ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!
138K subscribers
2.35K photos
4.79K videos
94 files
14.6K links
Бу канал
Шайх Муҳаммад Аввома,
Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф,
Доктор Рамазон Бутий,
Шайх Зилфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳимларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган.

#РЕКЛАМА 👉 @RekIama_berish_bot
Download Telegram
​​​​#РАМАЗОНИЙ_ТАВСИЯЛАР

● Рамазон ойида ҳар кеча икки ракаат таҳажжуд намози ўқиб қўйинг!
- Шунда Қадр кечасини топсангиз минг ой таҳажжуд ўқиганликдан кўра ҳам афзал савобга эришасиз.
● Рамазон ойида ҳар кеча алоҳида уч бора «Ихлос» сурасини ўқиб қўйинг!
- Шунда Қадр кечасини топсангиз минг ой Қуръон хатм қилганликдан кўра ҳам афзал савобга эришасиз.
● Рамазон ойида ҳар кеча имкон топиб, маълум маблағни садақа қилиб қўйинг!
- Шунда Қадр кечасини топсангиз минг ой садақа қилганликдан кўра ҳам афзал савобга эришасиз.
- Қадр кечаси минг ойдан кўра яхшидир! Қадр сураси-3.
● Бу тавсияни имкон қадар тарқатинг-ки, унга ким амал қилса савобига сиз ҳам шерик бўласиз!
● Зотан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоятб қилинган саҳиҳ ҳадисда:
«Ким яхшиликка далолат қилса унга ҳам амал қилганнинг ажридек бўлади», деганлар.
Ибн Ҳиббон ва Термизийлар ривоят қилишган.
● Рамазон кирганидан бошлаб фитна-фасод билан машғул бўлаётган ғийбатчи майдагапларни ўз аянчли ҳолида тарк қилинг!
● Ахир улар рамазоний файздан бебаҳра бўлишса сизу-бизнинг қўлимиздан нима ҳам келарди?!
● Унутманг! Нажот Аллоҳ таолога қочишдадир:
«Бас, Аллоҳга қочинглар...»
Зариат сураси-50.

©️ Маҳбубий

#САВОЛ: Қандай амаллар РЎЗАНИ бузади? ЖАВОБ:👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34745
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🌟РАМАЗОННИНГ 3-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

🤲 Роббимиз - Аллоҳ
🤲 Динимиз - Ислом
🤲 Қибламиз - Каъба
🤲 Айёмимиз - Жума
🤲 Фарзимиз - Намоз
🤲 Қарзимиз - Закот
🤲 Орзуимиз - Ҳаж
🤲 Амалимиз - Савоб
🤲 Тилимиз - Тақво
🤲 Нафратимиз - Зино
🤲 Севганимиз - Ҳайит-Рамазон
🤲 Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🤲 Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

🌙Бугун сокин осмону фалак,
🌙Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🌙Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🌙Қадрдонлар Рамазоннинг 3-Куни муборак!

🌙РАМАЗОННИНГ 3-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!


САВОЛ: Рамазонда саҳарликка ухлаб қолган киши уйғонганидан кейин сув ичиб, ният қилиб рўзани давом эттирса бўладими?

ЖАВОБ:👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34729
​​Рўзадор, тана аъзоларини гуноҳдан тийган киши.

Тилини ёлғон, фаҳш ва сохта нарсалардан сақлаган киши.

Қорнини овқат ва ичимликлардан, фаржи (жинсий аъзоси)ни жинсий қовушишдан сақлаган киши.

Агар гапирса, рўзасига жароҳат етказадиган сўзни сўзламайди.

Агар бирор ишни бажарса, рўзасини бузадиган ишни бажармайди.

Сўзларининг барчаси манфаатли ва яроқли бўлади.

Шунингдек, бажарган барча ишидан шундай бир ҳид таралсинки, суҳбатдоши унинг ҳидидан баҳраманд бўлсин.

Рўзадор билан ким бирга ўтирса, унинг суҳбатидан манфаат олсин.

