ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!
137K subscribers
2.39K photos
4.82K videos
94 files
14.7K links
Бу канал
Шайх Муҳаммад Аввома,
Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф,
Доктор Рамазон Бутий,
Шайх Зилфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳимларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган.

#РЕКЛАМА 👉 @RekIama_berish_bot
Download Telegram
Audio
☝️Шаъбон ойининг рўзаси ҳақида

🎙Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ алайҳ

САВОЛ: ҲАЛИ ТУҒИЛМАГАН БОЛАГА КИЙИМ-КЕЧАК ОЛИБ БЎЛМАЙДИМИ?


ЖАВОБ:👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34448
🍃Фаришталар сенинг ҳаққингга дуо қиладиган саккиз ҳолат

🔖Биринчиси: Жамоат намозида биринчи сафда ҳозир бўлганингда.
🔖Иккинчиси: Намоз тамом бўлгандан сўнг масжидда дуо қилиб ўтирганингда.
🔖Учинчиси: Касал кўргани борган вақтингда.
🔖Тўртинчиси: Аллоҳ йўлидаги дўстингни зиёрат қилганингда.
🔖Бешинчиси: Биродарингни ғоибда эслаб, унинг ҳаққига дуо қилганингда.
🔖Олтинчиси: Инсонларга яхшиликни таълим берган вақтингда.
🔖Еттинчиси: Таҳоратли ҳолда уйқуга ётган вақтингда.
🔖Саккизинчиси: Саҳарлик тановул қилаётган вақтингда.


САВОЛ: ҲАЛИ ТУҒИЛМАГАН БОЛАГА КИЙИМ-КЕЧАК ОЛИБ БЎЛМАЙДИМИ?

ЖАВОБ:👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34448
Қуръони Карим рақамларда.

Нозил бӯлиши.
22 йил 02 ой 22 кун.

Энг узун сура Энг қисқа сура

286 (БАҚАРА) 3 (КАВСАР)
оят оят

Таркиби:
30 Пора
114 Сура
6236 Оят
77439 Сӯз
323015 Ҳарф


Камида 10 та яқинингизга юборинг Қуръони Карим ҳақида тӯлиқ маълумот олишига сабабчи бӯлинг

САВОЛ: ҲАЛИ ТУҒИЛМАГАН БОЛАГА КИЙИМ-КЕЧАК ОЛИБ БЎЛМАЙДИМИ?

ЖАВОБ:👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34448
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃🌺АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🌺🍃

🍀Аллоҳ таоло томонидан
инъом этилган янги тонг,
янги кунингиз
муборак бўлсин!🤲

💐🌹Эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🤲 АЛЛОҲИМ:
🍃🌹 Қалбимизни кенг қилгин,
🍃🌹 Ишларимизни осон қилгин,
🍃🌹 Айбларимизни беркитгин,
🍃🌹 Гуноҳларимизни мағфират қилгин,
🍃🌹 Ғамларимизга кушойиш бергин,
🍃🌹 Маҳзунлигимизни кетказгин,
🍃🌹 Беморларимизга шифо бергин.

💐Қиёмат куни азобсиз ва
ҳисоб-китобсиз бизларга
жаннатга кириш бахтини
муносиб айла!

💐🌺🌞ХАЙРЛИ КУН!😊🌺💐


САВОЛ: ҲАЛИ ТУҒИЛМАГАН БОЛАГА КИЙИМ-КЕЧАК ОЛИБ БЎЛМАЙДИМИ?

ЖАВОБ:👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34448
🌹Шаъбон ойининг 2-куни муборак бўлсин!🌹

Рамазонга бир ой қолди
........

🌺 Алҳамдулиллаҳ, бир зумда Ражаб ойи ҳам тугаб Шаъбон ойи кириб келди. Ҳадемай бу ой ҳам ўз ўрнини муборак Рамазон ойига бўшатади.
Рамазон ойини, айниқса таровеҳ намозларини жуда соғиндик. Аллоҳ таоло барчамизни Рамазон ойига соғ-саломат етказсин. Аллоҳ таоло офият, қалбимизга сакинат ато этсин.
🤲 Бир-биримизнинг ҳаққимизга кўпроқ дуо қилайлик. Аллоҳ таоло дуоларимизни албатта қабул этади. Ундан Ўзга дуоларни эшитадиган ва ижобат этадиган Зот йўқдир.

