Sergeli tuman hokimligi Xокимият Сергелийского района
8.69K subscribers
38K photos
3.41K videos
20 files
9.59K links
Download Telegram
Тарбияси оғир, қийин шароитдаги ёшлар билан янгича ишлаш тизими бўлади.

Жумладан, оилавий ажрим ёқасидаги, жиноят қилишга мойиллиги бор, мунтазам дарс қолдирувчи ёшлар билан манзилли ишланади.

Туман ҳокимлари ҳар ҳафта, вилоят ҳокимлари ва вазирлар ҳар ой камида бир марта ёшлар билан учрашиб, муаммоларига ечим беради.

Facebook|Instagram|X
Яқинда бўлиб ўтган “Турон” театри танловида 12 мингдан зиёд театр жамоаси қатнашди.

Танлов натижасида ҳар бир туманда ўзига хос кичик театр жамоаси шаклланди.

“Турон” театри танлови ҳар йили мактаб ўқувчилари орасида ўтказиладиган бўлди. Ғолиб бўлган ўқувчилар Ижод мактабларига қабул қилинади.

Facebook|Instagram|X
Вилоят, туман ҳокимларига ёз мавсумида мактаб, техникум, олийгоҳ, истироҳат боғларида меҳнат ярмаркаларини ўтказиш топширилди. Бу орқали вакант ўринларга камида 150 минг ёшларни ишга жойлаштириш мумкин.

Ёз ойларида “қурилиш отрядлари”ни ташкил этиб, 100 минг ёшларни ойлик берадиган ишларга жалб қилиш муҳимлиги қайд этилди.

Тадбиркорларнинг ёшларни касбга ўқитиш ва ишга жойлаштириш борасидаги ташаббуслари бундан буён ҳам қўллаб-қувватланиши таъкидланди.

Янги ўқув йилидан бошлаб мактаб, коллеж, техникум ўқувчиларини касбга ўргатиб, иш бераётган тадбиркорларнинг бу харажатлари солиқ базасидан чегириб ташланади. Ўқувчиларга даромад солиғи ва ижтимоий солиқ 1 фоиз қилиб белгиланади.

Facebook|Instagram|X
Бундан кейин ҳам қизларнинг таълим олиши, даромад топиши, шароитларини яхшилаш борасидаги ишлар давом эттирилиши таъкидланди.

Жумладан, оғир шароитга тушиб қолган уй-жойга муҳтож қизлар учун 1 хонали ижтимоий уйлар қурилади. Улар ишга жойлашиб, оёққа туриб олгунга қадар, ушбу уйларда 3 йил давомида бепул яшаши мумкин бўлади.

Ҳокимларга ижтимоий уйларнинг намунавий лойиҳасини қилиб, қурилишни бошлаш топширилди.

Соғлиги туфайли ишга қатнай олмайдиган қизларнинг яшаб турган хонадонида масофавий иш билан таъминлаш чоралари кўрилади. Бундан ташқари, уч ёшгача фарзанди бор талаба-қизларга масофавий таълим олиш имконияти яратилади.

Facebook|Instagram|X
Сўнг давлатимиз раҳбари ёшлар билан мулоқот қилди.

Сўзга чиққан йигит-қизлар бир қатор таклиф ва ташаббусларини илгари сурди.

Жумладан, мустақил Ўзбекистон темир йўллари ташкил топганининг 30 йиллигига темир йўл соҳасида халқаро форум ташкил қилиш, Марказий Осиё ва Туркий давлатлар ёшлари билан экологик масалаларни доимий муҳокама қилиш мақсадида Халқаро кенгаш тузиш таклиф қилинди.

Юртимизда органик маҳсулот етиштиришни қўллаб-қувватлаш, “Иқтидорли ёш кадрлар” электрон платформасини ишга тушириш, “Келажак касблари лойиҳаси” доирасида тил ўрганиш тартибини такомиллаштириш юзасидан фикрлар билдирилди.

Facebook|Instagram|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент ёшларга: "Давлат, миллат, мамлакат, Президент ҳамма шароитни яратиб беришга тайёр"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёш тадбиркорнинг имконияти чекланган ёшларни иш билан таъминлаш ташаббусига зарур кўмак кўрсатилади

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Ўтган йили оммавий ахборот воситалари ва матбуот хизматлари, журналистика йўналишидаги олийгоҳлар вакиллари Тошкент вилояти ҳокимлиги кўмагида Нурафшон туманидаги майдонда боғ яратиш ниятида биринчи кўчатларни эккан эди. Бугун ушбу Медиа ходимлари ва ижодкорлар боғининг очилиши бўлиб ўтди.

Қарийб 7 гектар ҳудудни эгаллаган бу боғ Президентимиз ташаббуси билан бошланган "Яшил макон" умуммиллий ҳаракатида бошқа соҳа вакиллари қатори журналист ҳамкасбларимиз ҳам фаол иштирок этаётганидан далолат беради.

Ушбу яшил ҳудуд Нурафшон аҳолиси ва меҳмонларининг севимли дам олиш масканига айланиши, келажак авлодларнинг экологик фаровонлигига хизмат қилишига тилакдошман.

В прошлом году представители средств массовой информации и пресс-служб, вузов по направлению журналистики при поддержке хокимията Ташкентской области с целью создания парка посадили первые саженцы в Нурафшанском районе. Сегодня состоялось открытие этого Парка работников медиа и журналистов.

Парк, занимающий почти 7 гектаров, свидетельствует о том, что в общенациональном движении "Яшил макон", запущенном по инициативе Президента нашей страны, наряду с представителями других сфер активно участвуют и наши коллеги-журналисты.

Желаю, чтобы эта зеленая территория стала любимым местом отдыха жителей и гостей Нурафшана, служила экологическому благополучию будущих поколений.

Facebook|Instagram|X
Ўзбекистон ёшларига байрам табриги

Праздничное поздравление молодежи Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 1.07.2024

🔤𝒖𝒈𝒖𝒏 1-𝒊𝒚𝒖𝒍, 𝒉𝒂𝒇𝒕𝒂𝒏𝒊𝒏𝒈 𝒅𝒖𝒔𝒉𝒂𝒏𝒃𝒂 𝒌𝒖𝒏𝒊.

🔤𝒖𝒏𝒊𝒏𝒈𝒊𝒛 𝒎𝒂𝒛𝒎𝒖𝒏𝒍𝒊 𝒐'𝒕𝒔𝒊𝒏, 𝒚𝒂𝒙𝒔𝒉𝒊 𝒌𝒂𝒚𝒇𝒊𝒚𝒂𝒕 𝒉𝒂𝒎𝒓𝒐𝒙𝒊𝒏𝒈𝒊𝒛 𝒃𝒐'𝒍𝒔𝒊𝒏!

✍️Sergeli tuman hokimligi Matbuot xizmati

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐 Website 📺You Tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM