ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!
143K subscribers
2.52K photos
4.97K videos
94 files
15.2K links
Бу канал
Шайх Муҳаммад Аввома,
Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф,
Доктор Рамазон Бутий,
Шайх Зилфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳимларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган.

#РЕКЛАМА 👉 @RekIama_berish_bot
Download Telegram
​​НИКОҲДА КЕЛИН ЁКИ ОТАСИНИНГ ИСМИ ХАТО АЙТИЛСА
#никоҳ

1527-CАВОЛ: Никоҳ ўқиш пайтида келин ёки отасининг исми хато айтилса, масалан, ўгай отасининг исми айтилган бўлса, никоҳ дуруст бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Никоҳ ўқиш пайтида қандайдир сабаб билан келин ёки отасининг исми хато айтилса, бу никоҳ дуруст ҳисобланади. Чунки ўша ердаги куёв ва гувоҳлар келиннинг ким экани, кимдан розилик олинаётганини англаб туришган бўлади. Агар никоҳ мажлисида келин иштирок этмай, вакили унинг номидан қатнашаётган бўлса ва исмлар хато айтилса, никоҳ боғланмаган бўлади. Бундай ҳолатда никоҳ қайтадан ўқилади (“Ғомзу уюнил басоир” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/37277
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ТАОМ БЕРИШ БИЗНИНГ ВАЗИФАМИЗ, ТАОМИНИ ЕЙИШ ЭМАС!

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/37277
🤲 Расулуллоҳ бемор бўлганларида қилган дуолари

1⃣ Дуо

اللَّهُمَّ رَبَّ النَّاس، مُذهِبَ الباسِ، اشْفِ أنت الشافي، لا شافي إلا أنت، شفاءً لا يغادِرُ سَقَمًا
📖 Ўқилиши: Аллоҳумма, Роббан-нааси, музҳибал-бааси, ишфи, анташ-шаафий лаа шаафийа иллаа анта шифаан лаа йуғоодиру сақоман.
❇️ Маъноси: Инсонларнинг Робби Аллоҳим. Эй зиённи кетказувчи Зот. Шифо бер. Ўзинг шифо берувчисан. Сендан ўзга шифо берувчи йўқ. Дардни қолдирмайдиган шифо (бер).

2⃣ Дуо

اللَّهمَّ عافِني في بَدَني، اللَّهمَّ عافِني في سَمْعي، اللَّهمَّ عافِني في بَصَري، لا إلهَ إلَّا أنتَ
📖 Ўқилиши: Аллоҳумма аъфиний фий баданий, Аллоҳумма аъфиний фий самиъй, Аллоҳумма аъфиний фий басорий, лаа илаҳа илла анта...
❇️ Маъноси: Аллоҳим, баданимни, қулоғимни ва кўзимни офиятда қил. Сендан ўзга илоҳ йўқ!

3⃣ Дуо

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْبَرَصِ وَالْجُنُونِ وَالْجُذَامِ وَمِنْ سَيِّئِ الْأَسْقَامِ
📖 Ўқилиши: Аллоҳумма инний аъузу бика минал бароси вал жунууни вал жузоми ва мин саййи'ил асқоми.
❇️ Маъноси: Аллоҳим, Сендан песликдан, жинниликдан, моховдан ва ёмон касалликлардан паноҳ тилайман.

4⃣ Дуо

بِاسْمِ اللهِ أَعُوذُ باللَّهِ وَقُدْرَتِهِ مِن شَرِّ ما أَجِدُ وَأُحَاذِرُ
📖 Ўқилиши: Бисмиллаҳ. Аъузу биллааҳи ва қудротиҳи мин шарри маа ажиду ва уҳаазиру.
❇️ Маъноси: Аллоҳдан ва Унинг қудратидан мен сезаётган ва хавфсираётган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман.
*️⃣ Тананинг оғриётган жойига қўлни қўйиб 3 марта "Бисмиллаҳ" айтилади, сўнгра 7 марта дуо ўқилади.

🤲 Аллоҳим барча бемор бандаларинг дардига Ўзинг шифои комил ато этгин!