САВОЛ: ҲАЛИ ТУҒИЛМАГАН БОЛАГА КИЙИМ-КЕЧАК ОЛИБ БЎЛМАЙДИМИ?

ЖАВОБ:👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34448
​​#ЭНГ_ЗЎР_КОМАНДИР...

Ҳашаматли ва мустаҳкам параходда бир йигит қўлидаги планшетида ёзиб олинган Маккаи Мукарраманинг видеолавҳасини томоша қилиб сайёҳатга кетаётган эди. Аввал кулиб табассум қилди, сўнгра кўзларидан ёш қалқиб йиғлади. Йигитнинг ёнида катта ёшли бир одам уни кузатиб ўтирган экан, йигитга қараб сабабини сўради:

Сени нима кулдирди ва нима йиғлатяпти?

Йигит:
Уларга бўлган соғинчим.

Киши таажубланиб сўради: Ким улар?

Йигит:
Байтуллоҳнинг меҳмонлари.

Ёши катта одам йигитнинг гапини тушунмагандай бўлиб, деди:
Мени кимлигимни биласанми?

Йигит:
Йўқ, билмайман.

Киши:
Мен Олмониядаги денгиз фронтининг командири фалончи бўламан.

Йигит:
Танишганимдан ҳурсандман.

Киши:
Мен сенинг пайғамбарингдан ҳам улуғ кишиман.
Йигит:
Менинг пайғамбаримданми? Сиз мени пайғамбаримни биласизми?

Киши:
Ҳа, сен мусулмонсан. Муҳаммадга иймон келтирасан.

Йигит:
Ҳа, лекин сизни "мен унданда улуғман" деб айтишингизга сизни нима мажбур қилди?

Киши:
Чунки мен бир сўз билан 20 мингдан иборат бўлган бутун бошли армияни 10 дақиқада сафда ростлай оламан.

Йигит жавобан деди:
Айтайлик сизга миллионта аскарни сафлаш топширилди. Уларни чиройли қилиб сафга ростлашингиз учун қанча вақт кетади?

Киши:
Агар улар менинг таълимим остида бўлишса, унда ишонаверки менга икки соат вақт етарли бўлади.

Йигит:
Агарда бир луғатда сўзлашишмасачи? Ораларидаги ёшларида ҳам фарқ бўлсачи? Дунёнинг ҳар хил давлатидан бўлсаларчи? Унда қандай қилиб сафларини тартиблай оласиз?

Киши кулиб дебди:
Асло, уларни ҳеч қачон сафлаб бўлмайди.

Йигит: Мана бу экранга қаранг! Ва мана бу қиблатошга қаранг! Ва мана бу Роббимнинг уйига қаранг! Мана бу Роббимнинг меҳмонларига бир қаранг! Улар жамиики оламнинг барча давлатларидан ташриф буюришган. Агарда имом баланд овоз билан «ТАЙЁРЛАНИНГ» деса, бас, таҳминан икки миллион намозхон ҳеч қандай бошлиқсиз, командирсиз, ҳеч қандай кузатувчисиз бир теккисда, бир деганда саф тизиб, туриб оладилар. Мана шу бизнинг динимиздир. Бу бизга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан қолган меросдир. Улар вафот этганлар, аммо қонунлари ҳали ҳануз, ҳозиргача давом этмоқда. Ва шундай бўлиб қолади.
Бу ёруғ оламда У зотдан улуғ киши йўқ...

САВОЛ: ҲАЛИ ТУҒИЛМАГАН БОЛАГА КИЙИМ-КЕЧАК ОЛИБ БЎЛМАЙДИМИ?


ЖАВОБ:👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34448
​​☝️ОХИР ЗАМОН....

⚡️Шундай замон келадики, унда хушуълик йўқолади. Шундай замон келадики, унда тасодифий ўлимлар кўпаяди. Шундай замон келадики, унда зилзилалар кўпаяди.

⚡️Шундай замон келадики, унда мусулмон билмаган одами билан саломлашмай қўяди. Шундай замон келадики, унда қатиллик кўпаяди.

⚡️Шундай замон келадики, унда одамлар маъсиятли ишлари билан мақтанадилар..
Сўрадилар «қачон ё Росулуллоҳ?»
Бу ходисалар охир замонда содир
бўлади. Агарда содир бўлган бўлса, унда қиёмат соатини кутаверинг.
Бу худди бизнинг замонимиз..