Ўтирган киши сохта, ёлғон, бузуқлик ва зулмдан омонда бўлсин.

Мана шу фақат овқат ва ичимликни ўзидангина тийилинмаган ҳақиқий рўзадир.

Рўза аъзоларни гуноҳдан тийилишидир.

Қорин овқат ва ичимликдан тийилишидир.

Овқат ва ичимлик рўзани очиб, бузгани каби гуноҳлар ҳам унинг савобидан маҳрум қилиб, мевасини айнитади. Оқибатда рўза тутмаганлар қаторига қўшиб қўяди.


☝️АЛБАТТА ДЎСТЛАРИГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

#САВОЛ: САҲАРЛИК ВА ИФТОРЛИК УЧУН ТАҲОРАТ ШАРТМИ?
Саҳарлик пайтида оғиз ёпиш чоғида таҳоратли бўлиш керакми ёки таҳоратсиз хам беркитилса бўладими
?

ЖАВОБ:👇🏻👇🏻
👉🏻 https://t.iss.one/Shayx_hazrat/31746
РЎЗАДОРНИНГ МИЛКИ ҚОНАБ, ҚОН ИЧИГА КЕТСА РЎЗАСИ БЎЗИЛАДИМИ?

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Рўзадор киши тиш олдириши ёки милки қонаши натижасида ичига қон ютса, рўзаси бузиладими?

ЖАВОБ:👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34759
Рамазондаги танбеҳлар!

Баъзи рўзадорларнинг ифтор пайтидаги дуодан
ғафлатда қолиши хатодир. Ифтор пайтидаги дуо суннатдир.

Бунда рўзадор учун улкан фазл бор ва ундаги дуо рад
этилмас. Рўзадорнинг ифтор пайтидаги дуоси ижобат
қилингандир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч
дуо рад этилмайди: ота-онанинг дуоси, рўзадорнинг дуоси
ва мусофирнинг дуоси», деганлар. (Имом Аҳмад ривоят
қилган)

Оғизни очгач, қуйидаги дуони айтиш ҳам суннатдир:
«Заҳабаз-зама`у вабталлатил уруқу ва сабатал ажру,
иншааллоҳу таъаалаа» (Чанқоқлик кетиб, томирлар
ҳўлланди, иншааллоҳ, ажрлар ёзилди)

Абу Довуд ривоят қилган

САВОЛ: Рўзадор одам тиш пастасидан фойдаланиши мумкинми?


ЖАВОБ: 👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34751
​​РЎЗАДОРНИНГ МИЛКИ ҚОНАБ, ҚОН ИЧИГА КЕТСА РЎЗАСИ БЎЗИЛАДИМИ?

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Рўзадор киши тиш олдириши ёки милки қонаши натижасида ичига қон ютса, рўзаси бузиладими?

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ичга қон ютиш масаласининг бироз тафсилоти бор. Тиш олдирганда ёки милк қонаганда туфук қондан кўп бўлса, ютганда ҳам таъми билинмаса, рўзани бузмайди. Агар қон туфукдан кўп бўлса, рўза бузилади. Агар туфук ва қон баробар бўлса, эҳтиётан, рўза бузилади. Бу ҳақида Ҳанафий мазҳабининг мўътабар манбаларидан бири бўлган “Раддул Мухтор” китобида шундай дейилади:

(أَوْ خَرَجَ الدَّمُ مِنْ بَيْنِ أَسْنَانِهِ وَدَخَلَ حَلْقَهُ ) يَعْنِي وَلَمْ يَصِلْ إلَى جَوْفِهِ أَمَّا إذَا وَصَلَ فَإِنْ غَلَبَ الدَّمُ أَوْ تَسَاوَيَا فَسَدَ وَإِلَّا لَا ، إلَّا إذَا وَجَدَ طَعْمَهُ

Яъни: “Тишлари орасидан қон чиқиб, томоғига етсаю ичкарига кетмаса, рўза очилмайди. Агар ичкарига кетган бўлса, қони тупукдан кўпроқ ёки баробар бўлса рўза бузилади. Тупукдан оз бўлса, рўза очилмайди. Агар қон туфукдан кам бўлса ҳам ютинганда унинг таъмини сезса, рўза очилади” (“Раддул Муҳтор”). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


#САВОЛ: Қандай амаллар РЎЗАНИ бузади?

