни яқинларингизга улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
Эслатиш мўъминларга манфаат берур.

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ»
КАНАЛИГА УЛАНИНГ!👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEIy-_ZdyAvDfgJnJw
#ҚУРЪОНИЙ_ДУРДОНАЛАР

“Унинг қавмидан куфр келтирган зодагонлар: «Албатта, биз сени эси пастликда кўриб турибмиз ва, албатта, биз сени ёлғончилардан деб биламиз», дедилар.
У: «Эй қавмим, менда эси пастлик йўқ. Лекин мен оламларнинг Роббидан пайғамбарман», деди.

(Аъроф сураси, 66–67-оятлар)

"Ўзларинг – эси паст", демадилар. Пайғамбарларнинг муомаладаги ахлоқлари қандай гўзал!

Холид Сауд Ҳалибий

@quranuz_kanali

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ»
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEIy-_ZdyAvDfgJnJw
#Биласизми

🔻«ЎЙИНЛАР»🔻

Нард ўйнаш, шахмат ўйнаш, қўшиқ ва барча беҳуда нарсалар макруҳдир.

Сулаймон ибн Бурайдан, у киши отасидан ривоят қилади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким нарда-шир ўйнаса, худди қўлини чўчқанинг қонига ботиргандек бўлади», дедилар».

Муслим, Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилишган.


🔸 Шахмат ҳам нард каби, деган уламолар шахматни ҳам ҳаром дейдилар.
Аммо имом Шофеъий:
«Қимор бўлмаса, вожиб нарсалардан машғул қилмаса, зеҳнни чархлаш учун мубоҳдир», деганлар.

🔸 Қўшиқни макруҳ деган уламолар «Одамлар орасида беҳуда сўзни сотиб оладиган кимсалар бор», оятидаги «беҳуда сўз»ни Ибн Аббос «қўшиқ» деганларини далил қилиб келтирган.

🔸 Баъзи уламолар ийд ва никоҳ тўйи кунлари қўшиқ бўлганлиги ҳақидаги ривоятларни келтириб, _«Одоб-ахлоқ, шижоат ва шунга ўхшаш нарсаларга оид қўшиқлар бўлса, жоиз»,_ дейдилар.


🔸 Беҳуда нарсалар макруҳлигига қуйидаги ҳадис далилдир:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Дунёнинг беҳуда нарсаларининг барчаси ботилдир. Илло, уч нарса бундан мустасно: камонингни ишлатишни машқ қилишинг, отингни ўргатишнинг ва аҳлингни ўйнатишинг. Мана булар ҳақдир», дедилар».
Ҳоким «Мустадрак»да ривоят қилган.

«Кифоя, 3-жуз» китобидан.
Дўстларга ҳам улашинг!👇


Манба: Mehrob.uz

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ»
КАНАЛИГА УЛАНИШ

👇👇👇 👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEIy-_ZdyAvDfgJnJw
#Шеърлар

Болангизни қарғаманг,
Дуо қилинг болани.
«Ит», «Эшак» деб сўкишга,
Ҳаё қилинг болани.

Расуллулоҳ (с.а.в.) дердилар,
Юзларидан ёғиб нур:
«Болалар бу-жаннатнинг
Гулу райҳонларидир».

Тўғри баъзида «Гулу
Райҳон»лар ҳам куйдирар,
Шўхлиги ошиб кетса,
Жонингиздан тўйдирар.

Бобом дерди: «Болани
Сўкмоқ асли эмас эп,
Жаҳлингиз чиқса айтинг:
«Нодон» ёки «Хумпар» деб
«Бой бўлгур», «Кўпайгур» денг
Асло деманг «Ўл», «Лаънат»
Шуни билиб қўйингки,
Сўкиниш ҳам бир санъат.

Қанийди пайғамбардай
Сўксангиз, қилсам ҳузур
Ул зот дердилар, сўкса:
«Бурнинг ерга ишқалгур».

