Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг февраль ойида Хоразм вилоятининг Боғот туманида ЙПХ ходими ва ҳайдовчи ўртасидаги зиддиятли видеотасвир тарқалган.
Маълум қиламизки, жорий йилнинг 11 февраль куни соат тахминан 20:30ларда Хоразм вилояти Боғот туманининг «Нурли маскан» маҳалласини кесиб ўтувчи йўлда текширув учун тўхтатилган 90N202OA д/р «Ласетти» автотранспорти ҳайдовчисининг транспортни олди ён ойналари тусини ўзгартиришга оид рухсатномаси бўлмаганлиги аниқланган.
Ҳайдовчи жавобгарликдан қутулиш мақсадида транспорт эшигини ичкаридан қулфлаб олиб, ЙПХ ходимининг қонуний талабларини бажармасдан, унинг фаолиятига сунъий тўсиқлар яратиш орқали халақит берган.
Натижада, транспорт воситаси ҳайдовчисига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 194 (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) ҳамда 126 (Кўзгусимон ва (ёки) туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали, шунингдек теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қопламали транспорт воситаларидан фойдаланиш) моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина Боғот туманидаги транспорт воситаларини вақтинчалик ушлаб туриш жарима майдонига қўйилган.
Telegram | Instagram | Twitter | Facebook

Ижтимоий тармоқларда ички ишлар органлари ходимлари номига доғ тушириш мақсади кўзланган «ИИБ ходимлари томонидан тирик олиб кетилган, аммо ўлиги қайтарилган яна бир фуқаро ҳақида» мазмундаги мақола тарқатилмоқда.
Маълум қиламизки, жорий йилнинг 11 февраль куни соат 20:30 да Қашқадарё вилояти Миришкор тумани, Маданият маҳалласида яшовчи фуқаро А.К. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, шу туманнинг Чандир қишлоғида яшовчи, 1986 йилда туғилган фуқаро С.Х. кўчада маст ҳолатда қўни-қўшнилар билан жанжаллашиб, уларнинг тинчлигини бузаётганлигини маълум қилган.
Воқеа жойига етиб борган профилактика инспекторлари ҳуқуқбузарлик ҳолатини расмийлаштириб, маст ҳолатда бўлган, соғлиқни сақлаш органларида спиртли ичимликларга ружу қўйган шахс сифатида ҳисобда турувчи фуқаро С.Х.ни Республика ихтисослаштирилган Наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё вилояти минтақавий филиалига жойлаштирган. Бемор С.Х. шифокорлар кўригидан ўтказилиб, стационар даволанишга ётқизилган. Соат 23:40да бемор С.Х.нинг соғлиғи ёмонлашгач, у Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Қашқадарё вилояти филиалига етказилган.
Касалхонада бемор С.Х.га шифокорлар томонидан бирламчи тез тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамасдан, у 12 февраль куни соат 01:30да «Алкоголдан ўткир заҳарланиш оғир даражаси, аспирацион синдром, алкоголь комаси ўткир нафас етишмовчилиги II-III-даражаси, ўткир юрак қон томири етишмовчилиги II-даража» ташхиси билан вафот этган.
Ҳолат прокуратура органлари томонидан назоратга олинган ва ўрганиш натижасига кўра, марҳум С.Х.нинг танасида тан жароҳати ва бошқа жисмоний куч ишлатиш билан боғлиқ белгилар аниқланмаган.
ИИВ Ахборот хизмати