ЖАВОБ:👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34745
​​​​РАМАЗОН ОЙИДА ЁШ БОЛАЛАРНИ рўза тутишга муҳаббатини ошириш воситалари:

Илгари Шом аҳлининг одати, улар ёш болаларига рўза тутишни ўргатиб, уни "Минора зинаси", деб номлашар эди. Демак ёш бола бомдоддан пешингача рўза тутади. Сўнг пешиндан асргача рўза тутади. Кейин асрдан то қуёш ботиб, катталар билан оғизни очгунича рўза тутади. Биринчи рўза тутган куни у бола учун махсус дастурхон ёзилади. Ўша дастурхонни "Ифторлик дастурхони", деб номланади. Дастурхон устида кичик лаган ва турли хил алвондаги овқат ичимлик ва ҳар-хир ширинликлар ҳамда ўша пайтда мавжуд бўлган мевалар қўйилади. Бола марказда туради. Аҳли уни ўраб олиб, мақтаб, олқишлайдилар. Аллоҳга қандай ҳамд айтишни ўргатадилар. Унга Аллоҳ ҳузурида қандай ажрлар борлигини тушунтирадилар. То ифтор бўлганини билдирувчи замбарак отилгунича шундай қиладилар. Мазкур дастурхон ёш болаларни рўзага муҳаббатини оширишда из қолдирувчи энг муҳим воситалардан биридир.
Али Тантовий.


САВОЛ: Рўзадор одам тиш пастасидан фойдаланиши мумкинми?

ЖАВОБ: 👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34751
НАМОЗ ЎҚИМАГАН КИШИНИНГ РЎЗА ТУТИШИ

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Агар Рамазон рўзасини тутиб, фарз намозларни ўқимасак бунга динимизда қандай қаралади?

ЖАВОБ: 👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34763
Ибн Умар розияллоҳу анҳумо Рамазонда фақат мискин ва бечоралар билан ифторлик қилардилар ҳамда бу нарсада бардавом бўлардилар. Агар аҳли аёлларидан бирортаси бунга тўсқинлик қилса ўша кеча овқатланмасдилар.

САВОЛ: Рўзадор одам тиш пастасидан фойдаланиши мумкинми?


ЖАВОБ: 👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34751
​​НАМОЗ ЎҚИМАГАН КИШИНИНГ РЎЗА ТУТИШИ

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Агар Рамазон рўзасини тутиб, фарз намозларни ўқимасак бунга динимизда қандай қаралади?

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Комил мусулмон – Исломнинг фарзларига тўлиқ амал қилувчи кишидир. Зеро динимиз бешта асос устига бино қилинган. Бу ҳақда Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم "بُنِيَ الإِسْلَامُ عَلَى خَمْسٍ: شَهَادَةِ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَأَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللَّهِ، وَإِقَامِ الصَّلَاةِ، وَإِيتَاءِ الزَّكَاةِ، وَالحَجِّ، وَصَوْمِ رَمَضَانَ" (رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ(

яъни: “Ислом беш нарса устига қурилгандир: “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлиги ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси эканига гувоҳлик бериш, намозни қоим қилиш, закот бериш, Байтуллоҳни ҳаж қилиш, Рамазон рўзасини тутиш” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Ушбу ҳадиси шарифда намоз ва Рамазон рўзаси бир қаторда зикр қилинмоқда.

