ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!
137K subscribers
2.39K photos
4.82K videos
94 files
14.7K links
Бу канал
Шайх Муҳаммад Аввома,
Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф,
Доктор Рамазон Бутий,
Шайх Зилфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳимларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган.

#РЕКЛАМА 👉 @RekIama_berish_bot
Download Telegram
​​Дўзахнинг номлари

Қуръони каримда қуйидаги номдаги дўзахлар борлиги зикр этилган:

1. Жаҳаннам (абадий жазо диёри).

“Албатта, мўмин ва мўминаларни фитнага солиб, сўнгра тавба қилмаган кимсаларга жаҳаннам азоби ва улар учун ўт азоби бордир”

2. Лазо
(кучли аланга).
“Йўқ! Ахир, у шундай дўзахдирки, териларни сидириб олувчидир”

3. Ҳутома
(синдирувчи, вайрон қилувчи).
“Йўқ! Қасамки, албатта, у “Ҳутама”га ташланур!”

4. Саъийр
(ўта қизиган).
“Албатта, шайтон сизларга душмандир, бас, уни душман тутингиз! У ўз фирқасини (ўзига эргашганларни) дўзах аҳли бўлишга даъват қилур”

5. Сақар (қаттиқ куйдириб жизғанак қилувчи).
“Яқинда Мен уни Сақарда (жаҳаннамда) куйдиражакман”

6. Жаҳийм
(ўта иссиқ олов).
“Фожирлар (кофирлар) эса дўзахдадирлар”

7. Ҳовия
(қаттиқ қизиган ўт).
“Бас, унинг онаси “ҳовия”дир”. У (ҳовия)нинг қандай эканини сенга нима билдирди? У қаттиқ қизиган ўтдир.

САВОЛ: Ғусл қилмасдан кийилган кийимни ғусл қилгандан сўнг кийиш мумкинми?

ЖАВОБ:👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34507
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қайси бирингиз оиласи тинч, тани соғ ва бир кунлик ризқи бор ҳолда тонг оттирса, гўёки бутун дунёни қўлга киритибди», дедилар.

💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐

САВОЛ: Ғусл қилмасдан кийилган кийимни ғусл қилгандан сўнг кийиш мумкинми?

ЖАВОБ:👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34507
​​🤲ДУОЛАР ҚАБУЛ БЎЛАДИГАН МАКОНЛАР

🌹Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам “Мен ва умматимга ер юзининг ҳамма жойи пок ва саждагоҳ қилиб берилди”, - деган ҳадисларига кўра, дуолар қаерда қилинишидан қатъий назар қабул бўлади. Лекин Аллоҳ наздида шундай эътиборли маконлар борки, ҳадисларга асосланган ҳолда, у ерда қилинган дуолар шубҳасиз қабул бўлади, деб айтиш мумкин.

🕋Буларнинг аввалида Каъбаи муаззама туради. Бу ерда ўқилган намоз бошқа ерларда ўқилган намоздан юз минг марта устун эканлиги ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам хабар берганлар. (Ибн Можа)

🌹Иккинчи ўринда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжиди туради. Бу ерда ўқилган намоз бошқа жойларда ўқилган намоздан минг марта устунлиги Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам томонидан билдирилган.(Муслим)

☝️Қуйида келтирилган маконларда қилинган дуолар ҳам, ИншаАллоҳ, қабул қилинади.
🍃1. Қуръон тиловат қилинган жойда.
🍃2. Илм ўқилган жойда.
🍃3. Масжидул Ҳаромда.
🍃4. Масжидул Ақсода.
🍃5. Каъба ёнида.
🍃6. Мулжазам (Каъба эшиги ёни)да.
🍃7. Ҳатим (Каъба ёнидаги ажратилган майдон)да.
🍃8. Рукни Ямоний (Каъбанинг шу номли тарафи)да.
🍃9. Ҳажарул-асвад (Қора тош) ёнида.
🍃10. Мақоми Иброҳимда.
🍃11. Замзам булоғи ёнида.
🍃12. Сафо тоғи устида.
🍃13. Марва тоғи устида.
🍃14. Нур тоғи устида.
🍃15. Савр тоғи устида.
🍃16. Масжидун Набий (мадина)да.
🍃17. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг равзаларида.
🍃18. Жаннатул-Бақиъ қабристони ёнида.
🍃19. Уҳуд тоғида.
🍃20. Қубо масжидида.
🍃21. Икки қиблали масжидда.
🍃22. Етти масжидли жой (Ҳандақ)да.