Ажиб кунлар.. Ота-оналар фарзандларининг кийимлари ва таомларининг ғамини еб, ахлоқий қадриятларини сингдиришни унутяптилар.

⚡️Ишчилар маошлари камлиги туфайли ишлашни хоҳламаяптилар. Аслида эса ризқни Аллоҳ таоло бераётганини унутганлар.

⚡️Йигит ва қизлар бутун кундаги
вақтларини сайр биланўтказадилар.
Бозорларда юриб чарчамайдилар. Кейин бир ракъат намоз ўқишга келганда эса холдан тойиб қоладилар.

⚡️Йигит ва қизлар мусиқаларни севиб тинглайдилар, Қуръонни тинглаганларида эса юраклари сиқилиб кетади. Халол билан ҳаром чиқишмаслигини билмайдиларда.

⚡️Нафсимиз суйган нарсалар учун минг-минглаб пулларимизни аямай
сарфлаймиз. Садақа қилишга келсак хамёнимиздаги керакмас чақаларни чиқариб берамиз.

⚡️Ишимизга кеч қолишдан қўрқиб,
соатларимиз бонгини бураб қўямиз.
Бомдод маҳал Аллоҳ билан дийдорлашадиган вақтимизни эса
қўрқмасдан ўтказиб юбораверамиз.

⚡️Эркаклар аҳли аёлларининг гўзалликларини бошқаларга ошкор этиб олиб юрадилар. Рашк ҳам қилмайдилар. Гап сўзларига қараганда улар жуда ҳам
маданиятли, эркин ва маърифатли
инсонлар экан

🤲 АЛЛОҲИМ ЎЗИНГ ОФИЯТ БЕР!!!

САВОЛ: ҲАЛИ ТУҒИЛМАГАН БОЛАГА КИЙИМ-КЕЧАК ОЛИБ БЎЛМАЙДИМИ?

ЖАВОБ:👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34448
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👉 @Shayx_Hazrat САВОЛ-ЖАВОБ:

☝️ҲАЙЗДА ОДАТГА ДОИР МАСАЛАЛАР...

🎙Шайх Салоҳ Абулҳож ҳафизаҳуллоҳ

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat

👉«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!🤲👇👇
Кўзимиз нури ва қалбимиз сурури бўлган Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан биз мусулмонларнинг умматлик бурчларимиз:
1) маърифатур-росул (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни таниш);
2) таърийфур-росул (у зотни танитиш);
3) таъаллумус-сийра (сийратлари, яъни ҳаётлари тарихини ўрганиш);
4) таълиймус-сийра (сийратларини ўргатиш);
5) маҳаббатур-росул (у зотни яхши кўриш);
6) итоъатур-росул (у зотга итоат қилиш);
7) ас-солават ъалар-росул (у зотга салавот айтиш);
8) иъонатур-росул (у зотга ёрдам бериш);
9) ҳимоятур-росул (у зотни ҳимоя қилиш);
10) ал-ифтидо би-нафсиҳи лир-росул (у зотга жонфидо бўлиш).

САВОЛ: ҲАЛИ ТУҒИЛМАГАН БОЛАГА КИЙИМ-КЕЧАК ОЛИБ БЎЛМАЙДИМИ?


ЖАВОБ:👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34448
​​☝️ Ўзингизни Аллоҳ олдидаги ҳолатингизни билишни хохлайсизми?

Агар Аллоҳ сизга зикр қилишни осон қилиб қўйган бўлса - Билингки У сизни эслашни хохлаябди.

Агар Аллоҳ сизга Қуъон ўқишни осонлаштирган бўлса - Билингки У сиз билан гаплашишни хохламоқда.

Агар Аллоҳ сизга қандайдир турдаги ибодатни қилишни осонлаштирган бўлса - Билгинки У сизни ўзига яқинлаштирмоқчи.

Агар Аллоҳ сизни дуо қилишлик билан банд қилаётган бўлса - Билингки сўраган нарсангизни сизга бермоқчи.

Агар Аллоҳ сизни дунё ишлари билан банд қилган бўлса - Билингки Аллоҳ ўзидан сизни узоқлаштирибди.

