ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!
138K subscribers
2.34K photos
4.78K videos
94 files
14.5K links
Бу канал
Шайх Муҳаммад Аввома,
Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф,
Доктор Рамазон Бутий,
Шайх Зилфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳимларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган.

#РЕКЛАМА 👉 @RekIama_berish_bot
Download Telegram
​​– Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам кўп сукут сақловчи ва кам кулиб юрувчи киши эдилар.

– Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам тунги намозни тарк қилмас эдилар. Бемор бўлган вақтларида ўтириб ўқирдилар.

– Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ёш болалар олдидан ўтсалар, уларга салом берардилар.

– Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ёш болалар ва аёлларга энг раҳмдил киши эдилар.

– Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг соқоллари зич ва ҳайбатли киши эдилар.

– Душанба ва пайшанба кунги нафл рўзаларни қолдирмасликка ҳаракат қилардилар.

– Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ухлаш олдидан мисвоклари бошлари томонда турар, уйғонганларида ҳам мисвок тутишдан бошлардилар.

– Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга хулқларнинг энг ёқимсизи- ёлғон гапириш эди.

– Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадяни қабул қилар ва уни ҳам мукофотлардилар.

– Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам барча нарсада йўлбошчи эдилар.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!


👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat

👉«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!🤲👇👇
​​☝️​​Тавбадан кейин қилган битта гуноҳ тавбадан олдинги етмишта гуноҳдан ёмонроқдир. Қалб ва танамиз касаллиги учун энг яхши даво гуноҳларни тарк қилмоқликдир.

Яҳё ибн Маъоз Розий.

☝️Гуноҳ қилманг, уни камайтиринг! Шунда ўлим шиддати сиз учун енгил бўлади...

Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу

☝️Агар гуноҳ яхши бўлганда эди, ҳеч ким бизнинг олдимизга келиб ўтирмаган бўларди!

Суфёни Саврий

☝️Тоат қилмасанг, гуноҳ ҳам қилмагин! Агар сўзлаб гуноҳга қоладиган бўлсанг, жим ўтириб савоб олгин!

Бишри Ҳофий

☝️Савоб йўлида шундай меҳнат қилиб чарчангки, гуноҳ ишлашга мадорингиз қолмасин...

Маҳмуд Асъад Жўшон

☝️Гуноҳ ишлаганнинг қулоғини яхшилаб тортиб қўйинг. Зеро, бу дунёнинг жазоси охират жазосидан анча енгилдир.

Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу

☝️Аллоҳ ҳузуридаги энг ёмон гуноҳ, давомли қилинган гуноҳлардир.

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!


👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat

👉«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!🤲👇👇
САККИЗЛИК

➀ Кексаларни узоқ умр кўрганлиги учунгина эмас, ҳаёт синовларига узоқ бардош бергани учун ҳам ҳурмат қилмоқ керак.

➁ Яхшигаям, ёмонгаям бирдек яхши кўринишга уринадиган одам энг хавфли одамдир.

➂ Сартарошни сувоқчи қилиб қўйсангиз, деворга совун кўпиги суртади. Этикдўзни сартарош қилсангиз, одамни бошига мих қоқади...

➃ Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!

➄ Дунёда меҳрдан арзон нарса йўқ. Бир оғиз ширин сўз, бир чимдим меҳр кимни ўлдирибди! Биз эса шуни ҳам бир-биримиздан аяймиз..

➅ Мушук ўзи итдан қочиб дарахтга чиқади-ю, яна дарахтдаги қушларга дағ-даға қилади...

➆ Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.

➇ Дарахт бир жойда кўкаради, дейишади. Тўппа-тўғри, бу гап дарахтларга жуда мос тушади. Одамларга эмас!

© Ўткир Ҳошимов

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

ҚУРЪОНДА БАНАН КЕЛТИРИЛГАНМИ?
ЖАВОБ:👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34102
🌙 Муфтий ҳазратлари доктор Али Эрбош жанобларига ҳамдардлик билдирдилар

📃 2023 йил 6 февраль куни Туркиянинг жануби-шарқий қисмида юз берган кучли зилзила оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани, катта талафотлар кўрилгани муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Туркия диёнат ишлари бошқармаси раиси профессор, доктор Али Эрбош жанобларига дўст ва қардош турк халқининг ушбу қайғусига ўзбек халқи, айниқса, Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси чин қалбдан шерик эканини билдириб, ҳамдардлик мактубини йўлладилар.