🌹Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уч жойда қилинган дуо рад этилмайди, - деб марҳамат қилганлар:
🤲1. Танҳо жойда қилинган дуо.
🤲2. Душман қаршисида ёлғиз қолган вақт қилинган дуо.
🤲3. Туннинг охирги қисмида қилинган дуо.

☝️Тасуввуф илмида “Хилват дар анжуман” деган ибора мавжуд бўлиб, бу зоҳиран инсонлар билан бирга, лекин ботинан Аллоҳ ила қалби билан бирга бўлишдир. Аллоҳ билан ёлғиз қолиб, Унинг азамати, қудрати ва марҳаматини ўйлаган, Унинг азобидан қўрқиб, марҳаматидан умидвор бўлиб дуо қилган, қалби ва руҳи билан Аллоҳга юзланган, Аллоҳ учун кўзидан бир томчи бўлса ҳам ёш тўккан инсоннинг дуоси қабул бўлиши билан бирга Аршнинг соясидан бошқа соя топилмайдиган қиёмат куни Аллоҳ уни Аршнинг соясига олишига васила бўлади. (Бухорий).

САВОЛ: Ғусл қилмасдан кийилган кийимни ғусл қилгандан сўнг кийиш мумкинми?


ЖАВОБ:👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34507
​​​​​​«АЁЛ»

Дунёга келишинг учун 9 ой ишлаган ҲАММОЛ.
3 йил ошқозонидаги ризқини тенг бўлишган САҲИЙ. Камида 10 йил кирларингни ювган ҲИЗМАТКОР. 20 йил мазали таомлар билан сийлаган ПАЗАНДА..
Туғилганингдан бери ҳамма бемор бўлган пайтларингда мижжа қоқмай ғамхўрлик қилган беминнат ҲАМШИРА. Жонинг учун жонини беришга тайёр ЖОНКУЯР. Ҳеч қачон бирор нарса умидида яхши кўрмаган шунчаки борлигингни бахт деб билган ягона ИНСОН. Емай едирган, киймай кийдирган, биринчи болам есин деб яшаган ФИДОЙИ. Бир сўз билан айтганда ердаги фаришта - бу АЁЛ. Фалак чақса бошларга чақмоқ. Боғ чидамас чидаркан АЁЛ. Энг буюк дард дейдилар тўлғоқ. Тоғ чидамас, чидаркан АЁЛ. Гар ташналик бағрини тилса, эр чидамас чидаркан АЁЛ. Юртга очлик ё қирғин келса, шер чидамас, чидаркан АЁЛ. У ғинг демас, демас на воҳ. Гар жонига келса ҳам завол. Лекин, лекин фарзанд чекар бўлса оҳ, ҳамма чидар, чидолмас АЁЛ. Аёлнинг ғурури тоғдан сув ичар. Тошлар теккан сайин титроқ бўлади. «Сен ойсан» деган кун осмондан тушар. Пойингиз ўпгани тупроқ бўлади. «Сенсиз яшолмайман» десангиз нетар? Майлига эркалаб кўнглин олгали. Шу бир оғизгина сўзингиз етар, унинг юрагида мангу қолгали. Мўъжиза излайсиз бе айб Эгам. Сарғайиб боради сабрли юзи. Баъзида сезмайсиз, эҳ нега? Ахир мўъжизаку АЁЛнинг ўзи. Мўъжиза яратманг майли АЁЛ деб. Шундоғам бу ҳаёт ўхшар эртакга. Қўлингиздан келса ҚЎРҒОН бўлинг сиз. АЁЛ зор бўлмасин бир мард эркакка
..!