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/37277
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💐🌹АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!🌹💐
вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ

🍀Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин!
🤲Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃
🍃🌸🌸🌸🌸🌸
🍃🌸🌹🌸🌸
🍃🌸🌸🌸
🍃🌸🌸
🍃🌸
🍃

Аллоҳ бу кунда
бизга хайриятлар ёзиб,
қалбларимизни бахтиёр
қилсин! Кутаётган хуш
хабарларимиз билан
шодалантирсин! Шифо
изалаётганларимизга,
шифо, раҳмат истаёт-
ганларга раҳм қилсин!

Аллоҳ, бу кунда биздан
оғриқларни аритсин!
Зулуматларимизни
ёритсин! Бизни нажоти
ила суғорсин! Яхшилик-
нинг барча туйнуклари-
дан ризқлантирсин!
АМИЙН!!!

🍃🌸
🍃🌸🌸
🍃🌸🌸🌸
🍃🌸🌹🌸🌸
🍃🌸🌸🌸🌸🌸
🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃

🍃🌺ХАЙРЛИ КУН!🌺🍃

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/37277
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#duo

Қийинчилик вақтида ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ لا سَهْلَ إِلاَّ ما جَعَلْتَهُ سَهْلاً، وأنْتَ تَجْعَلُ الحَزْنَ إذَا شِئْتَ سَهْلاً

Ўқилиши: Аллоҳумма ла саҳла илла ма жаъалтаҳу саҳла ва анта тажъалул ҳазна иза шиъта саҳла.

Таржимаси: Аллоҳим! Фақат Сен енгил қилган нарса енгилдир ва Сен қайғуни хоҳлаган пайтда енгил қиласан.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/37277
​​ТЎҚИМА ОБРАЗЛАРДАН ОМАД СЎРАШ ШИРК БЎЛИБ ҚОЛМАЙДИМИ?
#ақида

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Яқинда бир видеолавҳани кўриб қолдим. Унда баъзи кишилар қорбобога ишонишларини, ундан деҳқончиликни яхши бўлишини сўрашлари, яхши келин сўрашлари, омад сўрашларини айтишган. Бунга динимизнинг муносабати қандай? Мана шундай эътиқоддаги киши ширк келтирган бўлиб қолмайдими?

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳар қандай истак, тилаклар фақат ёлғиз Аллоҳдан сўралиши керак. Айниқса, динимизда асли йўқ бўлган хурофий нарсадан ҳожатларимни ҳал қилади, ғам ташвишларни кетказади деб, улардан ёрдам, мадад ва қўллаб-қувватлашни сўраб эътиқод қилиш қаттиқ адашишдир. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

وَمَنْ أَضَلُّ مِمَّنْ يَدْعُو مِنْ دُونِ اللَّهِ مَنْ لَا يَسْتَجِيبُ لَهُ إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ وَهُمْ عَنْ دُعَائِهِمْ غَافِلُونَ (سورة الأحقاف/5)

яъни: “Аллоҳни қўйиб, қиёмат кунигача ҳам (дуони) мустажоб қила олмайдиганларга илтижо қиладиган кимсадан кўра ким ҳам адашганроқдир?! Ҳолбуки, у (жонсиз бут)лар ўша (мушрик)ларнинг дуоларидан ғофил (бехабар)дирлар” (Аҳқоф сураси, 5-оят).

Қорбобо ёки Аёзбобо тимсоли тўқима-хурофот экани маълум ва машҳур. У илк марта славянларнинг миллий динлари таъсирида шаклланган. Қорбобо қадимда қиш ва аёз худоси саналган. Руслар насронийликни қабул қилгач, кўпхудолик элементи сифатида тақиқланиб, ундан воз кечилган. Аммо 18-асрга келиб славянлар онгида муҳрланиб қолган “илоҳ”, янги йил байрами баҳонасида мўъжизавий ишларга қодир, меҳрибон ва сахий қаҳрамон сифатида қайта гавдаланган.

Ислом шариатига кўра қорбобони чин маънода ризқ берувчи деб, билиш мутлақо жоиз эмас. Аксинча, мусулмон киши ўзининг имон-эътиқодига асосан барча ҳожатларини фақат Аллоҳ таолодан сўраши ва Унинг Ўзигагина ибодат қилиши шарт. Ризқни ҳам, деҳқончиликнинг ҳосилини ҳам, фарзандни ҳам ёлғиз Аллоҳ таоло беради. Тилаклар, дуолар ва истаклар ёлғиз Аллоҳдан сўралади. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:

وَلَا تَدْعُ مِنْ دُونِ اللَّهِ مَا لَا يَنْفَعُكَ وَلَا يَضُرُّكَ فَإِنْ فَعَلْتَ فَإِنَّكَ إِذًا مِنَ الظَّالِمِينَ

яъни: “Аллоҳни қўйиб, фойда ҳам, зарар ҳам етказа олмайдиган нарсаларга илтижо қилманг! Агар қилсангиз, унда, албатта, Сиз золимлардандирсиз” (Юнус сураси, 106-оят).