Ижтимоий тармоқда «Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида ЙПХ ходимлари ва фуқаролар ўртасида тортишув юзага келди» сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумот
2022 йил 15 февраль куни соат 09:30 ларда, Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани, Амир Темур кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Б.Каримов томонидан "Nexia-3" русумли автомобиль ҳайдовчиси хавфсизлик камаридан фойдаланмаганлиги учун унга тўхташ ишораси кўрсатилган. Ҳайдовчи ишорага бўйсунмасдан ҳаракатда давом этган.
Кўрилган чоралар натижасида ҳайдовчи тўхтатилган. ЙПХ ходимлари томонидан қоидабузарлиги бўйича тушунтиришлар берилишига қарамасдан ҳайдовчи инспекторларга фаол қаршилик кўрсатиб атрофдагиларнинг ҳам эътиборини мазкур вазиятга жалб этган.
Жараён давомида атрофда бўлган айрим фуқаролар ЙПХ ходимларининг ўз хизмат фаолиятини бажаришига халақит берганлар.
Ҳайдовчига нисбатан ЙПХ ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 125-моддаси 1-қисми, 194- ҳамда 195-моддалари тартибида маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Шунингдек, атрофда бўлган, ходимларнинг ўз хизмат фаолиятини бажаришига халақит берган фуқаролар юзасидан ҳам суриштирув олиб борилиб, тўпланган ҳужжатлар ўрганиб чиқишлик учун Жиноят ишлари бўйича Яккабоғ тумани судига юборилган.

Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
O‘zbekiston Respublikasi IIV Axborot xizmati ommaviy axborot vositalari vakillari va blogerlarni matbuot anjumaniga taklif etadi
Batafsil
———
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф этади
Батафсил
———
Пресс-служба Министерства внутренних дел Республики Узбекистан приглашает на пресс-конференцию представителей средств массовой информации и блогеров
Подробно
Website | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok | Ok | TV

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Huquqiy targ`ibot (С. Хамраев)
#ИИВ_буйруғи
⚡️Ички ишлар органларида ходимларининг ижтимоий ҳимояси таъминланади.
Ички ишлар вазирининг "Ички ишлар органларида ижтимоий ҳимоя қилиш фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2022 йил 1 мартдаги 55-сон буйруғи имзоланди.
🔰Унга қўра, ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш фаолиятида бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш мақсадида қуйидаги амалиёт жорий этилади:
🔸ходимлар ва уларнинг оила аъзоларига ижтимоий ҳимоя қилиш борасидаги хизматлар “Ягона дарча” тамойили асосида ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари бўйича марказий ҳамда ҳудудий комиссиялар томонидан кўрсатилади;
🔸ММИваКБТД ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ижтимоий ҳимоя қилиш фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади ва унинг ягона тизим асосида мувофиқлаштирилишини таъминлайди;
🔸ижтимоий ҳимоя қилиш борасидаги мурожаатлар анъанавий тарзда ҳамда Вазирликнинг “E-ijtimoiy-himoya.iiv.uz” ягона интерактив хизматлар портали орқали электрон тарзда қабул қилинади ва ошкора электрон навбат юритилади;
🔸ижтимоий ҳимоя қилиш фаолиятини бошқача тарзда амалга оширишга, шу жумладан бу борадаги мурожаатларни кўриб чиқишда сансалорлик ва бюрократик тўсиқларга йўл қўйилмайди.
✅ Дўстларингизга ҳам улашишни унутманг!
@iiv_huquqiy_targibot