САВОЛ: Ғусл қилмасдан кийилган кийимни ғусл қилгандан сўнг кийиш мумкинми?

ЖАВОБ:👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34507
​​🤔Биласизми?

🍀Ер юзида биринчи бўлиб қурилган бино Каъба.
🍀Унинг илк меъмори Иброҳим алайҳиссалом.
🍀Қаламни биринчи бўлиб қўллаган Идрис алайҳиссалом.
🍀Соатни биринчи бўлиб қўллаган Юсуф алайҳиссалом.
🍀Ислом тарихида бино қилинган илк масжид Қубо.
🍀Мусулмонларнинг биринчи уруши Бадр жанги.
🍀Илк вазирлик тизимини Аббосийлар ташкил қилган.
🍀Ўтроқлашган биринчи туркийлар уйғурлардир.
🍀Пул биринчи бўлиб Лидияда кашф қилинган.
🍀Ой ва йиллари асосли бўлган илк тақвим ҳижрий тақвимдир.
🍀Милодий тақвимни мисрликлар тузишган, римликлар такомиллаштирган.
🍀Биринчи юрак кўчириш амалиёти Кристиан Бернард томонидан ўтказилган.
🍀Дунёда энг кўп гаплашиладиган тиллар хитойча, ҳиндча, инглизча, испанча, арабчадир.

САВОЛ: Ғусл қилмасдан кийилган кийимни ғусл қилгандан сўнг кийиш мумкинми?

ЖАВОБ:👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34507
​​📚ФОТИҲА СУРАСИНИ ШОШИБ ЎҚИМАНГ.

Аксар одамлар намозда сураи Фотиҳани (“Алҳамду”ни) худди ортларидан бўри қуваётгандек шошиб ўқишади, маъноларига ҳам эътибор қилишмайди.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дейдилар: “Аллоҳ таоло: «Намозни Ўзим билан бандам орасида иккига бўлганман, бандам нимани сўраса, бераман».

Агар у (банда): «Алҳамду лиллаҳи роббил ъаламин», – деса,
Аллоҳ: «Бандам менга ҳамд – шукр айтди», – дейди.
Банда: «Ар-Роҳманир Роҳийм», – деса,
Аллоҳ: «Бандам менга сано – мақтов айтди», – дейди.
Банда: «Малики явмиддин», – деса,
Аллоҳ: «Бандам мени улуғлади», – дейди.
Банда: «Ийяака наъбуду ва ийяака настаъийн», – деса,
Аллоҳ: «Бу мен билан бандам орасидаги нарса, бандам нимани сўраса, бераман», – дейди.
Агар банда: «Иҳдинас сиротол мустақим, сиротоллазийна анъамта аълайҳим ғойрил мағдуби алайҳим валад дооллийн», – деса,
Аллоҳ: «Бу бандамга хос, сўраганини бердим», – дейди.

Изоҳ: (Ҳадиси қудсий – оят билан ҳадис ўртасидаги мартабага эга ривоятдир.)

САВОЛ: Ғусл қилмасдан кийилган кийимни ғусл қилгандан сўнг кийиш мумкинми?


ЖАВОБ:👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34507
​​🍃СУННАТЛАРНИ ТАРҚАТАР ЭКАНМИЗ, БИДЪАТЛАР ЎЛАДИ...

