Sh.G'iyosov | IIV matbuot kotibi
5.49K subscribers
1.83K photos
704 videos
1.31K links
Ichki ishlar vazirining matbuot kotibi
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқларда шов-шув кўтариш учун тарқатилаётган маълумотлар юзасидан муносабат

Telegram | Instagram | Twitter | Facebook
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган «Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низом»нинг 19-бандига «ЙПХ ходимининг ўз хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолатда олинган фото ва видео тасвирларини унинг рухсатисиз Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштирмаслик» нормаси киритилаётганлиги айрим ижтимоий тармоқ фаолларида салбий фикрлар уйғотмоқда.

Масалага ойдинлик киритсак.

1. Ҳозирги кунда йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари фаолиятини ижтимоий тармоқларда ёритишга «ихтисослашиб олган» ижтимоий тармоқ фаолларининг деярли барчасини ҳаракатлари амалдаги «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги қонунга зид. Яъни ҳар қандай маълумот, фақат текширилиб, холислигига ишонч ҳосил қилинганидан сўнг, ахборот сифатида тарқатилиши шарт.

Бу қоидага риоя этиляптими? Аксарият ҳолда, йўқ. Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларининг фаолияти тасвирланган видеолавҳалар, айнан зиддиятли, шов-шувли ёки ходимни обрўсизлантирувчи шарҳлар билан, иккинчи томоннинг муносабатисиз ижтимоий тармоқларда тарқатилиши давом этмоқда.

Ҳа, сиз тўғри тушундингиз. Киритилаётган янги нормасиз ҳам нохолис ахборот тарқатиш ноқонуний. Қани айтингчи, барча ижтимоий тармоқ фаоллари холисликка риоя қиляпти-ми? Тўғри, ахборотга аниқлик киритиб, уни холис тарқатиш, ушбу контентга омманинг қизиқишини кескин пасайтириб юборади, бу эса томошалар сони қисқаришига, пировардида даромадни камайишига олиб келади. Лекин, ким айтди, давлат органи ходимини обрўсизлантириш орқали даромад топиш, бу очиқлик, деб?

2. Орқага қайтиш, жамоатчилик назоратини бўғиш бўлаётганлигини иддао қилаётган ижтимоий тармоқ фаолларига савол, сизга ким жамоатчилик назоратини олиб боришингизга тўсқинлик қилмоқда? Ходимнинг фаолиятига халақит бермаган ҳолда тасвирга олинг, ноқонуний ҳаракат бўлди десангиз, муносабат сўранг, шикоят қилинг, холис ахборотни қўлга киритганингиздан сўнг, тарқатиш масаласини кўтаринг. Ким сизга халақит беради? Тўғри озгина кўпроқ ишлаш керак, изланиш керак, суриштириш керак. Лекин, ким айтди, ахборот тарқатиш фаолияти, осон даромад манбаи, деб?

3. Кўчада атайлаб зиддиятли вазиятларни уюштириш, ходимларнинг қонуний талабларига бўйсунмаслик, ҳаттоки буни тарғиб қилиш, қоидани бузиб аламзада бўлаётган ҳайдовчиларнинг жазавалари, салбий ёки ноқонунийликка урғу берилган ёзувлар ёҳуд контекстдан юлиб олинган шарҳлар ва ҳоказо салбий контент, очиқликми? Ёки айнан шу мазмундаги видеолавҳаларга «заказ» бериб, уларни сотиб олиш ва тарқатиш, очиқликми? Ким бу саволларга жавоб беради?

Фикр қилишингиз учун, мана бу рақамларга аҳамият беринг, 2021 йилда ижтимоий тармоқларда ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ 707 та салбий ахборот тарқатилган бўлса, уларни текшириш натижасига кўра, бор-йўғи 55 таси ўз тасдиғини топган. Айтишингиз мумкин, ҳа, буям бир ишда, тасдиқланмаган бўлса, кафтдек муносабат бериб қўйинг, шуни ўзи бўладида, деб.

Лекин, бу қонунсизликнинг оқибатичи? Ҳеч бир фуқаро ҳақиқатни билмасдан туриб ёзган салбий комментариясини ўчирмайди, ижтимоий тармоқ фаоли ўша ходимни обрўсизлантиришга олиб келган контентини олиб ташламайди, ходимнинг яқинлари ёки фарзандларидан бориб, мен нотўғри қилибман, деб, узр сўрамайди.

