Sh.G'iyosov | IIV matbuot kotibi
5.5K subscribers
1.83K photos
704 videos
1.31K links
Ichki ishlar vazirining matbuot kotibi
Download Telegram
​​Пойтахт вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида йўлнинг қатнов қисмида, ҳаракат хавфсизлигига халақит бериб қулупнай савдоси билан шуғулланаётган фуқароларнинг, жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жалб этилган ички ишлар органлари ходимларига қаршилик кўрсатиб, жанжал уюштирганликлари акс этган видеолари тарқалмоқда.

Албатта, юзага келган хавф зудлик билан бартараф этилиб, жамоат хавфсизлиги таъминланган. Жамоат тартибини бузган барча иштирокчиларнинг шахси аниқланиб, улар билан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Воқеа жойида, қасддан, ички ишлар органлари ходимларнинг қонуний талабларини бажармаслик, уларга қаршилик кўрсатиш каби чақириқлар қилган фуқаролар ҳам аниқланган.

Ҳолат юзасидан расмий муносабат тайёрланмоқда ва тез фурсатда эълон қилинади.

Бундай ҳодисаларни бўрттириш ва ички ишлар органлари ходимларини ёмонотлиқ қилиб кўрсатишга шайланган «жамоатчилик вакиллари» фаоллашганлигини инобатга олиб, ҳақиқий жамоатчилик назорати субъектларидан йўл ёқаларидаги тартибсиз савдо-сотиқ билан боғлиқ муаммолар, улар ортидан келиб чиқаётган йўл-транспорт ҳодисалари ва ҳоказо масалаларга кўпроқ эътибор қаратишларини мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

Telegram | Instagram | Twitter | Facebook
Жорий йилнинг 17 апрель куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани «Чақар» маҳалласида ўтказилаётган санитария-профилактик тадбирлар жараёнида, чет эл фуқароси К.Р. хизмат вазифасини бажараётган ходимларнинг фаолиятига асоссиз аралашиб, уларнинг ишига тўсқинлик яратиб, қонуний талабларини бажармаган.

Ҳолат юзасидан К.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183, 194 ва 195-моддалари билан материаллар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун Шайхонтоҳур тумани судига юборилган.

Telegram | Instagram | Twitter | Facebook
​​Тўғри сизда, ўғрилик қилмаяпсиз! - Интернетда тарқалган ҳолат юзасидан бир оз мулоҳаза.

Жамоатчилик фаолларининг аксарияти йўлнинг қатнов қисмида савдо қилаётган фуқароларни ҳалол меҳнат қилаётган одамлар сифатида қўллаб фикр билдиришмоқда.

Ўз навбатида улар ҳам бу фикрларни ижтимоий тармоқ орқали кузатиб ўзларига қисман мотивация олишмоқда.

Тўғри сизда, ўғрилик қилмаяпсиз, балки жиноят ҳам қилмаяпсиз. Меҳнатингизни савдо қилиб оила боқяпсиз.

Аммо тушунишингиз керакки сиз шу билан бирга ўзингиз, атрофдагилар, айримларингиз эса фарзандларингиз ҳаётини ҳам эҳтимоли жуда яқин бўлган хавфда қолдиряпсиз.

Сиз йўлнинг қатнов қисмига чиқмаган тақдирингизда ҳам маҳсулотингизни харид қилиш учун ҳайдовчилар йўлнинг айни қатнов қисмида тўхташади.

Машиналар асосан катта тезликда ҳаракатланувчи ушбу серқатнов йўлда бежизга тўхташни тақиқловчи белгилар ўрнатилмаган. Чунки бу катта хавфни келтириб чиқаради.

Сиз эса айни ўша хавфнинг ўчоғида фарзандларингиз билан бирга савдо қиляпсиз. Асли сиз турган жойдан узоқ бўлмаган масофада деҳқон бозори мавжуд. Даромадни кўпроқ қилиш истаги, инсонлар ҳаётини хатарга қўйишингиз учун асос бўлмаслиги керак.

Видеода бунинг оқибатлари акс этган қонли лавҳаларни жойлаштирмадим. Аммо улар содир бўлган ва ўлим билан якунланган.

Видеоларда акс ўтган низоли вазият юзасидан тез орада батафсилроқ маълумот тақдим этамиз. Дастурнинг таҳлилий қисми бир оз вақт талаб қилмоқда.

Ҳозирча шахсий хулосам шуки ҳар қандай вазиятда ҳам савдогарлар йўлнинг қатнов қисмига чиқмасликлари, масъуллар эса уларга буни тушунтиришда хушмуомалаликка алоҳида эътибор қаратишлари шарт ва зарур.