1. Муаззинга эргашиб у айтаётган азон калималарни қайтариб туриш.
2. Тунги намозни икки ракат енгил намоз билан бошлаш.
3. Ичимликка нафас урмаслик, пуфламаслик.
4. Биронтангиз чап қўли билан таом емаслиги.
5. Сувни уч марта хўплаб, бўлиб ичиш.
6. Таҳорат билан ухлаш.
7. Бирон кишини Аллоҳ учун зиёрат қилиш.
8. Уйқудан олдин кўрпа-тўшакни қоқиб юбориш.
9. Аҳли оиласига уй юмушларида қарашиш.
10. Болаларга салом бериш.
11. Эркаклар кийим кийганда кўпроқ оқ рангли кийим кийиш.
12. Кўришганда қўл бериб сўрашиш.
13. Ўнг томонга ёнбошлаб ухлаш.
14. Касални ҳолидан хабар олиб, зиёрат қилгани бориш.
15. Аксирган кишига ҳамд айтмагунича ташмит - “ярҳамукаллоҳ” айтмаслик.
16. Калтакесакни ўлдириш суннатдан.
17. Йўлдаги азиятни олиб ташлаш ҳам суннатдандир.

САВОЛ: Ғусл қилмасдан кийилган кийимни ғусл қилгандан сўнг кийиш мумкинми?


ЖАВОБ:👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34507
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🖐Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!

🌸Шундай кун келадики, юзингда биргина табассум пайдо бўлиши учун ўзини фидо қиладиган, ўзини сенга бахшида қиладиган инсонни топасан.
Шундай экан, қалбинг эшикларини қулфлаб олма! Чунки, қалбинг эшикларини чертувчиларнинг ҳаммаси ҳам уни жароҳатлашни ният қилмавермайди!🌸

▶️ Мутаваллий Шаъровий

🤲 Аллоҳ сизлардан уч нарса:
• Фақирлик;
• торлик;
• ғамни кетказишини;

🤲 Сиз учун уч нарса:
• Жонингиз;
• аҳл - оилангиз;
• динингизни асрашини;

🤲 Уч нарса билан:
• Кенг ризқ;
• неъматга шукур қилиш;
• узоқ умр билан бахтиёр қилишини;

🤲 Уч нарса:
• Жаҳаннам оташи;
• ҳасадчиларнинг кўзи;
• Адоватдан асрашини сўраймиз! Aмин!🤲

🍃😊ХАЙРЛИ ТОНГ!😊🍃

☝️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРГА ТАРҚАТИНГ!!

САВОЛ: Ғусл қилмасдан кийилган кийимни ғусл қилгандан сўнг кийиш мумкинми?


ЖАВОБ:👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34507
ПИЁЗНИНГ ПЎСТЛОҒИНИ ЁҚИШ МУМКИНМАСМИ?

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Кўп эшитаман, пиёзни юпқа пўстлоғини ёқиш мумкинмас деб. Ёқса жаҳаннамда ёнаркан. Бу ҳақида динимиз нима дейди?

ЖАВОБ: 👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34531
​​🔥 Дўзах оловига қалқон бўлувчи 4 калима

🔹 Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар – дўзахга қалқон. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: _“Қалқонингизни олинглар! дедилар. Саҳобалар: “Ё Расулуллоҳ! Душман кўриндими?” деб сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Йўқ. Дўзах оловидан қўриқлайдиган қалқонингизни олинг ҳамда бундай денглар: “Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар”. Бу калималар Қиёмат куни олдингиздан, орқангиздан ҳимоя қилувчи ва абадий қоладиган солиҳ амаллардир” (Имом Насоий ривояти).
 
🔹 *Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар – қуёш чиққанидан афзал амал. *Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: *
“Субҳоналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, деб айтишим мен учун қуёш чиқиб, нур сочганидан яхшироқдир”,_ деганлар _(Имом Муслим ривояти)._
 
🔹
Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар – Жаннат ўсимлиги. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Исро кечаси Иброҳим алайҳиссаломга йўлиқдим. У зот: “Ё Муҳаммад, умматингизга мендан салом айтинг ва жаннатнинг тупроғи пок, суви ширин ва ўсимлиг*и _“Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар *эканининг хабар беринг”,_ дедилар _(Имом Термизий ривояти)._

🔹
Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар – Аллоҳга энг севимли калималар. Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таолога каломларнинг энг яхшиси тўрттадир: Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар”*, дедилар (Имом Муслим ривояти).
 