🤲 Унда чуқур таъзия изҳор этилиб, мазкур фалокат оқибатида вафот этганларга, Жаноби Ҳақдан раҳматлар, мусибатли хонадон аҳлларига сабр-матонат ва жабрланганларга офият тиланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz

👉 @Shayx_Hazrat
​​Намоз

«Агар мўмин банда катта гуноҳ қилмай, беш вақт намозни канда қилмаса, Аллоҳ унинг у жумадан бу жумагача қилган кичик гуноҳларини кечиради». (Ҳадиси шариф)

— Намоз нимадир?"
— Банданинг Аллоҳга жисму жони билан ибодатидир.

— Намоз бир кунда неча марта ўқилади?
— Беш маҳал: бомдод, пешин, аср, шом, хуфтон, жума куни пешинда жума намози ўқилади.

— Вожиб намози қайсилар?
— Рамазон ҳамда Қурбон ҳайитлари ва хуфтондан кейинги витр намозлари.

— Суннат намози қайсилар?
— Рамазон ойидаги хуфтон намозининг суннатидан сўнг таровиҳ ўқимоқ суннатдир.

— Яна қандай намоз одатлари бор?
— Яна нафл ибодатларини қилмоқ мустаҳабдир. Шунингдек, маййит учун жаноза ўқиш фарзи кифоядир.

— Фарзи кифоя нима?
— Бир киши ўқиса, эшитиб турганларга ҳам кифоя қилувчи тиловатдир.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!


👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat

👉«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!🤲👇👇
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Намоздан кейинги тасбеҳларнинг савоби жуда катта(ми)?

Фатво
маркази катта устози
Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

ҚУРЪОНДА БАНАН КЕЛТИРИЛГАНМИ?
ЖАВОБ:👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34102
☝️ВАҚТ шундай нарсаки:
— Уни кўриб турасан, аммо ушлолмайсан…
— Унда юра оласан, югура оласан, аммо тўхтата олмайсан…
— Ундан хурсанд бўлишинг мумкин, аммо ҳафа бўлолмайсан
— Ўтаётган ВАҚТ қадрини Ота Онангизда кўринг, болаларингизда кўринг…
— Кечагина сизни қўлларида кўтариб юрган Ота Онангиз, бугун сизни қўлларингизга муҳтождирлар...
— Кечагина сизни қўлингизда турган фарзандларингиз, бугун сизни қўллари билан ушлаб туришибди…
— Нолиманг, ВАҚТ бу имтиҳон.
— Ҳаёт эса бир катта мактабдир…
— Ўтаётган умрингизни ўз устингизда ишлашга, фойдали илмларни ўрганишга, савоб ишларга, яхшиликларга сарф қилинг!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

ҚУРЪОНДА БАНАН КЕЛТИРИЛГАНМИ?
ЖАВОБ:👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34102
​​• Хоҳласанг ҳам, хоҳламасанг ҳам ҳаёт шу:
- алам тотмагунча офият таъмини туймайсан;
- хато қилмагунча таълим ололмайсан;
- пастга урмасалар юксалолмайсан;
- йўқотмагунча севолмайсан...


ҚУРЪОНДА БАНАН КЕЛТИРИЛГАНМИ?
ЖАВОБ:👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34102
«АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!» ибораси ҳақида нималарни биласиз?
«Алҳамдулиллаҳ»:
– Одам алайҳиссалом айтган илк сўздир.
– Қуръондаги биринчи калимадир.
– Энг афзал дуодир.
– Қиёмат кунидаги энг афзал одамлар айтадиган сўздир.
– Жаннатнинг кўчатидир.
– Дунё ва охиратнинг мукаммаллигидир.
– Хурсандчиликда ҳам, хафачиликда ҳам – ҳар бир ҳолатда айтиладиган жумладир.
Аллоҳим! То рози бўлгунингча Сенга ҳамд бўлсин! Рози бўлганингда ҳам Сенга ҳамд бўлсин! Рози бўлганингдан
кейин ҳам Сенга ҳамд бўлсин!

ҚУРЪОНДА БАНАН КЕЛТИРИЛГАНМИ?

ЖАВОБ:👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34102
​​БОЛАЛАР НАМОЗНИ НЕЧА ЁШДАН ЎҚИШИ КЕРАК?

Ёш болалар ҳали балоғатга етмаган бўлса, уларга намоз ўқиш фарз бўлмайди. Лекин ота-оналар фарзандларини улар балоғат ёшига етиб келгунча намоз ўқишга ўргатишлари лозим бўлади.

