ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!
138K subscribers
2.34K photos
4.78K videos
94 files
14.5K links
Бу канал
Шайх Муҳаммад Аввома,
Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф,
Доктор Рамазон Бутий,
Шайх Зилфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳимларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган.

#РЕКЛАМА 👉 @RekIama_berish_bot
Download Telegram
​​☝️УМРГА ТАТИГУЛИК КЕЧА! @Shayx_Hazrat

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм!
Рамазони каримнинг охирги ўн кунлигида Қадр деб аталмиш бир кеча бордир. Бу кеча минг ойдан афзалдир. Барча мусулмонлар айни шу кечани исташлари, унинг баракотидан насибадор бўлишга уринишлари қадимдан маълум. Бу иштиёқнинг масдари Қуръони каримдаги Қадр сураси ва Қадр кунининг фазли борасидаги келган ҳадиси шарифлардир. Аслида Рамазон ойининг ҳар кечасини қадр билмоқ лозимдир. Аммо шу билан бирга саҳиҳ ҳадисларнинг ёғдуси Қадр кечасининг Рамазон ойи охирги ўн кунлигида эканини ойдинлатади. Айрим далиллар эса йигирма еттинчи кечани Қадр кечаси эканига ишора қилади. Уламолар Қадр сурасининг тафсирида ҳам қадрнинг йигирма еттинчи кечада эканига енгил ишоралар бор, дейишади. Келинг шуни, имкон қадар кўриб чиқамиз:

ҚАДР
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ
1. Албатта, Биз у(Қуръон)ни Лайлатул Қадрда туширдик.
2. Лайлатул Қадр қандоқ нарса эканини сенга нима билдирди?
3. Лайлатул Қадр минг ойдин яхшироқдир.
4. Унда фаришталар ва Руҳ Роббилари изни билан барча ишлар учун тушадир.
5. У то тонг отгунча салом бўлиб турадир.

Сураи каримада “Лайлатул Қадр” калимаси уч бора қайтарилган. Аслида араб тили фасоҳати қоидасига кўра бундай вазиатда олмошлар ишлатилиши лозим эди. Лекин Қуръони карим биз билган ҳар қандай нисбий қонуниятлардан устун туради. Буни билган уламолар айнан ушбу “Лайлатул Қадр” калимасининг уч марта қайтарилиши бежиз эмас, дейишиб, ундан айрим ишораларни чиқариб олишди. Араб ёзувида “Лайлатул Қадр” калимаси тўққиз ҳарфдан иборатдир. Унинг уч марта қайтарилиши эса бу ҳарфларнинг йиғиндиси йигирма еттига тенг эканини билдиради. Бу билан Қадр кечаси йигирма еттинчи кечада эканига ишора бўлмоқда, дейишади.
Яна бундан ташқари ушбу сура ўттизта калимадан ташкил топган.

1. إِنَّا
2. أَنزَلْنَاهُ
3. فِي
4. لَيْلَةِ
5. الْقَدْرِ
6. وَمَا
7. أَدْرَاكَ
8. مَا
9. لَيْلَةُ
10. الْقَدْرِ
11. لَيْلَةُ
12. الْقَدْرِ
13. خَيْرٌ
14. مِّنْ
15. أَلْفِ
16. شَهْرٍ
17. تَنَزَّلُ
18. الْمَلَائِكَةُ
19. وَالرُّوحُ
20. فِيهَا
21. بِإِذْن
22. رَبِّهِم
23. مِّن
24. كُلِّ
25. أَمْرٍ
26. سَلَامٌ
27. هِيَ
28. حَتَّى
29. مَطْلَعِ
30. الْفَجْرِ