Даврон НУРМУҲАММАД

САВОЛ: Кўп эшитаман, пиёзни юпқа пўстлоғини ёқиш мумкинмас деб. Ёқса жаҳаннамда ёнаркан. Бу ҳақида динимиз нима дейди?

ЖАВОБ:👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34531
Нафл намози ва рамазон рўзасига куч топа олмаётган бўлсанг, билки, сени гуноҳларинг занжирбанд қилган.

Салом ибн Динор.

САВОЛ: Кўп эшитаман, пиёзни юпқа пўстлоғини ёқиш мумкинмас деб. Ёқса жаҳаннамда ёнаркан. Бу ҳақида динимиз нима дейди?

ЖАВОБ:👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34531
​​​​#ИншаАллоҳ🤲

👍Бизнинг оила...

Бизнинг шундай оиламиз бўлади:
Биз дастурхон атрофида фақатгина динимизнинг гўзалликлари ҳақида гаплашамиз;

Янги чиққан кино эмас, китoб дўконларида янги келган китоблар ҳақида гаплашамиз;

Болаларимиз билан ишда, ўқишда нима гаплар бўлганини эмас, Жумъадаги маърузалар ҳақида гаплашамиз;

Болаларимиз мусиқа матнларини эмас, Қуръонни ёдлашади;

Улар қўшиқлар тинглашмайди, Қуръон тинглашади;

Биз уларга машҳурларни танитмаймиз, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни, саҳобаларни танитамиз;

Биз янги олган кийимимиз билан эмас, янги олган китобимиз билан ўрнак бўламиз;

Болаларимизга ғийбатни эмас, зикрни ўргатамиз;

Қор, ёмғир ёғса "Селфи" қилишни эмас, шукрона келтиришни ўргатамиз;

Кўчада, йўлда қулоқчинда мусиқа тинглашни эмас, тасбеҳ айтишни ўргатамиз;

Дарсга, ишга кечикмасликдан олдин, намозга кечикмасликни ўргатамиз;

Уларга ёлғон тўқиб эртаклар айтмаймиз, рост ўтмишимизни ҳикоя қиламиз;

Кимдандир эмас, Aллоҳдан қўрқишни ўргатамиз.

САВОЛ: Кўп эшитаман, пиёзни юпқа пўстлоғини ёқиш мумкинмас деб. Ёқса жаҳаннамда ёнаркан. Бу ҳақида динимиз нима дейди?

ЖАВОБ:👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34531
​​🌺ОҚИЛА ВА МЕҲРИБОН ОНАНИНГ ҚИЗИГА САККИЗ НАСИҲАТИ

🍃🌹1 – Қизим, Аллоҳ сенга муносиб кўрганни севиб, қадрига ет. Аёл кишининг энг катта хатоси – эри билан бошқанинг эрини солиштирмоғидир.

🍃🌹2 – Қизим, шуни билгинки, кимларнидир сенинг эрингга ҳам ҳаваси келади. Эрингнинг бошқаларда йўқ яхши сифатлари ҳам борлигини унутма!

🍃🌹3 – Қизим, саҳобия аёллардан ўрнак ол. Улар "Биз эрларимизга сизлар амирларингга муомала қилганингиздек муомала қиламиз", дер эдилар.

🍃🌹4 – Қизим, рашк бобида ҳаддан ошмагин! Ноўрин рашк – оила бахтига рахна солувчи ва ортиқча рашк талоқнинг калитидир.

🍃🌹5 – Қизим, ақлли аёл эрининг қалбидаги муҳаббатни уйғота олади ва эри нималардан рози бўлиши ва нималардан ғазабланишини яхши билади.