Агар Аллоҳ сизни инсонлар билан банд қилиб қўйган бўлса - Билингки Аллоҳ сизни хорлабди.

САВОЛ: ҲАЛИ ТУҒИЛМАГАН БОЛАГА КИЙИМ-КЕЧАК ОЛИБ БЎЛМАЙДИМИ?


ЖАВОБ:👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34448
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🌹

🌹МУБОРАК ШАЪБОН ОЙИНИГ 3-КУНИ МУБОРАК!🌹

Бошлаб олган кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

Ҳаётингиз давомида Сизга-
🌹• Каъба Зиёрати,
🌹• Қуръон Тиловати,
🌹• Дуо Ижобати,
🌹• Иймон Ҳаловати,
🌹• Тил Саловати,
🌹• Ақл шижоати,
🌹• Охират Фароғати,
🌹• Сабр Қаноати,
🌹• Бахт Саодати,
🌹• Тан Саломатлиги -
Доимо ҳамроҳингиз бўлсин.

🤲 Бу улуғ кунларда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

🌹 Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, ШАЪБОН ойига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.

🤲 «Аллоҳим! шаъбон ойларида бизга барака бергин ва Рамазон ойига етказгин». 🤲

🌹💐ХАЙРЛИ ТОНГ!💐🌹


САВОЛ: ҲАЛИ ТУҒИЛМАГАН БОЛАГА КИЙИМ-КЕЧАК ОЛИБ БЎЛМАЙДИМИ?

ЖАВОБ:👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34448
​​​​Қайси бири тўғри?!

#мулоҳаза

Уч хил отанинг тутган йўлини солиштиринг...

Улардан ҳар бири фарзандини имтиҳонга тайёрланиш ўрнига, компютер ўйнаб ўтирганини кўрди...
👨‍👦🙍‍♂👨‍👦🙍‍♂👨‍👦🙍‍♂

1⃣ Улардан биринчиси фарзандига:
- Юсуф, тур ўрнингдан! Дарсингни қил! - деди.

2⃣ Иккинчиси:
- Аҳмад, агар дарсингни қилмасанг сени ураман, билиб қўй. Айтган нарсангни олиб бермайман... ва...

3⃣ Учинчиси:
- Солиҳ ўғлим! Компютер ўйнагандан кўра, имтиҳонга тайёрлансанг ўзинг учун яхши бўлар эди. Тўғрими ўғлим?!
🤔🤔🤔🤔
Қай бирларининг услуби тўғри деб ўйлайсиз...???

Шубҳасиз учинчи отанинг тутган йўли тўғри!

Биринчиси буйруқ берди.
Иккинчиси таҳдид қилди.
Учинчиси эса таклиф киритиш усулидан фойдаланди.

☝️ Психологларнинг таъкидлашича инсон буйруқ, таҳдиддан кўра кўпроқ таклифни қабул қилар экан. Фарзандларимиз - келажагимиз! Уларни ўзига ишонган, қатъиятли буюк инсонлар бўлиб улғайишида ота-онанинг муомиласи, ишончи, муносабати беқиёс ўрин тутади.

САВОЛ: ҲАЛИ ТУҒИЛМАГАН БОЛАГА КИЙИМ-КЕЧАК ОЛИБ БЎЛМАЙДИМИ?


ЖАВОБ:👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34448
☝️Сўнгги пайтларда одамларнинг қўл телефонига муккасидан кетиб қолаётганларини кўряпсизми?

☝️Эрталаб ҳам, кечқурун ҳам, намоздан олдин ҳам, намоздан кейин ҳам, уйқудан олдин ҳам, уйқудан кейин ҳам қўлларида телефон!

☝️Солиҳ салафларимиз ҳам худди шундай машғул бўлишган, фақат Қуръон билан!

☝️Фикр юритишга арзийдиган сўзлар…

САВОЛ: ҲАЛИ ТУҒИЛМАГАН БОЛАГА КИЙИМ-КЕЧАК ОЛИБ БЎЛМАЙДИМИ?


ЖАВОБ:👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34448
​​​​Болани Қуръон ўқишга ўргатишнинг энг қисқа ва осон йўли ота-онасининг Қуръон ўқиганини эшитиб ва кўришидир.