Бу калималарнинг йигирма еттинчиси “هِيَ ” яъни “У” олмошидир. Ушбу олмош “Лайлатул қадр” калимасига ишора қилади. Яъни: “У то тонг отгунча салом бўлиб турадир”.
Демак, бу ўринда ҳам Қадр кечасининг йигирма еттинча кечада эканига енгил ишора қилинмоқда.
Буларнинг бир ижтиҳод эканини ҳам алоҳида таъкидлаб қўйиш лозим. Зотан, юқорида ишора қилганимиздек, Рамазон ойиннг ҳар кечасини Қадр билмоқ керак. Унинг файзидан насибадор бўлишда интилиш даркор! Аллоҳ таоло барчамизга Рамазоннинг қадрини билдирсин, Қадр кечаларидаги шукуҳдан насибадор қилсин! Бутун дунёдаги мусулмонларга Ўзининг нусрати ва нажотини берсин!
Оиша онамиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Агар Қадрни топсам, Аллоҳдан нима сўрай?” деганларида, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги дуони ўргатганлар:
“Аллоҳим! Албатта Сен ўта авф қилувча карим Зотсан, авф қилишни севасан, шундай экан мени афв қилгин!”
(Термизий ривоят қилган, ҳасан саҳиҳ ҳадис!)

Зикр аҳлидан сўранг

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

САВОЛ: “Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади”деган ҳадис борми?

ЖАВОБ: 👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34876
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​‼️ЭНГ КЎП ТАРҚАТИНГ!!!✔️

☝️Бугун Рамазоннинг 27-кечаси бўлади иншаАллоҳ.

Расулуллоҳﷺ дедилар:

🌙☝️ЛАЙЛАТУЛ ҚАДР ЙИГИРМА ЕТТИНЧИ КЕЧАДАДИР.

(Абу Довуд ва Аҳмад ривояти)

​​🌙ҚАДР КЕЧАСИДА АЙТИЛАДИГАН ДУО🤲🏻

☝️Оиша разияллоҳу анҳо айтадилар: «Мен: «Ё Расулаллоҳ, агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам, нима деб дуо қилай?» – дедим. (Шунда) Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен:

اللَّهُمَّ إِنَّكَ عُفُوٌّ
تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي

«Аллоҳумма иннака ъафуввун, туҳиббул ъафва фаъфу ъанний», деб айтгин»,– дедилар»

📚Термизий, Ибн Можа ривояти

Маъноси: «Аллоҳим, Сен Афуввсан, афв этишни яхши кўрасан. Мени афв эт».

САВОЛ: “Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади”деган ҳадис борми?

ЖАВОБ: 👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34876
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
☝️🤲Рамазон хатмона сўнгида қилинган дуо

🎙Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ алайҳ

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

САВОЛ: “Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади”деган ҳадис борми?

ЖАВОБ: 👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34876
​​📿 Кимдир декабрнинг сўнгги кунини интизор кутади, кимдир Рамазоннинг сўнгги кунларини…

📿 Кимдир инсонлар томонидан белгиланган кунларни байрам қилади, кимдир Аллоҳ байрам қилиб берган кунларни…

📿 Кимдир янги йил кечаси тонггача хурсандчилик қилади, кимдир Қадр кечаси тонггача ибодат…

📿 Кимдир ўтган йил қанчалик омадли келганини сарҳисоб қилади, кимдир ўтган умр қанчалик тўғри яшаганини…

📿 Кимдир келгуси йилдаги орзулари ушалишини сўрайди, кимдир қолган умрида хайрни…

📿 __Кимдир арча атрофида айланиш билан завқланади, кимдир Каъба атрофида айланиш билан…

📿 Кимдир фарзандига қорбобога айтиб бериши учун шеър ёдлатади, кимдир Аллоҳ розилиги учун Қуръонни ўргатади…

📿 Бир-биридан тубдан фарқли икки жиҳат бир инсонда жамланмайди.

Қалбдаги икки хилликдан бири, албатта, иккинчисини сиқиб чиқаради!

☝️Дўстларингизга ҳам тарқатинг!

САВОЛ: “Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади”деган ҳадис борми?

ЖАВОБ: 👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34876
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙💐🎊РАМАЗОННИНГ 28-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

☝️🍃🌹Рамазоннинг Охирги ўн кунлиги “Итқун минан-нийрон” - "Дўзахдан озод бўлишлик" даҳаси бошланган!

🌹🍃🤲ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Ушбу охирги ўн кунликда Сен саноқсиз бандаларингни дўзахдан озод қиласан.

🌹🍃🤲ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Бизни, Ота-Онамизни, аҳли-аёлимизни, фарзандларимизни, ва бутун ислом умматини дўзахдан халос қилгин...

🌹🍃🤲ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Бизларни гуноҳларимизни авф этгин, оҳиратимизни обод эт!

🌹🍃🤲Аллоҳим барчаларимизга ушбу Қадр кечалари умид қилинадиган лаҳзаларни фойдамизга бўлмоқлигини насиб айласин АМИЙН!

🌙🌹🎁🍃РАМАЗОННИНГ 28-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

САВОЛ: “Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади”деган ҳадис борми?

ЖАВОБ: 👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34876
​​КЎП ИСТИҒФОР АЙТСАНГИЗ:

1. ғамингиз кетади,
2. қарзингиз узилиши осон бўлади,
3. саҳв-хатоларингиз кечирилади,
4. барча яхшиликга муяссар бўласиз,
5. само эшиклари сизга очилгай,
6. дуоларингиз қайтарилмайди – ижобат бўлади инша Аллоҳ.

ИСТИҒФОРНИ ҚАНДАЙ АЙТАСИЗ?

Истиғфор лафзларидан баъзилари:

1. "Астағфируллоҳ"
(Аллоҳдан мағфират сўрайман)
2. "Астағфируллоҳа ва атубу илайҳи"
(Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан)
3. "Аллоҳуммағфирли ва туб алайя иннака антат таввабур роҳийм"
(Илоҳо, Ўзинг мени мағфират қил, тавбаларимни қабул қил. Зеро, Сен тавбаларни қабул қилгувчи ва Раҳимли Зотсан)

САВОЛ: “Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади”деган ҳадис борми?

ЖАВОБ: 👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34876
ИНСОН ВАФОТ ЭТГАНИДАН СЎНГ:

- Юраги 10 дақиқа;
- Ақли 20 дақиқа;
- Кўзлари 4 соат;
- Териси 5 кун;
- Суяклари 30 кун ҳаётийлигини сақлаб қолар экан.
- Солиҳ амаллар эса қиёматга қадар ўз соҳиби билан бирга бўлади.

САВОЛ: “Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади”деган ҳадис борми?

ЖАВОБ: 👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34876
​​​​🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИ КУНИ АТРОФИДАГИ ХАБАРЛАРГА МУНОСАБАТ

❗️Айни кунларда интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда Рамазон ҳайити кунини белгилаш атрофидаги маълумотлар турлича талқин этилмоқда. Аввал
хабар берганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини аниқлаш учун Ишчи гуруҳ шуғулланмоқда.

🌙Уламолар ва малакали мутахассислардан иборат мазкур ишчи гуруҳ Рамазон ҳайити куни – янги Шаввол ҳилолини астрономик таҳлиллар ҳамда хорижий давлатлардаги мутахассислар билан ҳамкорликда кузатиб бормоқда. Ҳатто Ишчи гуруҳи вакиллари 🇺🇸АҚШ, 🇹🇷Туркия, 🇰🇷Жанубий Корея ва 🇷🇺Россия минтақаларида ҳам кузатиш ишларини олиб бормоқда.

🔭 Хориждаги нуфузли астрономия марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Астраномия институтидан олинган маълумотларга кўра, 2023 йил Рамазон ҳайити куни, яъни Шавволнинг янги ой фазаси шу йил 20 апрель, пайшанба куни 🇺🇿Тошкент вақти билан соат 09:12 да, 🇸🇦Саудия Арабистони вақти билан эса 07:12 да содир бўлади. Астраном олимлар хулосасига кўра, шу куни Шаввол ойи ҳилоли Ўзбекистон ҳудудида кўринмасада, лекин дунёнинг айрим минтақаларида кўриш мумкин бўлади.

🕌 Таъкидлаш жоизки, Ҳанафий фиқҳи манбаларида бир маконда янги ҳилол кўрилиши дунёдаги жами мусулмонларга Рамазон ҳайитини нишонлашни жоиз қилади. Бунга ҳанафий, моликий ва ҳанбалий мазҳабларидан иборат жумҳур уламолар иттифоқ қилишган.

🌙 Шаръий масалалар ва астрономик ҳисоб-китобларга таянган ҳолда 1444 ҳижрий йил Шаввол ойи ҳилоли милодий 2023 йил 20 апрель куни Ер юзининг айрим ҳудудларда кузатилади. Шу боис, Рамазон ҳайити куни 2023 йил 21 апрель, жума кунига тўғри келиши ҳақида дастлабки хулосалар қилинмоқда. Айтиш мумкинки, АҚШ, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон каби бир қатор давлатлар томонидан жорий йил 21 апрель, жума кунини Рамазон ҳайити, деб эълон қилинди.

🌙 Фалакий ҳисоб бўйича ҳайит куни маълум бўлса-да, Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Янги ойни кўриб рўза тутинглар ва янги ойни кўриб ҳайит қилинглар”, деган ҳадиси шарифларига асосан мазкур Ишчи гуруҳининг АҚШ, Туркия ва Ғарб давлатлардаги вакилларининг ҳилолни кузатиш тўғрисидаги охирги маълумотлари олингандан кейин 2023 йил 20 апрель куни якуний хулосалар тақдим этилади, инша Аллоҳ.

🕌 Қайд этиш керакки, ибодат масаласида доим эҳтиёт бўлиш лозим. Рамазон рўзасининг бошланиши ва тугаши фақат юрт муфтийси томонидан эълон қилинади, мўмин-мусулмонлар эса шу фатвога эргашишлари шарт бўлади.

❗️Демак, интернет сайтлари юритувчилари ва ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларидан ушбу масалада турли хабарларни тарқатиш орқали халқимизни асл вазиятдан чалғитмасликни илтимос қиламиз.

Шу кунларда Ўзбекистонда Рамазон ҳайити куни расмий манбаларда эълон қилинади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази

#МУНОСАБАТ #РАМАЗОН_ҲАЙИТИ_КУНИ

САВОЛ: “Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади”деган ҳадис борми?

ЖАВОБ: 👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34876
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
☝️Уламолар ва астрономларнинг Рамазон ҳайитини аниқлашдаги хулосалари

(2023 йил 19 апрель)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

САВОЛ: “Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади”деган ҳадис борми?

ЖАВОБ: 👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34876
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙💐🎊РАМАЗОННИНГ СЎНГИ 29-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!!!

🌙Рамазоннинг Охирги ўн кунлиги “Итқун минан-нийрон” - "Дўзахдан озод бўлишлик" даҳасидамиз!

🤲 ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Ушбу охирги ўн кунликда Сен саноқсиз бандаларингни дўзахдан озод қиласан.

🤲 ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Бизни, Ота-Онамизни, аҳли-аёлимизни, фарзандларимизни, ва бутун ислом умматини дўзахдан халос қилгин...

🤲 ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Бизларни гуноҳларимизни авф этгин, оҳиратимизни обод эт!

🤲 Аллоҳим барчаларимизга ушбу Қадр кечалари умид қилинадиган лаҳзаларни фойдамизга бўлмоқлигини насиб айлагин АМИЙН!

🤲РАМАЗОННИНГ СЎНГИ 29-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!!

САВОЛ: “Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади”деган ҳадис борми?