Мусулмон инсон ҳаётда доимо ёлғиз Аллоҳ таолога таваккул қилади ва суянади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай буюрган: “Агар Унинг пайғамбари келтирган нарсаларга ишонувчи ва Унинг шариатига амал қилувчи бўлсангиз, Аллоҳнинг ёлғиз Ўзига таваккул қилинглар!” (Моида сураси, 23-оят).

Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам инсон эҳтиёжини фақат Аллоҳ таолодан сўраш лозимлиги ҳақида таълимот берганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларида: “Агар сўрасанг, Аллоҳдан сўра ва ёрдам тиласанг ҳам, Аллоҳдан тила”, деганлар (Имом Термизий ривоятлари).

Бугунги кунда динимизни ўқиб-ўрганиш учун ҳамма шароитлар мавжуд. Озгина ҳаракат қилса, инсон эътиқоди, ибодати тўғри бўладиган даражада билимга эга бўлиши мумкин. Минг йиллардан бери Ислом динига амал қилиб келаётган халқнинг бугунги авлоди асли йўқ хурофотларга ишониши, тўқима сохта “илоҳ”лардан ризқ, келин сўраши катта айбдир. Эрта Қиёматда “мен билмаган эканман”, деган баҳона узр бўла олмайди. Мусулмон киши Аллоҳ таолога қорбобони тенг қилиши ширкдир. Бундай эътиқодда бўлган кишилар тезда ўзларини ўнглаб, тавба қилишлари ўзлари учун яхшидир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/37277
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЗАМОНАМИЗ ФИРИБГАРЛАРИ
Диндошининг мусибатидан фойдаланувчилар


Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/37277
Баъзилар сен билан алоқани узса ғам чекма! Эҳтимол, қайси бир тунда «Қазои қадаримга битилган ёмонликни мендан даф қил» деган дуоинг ижобат бўлгандир?

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/37277
МЕЪРОЖ КЕЧАСИ ҚАЧОН?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Исро нима дегани?
“Исро” (الإسراء) Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни кечанинг бир бўлагида Маккадаги Масжидул Ҳаромдан Қуддусдаги Масжидул Ақсога сайр қилдиришидир.

Меърож нима дегани?
“Меърож” (المعراج) эса, Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Қуддуси шарифдан юқорига, яъни, Ўзининг Ҳузурига кўтаришидир.

Исро ва меърож кечаси қачон бўлган?
Исро ва Меърож ҳодисаси юз бергани ҳақида Ислом умматида мутлақо ихтилоф йўқ. Бу ҳақда Қуръони каримда: «(Ўз) бандаси(Муҳаммад)ни, унга мўъжизаларимиздан кўрсатиш учун (Маккадаги) Масжидул Ҳаромдан (Қудсдаги) Биз атрофини баракотли қилган Масжидул Ақсога тунда сайр қилдирган Зотга тасбеҳ айтилур. Дарҳақиқат, У эшитувчи ва кўрувчидир» (Исро сураси, 1-оят), дейилган.
Аммо қачон содир бўлгани ҳақида турлича қарашлар бор. Аллома Муборакфурий раҳимаҳуллоҳ “Ар-Раҳийқул махтум” китобида “Исро ва Меърож” воқеаси қачон содир бўлгани тўғрисида айтилган қуйидаги олти хил қарашни келтирган:
1 Исро Аллоҳ таоло у зотни нубувватга мушарраф этган йили бўлган.
2 Пайғамбар бўлганларидан беш йил кейин бўлган.
3 Нубувватнинг ўнинчи йили ражаб ойининг 27-кечасида бўлган.
4 Ҳижратдан ўн олти ой олдин нубувватнинг 12-йили рамазон ойида бўлган.
5 Ҳижратдан бир йилу икки ой олдин нубувватнинг 13-йилида муҳаррам ойида бўлган.
6 Ҳижратдан бир йил олдин нубувватнинг 13-йилида робиъул аввал ойида бўлган.
 
