Sergeli tuman hokimligi Xокимият Сергелийского района
8.8K subscribers
38K photos
3.41K videos
20 files
9.57K links
Download Telegram
🇺🇿#Qor_tozalash

Obodonlashtirish xodimlari – sovuq qish kunlarining fidoyi qahramonlari!

Qishning sovuq va qorli kunlarida ko‘chalarda xavfsizlik va qulaylikni ta’minlash uchun tinimsiz mehnat qilayotgan obodonlashtirish xodimlari alohida ehtiromga loyiqdir! Bugungi -7 darajali sovuqda ular shahar ko‘chalarini qordan tozalab, sirpanishlarning oldini olish uchun qum va tuz sepish ishlarini amalga oshirmoqda.

Aholi uchun qulay sharoit yaratish maqsadida xodimlar nafaqat asosiy yo‘llarni, balki avtobus bekatlari va piyodalar yo‘laklarini ham tozalab, ulardan xavfsiz foydalanishni ta’minlash uchun tun-u kun xizmatda bo‘lishmoqda. Ularning mehnati og‘ir va mas’uliyatli bo‘lsa-da, bu fidoyilik ko‘pchilikning kundalik hayotini yengillashtirishga xizmat qilmoqda.

Shunday ekan, ularning fidokorona mehnatini qadrlash – barchamizning insoniylik burchimizdir!

✍️Sergeli tuman hokimligi Matbuot xizmati

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐 Website
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Орамизда об-ҳаво шароитидан қатъий назар вазифасини сидқидилдан бажараётган мутахассислар жуда кўпчиликни ташкил этади

Улар учун халқнинг тинчлиги, фаровон яшаши жуда катта аҳамият касб этади. Энг муҳим мақсади — вақтидан кечикмаслик. Улар учун ҳар бир кун, ҳар лаҳза курашдан иборат. Баъзида ўз ширин жонини ҳам хатарга қўйишга тайёр инсонлар улар...

Ҳар бир сўзи, ҳар бир ҳаракати, ҳар бир олдинга қўйган қадами – халқимиз учун имконият ва фаровонлик белгисидир!

Ушбу ролик улар ҳақида...

▫️Full формат

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Миллий гвардия 💪"Қўриқлаш" бош бошқармасига билдирилган ишонч малакали мутахассисларимизнинг янада масъулият билан хизмат қилишларига туртки бўлади.

Сиз ҳам хизматимиздан фойдаланиб, хонадон ва офисларингиздан бехавотир бўлинг!

Батафсил маълумотни 📞1131 қисқа рақами орқали олишингиз мумкин!
— — —
Ваше доверие 💪Главному управлению "Охраны" Национальной гвардии мотивирует квалифицированных специалистов нести более ответственную службу.

Воспользуйтесь нашими услугами и позаботьтесь о своем доме и офисе!

Более подробная информация по телефону 📞1131!
——————
🌍web_site💬Facebook📸InstagramTelegram📹You tubeTwitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида банк хизматлари орқали маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш бўйича жорий йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил учун асосий режалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по итогам проделанной в текущем году работы по сокращению бедности в махаллях посредством банковских услуг и основным планам на 2025 год.

Facebook|Instagram|X
Президент раислигида маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш бўйича қилинган ишлар сарҳисоби ва 2025 йил учун устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.

Банк хизматларининг маҳалла даражасигача туширилгани яхши натижа бераётгани қайд этилди. Айниқса, Сайхунобод, Уйчи, Зарбдор ва Ғиждувонда тадбиркорлик муҳити тубдан ўзгарди, одамлар даромади ошди, эртанги кунга ишонч пайдо бўлди.

Хусусан, Уйчи туманида банклар 3 минг 200 та фаол мижоз билан ишлаб, муаммоларни ҳал қилиб бергани учун 9 минг одам доимий ишли бўлди. Камбағаллар сони 6 мингга камайди.