🔘 Ҳурматли ота-оналар! Фарзандларингиз олдида доим Қуръон тиловат қилинг! Кошки ортингиздан Қуръон ўқиб, сизга дуо қилиб турадиган солиҳ фарзандлар қолдиролсангиз, бу - дунё ва охиратингиз учун энг буюк ютуқ ҳамда катта неъматдир.

САВОЛ: ҲАЛИ ТУҒИЛМАГАН БОЛАГА КИЙИМ-КЕЧАК ОЛИБ БЎЛМАЙДИМИ?


ЖАВОБ:👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34448
ШАЪБОНДАГИ НАФЛ РЎЗАНИНГ ОҒИЗ ОЧИШ ВА ЁПИШ ВАҚТЛАРИ, ДУОЛАРИ

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Шаъбон ойида рўза тутишни ният қилиб турибмиз. Оғиз очиш ва ёпиш вақтлари ва дуоларини айтиб юборсангиз, илтимос.

ЖАВОБ: 👇👇
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Таъсирли😢😢😢

🎧 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

"Бу дунёда ўлим деган нарса бор...😢"

📁Архив

بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қиланади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Лаззатларни кетказувчи ўлимни эслашни кўпайтиринглар», деб айтдилар.
Имом Термизий ривоятлари.

Уни эслаб туриш инсоннинг гуноҳлардан тийилиб, савобли, яхши ишларни қилишига сабаб бўлади.


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

CАВОЛ: Шаъбон ойида рўза тутишни ният қилиб турибмиз. Оғиз очиш ва ёпиш вақтлари ва дуоларини айтиб юборсангиз, илтимос!

ЖАВОБ:👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34479
​​ШАЪБОНДАГИ НАФЛ РЎЗАНИНГ ОҒИЗ ОЧИШ ВА ЁПИШ ВАҚТЛАРИ, ДУОЛАРИ

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Шаъбон ойида рўза тутишни ният қилиб турибмиз. Оғиз очиш ва ёпиш вақтлари ва дуоларини айтиб юборсангиз, илтимос.

ЖАВОБ:


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Дарҳақиқат, Кўплаб ҳадиси шарифларда Шаъбон ойида нафл рўза тутишга тарғиб қилинган. Жумладан, Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Шаъбон ойини жуда ҳам кам (ҳолатларда) рўзасиз ўтказардилар” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Усома ибн Зайд разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Бир куни мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга шундай савол бердим: “Эй, Расулуллоҳ, мен (Рамазондан ташқари) бирорта ойда Шаъбондагидек рўза тутганингизни кўрмадим?” Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Бу шундай ойки, одамлар Ражаб билан Рамазон ўртасида ундан ғафлатда қолишади. Бу ойда амаллар Раббил оламийнга кўтарилади. Шундай экан, мен амалимни ўзим рўзадор ҳолимда кўтарилишини яхши кўраман», – дедилар (Имом Насоий ривоятлари).

Нафл рўзанинг вақти тонг отгандан қуёш ботгунча. Ҳаво булутли бўлмаганда оддий кўз билан ҳам тонг отиши ва қуёш ботишини билиб олиш мумкин. Киши тонг отгани ёки қуёш ботганини аниқлай олмаса ёки ҳаво булутли бўлса, намоз вақтларини кўрсатувчи тақвимдан фойдаланади. Тақвимда “Тонг” деб ёзилган вақт оғиз ёпишнинг охирги вақти. Ўша вақтдан кейин еб-ичса, рўзаси дуруст бўлмайди. Лекин саҳарликдан ухлаб қолган одам ҳеч нарса еб-ичмасдан нафл рўзани ният қилиб, тутиб кетаверади. “Шом” деб ёзилган вақт эса оғиз очиш вақтидир. Ундан аввал оғиз очиб юборилса, куни бўйи тутган рўзасини бузиб қўяди.

Нафл рўзанинг аксар ҳукмлари фарз рўзаникига ўхшайди, фақат ниятда “Тонг отгандан токи қуёш ботгунча нафл рўза тутишни ният қилдим”, дейилади. Оғиз ёпишда махсус дуо йўқ, у пайтда юқорида айтилгандек қилиб ният қилинади. Ифторлик (оғиз очиш) дуоси қуйидагича:

اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَبِكَ آمَنْتُ وَعَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَعَلَى رِزْقِكَ أَفْطَرْتُ، فَاغْفِرْلِى مَا قَدَّمْتُ وَمَا أَخَّرْتُ

Ўқилиши: “Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту”.