ЖАВОБ: 👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34876
РАСМАН: РАМАЗОН ҲАЙИТИ 2023 ЙИЛ 21 АПРЕЛЬ КУНИ НИШОНЛАНАДИ

🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини аниқлаш учун тузилган Ишчи гуруҳи хориждаги нуфузли астрономия марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Астрономия институтидан олган маълумотларга кўра, 1444 ҳижрий йил Шаввол ойининг янги ой фазаси (ҳилоли) шу йил 20 апрель, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 09:12 да содир бўлган (туғилган).

🔶 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши ислом дини таълимотлари ва мазкур астрономик маълумотларга асосланган ҳолда диёримизда жорий йилда Рамазон ҳайити 2023 йил 21 апрель жума кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди

САВОЛ: “Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади”деган ҳадис борми?

ЖАВОБ: 👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34876
‼️ Рамазон жўнаб кетмоқда😔🥺

⚠️ Рамазон жўнаб кетишга тайёргарлик кўрмоқда. У кунларини йиғиштиришни бошлади. Аллоҳим! Бу ойнинг муаттар ҳидидан нафас олдирганинг учун Ўзингга беадад ҳамд бўлсин! Аллоҳим! Ушбу ойга етказганингдек, ундаги ибодатларни ҳам қабул эт. Қабулидан маҳрум этма!
(Доктор Аҳмад Исо Маъсаравий).

🤲 Аллоҳим! Бизга берган ва бераётган барча: ошкору махфий, зоҳиру ботин, умумию хос неъматларинг учун Ўзингга ҳамд, шукру саноларимиз бўлсин!
🤲 Аллоҳим! Яна узоқ йиллар қалбимиз хотиржам бўлган ҳолда муборак Рамазон ойига, унинг фазилатларига етказ!

САВОЛ: “Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади”деган ҳадис борми?

ЖАВОБ: 👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34876
ЮРТИМИЗ БЎЙЛАБ РАМАЗОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2023 йил Рамазон ҳайити (Ийдул фитр)нинг биринчи куни 21 апрель (шаввол ойи 1 куни) жума кунига тўғри келиши тўғрисидаги қарорни қабул қилди.

🌙 Шунга кўра 2023 йил 21 апрель жума куни Рамазон ҳайити намози Тошкент вақти билан соат 06:00 да, бошқа вилоятларда намоз вақтидаги тафовутни инобатга олиб ўқилади.

🌙 Рамазон ҳайити намозини вилоятларда ўқиладиган вақтлари:

1. Андижон вилояти 05:50
2. Бухоро вилояти 06:20
3. Жиззах вилояти 06:10
4. Навоий вилояти 06:20
5. Наманган вилояти 05:50
6. Самарқанд вилояти 06:20
7. Сирдарё вилояти 06:00
8. Сурхондарё вилояти 06:15
9. Тошкент вилояти 06:00
10. Тошкент шаҳри 06:00
11. Фарғона вилояти 05:50
12. Хоразм вилояти 06:30
13. Қашқадарё вилояти 06:20
14. Қорақалпоғистон Республикаси 06:40

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

👉 https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34876
​​​​ЯНА КЕЛ, ЭЙ РАМАЗОН!

Билмам, кўнгиллардан кетдими ғубор,
Сенинг поёнингда минг надомат бор.
Ойларнинг султони моҳи Рамазаон,
Яна кел, биз сени кутармиз ночор!

Кетдинг бу, даъволар чиқмади тетик,
Бизни ғолиб этди юз минглаб ҳадик.
Афсусда турибмиз ҳар доимгидек,
Яна кел, биз сени кутармиз ночор!

Рўзалар тилгамас, дилгадир таъсир,
Таровеҳ кўнгилга бўлганда оғир.
Шамолдан тез келиб кетдинг-ку ахир,
Яна кел, биз сени кутармиз ночор!

Қалбни тоат учун яна очмадик,
Ўн бир ой санқиган дардни енгмадик.
Онадан туғилган каби чиқмадик,
Яна кел, биз сени кутармиз ночор!