Қани бу ерда очиқликни бўғилиши? Қонунга риоя қилишни талаб қилиш, очиқликни таъминланишини тартибга солиш бўйича норма ишлаб чиқиш, орқага йўлми?

Янги норма, юқорида баён этилган ноқонуний ахборот тарқатиш фаолиятга барҳам бериб, ҳақиқий шаффофликни таъминлашга қаратилганлиги айни ҳақиқат. Буни инкор этишга ҳаракат қилманг. Очиқлик бу қонунсизлик эмас. Қонунни талаб қилишдан олдин, қонунга риоя қилишни ўрганиш керак.

Бу масала юзасидан қўшимча саволлар бўлса, марҳамат, мен билан боғланинг.

Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Ш.Ғиёсов
Ижтимоий тармоқда тарқалган “Андижон турмасида нима ишлар бўлди” сарлавҳали хабар юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 21 март куни соат тахминан 15:00ларда ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД 3-сон тергов ҳибсхонасида маҳбус М.С. камерада бирга сақланаётган маҳбус У.Ж. билан ўзаро жанжал оқибатида бир-бирларига тан жароҳатини етказишган.

Натижада, маҳбус М.С. олинган жароҳатлар оқибатида кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган, маҳбус У.Ж. муассасага қарашли касалхонада даволанмоқда.

Ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИВ ЖИЭД Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Twitter | Facebook
Телеграм каналларда Тошкент вилояти, Оҳангарон туманида итларни туман Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлими вакиллари томонидан шафқатсизларча олиб кетилаётганлиги тўғрисидаги хабарлар юзасидан ҳозирда ўрганиш олиб борилмоқда.

Ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиб, жамоатчиликка эълон қилинади.

Telegram | Instagram | Twitter | Facebook
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
Hurmatli fuqarolar, telefoningizni begonalardan yiroqda saqlang!
———
Ҳурматли фуқаролар, телефонингизни бегоналардан йироқда сақланг!
———
Уважаемые граждане, храните телефон в недоступных для посторонних лиц местах
!

Website | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok | Ok | TV
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эркинжон Турдимов, Самарқанд вилояти ҳокими.

Барча идораларнинг матбуот котиблари Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг матбуот котиби Жаҳонгир Сагдуллаев каби ишлаши керак…

Telegram | Instagram | Twitter | Facebook
Мана бу постга, эслатма бу ерда.
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Men oʻz tanlovimni tanladim, Senchi? (Ijtimoiy rolik)

Buxoro viloyati IIB Axborot xizmati
———
Мен ўз танловимни танладим, Сенчи? (Ижтимоий ролик)

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Website | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok | Ok | TV
Ички ишлар вазирлиги фаолияти ҳақида телеканаллар орқали эфирга узатилган лавҳалар билан телеграм орқали танишиб боринг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳанузгача айрим ижтимоий тармоқларнинг фаоллари Ўзбекистон Республикаси «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги, «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги ва «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги қонунларни бузиб, турли текширилмаган, нохолис ва умуман ёлғон маълумотларни тарқатишни давом этмоқдалар.

Ижтимоий тармоқларнинг фаолларидан бирор-бир маълумот ёки мурожаат келиб тушганда, аввал уни текшириб, сўнг ахборот сифатида тарқатиш шартлигини эслатамиз.

Telegram | Instagram | Twitter | Facebook
Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Ш.Ғиёсов Астрахан давлат техника университетининг Тошкент вилоятидаги филиали профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан учрашди
Батафсил

Telegram | Instagram | Twitter | Facebook
Илло қонунсизлик хақида сўз очилганда, гап эгасини яшин тезлиги билан топади

Telegram | Instagram | Twitter | Facebook
Ижтимоий тармоқларда номаълум аёл фарзандларига озор бераётгани акс этган видеолавҳа юзасидан ахборот

Маълум қиламизки, жорий йилнинг 29 март куни Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани Янгиҳаёт кўчасида яшовчи фуқаро А.А. туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, 2021 йил июль ойларидан бошлаб турмуш ўртоғи бўлган Х.Ф. билан ўрталаридаги ўзаро келишмовчилик сабабли, Х.Ф. ўзининг икки нафар вояга етмаган қизларини уриб, уларга азоб бериб келаётганлигини, шу сабабли Х.Ф.га нисбатан қонуний чора кўришда амалий ёрдам беришни сўраган.