Маъноси: Эй Аллоҳ! Ушбу рўзамни Сен учун тутдим, Сенга иймон келтирдим, Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


САВОЛ: ҲАЛИ ТУҒИЛМАГАН БОЛАГА КИЙИМ-КЕЧАК ОЛИБ БЎЛМАЙДИМИ?

ЖАВОБ:👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34448
​​🍀Бизнинг суҳбатимиз ОЯТлар бўлсин,
Сухбатлар чўзилиб СОАТлар бўлсин.
Юриш-туришимиз ТОАТлар бўлсин, ИСЛОМда дўст бўлган биродарларим.

🍀ҚИЁМАТда сизлар ёрдамчи бир дўст,
ОТА-ОНАмизга тикилса-да кўз.
Ёрдам беролмайди сиз каби чин дўст,
ИСЛОМда дўст бўлган биродарларим.

🍀Келинг СУННАТларни айлайлик бажо,
Бошимиз САЖДАда қилиб илтижо.
САЛОВАТлар айтиб РОББИМга сано,
ИСЛОМда дўст бўлган биродарларим.

🍀ҒИЙБАТга кетмайлик ҲАДИСлар қолиб,
САВОБ бераркансиз МАХШАРгоҳ бориб.
Юринг САВОБ излаб ўйларга толиб.
ИСЛОМда дўст бўлган биродарларим.

🍀Ғойибдан ДУО қилиб ҳақларимизга,
ФАРИШТАлар келар сафларимизга.
САВОБ топиб АЪМОЛ дафтаримизга,
ИСЛОМда дўст бўлган биродарларим.

🍀Сиз билан дўст бўлиб топдим ҳаловат,
ЗИКРимизда илм ҚУРЪОН тиловат.
ҚИЁМАТда Ҳақ берар албат мукофот,
ИСЛОМда дўст бўлган биродарларим.

🍀Эй менинг Солиҳ дўстларим,
Бугун ёки эрта келса ҳам ўлим.
Менинг фонийдаги топганларимсиз,
Кўнглимга ҳаммадан ёққанларимсиз,
ИСЛОМда дўст бўлган биродарларим.

☝️ЧИН ДЎСТЛАРИНГИЗГА ЮБОРИНГ!

CАВОЛ: Шаъбон ойида рўза тутишни ният қилиб турибмиз. Оғиз очиш ва ёпиш вақтлари ва дуоларини айтиб юборсангиз, илтимос!


ЖАВОБ:👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34479
​​​​🍃🌸🍃
"АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!"

🌙 — Доим Алҳамдулиллаҳ денг, Аллоҳнинг неъматларига шукр қилинг:

🌙 — Уйқудан турганингизда Алҳамдулиллаҳ денг, чунки Аллоҳ сизни уйқусидан уйғонувчилар сафида қилди.

🌙 – Оилангиз билан ўтирганингизда ҳам Алҳамдулиллаҳ денг, чунки орамизда оилали бўлишни орзу қилаётганлар бор.

🌙 — Ишга кетаётганингизда ҳам Алҳамдулиллаҳ денг, чунки кўпчилик ҳануз иш қидириб юрибди.

🌙 — Соғ-омон, офиятдалигингизда Алҳамдулиллаҳ денг, чунки орамизда ҳар қанча нархга бўлса ҳам соғлиқ сотиб олишни орзу қилаётганлар бор.

🌙 — Тирик бўлганингизга, ризқингизни еб юрганингизга ҳам Алҳамдулиллаҳ денг, чунки яхши ишлар қилиб қолиш учун бир зумгина ҳаётга қайтишни орзу қилиб ётган қанчадан-қанча ўликлар бор.

🌙 – Алҳамдулиллаҳ денг, чунки дуо қилиб, ибодат қиладиган Роббингиз бор, чунки кимлардир ҳайвонларга сиғиниб юрибди.

🌙 – Алҳамдулиллаҳ денг, чунки сиз айни ўзингсиз... Сиздан бошқалар сиздек бўлишни орзу қилишмоқда.

🌙 – Алҳамдулиллаҳ денг, чунки сен тинчликдасиз, дунёда ҳатто ўз уйидан кўчага чиқишга қўрқиб турадиган, нотинч ерларда яшайдиган инсонлар бор.