Қачон бу телба дил Ҳақни ҳам англар?!
Моғор босган ичдан кетарми чанглар?!
Ортингдан "Ал-фироқ" садоси янграр,
Яна кел, биз сени кутармиз ночор!

Фақат Робб таъолодон сўрабон нажот,
Бизни манзил сари йўллар чин қанот.
Ўн бир ой ичида топмасак вафот,
Яна кел, биз сени кутармиз ночор!

Мен ҳам саодатга етарман бир кун,
Қалбимда емирилар Илоҳий тугун,
Шайтонни занжирбанд этмаклик учун,
Яна кел, биз сени кутармиз ночор!

Мўминлар айёмин ҳисоблаб бўлгач,
Фарз дебон, Маккага қилгусилар ҳаж.
Шундан сўнг бошланар жами кулфат, ранж,
Яна кел, биз сени кутармиз ночор!

Рамазон, биз сени яхши кўрамиз,
Яна ўкинч билан хорғин юрамиз.
Аллоҳ насиб қилса, кутиб турамиз,
Яна кел, биз сени кутармиз ночор!

Ҳ.Ҳамидов.

САВОЛ: “Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади”деган ҳадис борми?

ЖАВОБ: 👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34876
​​🔷 ФИТР САДАҚАСИ БЕРИШНИ УНУТМАНГ, ҲАЙИТ НАМОЗИГАЧА ВАҚТИНГИЗ БОР!

❗️Эслатиб ўтамизки,
🕌 Фатво маркази томонидан 2023 йил учун закот, фитр садақаси, фидя
миқдорлари қуйидагича белгиланган эди.

ЗАКОТ НИСОБИ
– 35 700 000 (ўттиз беш миллион етти юз минг) сўм деб белгиланган.
🔸Шунга кўра, зарурий эҳтиёжидан ташқари бир йил давомида 35 700 000 (ўттиз беш миллион етти юз минг) сўм ва ундан ортиқ пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат молига эга бўлган мусулмон киши, жами маблағининг қирқдан бири (2,5%)ни ажратиб, уни закот ниятида камбағал ва фақирларга беради.

ФИТР САДАҚАСИ ВА ФИДЯ МИҚДОРИ
🔸Ҳар ким ўз имкониятига қараб қуйидаги тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақаси ва фидяни берса бўлади.

🔸буғдойдан – 2 кг. 12 000 (ўн икки минг) сўм;
🔹арпадан – 4 кг. 20 000 (йигирма минг) сўм;
🔸майиздан – 2 кг. 100 000 (юз минг) сўм;
🔹хурмодан – 4 кг. 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланган.

❗️Эслатма: Мазкур қийматлар Тошкент шаҳар бозорларидаги нархга асосан белгиланди. Ҳар бир вилоят ўз бозорларидаги нархга қараб фитр садақасини белгилайди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

САВОЛ: “Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади”деган ҳадис борми?

ЖАВОБ: 👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34876
​​☝️💐ДИЛГА ЯҚИНИМ, ҚАДРДОНЛАРИМ!!!

🎉Келаётган Рамазон Хайит арафасида сизларни чин дилимдан дуолар қилгим келди. Яхши тилакларимни тилагим келди. Ширин сўзларимни бўлишгим келдим.

🤲АЛЛОҲИМ тутган рўзаларингиз ибодатларингизни бериё қабул қилсин илойим. Тутган рўзаларингиз қадамларингизни Жаннатнинг Район эшиги томон элитсин.
ИН ША АЛЛОҲ.

🤲Хонадонингизга тинчлик хотиржамлик тан сихатлик хайр ва барокотини ёғдирсин.
Ишларизга ривож барокот ва рахматларини сочиб
Нимаики ўйлаган яхши ниятларингиз бўлса Роббим руёбини берсин.