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
11-12-mart kunlari “JAR” sport — sogʻlomlashtirish kompleksida IIV taʼlim muassasalari oʻquvchi va kursantlari oʻrtasida Jangovar tayyorgarlik boʻyicha koʻrgazmali chiqishlar koʻrik-tanlovi oʻtkaziladi
———
11-12 март кунлари «ЖАР» спорт — соғломлаштириш комплексида ИИВ таълим муассасалари ўқувчи ва курсантлари ўртасида Жанговар тайёргарлик бўйича кўргазмали чиқишлар кўрик-танлови ўтказилади
Website | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok | Ok | TV
———
11-12 март кунлари «ЖАР» спорт — соғломлаштириш комплексида ИИВ таълим муассасалари ўқувчи ва курсантлари ўртасида Жанговар тайёргарлик бўйича кўргазмали чиқишлар кўрик-танлови ўтказилади
Website | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok | Ok | TV
Ижтимоий тармоқларда тарқалган Нурафшон шаҳар ИИБ ходимлари билан боғлиқ ҳолат юзасидан ИЗОҲ
Бугун интернет орқали Нурафшон шаҳрида ИИБ ходимлари билан ўтказилган касбий тайёргарлик бўйича синовлар жараёнининг бир қисми яшин тезлигида тарқалди.
Видеода шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси бошлиғи ва ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари синов жараёнида АК-74 ўқотар қуролини йиғишда хатога йўл қўйганлиги кўринади.
Афсуски видеода фақатгина ушбу вазифани бажара олмаганлар намойиш этилган. Реал жараёнда эса, қуролни тўлиқ ва нотўлиқ қисмларга ажратиш, йиғиш, ўқ отиш вазифаларини максимал ва аъло даражада бажарган ходимлар нисбати 90 фоизни ташкил қилган.
Тошкент вилояти ИИББ Касбий тайёргарлик бўлими томонидан 100 фоиз шахсий таркиб ўртасида ходимларнинг касбий билим маҳорати (тест), жисмоний ва жанговар тайёргарлиги ҳамда қуролдан фойдаланиш (қисимларга ажратиш йиғиш ва ўқ отиш) бўйича махсус синовлар ўтказилди.
Ушбу синовларни 95 фоиз ходимлар муваффақиятли бажарганлар, айрим йўналишлар бўйича ўта олмаган 5 фоиз ходимларнинг 3 фоизи қайта топшириш натижаларига кўра вазифаларни бажарган.
Кўп сонли шахсий таркибнинг 2 фоизи эса вазифаларни қайта ўзлаштириш мақсадида махсус малака ошириш марказига юборилиши белгиланган.
Бу каби назорат синовларидан пировард мақсад эса аҳолимиз хавфсизлиги ва жамоат тартибини ишончли таъминлашга қаратилган.
Ҳурматли фуқаролар, сизнинг хавфсизлигингиз ишончли қўлларда, биз ижтимоий тармоқлар орқали ўтказилган синовлар натижаларининг асосий, катта қисмини ташкил этган ҳолатларни намойиш этишга тайёрмиз. Хулоса ўзингиздан.
Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати

#тезкортадбирлар
Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида Самарқанд шаҳри ва Пастарғом туманларида орадаги келишмовчиликларни “разборка” орқали ҳал қилмоқчи бўлган гуруҳлар қўлга олинди
Тезкор ходимлар томонидан 2022 йил 4 март соат тахминан 20:30 ларда Самарқанд шаҳар Огаҳий кўчасида, бир гуруҳ шахслар ўрталаридаги ўзаро келишмовчиликни жанжал орқали ҳал қилмоқчилиги тўғрисида тезкор маълумот олинган ва ушбу гуруҳларнинг оммавий жанжал қилишининг олди олинган.
Шунингдек, Пастдарғом туманидаги Жума шаҳри ҳамда Арабхона маҳаллаларида яшовчи 15 нафар спортчилар томонидан “Самарқанд-Жума” йўналишдаги автошох бекатни зўравонлик ва ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда эгаллаш мақсадида, “разборка” яъни кўча йўли билан ҳал қилиш ҳамда мақсадида йиғилган вақтида қўлга олиниб, уларнинг фаолиятига чек қўйилди.
Ҳолат бўйича тезкор суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