Умуман олганда намоз ва рўза алоҳида-алоҳида ибодатлар бўлганидан намоз ўқимаган киши ҳам рўза тутиши мумкин. Лекин, ўрни келганда намозни қадри жуда юксак эканини, уни тарк қилиш катта гуноҳлигини эслатиб ўтамиз. Намоз ҳар бир балоғатга етган, ақлли кишига фарзи айндир. Қиёматда ҳам биринчи сўраладиган амалдир. Ҳар куни беш марта такрорлангани сабабли, намозни тарк қилган киши бир кунда беш марта катта гуноҳ иш қилган бўлади
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


САВОЛ: Рўзадор одам тиш пастасидан фойдаланиши мумкинми?

ЖАВОБ: 👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34751
❗️ Хурмонинг турлари.

Илмий изланишлар натижасига қараганда, Рамазон ойида рўзадор учун энг яхши озуқа бу хурмодир. Хурмони сув билан бирга ейиш эса рўзадор оғиз очгандаги энг афзал моддадир. Чунки хурмо, тана эҳтиёжи бўлган бир неча хил витамин, ширинлик ва минералларни ўзида мужассам қилган.
Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Қачон сизлардан бирингиз оғиз очса, хурмо билан очсин. Агар хурмо топа олмаса, сувда очсин, чунки у покловчидир", деганлар.
Абу Довуд ривояти.

САВОЛ: Рўзадор одам тиш пастасидан фойдаланиши мумкинми?


ЖАВОБ: 👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34751
​​🌙РАМАЗОНГА ЕТГАНЛАР

Шукр деб, сойим бўлинг,
Тунлари қоим бўлинг,
Хайрда доим бўлинг,
Рамазонга етганлар. 

Зое бўлмас оҳингиз,
Файз ичра даргоҳингиз,
Эзгулик ҳамроҳингиз,
Рамазонга етганлар.

Эъзозланг ҳар бир онни,
Бой берманг бу имконни,
Хатм айланг Қуръонни,
Рамазонга етганлар.

“Раййон” сизга интизор,
Орти – мангу чаманзор,
Унда Ҳақнинг васли бор,
Рамазонга етганлар.

Дуоларингиз малҳам,
Етмаганлар учун ҳам,
Дуода бўлинг ҳар дам,
Рамазонга етганлар.

Қалбингиз нурга тўлсин,
Кўзлар шодумон кулсин,
Яратган рози бўлсин,
Рамазонга етганлар.

Бобур Мўъмин

САВОЛ: Рўзадор одам тиш пастасидан фойдаланиши мумкинми?

ЖАВОБ: 👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34751
РЎЗА ТУТАЙЛИК

Покланиш ёмғирига,
Кўза тутайлик дўстлар!
Руҳимизни соф сақлаб,
Рўза тутайлик дўстлар !

Тавбалар, нидо қилиб,
Тангрига дуо қилиб,
Биз ҳам мусулмон бўлиб,
Рўза тутайлик дўстлар !

Қилмайлик,араз гина,
Ярашмас ғараз гина.
Бор йўғи бир ойгина,
Рўза тутайлик
дўстлар!

Қўлга олиб тасбеҳлар,
Ўқийлик "Тавореҳлар".
Тозариб олсин руҳлар,
Рўза тутайлик дўстлар !

Шодланиб шукр қилиб,
Жаннатни фикр қилиб,
Аллоҳни
зикр қилиб,
Рўза тутайлик
дўстлар!

Ёндирайлик,ёнайлик,
Ғофилликдан тонайлик,
Саҳарлар уйғонайлик,
Рўза тутайлик дўстлар!

Яхши қилиб ниятни,
Тилайлик офиятни.
Ҳавас қилиб жаннатни,
Рўза тутайлик дўстлар!

Жаҳонгир НОМОЗОВ

САВОЛ: Рўзадор одам тиш пастасидан фойдаланиши мумкинми?


ЖАВОБ: 👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34751
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🌺🌙 РАМАЗОННИНГ 4-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!🌸

Дуога қўл очинг, Толмасин билак,
Бугун сўрайверинг, Хар неки тилак.
Файзи билан берур, Аллоҳ таборак.
Тавба сохибига, РАМАЗОН муборак...