🌙Рамазон ойи давомида билиб билмай гапирган гапларимизни нотўғри айтиб қўйган муборак каломларимизни ўзи кечирсин. Хақир санаган кичик гунохларимизни Саттор номи билан яширсин.
Умрингизни зиёда қилиб яхшиликлар устида бардавом қилсин илойим доим тинч бўлинг, соғ ва саломат бўлинг.

🤲Ё РОББИМ.!
У дунёнинг бу дунёнинг Молики ўзингсан.
Бу дунё лаззатларига берилиб колишдан ва дунёни дўст тутиб дил хасталигига йўлиқишимиздан ўзинг сақлагин ва охират ишқини кўнглимизга солгин .
ЎЗИНГ кечиргувчисан. Кечиришни яхши кўрасан ё РОББИМ. !

🤲Бандаларингга келган ва келаётган бало ва офатларни ЎЗ фазлинг ва қудратинг билан қайтаргин.

☝️Расули Акрам салаллоҳу алайҳи васаллам сифатларига бағишланган хар бир сўзни гавхардек тизиб. Дилларимизга жо айлаб, қалбларимиз зангини кетгазгин.
Дилларимизни мукаммал иймон нурлари билан тўлдиргин.

📿ПАЙҒАМБАРИМИЗ салаллоҳу алайҳи васалламга ва ахли хонадонлари ва сахобайи киромларга саломларимиз ва саловотларимиз бўлсин.

🤲Жами ўтган мўмин мусулмонларни ва улар қатори ўтган аждодларимизни коронғу қабрларини Рахмат нурларинг билан тўлдиргин.

🤲Ўт балосидан, сув балосидан, қуруқ тухматдан, фалокатдан, фарзандларимиз доғидан, қабр азобидан, Жаханнам кабридан, дўзох ўтидан ўзинг нажот бергин Ё РОББИМ.

🤲Ким нима ният қилган бўлса албатта ниятига етказгин.
Дардманга шифойи комиллик ато қил. Мушкули борларга, мушкулларини онсон қил.
Бефарзандга фарзанд ато қилгин. Диллари нотинчларга Тинчлик осойишталик. Қалб сокинлигини ато қилгин.

🤲Ёмон кўзлардан, ёмон сўзлардан, шайтон васвасасидан ЎЗИНГ асра.
Нафс балосидан ЎЗИНГ асра.

🤲Жаннатингни Олий Мақом Фирдавсларида Расули Акрам салаллоху алайҳи васаллам равзалари билан қўшни қилиб ва СЕНИНГ учун яхши кўрган инсонларимиз билан бирга Олиймақом Жаннатингда хам сухбатдош қилгин АЛЛОҲИМ.

🤲Мусофир юртларда юрганларни ўзинг панохингда сақлаб, ЎЗИНГДАН ўзгасига мухтож қилмагин.

🤲Ё РОББИМ то давру қиёматгача ахли авлодимизга сўзда субутлик, динга ихлос, Қуръонга мухаббат, ўнг қўлдан бериладиган номаъи аъмол,
қабул бўладиган ибодат насиб айлагин.
Занглаган ва қорайган қалбларимизга хушу, хидоят ва мунавварлик ато қилгин.
АЛЛОҲУМА МАҒФИРЛИ!
АЛЛОҲУМА МАҒФИРЛИ!
АЛЛОҲУМА МАҒФИРЛИ!
АМИЙН АЛЛОҲУ АКБАР!

🎊Келаётган Рамазон Хайит айёмингиз Муборак бўлсин.
Унутманг Азизларим Йўлимиз бир Келаси Йилги Мохи Шариф Рамозонига биргаликда етиб келишимизни Яратгандан сўраб қоламан! Амийн Амийн...🤲🤲

САВОЛ: “Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади”деган ҳадис борми?

ЖАВОБ: 👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34876
​​🌙🌹🎊РАМАЗОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ.

🌸🍃🎊Ассалому алайкум! кириб келаётган улуғ ҳайит айёмингиз муборак бўлсин!

🤲🤲 АЛЛОҲИМ!