⚡️"Права" алмаштириш хизмати техник-профилактик тадбирлар ўтказилиши муносабати билан 19 мартдан – 2 апрель кунигача вақтинча кўрсатилмайди.
Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 мартдаги 116-сон қарори билан миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг пластик шаклда тайёрланадиган янги намуналари жорий этилган.
Дастлабки ҳисоб китобларга кўра, ҳар бир гувоҳнома алмаштириш пунктига кунига 55-60 нафардан фуқаро мурожаат қилганда – тўлиқ қамров учун ўртача 4 йил вақт сарф қилиниши режалаштирилган эди. Ҳозирда эса, бир кунда 500-600 нафар фуқаро мурожаат қилмоқда.
Маълумот учун: республика бўйича эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган ҳайдовчилар сони – қарийб 5,7 млн. нафарни ташкил этади. Шунга кўра, эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини мажбурий алмаштириш муддатлари Ҳукумат томонидан 2 маротаба (дастлаб, 2020 йилдан – 2021 йилнинг охирига қадар, кейинчалик 2021 йилдан – 2022 йилнинг сўнгига қадар) узайтирилган.
Қолаверса, ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш ҳажмини йил давомида бир маромда тақсимлаш, уларнинг йил якунида алмаштириш жойларида тўпланиб қолишларининг олдини олиш мақсадида гувоҳномаларни алмаштиришнинг якуний муддатлари табақалаштирилди (масалан, 2010 йилгача олинган гувоҳномалар – 2022 йилнинг апрелига қадар, 2012 йилгачалари – 2022 йилнинг июль ойига қадар ва ҳоказо). Ушбу муддатларда алмаштирилмаган ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳақиқий эмас деб топилиши белгиланди.
❗️Ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш учун ваколатли идора Ички ишлар вазирлигининг ЙҲХХ туман ва туманлараро бўлимлари.
Ҳайдовчиларга қулай шароит яратиш мақсадида 2018 йилнинг май ойидан ЭКСПЕРИМЕНТАЛ тартибда Давлат хизматлари марказларида ҳам “права” алмаштириш хизмати йўлга қўйилди.
Бунда хизмат учун нафақат келган ҳолда, балки онлайн шаклда ҳам мурожаат қилиш имкони яратилди.
Бугунги кунда жами 74 та пунктда хизмат кўрсатиш имконияти яратилиб, тегишли моддий-техникавий база билан таъминланган (қурилмаларнинг 49 таси – ЙҲХББ бўлинмалари, 25 таси Давлат хизматлари марказларига ўрнатилган).
Амалга оширилган ишлар натижасида, янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси амалиётга киритилган пайтдан бошлаб, бугунги кунга қадар 2,6 млн.дан ортиқ ҳайдовчиларинг гувоҳномалари янгисига алмаштирилди.
❗️Давлат хизматлари агентлиги пойтахтда ва вилоятлардаги ҳайдовчиларимизга қулайлик яратиш мақсадида "сўнгги мижозгача" иш режимини йўлга қўйди. Маълумот учун ДХМларда ўртача бир фуқарога хизмат кўрсатиш учун 4-5 дақиқа вақт сарфланмоқда.
Бироқ, ўтказилган таҳлиллар 3,1 млн.дан ортиқ фуқароларимиз томонидан ҳужжатларни алмаштирилмай келинганлигини кўрсатди.
Муаммони бартараф этиш учун масъуллар қандай чоралар кўрмоқда?
Биринчидан, ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришнинг охирги муддатларини мутаносиб тарзда – 2023 йилнинг 31 декабрига қадар ўзайтириш бўйича чора-тадбирлар белгиланмоқда;
Иккинчидан, ҳайдовчилик гувоҳномалари алмаштирилмаган фуқаролар сонидан келиб чиқиб, ташриф буюрувчиларнинг таҳминий сони ва асосли талабини инобатга олиб, ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш пунктларини камида икки баробарга кўпайтириш.
Шунингдек, ИИВ маълумотига кўра, 2022 йилнинг 1 апрелидан бошлаб ҳақиқий эмас деб топиладиган ҳайдовчилик гувоҳномалари бўйича, истисно тариқасида тегишли таъсир чоралари қўлланилмайди.
Манба: Davlat xizmatlari agentligi - Агентство государственных услуг

Telegram
Sh.G'iyosov | IIV matbuot kotibi
Ichki ishlar vazirining matbuot kotibi