Бу кечанинг ҳикматлари кўп. Улардан бири –
Исро ҳодисаси Ислом даъватининг энг оғир ва машаққатли даврида содир бўлди. Бу вақтда мушриклар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кучли тазйиқ ўтказишарди. Уларнинг зулмидан ҳимоя қилувчи Абу Толиб, Хадийжа бинти Хувайлид онамиз ҳам вафот этганди.
Шундай қийин ва маҳзунли бир дамда Исро ва Меърож кечаси содир бўлди. Бу нарса у зотдаги ғам-ташвишни кетказиш, даъват йўлида собитқадам бўлиш, қалбга сурур бағишлаш учун тасалли бериш эди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам осмонга қандай қилиб кўтарилдилар?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Менга Буроқ келтирилди. У эшакдан баландроқ, хачирдан эса пастроқ ҳайвон бўлиб, югурганда туёғини кўзи етган жойга ташлаб сакрар эди. Унга миниб бир лаҳзада Байтул Муқаддасга етдим. Масжидга кириб, икки ракат намоз ўқиб чиқдим. Менга Жаброил бир идишда шароб, иккинчи идишда сут келтириб тутди. Мен сутни олган эдим, Жаброил: “(Соф) фитратни танладингиз”, деди. Кейин биз осмонга кўтарилдик...” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
 
Набий алайҳиссалом самода қайси пайғамбарлар билан учрашдилар?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “...Биринчи осмонда мен Одам алайҳиссалом билан кўришдим.
Иккинчи осмонда Исо ва Яҳё алайҳимассалом билан учрашдим.
Учинчи осмонда Юсуф алайҳиссаломни кўрдим.
Тўртинчи осмонда Идрис алайҳиссаломни,
бешинчисида Ҳорун алайҳиссаломни,
олтинчисида эса Мусо алайҳиссаломни зиёрат қилиб, дуоларини олдим.
Еттинчи осмонда Иброҳим алайҳиссаломни Байтул Маъмурга суяниб турганларини кўрдим”.
 
“Байтул Маъмур”дан “Сидратул мунтаҳо”га
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Байтул Маъмурга ҳар куни етмиш минг фаришта кириб, зиёрат қилиб кетар экан. Сўнг “Сидратул мунтаҳо” дарахти ёнига келдим. Аллоҳнинг амри билан бу дарахт шундай гўзал ҳолга келган эди, уни таърифлашдан инсон тили ожиз эди”.

5 маҳал намозда 50 маҳал намознинг савоби бор...
Набий алайҳиссалом: “Аллоҳ шу ерда менинг умматимга эллик вақт намозни фарз қилди. Мен Мусо алайҳиссаломнинг ёнига тушдим ва умматимга буюрилган фарз амални айтдим.
Мусо алайҳиссалом: “Умматингиз бу амални бажаролмайди, Аллоҳдан енгиллатишини сўранг”, деб қайтарди. Мен Мусо алайҳиссалом билан Аллоҳ ўртасида бир неча марта қатнадим, ниҳоят Аллоҳ: “Эй Муҳаммад, сизнинг умматингиз учун ҳар кеча-кундузда беш вақт намозни фарз қилдим ва уни эллик вақт ўрнида қабул қиламан”, деб марҳамат қилди.
Мусо алайҳиссалом яна мени қайтарди. Мен энди Аллоҳдан ҳаё қиламан, деб беш вақт намознинг фарзлигига рози бўлдим”.

Бу кеча яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нималар берилди?

Давоми….
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/39371
​​Бу кеча – беш вақт намоз фарз бўлди, Аллоҳга шерик қилмай, гуноҳларига тавба қилганларнинг кечирилиши ҳақидаги хушхабар берилди ва “Бақара” сурасининг сўнгги уч ояти нозил бўлди...
Даврон НУРМУҲАММАД

МАЪЛУМОТНИ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА УЛАШИНГ

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/37277
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИСРО ВА МЕЪРОЖ КЕЧАСИ

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/37277
Ихлоссиз ибодатдан кутилган савоб олинмас