🌙 – Ва яна бир бор Алҳамдулиллаҳ деб Роббингизга ҳамдлар айтингки сиз МУСУЛМОНСИЗ!

🌸Эй Аллоҳим сенга ҳамд айтишга бизни лойиқ кўрганинг учун яна сенга ҳамд ва шукр айтамиз. АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ.!


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

CАВОЛ: Шаъбон ойида рўза тутишни ният қилиб турибмиз. Оғиз очиш ва ёпиш вақтлари ва дуоларини айтиб юборсангиз, илтимос!

ЖАВОБ:👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34479
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👉 @Shayx_Hazrat САВОЛ-ЖАВОБ:

☝️ҲАЙЗ ИЛМИ ҚАЙСИ КИТОБЛАРДАН ЎРГАНИЛАДИ?

🎙Шайх Салоҳ Абулҳож ҳафизаҳуллоҳ

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!


👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat

👉«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!🤲👇👇
​​☝️Бармоқлар билан тасбеҳ айтишнинг фойдалари

❗️Тиббий ва руҳий муолажа:
Қўл кафтида инсон ички аъзолари тизими ва барча ҳужайраларга боғлиқ нуқталар бор эканини замонавий илм кашф этди. Буни яна шундай тушунса бўладики, инсон кафтларидаги бармоқлари билан тасбеҳ (СубҳанАллоҳ), таҳмийд (Алҳамдулиллаҳ) ва такбир (Аллоҳу Акбар) айтганда, айнан ўша нуқталар, тугунларга таъсир қилар экан.

❗️Яна бу шуни англатадики, бармоқлар билан тасбеҳ айтиш орқали сиз талқин, яъни, аста-секинлик билан Аллоҳнинг улуғлиги, энг катталиги, энг мақтовга лойиқлиги кабиларни бутун вужудингизнинг ички тизимига сингдирар экансиз.

❗️(Юрак, буйраклар, жигар, ўт қопи, ошқозоности бези, кўзлар, қулоқлар ва барча асаб ҳужайралари Аллоҳга тасбеҳ айтади ва У зотнинг коинотда энг улкан – Акбар Зот эканини эътироф этиб, ҳамду санолар айтади).

❗️Ундан ташқари, бу ҳолатда сиз жисмингиз учун массаж ва ревитализация (тиббиёт ва косметлогияда, кексайиб бораётган организмни ёшартиришга даъво қилувчи метод, техника) ишларини ҳам амалга оширасиз экан.

❗️Унутмаслик керакки, қиёмат Кунида тил, қўллар ва оёқлар бизга гувоҳликка ўтади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Нур сурасининг 24- оятида айтади: “У кунда тиллари, қўллари ва оёқлари қилиб юрган амаллари ҳақида уларга қарши гувоҳлик берур”.

❗️Психолог шифокор, психология кафедраси мудири, профессор Муҳаммад Ҳофиз Атроний шундай дейди: “Тасбеҳ айтган руҳий қарамликка учрамайди, қарамликка учраганни муолажаси эса тасбеҳ айтишдир. Аллоҳни зикр қилиш инсон миясидаги асаб тўлқинларини тартибга солади ва турли тинчлантирувчи воситаларсиз психологик мувозанат ҳолатига келтиради.

❗️Гиёҳванд воситаларига қарамликни даволаш ва олдини олиш учун кунига икки тасбеҳ сеанси муолажаси етарли. Дори терапияси гиёҳвандликка олиб келади ва тасбиҳ эса самарали алтернатив ҳисобланади”.

❗️Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тавсияларига қулоқ тутамиз: Юсайра розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни (аёлларни) такбир, тақдис ва таҳлилга риоя қилишга ва уларни бармоқ учи ила санашга амр қилдилар. Чунки улардан сўралур ва нутқ қилиш талаб қилинур».  «Сунан» эгалари ривоят қилган.
Аллоҳ таоло сизу бизни тасбеҳ айтувчи, ҳамд айтувчи ва Аллоҳни кўп зикр этувчи бандаларидан қилсин!🤲

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

CАВОЛ: Шаъбон ойида рўза тутишни ният қилиб турибмиз. Оғиз очиш ва ёпиш вақтлари ва дуоларини айтиб юборсангиз, илтимос!


ЖАВОБ:👇👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34479