Sergeli tuman hokimligi Xокимият Сергелийского района
8.18K subscribers
38.6K photos
3.46K videos
20 files
9.82K links
Download Telegram
ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВЛАР ТАШКИЛЛАШТИРИЛМОҚДА
Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида 7 ноябрь куни жорий йилда давлат бюджетига тушумлар прогнози ижросини таъминлаш, тадбиркорлик ва кичик бизнесни жойларда янада ривожлантириш учун қўшимча имкониятларни аниқлаш ва ишга солиш бўйича кўрилаётган чоралар самарадорлиги ҳамда бу борадаги долзарб вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди.
Сергели туманида ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Фармон ижросини ташкил этиш ва жойларда тадбиркорлар билан учрашувлар, сайёр қабуллар ўтказиш борасида Сергели туман ҳокими ва тумандаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудирининг жойларда тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказиш бўйича дастур режаси тасдиқланиб, жойларда ишчи гуруҳ томонидан учрашувлар ўтказилмоқда.
Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
#tadbirkorlik
ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН ЮЗМА-ЮЗ УЧРАШУВ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги ПФ–5718-сон “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини ташкил этиш бўйича Сергели тумани истемолда бўлган автомашиналар ва эҳтиёт қисмлар бозорида сайёр қабул бўлиб ўтди.
Қабулда Сергели туман ҳокимининг тадбиркорлар билан ишлаш бўлими ходимлари, Сергели туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири А.Эралиев, туман прокурори Л.Раҳмонов ва прокурор ўринбосари Ў.Дауланов, Савдо-саноат палатаси Сергели тумани бўлинмаси бошлиғи, Сергели тумани ишчи гуруҳи, мутасадди ташкилотлар раҳбар ходимлари ва тадбиркорлар қатнашдилар.
Қабул давомида тадбиркорлар муаммоларига қаратилиб, уларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.
Тадбиркорлар томонидан кредит олиш борасида мурожаатлар бўлди. Мурожаатларга тегишли ташкилот ходимлари томонидан жойида тушунтириш ишлари олиб борилди. Масъуллар тадбиркорлар мурожаатларини ўрганиб керакли ёрдамларни кўрсатишга келишиб олинди.
Сергели туман ҳокимлигининг Матбуот хизмати
#tadbirkorlik
ҚАРОР ВА ИЖРО: МАҚСАД – ОБЪЕКТЛАРДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 августдаги “Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 666-сонли қарори ижроси ҳақида”ги 1132-сонли қарори ижроси бўйича Сергели туман ҳокимлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ томонидан туманда бўш турган, "NATURE COTTON"МЧЖ, "LIDER TRADE GROUP"МЧЖ, "V.L.GALPERIN NOMIDAGI TOSHKENT TRUBA ZAVODI"ХК фаолиятлари ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида корхона раҳбарларига объектлардан оқилона ва мақсадли фойдаланилиш масъулиятни кучайтириш, шунингдек, корхоналарни фаол хўжалик фаолиятига жалб этиш ҳамда шу асосда янги иш ўринларини яратиш кераклиги ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
#tadbirkorlik
ҲАР БИР ТАДБИРКОРГА КЎМАКДОШ, ЕЛКАДОШ ВА МАДАДКОРМИЗ!
Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, соҳа субъектларини ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш юзасидан мутлақо янги тизим яратилмоқда. Тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги кўплаб бюрократик тўсиқлар бартараф этилмоқда.
Бугун Сергели туманидаги TXAY дўстлик мавзесида қурилаётган “SAYYAT QURILISH”, ва “UZPOLITEX HOLDING” компаниясининг фаолияти билан танишиш мақсадида, Тошкент шаҳар прокурорининг ўринбосари А.Пўлатов, шаҳар ҳокими ўринбосари, инвестиция ва ташқи савдо бошқарма бошлиғи Ш.Рахманов, туман прокурори Л.Раҳмонов, туман ҳокимининг ўринбосари, туман инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи М.Исабаев ҳамда тумандаги мутасадди ташкилот раҳбари тадбиркорлар муаммоларини ўрганишди. Ўрганиш жараёнида ҳудудда электр токи борасида эътирозлар бўлди. Мутасадди ташкилот раҳбарларига ушбу муаммони бир кунда бартараф этиш бўйича топшириқ берилди.
Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
#tadbirkorlik