Ибодатда ихлос қилмоқ қабрни нурафшон қилгай. Зеро, Қуръони каримда шундай марҳамат қилинади: "Ҳолбуки, улар фақат ягона Аллоҳга У Зот учун динни холис қилган, тўғри йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга, ҳамда закотни ато этишга буюрилган эдилар". Биз қалбимизда аниқ ишонч, айтган сўзимиз ва қилган амалларимиз орқали Аллоҳдан ўзга ибодатга лойиқ Зот йўқ эканлигига иймон келтирамиз. Аллоҳ инсонни мана шу мақсад билан яратгандир. Ихлос билан қилинган ибодатнинг Аллоҳ таоло олдида қабул бўлишининг учта шарти бор:
1. Аллоҳга иймон келтириб, Уни ибодатда ягона деб билмоқ. Ҳақ таоло айтади: "Албатта, иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар учун фирдавс боғлари манзил бўлур". (Қаҳф, 107-оят)
2. Ихлос – ҳеч кимга сўзламай, риёсиз холис Аллоҳ таолога ибодат қилмоқ. Аллоҳ бу борада шундай марҳамат қилади: "Эй Муҳаммад, бас, сиз Аллоҳга У зот учун динингизни холис қилган ҳолда ибодат қилинг". (Зумар,2-оят)
3. Амални ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга келган буйруқларга мувофиқ ҳолда бажариш. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: "Пайғамбар ўзи сизларга келтирган нарсани олинглар, у зот сизларни қайтарган нарсадан қайтинглар". (Ҳашр, 7-оят)

"Обидлар йўли" китобидан.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/37277
​​Жазоирлик файласуф Молик ибн Набийнинг "Чала инсон" ҳақидаги фикрлари:

«Уйғониш ҳаракатларини тўсишнинг йўли — чала инсонларни етиштиришдир».

«Чала инсон — бу фақат ўз ҳуқуқларини талаб қилишни билади, аммо ўз мажбуриятларини адо этишда ёки қўлидаги мавжуд имкониятлардан фойдаланишда энг кам даражада ҳам ҳаракат қилмайдиган инсон!
У мактабга фақатгина вақт ўтказиш учун боради ва унинг асосий мақсади ўқитувчининг дарсини тинглаш ёки фақат имтиҳонга зарур бўлган маълумотларни тўплашдан иборат. Унинг мақсади илм олиш эмас!
У ишга борганда ҳам вақтини нимадир қилиб бўлса ҳам ўтказиб, фақат иш вақти тугашини кутади ва ойлик маошини олиши учун ҳаракат қилади!
У талабалик даврида ўқимайди, ходим сифатида ишламайди, ишлаб чиқаришда ижод қилмайди, дўконда янгилик яратмайди, лойиҳаларда муваффақиятга эришмайди!
У доимо чала инсон бўлиб қолади... фақат ўз ҳуқуқларини талаб қилади, аммо ўз мажбуриятларини бажармайди.»

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/37277
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#duo

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْه قَالَ: مَرَّ رَسُولُ اللهِ بِقُبُورِ الْمَدِينَةِ فَأَقْبَلَ عَلَيْهِمْ بِوَجْهِهِ فَقَالَ: السَّلاَمُ عَلَيْكُمْ يَا أَهْلَ الْقُبُورِ يَغْفِرُ اللهُ لَنَا وَلَكُمْ أَنْتُمْ سَلَفُنَا وَنَحْنُ بِاْلأَثَرِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадина қабрлари ёнидан ўтдилар. Уларга юзлари билан боқиб:
Ассалому алайкум йа аҳлал қубур, яғфируллоҳу лана ва лакум антум салафуна ва наҳну бил асар”, дедилар”.
Маъноси: “Ассалому алайкум, эй аҳли қабрлар. Аллоҳ бизни ҳам, сизни ҳам мағфират қилсин. Сиз ўтганларимизсиз, биз изингиздан боргувчилармиз”.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/37277
#Солиҳлар_гулшани

АЛЛОҲНИ ЯХШИ КЎРГИН, УНДАН ҚЎРҚҚИН!

Абдуллоҳ ибн Иброҳим Қурайшийдан ривоят қилинади: «Аббос ибн Абдулмутталибнинг ўлими яқинлашгач, у ўғилларига шундай васият қилди: «Ўғлим Абдуллоҳ! Аллоҳга қасам, мен бу ўлим билан йўқ бўлиб кетмайман, балки абадий ҳаётга кўчиб ўтаман. Сенга Аллоҳни ва Унинг тоатини яхши кўришни, Аллоҳдан ва Унга маъсият қилишдан қўрқишни васият қиламан. Агар васиятимга амал қилсанг, ўлим қачон келса ҳам ундан қўрқмайсан. Сени Аллоҳга топширдим, болажоним». У ушбу сўзларни айтиб, қиблага юзланди-да: «Лаа илааҳа иллаллоҳ», деб жон таслим қилди».

