Sergeli tuman hokimligi Xокимият Сергелийского района
8.39K subscribers
38.3K photos
3.44K videos
20 files
9.7K links
Download Telegram
ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВЛАР ТАШКИЛЛАШТИРИЛМОҚДА
Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида 7 ноябрь куни жорий йилда давлат бюджетига тушумлар прогнози ижросини таъминлаш, тадбиркорлик ва кичик бизнесни жойларда янада ривожлантириш учун қўшимча имкониятларни аниқлаш ва ишга солиш бўйича кўрилаётган чоралар самарадорлиги ҳамда бу борадаги долзарб вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди.
Сергели туманида ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Фармон ижросини ташкил этиш ва жойларда тадбиркорлар билан учрашувлар, сайёр қабуллар ўтказиш борасида Сергели туман ҳокими ва тумандаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудирининг жойларда тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказиш бўйича дастур режаси тасдиқланиб, жойларда ишчи гуруҳ томонидан учрашувлар ўтказилмоқда.
Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
#tadbirkorlik
ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН ЮЗМА-ЮЗ УЧРАШУВ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги ПФ–5718-сон “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини ташкил этиш бўйича Сергели тумани истемолда бўлган автомашиналар ва эҳтиёт қисмлар бозорида сайёр қабул бўлиб ўтди.
Қабулда Сергели туман ҳокимининг тадбиркорлар билан ишлаш бўлими ходимлари, Сергели туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири А.Эралиев, туман прокурори Л.Раҳмонов ва прокурор ўринбосари Ў.Дауланов, Савдо-саноат палатаси Сергели тумани бўлинмаси бошлиғи, Сергели тумани ишчи гуруҳи, мутасадди ташкилотлар раҳбар ходимлари ва тадбиркорлар қатнашдилар.
Қабул давомида тадбиркорлар муаммоларига қаратилиб, уларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.
Тадбиркорлар томонидан кредит олиш борасида мурожаатлар бўлди. Мурожаатларга тегишли ташкилот ходимлари томонидан жойида тушунтириш ишлари олиб борилди. Масъуллар тадбиркорлар мурожаатларини ўрганиб керакли ёрдамларни кўрсатишга келишиб олинди.
Сергели туман ҳокимлигининг Матбуот хизмати
#tadbirkorlik