Тилдан чиққан ҳар сўзда,
Маърифат, зиё бўлсин,
Ҳатто сўкишингиз ҳам,
Яхши бир дуо бўлсин.

Ихлос билан қилинган,
Ҳар ниятинг ушалар,
Ҳар сўзга кўкда «Омин!»,
Деб турар фаришталар.

«Ит» десангиз, ит бўлиб,
Ўзингизни қопади,
«Эшак»дан эшак, ҳар ким
Ўз тилидан топади.

Фарзандингиз билан эл
Фахрланиб яшасин,
Иту эшак феъллардан,
Парвардигор асрасин.

Олим, шоир, ҳунарманд,
Полвон бўлсин болалар
Юртга керакли, ҳалол
Инсон бўлсин болалар.

Болангизни сўксангиз,
«Пошшо бўлгур», деб сўкинг,
«Олим бўлгур», «Хизрга
ошно бўлгур» деб сўкинг...

Тожиддинов Абдуссомад Абдулбосит ўғли

Манба: Mehrob.uz

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ»
КАНАЛИГА УЛАНИШ

👇👇👇 👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEIy-_ZdyAvDfgJnJw
КАФОЛАТ ҚАНИ?

Давра катта эди. Суҳбат қизигандан қизиди. Кимдир:
- Ҳозир Азроил алайҳиссалом келса-ю: "Уч кундан кейин жонингни оламан, тайёргарлигингни кўравер", деса, нима қилардинглар? - деб ўртага савол ташлади.
- Барча гуноҳларим учун тавба тазарру қилардим.
- Кеча-кундуз намоз ўқирдим.
- Ота-онамнинг розиликларини олардим.
- Барча қарзларимни тўлаб чиқардим.
- Молимнинг катта бир қисмини бева-бечораларга бўлиб берардим.
Ҳалиги киши яна гап ташлади:
- Нимага шу ишларни ҳозир қилмаяпмиз? Ё ичимизда биров яна уч кунгача тирик қоламан, деб қатъий ишонч билан айта оладими?


"Шарқ ҳикоят ва ривоятлари" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ»
КАНАЛИГА УЛАНИШ
👇👇👇 👇👇

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEIy-_ZdyAvDfgJnJw
Ҳар кимсанинг, ҳар нарсанинг энг фазилатлилари

Махлуқотлар орасида инсон;

Инсонлар орасида пайғамбарлар;

Пайғамбарлар ичра Муҳаммад (с.а.в.);

Ҳассалар ичра Мусо (а.с.) ҳассаси;

Балиқлар ичра Юнус (а.с.)ни ютиб юборган балиқ;

Туялар ичра Солиҳ (а.с.) туяси;

Узуклар ичра Сулаймон (а.с.) узуги;

Умматлар ичра Муҳаммад (с.а.в.) уммати;

Муҳаммад (с.а.в.) уммати ичра саҳобийлар;

Саҳобийлар ичра тўрт буюк халифа;

Халифалар ичра ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ (р.а.);

Асрлар ичра ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.) яшаган аср;

Фаришталар ичра Жаброил (а.с.) ;

Китоблар ичра Қуръони карим;

Суралар ичра “Фотиҳа” сураси;

Оятлар ичра “Оят ал-Курсий”;

Ибодатлар ичра намоз;

Зикрлар ичра “Калимаи Тавҳид”;

Дуолар ичра “Алҳамдулиллаҳи Роббил аъламийн”;

Уловлар ичра Буроқ оти;

Ойлар ичра Рамазон;

Рўзалар ичра рамазон рўзаси;

Кунлар ичра жума;

Кечалар ичра Қадр кечаси;

Шаҳарлар ичра Маккаи мукаррама;

Бинолар ичра Каъбаи шариф;

Масжидлар ичра Ҳарам масжиди;

Тошлар ичра Ҳажарул-Асвад;

Қабрлар ичра Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг қабрлари;