Расули акрам алайҳиссалом фарзандларни намозга ўргатиш борасида шундай марҳамат қилганлар:

مُرُوا أَوْلاَدَكُمْ بِالصَّلاَةِ وَهُمْ أَبْنَاءُ سَبْعِ سِنِينَ وَاضْرِبُوهُمْ عَلَيْهَا وَهُمْ أَبْنَاءُ عَشْرِ سِنِينَ وَفَرِّقُوا بَيْنَهُمْ فِى الْمَضَاجِعِ

📗 "Болаларингизни улар етти ёш бўлсалар, намозга буюринглар. Улар ўн ёш бўлсалар, намоз ўқимаса, уринглар"

✍️ Имом Абу Довуд, Имом Байҳақий, Имом Аҳмад ривоят қилишган.


📜 Шарҳ: Уламоларимиз ушбу ҳадис шарҳида: “Пайғамбаримиз алайҳиссалом ушбу ҳадисларидан бошқа бирорта ҳадисда ёш болани уришга буюрмаганлар. Фақатгина ўн ёшга кириб, намоз ўқишга эринчоқлик қилган болани уришга буюрганлар. Бундан намознинг бола тарбиясида қанчалик аҳамиятли эканини тушуниш мумкин”, - дейдилар.

Саҳобалардан Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу: "Болаларга бир сажда қилсалар ҳам намоз ўқитинглар!" деган бўлсалар, саҳобалардан Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу ва тобеъинлардан Ибн Сирин раҳимаҳуллоҳ: "Бола ўнг қўли билан чап қўлини ажрата олганида, намозга ўргатилади" деганлар. Машҳур саҳоба Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу эса: "Болаларингизнинг намоз ўқишларини назорат қилинг!" деганлар.

☝️ Демак, фарзандлар ақлини танигандан бошлаб, уларни малоллантирмасдан, самимият билан намозга муҳаббатли қилиб, намоз ўқишга одатлантириш керак экан. Валлоҳу аълам.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати

ҚУРЪОНДА БАНАН КЕЛТИРИЛГАНМИ?
ЖАВОБ:👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34102
АЁЛГА НАФАҚА БЕРИШ

@Shayx_Hazrat САВОЛ:

Aёлга нафақа бериш деганда эри аёлига ишлаб топаётган пулидан бериб туриши ҳам кирадими?


ЖАВОБ:👇👇
#ҳадис

Асмо бинти Умайс розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
«Қийинчилик пайтларида ёки машаққатда айтиладиган калималарни сенга ўргатмайми?

«Аллоҳу Аллоҳу роббий, ла ушрику биҳи шай'а», деб айт», дедилар».
(Маъноси: Аллоҳ, раббим Аллоҳ. Унга бирор нарсани шерик қилмайман.)

Абу Довуд ва Ибн Можа ривоятлари.

ҚУРЪОНДА БАНАН КЕЛТИРИЛГАНМИ?

ЖАВОБ:👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34102
​​АЁЛГА НАФАҚА БЕРИШ

@Shayx_Hazrat САВОЛ:

Aёлга нафақа бериш деганда эри аёлига ишлаб топаётган пулидан бериб туриши ҳам кирадими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эр аёлига нафақа бериши шаръан вожибдир. Нафақа деганда озиқ-овқат, кийим-кечак ва турар жой билан таъминлаш назарда тутилади. Унинг миқдори эр ва хотиннинг ҳолатидан келиб чиқиб белгиланади. Лекин ҳамма томонлама тўлиқ таъминлаб қўйганидан ташқари қўшимча пул бериши ихтиёрий. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


ҚУРЪОНДА БАНАН КЕЛТИРИЛГАНМИ?
ЖАВОБ:👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34102
​​🍃МЎМИН КИШИНИНГ СИФАТЛАРИ

Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Мўмин ўзига раво кўрган нарсасини биродарига ҳам раво кўради». 📚(Анас розияллоҳу анҳу ривояти).

Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: «Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган киши меҳмонини сийласин». 📚(Муттафақун алайҳ).

Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, қўшнисининг ҳурматини жойига қўйсин». 📚(Муттафақун алайҳ).

Пайғамбар алайҳиссалом яна дедилар: «Кимки Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, хайрни гапирсин ёки жим бўлсин». 📚(Муттафақун алайҳ).

Пайғамбар алайҳиссалом мўминларнинг сифати гўзал хулқ эканини зикр қилиб, дейдилар: «Иймони энг комил мўмин хулқи гўзалидир». 📚(Ибн Можа ривояти).

Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: «Агар камгап, босиқ мўмин кишини кўрсангиз, унга яқинлашинг. Чунки у ҳикмат сочади». 📚(Ибн Можа ривояти).

Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ким яхши амалидан хурсанд бўлиб, ёмон амалидан хафа бўлса, у мўминдир». 📚(Имом Аҳмад ва Табароний ривояти).

Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: «Биродарига озор етказадиган назар билан ишора қилиш мўмин кишига ҳалол эмас». 📚(Ибн Муборак ривояти).

📚Абу Ҳомид Ғаззолий "ИҲЁУ УЛУМИД-ДИН"

ҚУРЪОНДА БАНАН КЕЛТИРИЛГАНМИ?
ЖАВОБ:👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34102
​​​​☀️Фарз намоз билан таҳажжуднинг орасида қандай фарқ борлигини биласизми?

Фарз намозга инсон (азон айтиб) чақиради. Таҳажжудга эса инсониятнинг Роббиси
чақиради.🌿

Фарз намознинг азонини ҳамма эшитади. Таҳажжудга чақириқни эса баъзилар
эшитади, холос.🌿

Фарз намозни кўпчилик ўқийди. Таҳажжудни хослар ўқийди.🌿

Фарз намозга «Намозга келинглар!» деб чақирилади. Таҳажжудга эа «Сўровчи борми, сўраганини бераман» деб чақирилади.🌿

🤲АЛЛОҲИМ! ТАҲАЖЖУДНИ БИЗЛАР УЧУН СЕВИКЛИ ҚИЛГИН, УНИ ҚАЛБЛАРИМИЗГА ОРОМБАХШ ҚИЛГИН!

Изоҳ: Албатта, фарз намози ҳар қандай намоздан устундир. Аммо бу ерда таҳажжуд намозини ўқишга ана шундай гўзал тарғиб қилиняпти.

ҚУРЪОНДА БАНАН КЕЛТИРИЛГАНМИ?
ЖАВОБ:👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34102
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌺Ассаламу Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Янги кун, янги имкониятлар муборак!!! Ҳар онингиз фойдали, хайрли - барокатли ўтсин!🌺

🤲Аллоҳим, Сенинг раҳматинг кенглиги қадар бандаларинг ичида бизни энг бахтлилардан қил!
Бизни Ўзингга энг яқинлардан;
Ўтмиш ва келажак гуноҳлари кечирилганлардан эт!.
Аҳволимизни ўнгла!
Ризоингни қалбларимизга жойла!

🌹Авф ва жаннатингдан маҳрум этма!
🌹Ҳар бир кунимизни ўтганидан кўра хайрли қил!
🌹Муҳаббатингни нафсимизга жойла!

😊Юзларимиздан табассумни, уйларимиздан саодатни, дилларимиздан зикрингни аритма! Амийн!🤲

🍃☝️🌹АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!✔️

ҚУРЪОНДА БАНАН КЕЛТИРИЛГАНМИ?

ЖАВОБ:👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34102
📖 Нега Қуръони карим инсон хулқ-атворининг энг олий намунаси ҳисобланади?

Чунки Қуръон:
📖- овозимизни тартибга солади - "овозингни пасайтир" (Луқмон, 19);
📖- юришимизни тартибга солади - "ер юзида кибр-ҳаво ила юрма." (Луқмон, 18);
📖- кўз қарашларимизни тартибга солади - "Ҳаёти дунё зийнатини хоҳлаб, улардан икки кўзингни бурма" (Каҳф, 28);
📖- эшитишимизни тартибга солади - "Жосуслик қилманглар" (Ҳужурот, 12);
📖- таомимизни тартибга солади - "Еб-ичинг ва исроф қилманг" (Аъроф, 31);
📖- гап-сўзларимизни тартибга солади - "одамларга яхши гаплар айтинг" (Бақара, 83);
📖- ўтиришларимизни тартибга солади - "Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилманглар" (Ҳужурот, 12);
📖- нафсларимизни тартибга солади - "Бир қавм бошқасини масхара қилмасин" (Ҳужурот, 11);
📖- фикрларимизни тартибга солади - "баъзи гумонлар гуноҳдир" (Ҳужурот, 12);
📖- гувоҳликларимизни тартибга солади - "Ўзинг билмаган нарсага эргашма!" (Исро, 36);
📖- бизга авф ва кечиришни ўргатади - "Ким афв этиб ислоҳ қилса, унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир" (Шууро, 40);

📖Қуръон ҳаётимизни тартибга солишга, бахтли ҳаёт сари етаклашга кафилдир.
"Иймон келтирганлар ва Аллоҳнинг зикри ила қалблари ором топганлар. Аё, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топмасми?" (Раъд, 28)

ҚУРЪОНДА БАНАН КЕЛТИРИЛГАНМИ?