Шу билан бирга, жорий йилнинг 9 апрель куни ижтимоий тармоқларда тарқалган видеотасвирда, фуқаро Х.Ф. томонидан ўзининг вояга етмаган фарзандлари 2017 й.т. Х.Ш.ни ҳамда 2019 й.т. Х.А.ни ҳар хил сўзлар билан ҳақоратлаб, уларнинг ожиз аҳволдалигини била туриб, дўппослаётганлиги тасвирланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 110-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи Х.Ф.га нисбатан процессуал чеклов чора белгилаш масаласи кўрилмоқда.

ИИВ Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Twitter | Facebook
Очиқ суҳбатга таклиф этилганимиз учун ОзодНазар кўрсатуви мухбири Сарвар Усмонга миннатдорчилик билдириб, улар билан мулоқот қилишга ва барча саволларига самимий жавоб беришга тайёр эканлигимизни маълум қиламиз. Фақат, расмий майдонда. Бизни тушундингиз деб ўйлаймиз.

Шу ўринда бир масалага изоҳ бериб кетишни лозим топдик.

Жамоатчилик назорати субъектлари томонидан ички ишлар органлари ходимлари билан боғлиқ фаолиятни ёритиш ҳамда ахборот тарқатишдаги муаммолар ва қонунчиликни бузиш ҳолатларига бир неча маротаба эътибор қаратишга ҳаракат қилдик.

Мурожаатларимизга жамоатчилик томонидан эътибор бўлмаганидан сўнг (албатта, ким ўзининг камчилигини тан олади?!), ишга бироз ноодатий ёндашдик. Яъни, видеолавҳа расмий ва кадр орти тасвирлар билан тайёрланди ва каналга жойлаштирилди.

Кутилганидай, лавҳанинг биринчи қисмидаги қонунсизлик ҳолатларига хеч ким фикр билдиргани йўқ (аслида бунда корпоратив этика ишлайди, ўзиникини танқид қилиш мумкин эмас, чунки эртага ўзи ҳам шундай ҳолатга тушса, ёрдамга келишади).

Шунда видеонинг иккинчи қисми ишга тушди, барча буни кўрди, тарқатди ва Шоҳрух Ғиёсовни маданиятсиз матбуот котиби сифатида ёритишни бошлашди (биз буни билгандик, биз буни кутгандик). Яна нима эмиш, матбуот котиби жимгина ўтириб, раддия бериш билан кифояланиши керакмиш. Фаолликни кўмиб қўйиш керак эмасми, мабодо?

Мақсадимиз, мана шундай ноодатий тарзда бўлса ҳам муаммога эътибор қаратиш эди, ўйлаймизки мақсадимизга эришдик ва бундай тажрибадан келажакда кенг фойдаланамиз.

Ҳа, айтгандай,
Шакал (шоқол эмас, асло), профессионал шевада – тузалиш йўлига ўтмаган, ашаддий жиноятчи.

Ғаламис – айримларнинг кўзгудаги акси (лавҳада, гап эгасини топади маъносида келтирилган)

охирги реплика – халқ оғзаки ижодидан келтирма.

Ва ниҳоят, “сўз ўйини” усталарига эслатма, «ёмонлаш» сўзи билан «танқид» сўзларини ўртасида катта фарқ мавжуд (яхши гумонда бўлайлик, балки буни билмасдирлар).

Асосийси, ички ишлар органлари доим халқ хизматида, буни инкор этишга уриниш эса омманинг фикрини манипуляциясидан бошқа нарса эмас. Хато ва камчиликлар бўлса, уларни жамоатчилик назорати вакиллари билан ҳамкорликда бартараф этамиз.

Саволларингиз бўлса алоқага чиқинг. Саломат бўлинг.

Telegram | Instagram | Twitter | Facebook
Ўзбекистон Республикаси Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабалари Ички ишлар вазирлигида бўлишди
Батафсил

Telegram | Instagram | Twitter | Facebook