Хамиша саждага эгилиб бошлар,
Аллоҳдан тилангиз энг эзгу тилак
Шундай улуғ кунда дуода бўлинг
Тақводор диндошим РАМАЗОН муборак!

🌙 РАМАЗОННИНГ 4-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🤲

Аллоҳнинг саломи
Пайғамбар ﷺнинг дуолари
Қуръоннинг нури
Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!

САВОЛ: Рўзадор одам тиш пастасидан фойдаланиши мумкинми?


ЖАВОБ: 👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34751
РЎЗАНИНГ КАФФОРАТИ

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Рамазон рўзасини қасддан бузган киши каффорат тўлар экан. Шу ҳақда маълумот берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34771
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Саҳарликни ейиш баракадир, уни бир қултум сув ичиб бўлса ҳам тарк қилманглар. Чунки, Аллоҳ ва Унинг фаришталари саҳарлик қилувчиларга салавот айтади", дедилар.
Имом Аҳмад ривояти.

САВОЛ: Рамазон рўзасини тутиб, фарз намозларини ўқимаса, динимизда бунга қандай қаралади?

ЖАВОБ:👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34763
​​РЎЗАНИНГ КАФФОРАТИ

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Рамазон рўзасини қасддан бузган киши каффорат тўлар экан. Шу ҳақда маълумот берсангиз?

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Рўзадор қасддан яъни, рўза тутгани эсида бўла туриб овқат еса, сув ичса ёки жинсий алоқа қилса, рўзаси бузилади. Бу ҳолатда ҳам қазо, яъни, бузган рўзасини тутиши, ҳам каффорат вожиб бўлади.

Рўзанинг каффорати қуйидагилардан иборат:
🔹Бир қул озод қилиш.
🔹Агар бунга қодир бўлмаса кетма-кет икки ой рўза тутиш.
Бунда бир кун қазосидан ташқари икки ой ҳисобланади. Ҳозирги кунда қулдорлик йўқлиги сабабли қул озод қилишга қодир бўлмаслик табиийдир. Ушбу отмиш кун кетма-кет тутиладиган рўза шариатда рўза тутиш мумкин бўлмаган кунлар яъни, Рамазон ва Қурбон ҳайити кунлари ва Қурбон ҳайити кунидан кейин уч кун, жами беш кунга тўғри келиб қолмаслиги керак.
🔹Бунга ҳам имконияти бўлмаса, олтмишта фақир кишига фидя миқдорича таом беради ёки таомнинг қийматини беради. Бир фақир кишига олтмиш кун таом берса ҳам бўлади. Аммо бир фақирга отмиш кунлик таомни бир кунда берса жоиз бўлмайди.

Каффорат ҳақида фиқҳий манбаларимизда шундай дейилган:

مَنْ جَامَعَ عَامِدًا فِي أَحَدِ السَّبِيلَيْنِ أَوْ أَكَلَ أَوْ شَرِبَ مَا يُتَغَذَّى بِهِ أَوْ يُتَدَاوَى بِهِ فَعَلَيْهِ الْقَضَاءُ وَالْكَفَّارَةُ فَيَعْتِقُ أَوَّلًا فَإِنْ لَمْ يَجِدْ صَامَ شَهْرَيْنِ مُتَتَابِعَيْنِ فَإِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ أَطْعَمَ سِتِّينَ مِسْكِينًا

яъни: “Ким икки жинсий йўлнинг бирига қасддан яқинлик қилса, озуқа ёки даво бўладиган нарсани еса ёҳуд ичса унинг зиммасига қазо ва каффорот лозим бўлади. Унда аввало бир қул озод қилади. Тополмаса икки ой кетма-кет рўза тутиб беради. Унга ҳам қодир бўлмаса, олтмиш мискинни тўйдиради (“Раддул муҳтор”).

