Sevara Urinbayeva
2.57K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.41K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Adliya_xabari

Адлия вазирлиги томонидан 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан Адиблар хиёбонида “Давлат тили – миллат ғурури” шиори остида ҳуқуқий байрам сайли ўтказилди.

Тадбир доирасида йиғилган хайрия маблағлари ҳақидаги сертификат адлия вазири Русланбек Давлетов томонидан “Ezgu amal” хайрия жамғармасига ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг саратон касаллигига чалинган фарзандларини даволаш учун топширилди.

Шунингдек, байрам тадбири доирасида сайёр қабул ташкил этилиб, адлия, давлат хизматлари марказлари, Интелектуал мулк агентлиги, ФҲДЁ, “Мадад” ННТ ходимлари, нотариуслар томонидан аҳолига уларни қийнаб келаётган масалалар юзасидан ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берилади.

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Адиблар хиёбонида бўлиб ўтаётган “Давлат тили – миллат ғурури” байрам тадбири доирасида сайёр қабул давом этмоқда.

Сайёр қабулда адлия вазири Русланбек Давлетов ҳам иштирок этиб, фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиб, уларга ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар бермоқда.

@adliyangiliklari
Ҳуқуқий гап!

⚡️Адлия вазирлигидан навбатдаги ташаббус - ҳуқуқий саводхонликни ошириш буйича содда механизм жорий этилмокда.

✍️Мазкур канал Адлия вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилаган.

⚖️Каналда ҳуқуқ соҳасининг долзарб масалалари бўйича суҳбатлар ташкил этилиб, танланган мавзу бўйича малакали ҳуқуқшунос ва бошқа мутахассислар жалб этиб борилади.

Фуқаролар суҳбат давомида ўз муаммоларига муносиб ечим топишлари, саволлар берган ҳолда ўзларининг ҳуқуқий билимларини оширишлари мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
@huquqiy_gap
⚡️Лойиҳага старт берилди❗️

Дастлабки мавзу “Орган ходимлари билан мулоқотда нималарни билишимиз керак?”

👨‍💼Меҳмонимиз “Absolve bona fides” адвокатлик фирмаси раҳбари – адвокат, юридик фанлари доктори Баҳодир Ҳамроқулов.

🎤Овозли чат 16 октябрь соат 19:00да @huquqiy_gap каналида бошланади.

📩Иштирокчилар ўз саволларини изоҳларда қолдиришлари мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
@huquqiy_gap
#Тайинлов

Мамаражабов Улуғбек Тоҳир ўғли Давлат хизматлари агентлиги директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шу кунга қадар У. Мамаражабов Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Адлия тизимида коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Адлия вазирлиги жамоаси Улуғбек Тоҳир ўғлини ушбу тайинлов билан муборакбод этади ҳамда келгуси ишларида муваффақиятлар тилайди.
#Adliya_xabari

Рус православ черкови ҳудудида олиб борилаётган қурилишлар бўйича амалий ёрдам кўрсатилади

Бугун адлия вазири ўринбосари М. Икрамов Рус православ черкови ҳудудида маърифий-маданий марказ ва тарих музейининг қурилиш жараёни билан яқиндан танишди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_tashabbus

📹 Адлия вазирлиги томонидан 21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни муносабати билан Адиблар хиёбонида “Давлат тили — миллат ғурури” шиори остида сайёр қабул ташкил этилиб, байрам тадбири ўтказилди.

@adliyangiliklari
Сайлов участкасига бора олмайдиган фуқаро қай тартибда овоз беради?

Мамлакатимизда яна бир неча кунлардан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади. Сайлов участкасига бора олмайдиган фуқаронинг сайловда иштирок этиш тартиби қандай?

Обуна бўлинг: 👇👇👇
Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter - Ok.ru - Портал