🍃🌹6 – Қизим, эрингни хобхонада ўн йиллик турмуш ўртоғим, деб бил. Ҳаётда эса унга ўн кунлик куёвга муомала қилгандек муносабатда бўл.

🍃🌹7 – Қизим, эринг учун зийнатланишни зинҳор тарк қилмагин! Энг яхши зийнат – сурма ва энг яхши атир сувдир.

🍃🌹8 – Қизим, мана бу ҳадисни доим ёдингда тут: «Қайси аёл эри ундан рози бўлган ҳолда вафот топса, жаннатга киради». (Термизий ривояти)

САВОЛ: Кўп эшитаман, пиёзни юпқа пўстлоғини ёқиш мумкинмас дебсиз. Ёқса жаҳаннамда ёнаркан. Бу ҳақида динимиз нима дейди?


ЖАВОБ:👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34531
👍Қалбни тозаловчи қурол.

🫀Дилни тозаловчи қурол бу – зикр, одам учун Ҳақ субҳонаҳу томон йўл фақат доимий зикр айтиш орқалидир. Авлиёлар ҳузурида киши ўз аҳволини яшириши жуда оғир, чунки у валоят султони бўлиб, одамларнинг ҳолига ҳокимдир.

☝️Машойихлар айтадиларки, ҳар ким ўзида йўқ нарса билан сўз айтса, Ҳақ субҳонаҳу уни ҳеч қачон ўша нарсага етказмайди.

☝️Авлиёларга сирлардан хабар берилади, аммо изҳор қилишга рухсат этилмайди.

☝️Шамга ўхшагин, токи ҳаммага равшанлик бағишла, ўзинг эса қоронғида бўл.

Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари.

САВОЛ: Кўп эшитаман, пиёзни юпқа пўстлоғини ёқиш мумкинмас деб. Ёқса жаҳаннамда ёнаркан. Бу ҳақида динимиз нима дейди?


ЖАВОБ:👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34531
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
السلام عليكم
Келинг 2 дақиқа вақт ажратиб, Пайғамбаримиз алайҳиссаломга саловот айтайлик! Аллоҳ рози бўлсин сиздан!

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

Сиз ҳам бир кишининг Саловат айтишига сабабчи бўлинг. Буни яқинларингизга ҳам юборинг. Ажрларга, савобларга шерик бӯлинг! Унутманг хар бир саловат учун 10 гуноҳингиз ӯчирилади, даражангиз 10 га кӯтарилади (ҳадисдан). (Эслатма: Саловат ёки истиғфорни таҳоратсиз айтса ҳам бўлади…)


САВОЛ: Кўп эшитаман, пиёзни юпқа пўстлоғини ёқиш мумкинмас деб. Ёқса жаҳаннамда ёнаркан. Бу ҳақида динимиз нима дейди?

ЖАВОБ:👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34531
​​БОЛА ТАРБИЯСИГА ОИД ФИКРЛАР

👉 Агар бола шижоатлантириб турилса, ўзига ишонадиган бўлиб ўсади.
👉 Агар бола қийинчиликда ўсса, сабрни ўрганади.
👉 Агар бола мақтовлар ичида ўсса, розилик ва муҳаббатни ўрганади.
👉 Агар бола шериклик муҳитида ўсса, бировга бир нарса бериш ва қўли очиқликни ўрганади.
👉 Агар бола рост гапирувчилар хонадонида ўсса, ростгўйликни ўрганади.
👉 Агар бола инсофлилар муҳитида ўсса, адолатни ўрганади.
👉 Агар бола ҳис-туйғуларга риоя қилувчилар орасида ўсса, эҳтиромни ўрганади.
👉 Агар бола қаттиқ терговчи ва танқидчилар орасида ўсса, ёлғонни ўрганади.
👉 Агар бола қўполли ва урушқоқлик муҳитида ўсса, адоватни ўрганади.
👉 Агар бола доимий хавф муҳитида ўсса, заиф ва қўрқоқ бўлиб вояга етади.
👉 Агар бола жипслик ва аҳиллик муҳитида ўсса, ҳамжиҳатликни ўрганади.
👉 Агар бола масхара қилувчилар муҳитида ўсса, хижолатпаз бўлиб ўсади.
👉 Агар бола ҳасадгўйлар орасида ўсса, ҳасад қилишни ўрганади.
👉 Агар бола ортиқча аҳамият ва ҳимоя остида ўсса, ўзига ишонмайдиган бўлиб вояга етади.