Бобур ТУЛЯГАНОВ, Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати раҳбари.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Холис ахборот тарқатиш тартибини ўрганмас эканмиз, очиқлик ўйинчоқликка айланиб бораверади

Сурхондарё вилоятида ЙҲХ хизматига тегишли мультирадар автомашинаси йўл транспорт ҳодисасига учраганидан хурсандчилигини яширолмай, калака ва ҳақоратомуз постларни ёзган фаолларга эса, тезлик оқибатида вафот этган олти ёшли болакай ўрнида айнан сизнинг фарзандингиз бўлиши мумкинлигини яхшилаб ўйлаб кўришингизни тавсия этамиз.

Telegram | Instagram | Twitter | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Саҳар" гуруҳи - Аёл

Оиладаги зўравонликка йўл йўқ! Зўравонлик барча оила аъзолари, жумладан болалар учун ҳалокатлидир. Ўз яқинларига нисбатан зўравонликни кўриш бола руҳиятига салбий таъсир кўрсатади.

Муаммога бефарқ қолманг. Четда турманг! Атрофдагиларнинг қўллаб-қувватлаши зўравонлик ҳақида гапиришга ва ҳуқуқлар учун курашишга куч беради.

Мусиқий видео UNICEF, ХТВ ҳузуридаги Республика Ташхис маркази, НеМолчи.уз, GGC UNNO ҳамкорлигида тайёрланди.

©️ UNICEF Uzbekistan

Telegram | Instagram | Twitter | Facebook
Қашқадарё вилоятида "Nasafnews" ходими Д.Набиев, сайт офисига ИИОлари ходимлари бостириб кириб, бош муҳарририни мажбурий тартибда олиб кетишга ҳаракат қилди, деб тарқатаётган хабари хақиқатдан йироқ.

Сайт мухбири вилоят хокимиятига суҳбатга таклиф этилган холос.

Ижтимоий тармоқ фаолларидан “корпоратив этика”ни қурол қилиб, ёлғон маълумотларни тарқатишдан тийилишларини сўраймиз.

Telegram | Instagram | Twitter | Facebook
​​Ижтимоий тармоқларда «Қорақалпоғистонлик жамоатчилик фаоли Қадирбергенов Бахтиярни телефони ИИБ ходимларида томонидан олиб қўйилиб, унинг Telegram ва Facebooк каналидаги хабарлар ўчирилмоқда», мазмундаги хабарлар тарқалмоқда.

Мазкур маълумот ўрганилди. Аниқланишича, жорий йилнинг 28 апрель куни соат тахминан 23.00ларда Ички ишлар органларига Нукус шаҳрининг «Эдисон» ресторанида бир нечта фуқаролар маст ҳолда жанжал кўтараётганликлари ҳақида хабар келиб тушган. Воқеа жойига етиб келган профилактика инспектори Д.Бектурсунов, фуқароларни тинчлантирмоқчи бўлганида, ўзини Бахтияр Қадирбергенов, деб таништирган фуқаро, ходимнинг қонуний талабларини бажармасдан, атрофдагиларни уятли сўзлар билан ҳақоратлаган.

Воқеа жойига қўшимча кучлар жалб этилиб, улар ёрдамида тартиббузарлар Ички ишлар органига олиб келиниб, барчасининг шахсига аниқлик киритилган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддаси билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, материаллар қонуний кўриб чиқишлик учун судга юборилади.

Белгиланган тартибга кўра, суднинг ҳукми қонуний кучга киришига қадар, биз томондан воқеа билан боғлиқ видео тасвирлар эълон қилинмайди, лекин ижтимоий тармоқларда авж олган суиистеъмолчиликларни олдини олиш мақсадида, мазкур ҳолатга тааллуқли қисқа видео тасвирини илова қилишни лозим топдик.

Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Ш.Ғиёсов
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ хизмат вазифасини бажариш чоғида вафот этган ҳамкасбларни хотирлайди

Telegram | Instagram | Twitter | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ватан ва халқ ҳимоясига бағишланган умр

Хизмат бурчини адо этиш чоғида ҳалок бўлган мард ва жасур ўғлонларимизнинг азиз хотирасига бағишланади.

Telegram | Instagram | Twitter | Facebook
Юртдошларимизни тартибга чақиришга бел боғлаган жамоатчиликнинг фаол вакилларига миннатдорчилик изҳор этамиз!

Telegram | Instagram | Twitter | Facebook