Зиммасига каффорат лозим бўлган киши рўза тутишга қодир бўла туриб, таомлантириш йўли билан каффоратни адо қилмоқчи бўлса, каффорат адо бўлмайди. Чунки тартиб бузилган бўлади.

Каффорат рўзасини тутаётган аёл орада ҳайз кўриб қолса, каффоратни қайтадан бошламайди, балки узри кетгач давом эттиради. Нифос қонини кўрса, каффоратни қайтадан бошлайди. Чунки, нифос қони бу масалада узр ҳисобланмайди (“Раддул муҳтор”).

Каффорат рўзасини тутаётган киши олтмиш кун ичида бирор кунни қолдирса каффорат бузилади ва рўза тутишни бошидан бошлайди.

Рамазоннинг қазоси ва каффоратини тутаётган киши субҳи содиқ кирмасидан аввал мана шу рўзаларни тутишни ният қилишлари шарт. Агар ният қилолмай субҳи содиқдан кейин ният қилса, нияти эътиборли бўлмайди. Шунинг учун саҳарликка туролмай қолишидан қўрққан киши қуёш ботганидан кейин эртанги куннинг қазо ёки каффорат рўзасини тутишни ният қилдим, деса кифоя қилади. (“Фатавои Ҳиндия”).

Рамазон рўзасидан бошқа рўзаларни бузишда каффорат йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


САВОЛ: Рамазон рўзасини тутиб, фарз намозларини ўқимаса, динимизда бунга қандай қаралади?

ЖАВОБ:👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34763
​​​​☝️РАМАЗОН ОЙИДА

ТЎРТ ИШ

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак Рамазон ойида амал қилишлари учун умматларига тўрт ишни буюрганлар:

🌙 БИРИНЧИСИ: жуда кўп “Ла илааҳа иллаллоҳ”ни ўқишлик. Яъни, юриб кетаётиб ҳам, ўтириб туриб ҳам, ҳар дамда “Ла илаҳа иллаллоҳ”, “Ла илаҳа иллаллоҳ”, “Ла илаҳа иллаллоҳ” деб тилда зикр қилишлик.

🌙 ИККИНЧИСИ: Аллоҳ таъолога чин қалбдан тавба ва истиғфор қилаверишлик.

🌙 УЧИНЧИСИ: Аллоҳ таъолодан чин қалбдан хокисорлик ила мухтож бўлиб жаннатни сўрашлик.

🌙 ТЎРТИНЧИСИ: Аллоҳ таъолодан дўзахдан паноҳ сўрашлик ва йиғлаб йиғлаб ушбу дуони қилишлик: “Эй, Аллоҳим! Ўзингнинг раҳматинг ила бизни дўзахдан озод қил”.

“Ислаҳий байаанаат” китобидан Ҳазрат Мавлоно Абдуррауф Сикҳаравий 2-жилд. 273-бет. Абдулқайюм Комил таржимаси

❗️Бу маълумотни бошқаларга ҳам eтказайлик.


САВОЛ: Рамазон рўзасини тутиб, фарз намозларини ўқимаса, динимизда бунга қандай қаралади?

ЖАВОБ:👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34763
РАМАЗОН ОЙИ КЕЧАЛАРИДА ЭР-ХОТИНЛИК МУНОСАБАТЛАРИ МУМКИНМИ?

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Рамазон ойида рўзадор киши ифторликдан сўнг, яъни кечқурун аёли билан яқинлик қилса бўладими. Одобсиз савол берганим учун минг бор узр.

ЖАВОБ:👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34775
Авомнинг рўзаси фақат овқат ва ичимликдан тийилишдир. Мўминларнинг рўзаси маъсият ва гуноҳлардан ҳам тийилишдир. Тақводорларнинг рўзаси Аллоҳдан бошқа нарсани тарк қилишдир.

САВОЛ: Рамазон рўзасини тутиб, фарз намозларини ўқимаса, динимизда бунга қандай қаралади?


ЖАВОБ:👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34763