САВОЛ: Кўп эшитаман, пиёзни юпқа пўстлоғини ёқиш мумкинмас деб. Ёқса жаҳаннамда ёнаркан. Бу ҳақида динимиз нима дейди?


ЖАВОБ:👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34531
😍Жаннатнинг саккизта дарвозаси бўлиб, Қиёмат куни ҳар дарвозага фаришталар туриб олишади. Уларнинг юзлари оппоқ бўлиб, табассум билан у ерга кираётган мўминларни олқишлаб, қаршилаб туришади.

Жаннат дарвозаларининг номлари қуйидагичадир:

💐1. «Намоз» дарвозаси – бундан намозни қолдирмасдан адо этганлар киради.
💐2. «Ғазот» дарвозаси – бундан ғазот қилганлар киради.
💐3. «Райён» дарвозаси – бундан рўзадорлар киради.
💐4. «Садақа» дарвозаси – бундан садақа берувчилар киради.
💐5. «Айман» дарвозаси – бундан ҳисоб китоб қилинмайдиганлар киради.
💐6. «Афв» қилувчилар дарвозаси – бундан одамларни афв қилиб кечирувчилар киради.
💐7. «Зикр» дарвозаси – бундан Аллоҳни зикр қилганлар киради.
💐8. «Ҳаж» дарвозаси – Байтуллоҳни ҳаж қилувчилар киради.

🤲Аллоҳим саккиз жаннат эшикларидан киришни насиб этгин!


САВОЛ: Кўп эшитаман, пиёзни юпқа пўстлоғини ёқиш мумкинмас деб. Ёқса жаҳаннамда ёнаркан. Бу ҳақида динимиз нима дейди?

ЖАВОБ:👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34531
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌺🎊💐БАҲОР ФАСЛИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!💐🎊🌺

Хайрли кун! БАҲОР фасли муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, БАҲОР фаслига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.

БАҲОР фаслида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота - Онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

БАҲОР фаслида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

🤲 БАҲОР ФАСЛИ Юртимиз, халқимиз ва ҳар бир хонадонга баракали келсин. 🤲

💐🍀🎊БАҲОР ФАСЛИ МУБОРАК БЎЛСИН!🎊🍀💐


САВОЛ: Кўп эшитаман, пиёзни юпқа пўстлоғини ёқиш мумкинмас деб. Ёқса жаҳаннамда ёнаркан. Бу ҳақида динимиз нима дейди?

ЖАВОБ:👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34531
🌹💐АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! БАҲОР ФАСЛИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!💐🌹🍀

🍃🌸Аллоҳ розилиги ила БАҲОР ФАСЛИНИ қаршилаётган қадрдонлар, ҳаётингизда рўй берган барча қийинчиликлар, ташвишлар ортда қолган бўлсин илоҳим.

🍃🌸Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

🍃🌸Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!

🍃🌸Ишингизда ривож, ўзингизга омад ёр бўлсин, фарзандлар камолини кўринг. Аллоҳ доим ҳамрох ўзи паноҳига олсин.

🍃🌹БАҲОР ФАСЛИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

САВОЛ: Кўп эшитаман, пиёзни юпқа пўстлоғини ёқиш мумкинмас деб. Ёқса жаҳаннамда ёнаркан. Бу ҳақида динимиз нима дейди?

ЖАВОБ:👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34531