ЖАВОБ:👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34102
#ИСТИҒФОРЛАР_САЙЙИДИ

Ушбу истиғфор хақ
қида Расулуллох (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай деганлар :"Хар ким ихлос билан, савоб ва фазилатига ишонган холда, бу дуони эрталаб ўқиб, оқшомга етмай ўлса,у инсон жаннатидир. Агар савоб ва фазилатига ишонган холда ихлос билан
окшом укиб, тонгга етмай улса, у инсон хам жаннат ахлидандир".

Бухорий ривояти

Саййидул - истиғфор дуоси

"Аллохумма анта Робби ла илаха илла анта холактани ва ана абдука ва ана ъала ахдика ва ваъдика мас мастатоъу аъузу бика мин шарри ма сонаъту абуъу лака би неъматика ъалайя ва абуъу
бизанби фағфирли фаиннаху ла яғфируз - зунуба илла анта".


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat

👉«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!🤲👇👇

ҚУРЪОНДА БАНАН КЕЛТИРИЛГАНМИ?
ЖАВОБ:👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34102
​​​​​​ОТА - ОНАЛАР ҲАҚИДА

▫️1. Ота хонадонга ташриф буюрганда ўриндан туриб, жой бўшатиш лозим.

▫️2. Ота билан кетаётганда унинг изнисиз ундан олдин юрмаслик керак.

▫️3. Ота фарзанд учун бирон нарса мерос қолдирмаса ҳам, ундан номус қилинмайди.

▫️4. Ота бор уйда ўйланишга ва маслаҳат солишга муҳтож бўлинмайди.

▫️5. Ота ёнида ёки у кириб келганда ёнбошлаб ётилмайди.

▫️6. Ота уйда йўқ бўлиб қолинган ўринда истеъмол қилинган нарсалардан алоҳида унинг учун олиб қўйилиши фазилатдир.

▫️7. Мансабли шахс бўлсанг ҳам отанг чақирганда отингдан тушиб, олдида ҳозир бўлишга шошил! Сен иш устида мансаблисан, отанг устида эмас!

▫️8. Отангнинг ёнидаги солиҳ кишиларга нисбатан самимий бўлгин, агар отанг вафот топиб кетса ўшалар билан муомала-муносабатларингни узма!


ОНАЛАР ҲАҚИДА

▫️1. Ҳадяни аввал онага сўнг отага берилиши маҳбубдир.

▫️2. Ҳаёт бўлсалар ҳам, вафот топиб кетган бўлсалар ҳам уларнинг ҳақларига доимо дуода бўлмоқ зарур.

▫️3. Оналарнинг юзларига тушган ажинлар, қўлларининг қадоқлари – сен ва ака-укаларинг, опа-сингилларинг сабабли эканлигини билгин!

▫️4. Сенга берган оқ сути лутфу – хурсандлик биландир, аммо сенинг унга берган таоминг баъзида миннатли ва озорлидир. Шунинг учун берган ҳар-бир луқманг лутфли бўлиши учун камтарин бўл, камтарин бўл!

▫️5. Унга сен ҳар куни кўриниш бер, чунки унинг сени кўриши сенинг унга минглаган хум тиллолар туҳфа қилганингдан ортиқроқдир.

▫️6. Тириклигида бор имкониятинг ила унга тавозеъли ва ширин сўзли бўл, қачонки агар уни йўқотсанг армондан холи бўласан.

▫️7. Ҳайит кунлари бағринга босиб, уни қучгин! У сени ҳар куни қучиб, ҳидларингдан тўйиб-тўйиб завқ олганини эсингдан чиқармагин!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!


👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat

👉«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!🤲👇👇

ҚУРЪОНДА БАНАН КЕЛТИРИЛГАНМИ?
ЖАВОБ:👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34102
Ният қанча пок бўлса, туҳфалар шунча равон кела бошлайди.
«Аллоҳ қалбларингизда яхшилик борлигини кўрса, сиздан олинганидан кўра яхшироқ нарсаларни берур» (Анфол сураси, 70-оят).

ҚУРЪОНДА БАНАН КЕЛТИРИЛГАНМИ?
ЖАВОБ:👇
https://t.iss.one/Shayx_Hazrat/34102
НАМОЗИМ ТЎҒРИ БЎЛАДИМИ?

@Shayx_Hazrat САВОЛ:

Чўнтагимда нос билан намоз ўқисам намозим тўғри бўладими?

ЖАВОБ:👇👇