• Уйингизга нур
• Қалбингизга хузур
• Умрингизга вақт
• Ишлариншизга омад
• Қўлларингизга даромад
• Яқинларингизга қувонч бир бирингизга ишонч ато этсин
• Қалбингизни Аллоҳ
• Тилингизни Бисмиллаҳ
• Дилингизни имон
• Қўлларингизни қуръон хеч қачон тарк этмасин!
• Ҳаётингиз давомида сизга,
• Каъба зиёрати
• Қуръон тиловати
• Дуо ижобати
• Имон ҳаловати
• Тил саловати
• Ақл шижоати
• Охират фароғати
• Сабр қаноати
• Бахт саодати
• Тан саломатлиги доимо
• Ҳамроҳингиз бўлсин!

• Амийн! 🤲
• Амийн! 🤲
• Амийн! 🤲

🍃🌹🍃Сизни ва яқинларингизни кириб келаётган Муборак айём билан чин қалбимиздан табриклаймиз сиз биз учун муҳим инсонсиз! Хар доим ўзингизни биз учун асранг! Саломат бўлинг!

САВОЛ: “Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади”деган ҳадис борми?

ЖАВОБ: 👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34876
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃🌹🍃АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! РАМАЗОН ҲАЙИТИ ВА ЖУМА АЙЁМ МУБОРАК БЎЛСИН!

🤲🎊 Роббимиз - Аллоҳ
🤲🎊 Динимиз - Ислом
🤲🎊 Қибламиз - Каъба
🤲🎊Айёмимиз - Жума
🤲🎊Фарзимиз - Намоз
🤲🎊Қарзимиз - Закот
🤲🎊Орзуимиз - Ҳаж
🤲🎊Амалимиз - Савоб
🤲🎊Тилимиз - Тақво
🤲🎊Нафратимиз - Зино
🤲🎊Севганимиз - Ҳайит-Рамазон
🤲🎊Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🤲🎊Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

🌹Бугун сокин осмону фалак,
🌹Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🌹Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🌹Қадрдонлар «ҲАЙИТ ва ЖУМА» айём муборак!

🌙ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ РАМАЗОН ҲАЙИТИ ВА ЖУМА АЙЁ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

🍃🌹🍃АССАЛОМУ АЛАЙКУМ РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🍃🌹🍃

🌸🌸•Роббимиз - Аллоҳ
🌸🌸•Динимиз - Ислом
🌸🌸•Қибламиз - Каъба
🌸🌸•Айёмимиз - Жума
🌸🌸•Фарзимиз - Намоз
🌸🌸•Қарзимиз - Закот
🌸🌸•Орзуимиз - Ҳаж
🌸🌸•Амалимиз - Савоб
🌸🌸•Тилимиз - Тақво
🌸🌸•Нафратимиз - Зино
🌸🌸•Севганимиз - Ҳайит-Рамазон
🌸🌸•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🌸🌸•Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

🌹Бугун сокин осмону фалак,
🌹Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🌹Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🌹Қадрдонлар «ҲАЙИТ» муборак!

🌙ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

✔️☝️🌹АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ТАРҚАТИНГ!!!

САВОЛ: “Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади”деган ҳадис борми?

ЖАВОБ: 👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34876
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🤲РАМАЗОН ҲАЙИТИ ВА ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

🌟🤲Қутлуғ «ШАВВОЛ» ойининг «ЖУМА»куни муборак бўлсин! Ҳайитга, Жума кунига етказгани учун Яратганга ҳамду санолар бўлсин!

🌙🤲Бошлаб олган ЖУМА кунингиз ва «РАМАЗОН ҲАЙИТ АЁМИНГИЗ» муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🌟🤲Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, ЖУМА кунига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин!

🌙🤲ЖУМА кунида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота-Онангиз ва барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

🌟🤲ЖУМА кунида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

🌙🎊РАМАЗОН ҲАЙИТИ ВА ЖУМА АЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!