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/37277
​​ТАҲОРАТ ОЛГАН ПАЙТДА БУРУН ҚОНАСА
#қисқа_савол_жавоблар

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Таҳорат олган пайтда бурун қонаса ва буни таҳорат қилиб бўлгандан сўнг сочиққа артинаётганда билсам таҳоратни бошқа қилишим керакми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бошқа таҳорат қилиш керак. Валлоҳу аълам.

 мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.


ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/37277
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЭҲТИКОР - АҚЛАН ҚАБИҲ, ШАРЪАН ҲАРОМ, ҚОНУНАН ЖИНОЯТ АМАЛ

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/37277
#Намоз

Намоз арконларини бузган одам уни қайта ўқиши вожиблиги


«Аркон» кўплик сийғасидаги сўз бўлиб, унинг бирлиги рукндир. «Рукн» луғатда бурчак маъносини англатади. Худди бурчак уйдаги асосий нарсалардан бўлганидек, рукн ҳам намоздаги асосий нарсадир. Рукнларсиз намоз бўлмайди. Рукнлар намознинг аввалидан охиригача адо этилиши шарт, уларни қасддан ёки унутиб ёхуд билмасдан қолдириб бўлмайди.

Ҳанафий мазҳабида рукн лафзи ўрнига фарз ва вожиб лафзлари ишлатилади. Қуйидаги ҳадиси шарифларда намознинг фарз ва вожиб амаллари ҳақида сўз боради.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23153

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/37277
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳдан беҳожатликни сўрашлик

Инсон ўзини қандай тутиши унинг маданият даражасини белгилайди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ алайҳ

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/37277
ТАВАККУЛНИНГ МУКОФОТИ

Фиръавннинг аҳлидан бўлган бир мўмин киши Аллоҳга таваккул қилиб шундай дейди:

«Мен ўз ишимни Аллоҳга топширурман. Зеро, Аллоҳ бандаларини кўриб турувчидир»¹.

Аллоҳ таоло унинг бу таваккулини гўзал мукофотлади; Уни Фиръавнинг ёмонлигидан қутқарди ва Қиёматгача тиловат қилинадиган Қуръони каримга муҳрлаб қўйди:

«Бас, Аллоҳ у (иймон келтирган киши)ни уларнинг ёмон макрларидан сақлади ва Фиръавн аҳлини ёмон азоб ўраб олди»².

Аллоҳ таолога таваккул қилиш банда учун энг олий мақом ҳисобланади. Бунга икки сабаб бор:
Биринчиси: Банда Аллоҳ таолонинг муҳаббатига эришади:
«Аллоҳга таваккул қилинг, зеро, Аллоҳ таваккул қилувчиларни севар»³.

Иккинчиси: Бандага Аллоҳ таолонинг ҳимояси кафолатланади:
«Кимки Аллоҳга таваккул қилса, бас, (Аллоҳнинг) ўзи унга кифоя қилар»⁴.

¹ Ғофир сураси, 44-оят
² Ғофир сураси, 45-оят
³ Оли Имрон сураси, 159-оят
⁴ Талоқ сураси, 3-оят

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
СИДҚ ВА САДОҚАТ

Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

- Эй Али! Тўғри бўл, тўғрилик дунёда зарар берса ҳам, охиратда фойда беради. Ёлғон гапирма, дунёда фойда берса ҳам, охиратда зарардир.

Кўп гуноҳ қилиш қадр-қийматни кетказади.

Ростгўй бўл, ростгўйликни асра,
омонатга хиёнат қилма, сахий бўл, ҳалол ва иффатли бўл.

Дўстликка риоя қилмай, сирингни фош этувчи дўст энг ёмон кимсадир!

Минг дўст ҳам оз, бир душман ҳам кўпдир. Садоқатли дўстнинг аломатлари қуйидагилардир: молини, нафсини ва шарафини сенинг молинг, нафсинг ва шарафинг ўрнига қўяди.


«Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга қилган насиҳатлари» китобидан.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/37277