Сайхунободдаги 3 минг 200 та хонадонда лойиҳалар ишга туширилди, 12 минг одам ўз томорқасида даромад топишни ўрганди. Зарбдорда 13,5 минг, Ғиждувонда 28 минг иш ўрни яратилди. Бунинг ҳисобига қўшимча 10,5 минг аҳоли камбағалликдан чиқарилди.

Умуман, йил бошидан ушбу 4 та тажриба доирасида 3 миллион 300 минг аҳоли доимий даромадга эга бўлди. Муҳими, хонадонларнинг ойлик даромади 7,5 миллион сўмдан 10,5 миллион сўмга ошди.

Бундан ташқари, Хўжайли, Асака, Вобкент, Булунғур, Янгиер, Қўштепа, Шовот каби 57 та туманда ҳокимлар, банклар, ҳоким ёрдамчилари биргаликда ишлагани учун ишсизлик 5 фоиздан пасайди.

Facebook|Instagram|X
Мустаҳкам ҳуқуқий асос яратилгани учун жорий йилда 5,5 триллион сўмлик микромолия ва факторинг хизматлари кўрсатилди.

Эндиликда ҳар бир давлат банки ўзининг микромолия ва факторинг компаниясини очиб, унга хорижий инвесторларни жалб қилишни режалаштирмоқда. Бунда банклар ресурсларни қарзга эмас, инвестиция сифатида олиб келмоқчи.

Келгуси йилда микромолия ва факторинг компаниялари орқали 10 триллион сўмлик хизматлар кўрсатиш муҳимлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|X
Президент банкларни ўйлантираётган қатор масалалар борлигини таъкидлаб, уларнинг ечимига қаратилган ташаббусларни илгари сурди.

Хусусан, банклар балансида 3 мингта ҳаракатсиз мулк бор. Банклар улардан тезроқ қутилса, қўшимча ресурс ва 150 мингта иш ўрни яратиш учун захира пайдо бўлади.

Шу боис, банкларга ҳаракатсиз мулкларни бозор қийматида тўғридан-тўғри сотишга рухсат берилиши белгиланди.

Шунингдек, банклар бу мулкларни даромадли бизнесга айлантириб, тайёр ҳолда инвесторга сотадиган тизим яратилади.

Facebook|Instagram|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент "аёллар дафтарига" киритилган, лекин кўмак ва интилиш туфайли тадбиркорга айланган паркентлик Фотима Боева билан мулоқот қилди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Маҳаллалар даражасида ҳокимлар банклар билан ҳамкорликда ишлаши зарурлиги қайд этилди.

Улар маҳаллаларда 4 та тажрибани кенгайтириб, одамлар даромадини ошириш бўйича биргаликда ишлайдиган тизим бўлади.

Бунда туман банклари мижозбай ишлаб, тадбиркорлар лойиҳаларига кўмаклашади, уларнинг муаммоларини жойида ҳал этади, туман ҳокимлари эса лойиҳани жой ва инфратузилма билан таъминлаш мажбуриятини олади.

Туманларда маҳалла банкирлари фаолиятини йўлга қўйиш таклифи қўллаб-қувватланди.

Маҳалла банкирлари маҳалланинг бизнес имкониятларини ўрганади, одамлар билан гаплашиб, уларнинг ғояларини лойиҳаларга айлантиради. Аҳолини кредит олиш, қайтариш, бизнес очиш, маҳсулотини сотишга ўргатади, лойиҳаларга ҳамроҳлик қилади.

Умуман, жаҳон иқтисодиётидаги мураккаб вазият бутун дунёда миллий иқтисодиётларга таъсирини ўтказаётгани қайд этилди. Бундай шароитда мамлакатимиз молия-банк тизимининг барча даражаларида молиявий интизом ва шахсий масъулиятни кучайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Йиғилиш давомида иқтисодий комплекс раҳбарларининг ҳисоботлари, банкларнинг таклифлари тингланди, ҳудудлардаги тадбиркорларнинг ижобий тажрибаси кўриб чиқилди.

Facebook|Instagram|X