Сувлар ичра Замзам суви;

Шаҳидлар ичра ҳазрати Ҳамза (р.а.);

Оналар ичра ҳазрати Омина (р.а.);

Завжалар ичра ҳазрати Хадича (р.а.);

Қиз фарзандлар ичра ҳазрати Фотима (р.а.);

Куёвлар ичра ҳазрати Али (к.в.);

Набиралар ичра ҳазрати Ҳасан ва ҳазрати Ҳусайн (р.а.);

Муаззинлар ичра ҳазрати Билол (р.а.);

Тобеъийлар ичра Увайс Қараний;

Форслар ичра Салмон Форсий (р.а.);

Жанглар ичра Бадр ғазоти;

Водийлар ичра Байтул Мақдис водийси.
ЭНГ АФЗАЛИДИР.

ДЎСТЛАРГА ҲАМ ЭНГ КЎП УЛАШИНГ!!!


📚ФОЙДАЛИ КАНАЛГА УЛАНИНГ!!!👈
ҚУРЪОНИ КАРИМНИ ЁД ОЛИШНИ ЭНГ ОСОН ЙЎЛИ

Азиз биродарим! Сизга Қуръонни ёд олишнинг энг қулай йўлини тақдим қиламан.

Биринчидан: кўп вақт талаб қилмайди.
Иккинчидан: икки ярим йилда Қуръонни тўлиқ ёд олишингизга кафолат берилади иншаоллоҳ! Фақатгина бу услубга тўла ихлос билан ҳаракат қилсангиз кифоя!.

-Мадина Мунаввара Қуръонининг бир саҳифаси 15 сатрдан иборат,
-Шунда, бир жузъ 20 саҳифани ташкил қилади.

Жадвал қуйидагича:

―Бомдод намозидан энг ками 10,15 дақиқа аввал биринчи саҳифадан 3 сатрни ёд оласиз, сўнг ёд олган ўша 3 сатрни уйингизда бомдод намозини икки ракат суннатига зам сура қилиб ўқийсиз, сўнг масжидга чиқиб, яна ўша 3 сатрни икки ракат тахийятул-масжид намозига зам сура қиласиз, сўнгра яна худди шундай уни зухо - чошгоҳ намозига ҳам ўқийсиз.
―Сўнг, ёд олган ўша 3 сатрни бомдод билан пешин намози орасида энг ками беш марта такрор қиласиз!
―Энди, пешин бўлишидан 10,15 дақиқа аввал, янги 3 сатрни ёд ола бошлайсиз, сўнг бу янги 3 сатрни пешиннинг аввалги 4, ҳамда охирги 2 ракат суннатларига зам сура қиласиз, сўнгра пешин билан аср орасида энг ками 5 марта такрор қиласиз!
―Худди шу йўналишда қолган ҳар намозда шу ҳолатда давом этасиз токи, ҳуфтон намозида бир саҳифани тамомлаган бўласиз.
―Сўнг, ёд олган бу саҳифангизни тўлалигича ухлашдан олдин икки ракат ва витрга қўшиб ўқийсиз!

Ялқовлик қилмай ва қолдирмай ҳар кунлик жадвални давом эттирар экансиз - 20 кунда бир жузъни Аллоҳнинг изни ила тамомлайсиз. Сўнг, бир ойдан қолган 10 кун ичида ёдлаган шу жузъни Аллоҳ қодир қилганча такрор қиласиз!

―Сўнг, ҳар бир янги ойда янги бир жузъни бошлаб ёд олаверасиз. Ва энг асосийси такрорни ҳеч ҳам қолдирманг! Тунда таҳажжудларда ва бўш вақтларингизда қодир бўлганингизча ўқинг!

Энг аввало Аллоҳга яхши дуо ила бошланг!

Аллоҳ ҳаммамизни ўз каломини ёд олиб ва унга амал қилишни насиб қилсин!

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ»
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEIy-_ZdyAvDfgJnJw