Sergeli tuman hokimligi Xокимият Сергелийского района
8.79K subscribers
38K photos
3.41K videos
20 files
9.57K links
Download Telegram
📋 Сергели тумани ҳокимлиги коммунал бўлими, туман коммунал соҳа раҳбарлари иштирокида "Қурувчилар" ва "Олтин водий" МФЙларида "Обод маҳалла" Давлат дастури бўйича ўрганишлар бўлиб ўтди.
Forwarded from Segment.uz
#Инфографика

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясидаги нутқи

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Forwarded from Bosh prokuratura
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори генерал-майор Шухрат Узаков раҳбарлигида Республика ишчи гуруҳи жорий йилнинг 20 февраль куни Юнусобод ва бугун Мирзо Улуғбек туманларида “Обод маҳалла” дастури бўйича ўрганишларни бошлади.

Ҳар бир сектор штабида амалий тадбирлар натижаларини умумлаштириш ва таҳлил қилиш борасидаги ишлар ташкиллаштирилиб, масъулларга зарур кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, Юнусобод туманида “Астробод”, Мирзо Улуғбек туманида “Ш.Бурхонов” ва “А.Навоий” маҳаллаларида “Обод маҳалла” дастури бўйича олиб борилаётган ишлар, хусусан, ижтимоий соҳа объектлари, кўп қаватли уйлар, ҳовли жойлар, йўллар, кўчалар ва бошқа объектларда амалга оширилаётган амалий тадбирлар ҳамда истиқболли лойиҳалар билан танишилди.

Бугун куннинг иккинчи ярмида Ш.Узаков томонидан Сергели туманида “маҳаллабай” ишлаш тизими бўйича олиб борилаётган амалий ишлар кўлами, шу жумладан, “Зиёкор” ва “Хонобод” маҳаллалари ўрганилди.

Жумладан, “Хонобод” маҳалласида 600-сонли мактабгача таълим ташкилоти 1992 йили қуриб битказилганидан буён мукаммал таъмирланмаган, биноларининг фасад қисми, қаватлардаги деворлар ва шифтлар нураб, совуқ, иссиқ ва оқава сув тизимлари эскириб кетган, панжара тўсиқлар талабга жавоб бермайди, болалар майдончалари ва айвончаларини замон андозаларига мослаштириш лозим.

Жараёнда камчиликларни бартараф этиш ва самарадорлик кўламини янада ошириш юзасидан сектор раҳбарларига ҳамда мутасаддиларга тегишли тавсиялар берилди.

👉 @uzbprokuratura
Сергели туманидаги 301-сонли умумтаълим мактабида математика ва информатика ойлиги мавзусига бағишланган амалий семинар машғулоти ўтказилди.
Ушбу тадбирда туман мактабларида математика ва информатика фанларидан ўқувчиларга таҳсил бераётган ўқитувчилар иштирок этдилар.
Барча тадбиркорлар диққатига!

🇺🇿 Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси 🇩🇪GIZ ҳамкорлигида Германияда қисқа муддатли амалиёт ўташ имконияти мавжудлигини маълум қилади.

Нима қилиш керак?

Қуйидаги ҳаволага https://chamber.uz/ru/news/7016 кириб, кўрсатилган ҳужжатларни белгиланган электрон почта манзилига юбориш лозим.

Ҳужжатлар кўриб чиқилади, ҳамда ғолиб бўлган тадбиркорлар (20 кунлик онлайн ўқиш ҳамда 7 кун Германияга борадилар) амалиёт ўташ имкониятини қўлга киритадилар.

❗️Асосийси, машғулотлар рус ва инглиз тилларида олиб борилади.

☝️Имкониятни қўлдан чиқарманг.
Айнан сиз ғолиб бўлишингиз мумкин.
Навоий вилоятида ҳамда гидроэнергетика тармоғида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.
Жорий йилда Навоий вилоятида 576 та лойиҳа амалга оширилиши мўлжалланган.
Гидроэнергетика соҳасида умумий қиймати 1 млрд 420 млн доллар бўлган 16 та лойиҳа режалаштирилган.
Давлатимиз раҳбари лойиҳаларни сифатли, илмий ёндашган ҳолда амалга ошириш, замонавий технологияларни жалб этиб, қўшимча қиймат яратиш юзасидан кўрсатмалар берди.

Состоялась презентация инвестиционных проектов для Навоийской области и гидроэнергетической сферы.
В текущем году в Навоийской области намечено реализовать 576 проектов.
В гидроэнергетике планируется осуществить 16 проектов на общую сумму 1 млрд 420 млн долларов.
Глава государства дал указания по качественной и научно обоснованной реализации проектов, привлечению современных технологий и выпуску продукции с высокой добавленной стоимостью.

#Mirziyoyev #taqdimot #Navoiy #gidroenergetika

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter