Sergeli tuman hokimligi Xокимият Сергелийского района
8.57K subscribers
38.1K photos
3.42K videos
20 files
9.63K links
Download Telegram
Сергели тумани мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги барча мактабгача таълим ташкилотларида болажонлар ижросида янги йил тамошалари намойиш этилмоқда.
Жумладан, 598-сонли мактабгача таълим ташкилотининг "Тюльпан" ("Лола") гуруҳи (тарбиячи Наталья Рахманова) тарбияланувчилари бўлган болажонлар томонидан "Янги йил" тадбирларига оид мавзуларда қизиқарли саҳна кўринишлари ташкил этилди.
Миллий гвардиянинг МТТ марказий базаси қўмондонлиги, Мудофаа вазирлиги фахрийлар кенгаши, Мудофаага кўмаклашувчи ватанпарвар ташкилотининг Сергели туманидаги бўлими ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Сергели туманидаги 300-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаьлим мактабида "Ватанпарварлик бурчимиз" шиори остида маьнавий-маьрифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда мактабнинг "Жасорат" ватанпарварлик тўгараги фаолияти такдимоти ўтказилди. Тадбир давомида мард ўғлонлар номи барҳаёт номли китоб бўйича жасорат дарслари ўтказилди. Ватанпарварлик ойлиги мунособати билан мактабда жасорат музейи ва синфларда жасорат бурчаклари ҳам ташкиллаштирилди. Тадбир якунида мактабнинг энг аьлочи ўқувчилари МТТ марказий базаси командирининг фахрий ёрлиқлари ва энг фаол ўқитувчилари ташаккурномалар билан тақдирланди.
Сергели туманидаги 329-сонли умумтаълим мактабида "Ёшлар ойлиги" доирасида "Ёш китобхонлар" кўрик танловининг саралаш босқичи мусобақалари бўлиб ўтди.
Сергели туманидаги 300-сонли давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби ўқитувчилари, ушбу мактаб қошида ташкил этилган "Жасорат" ватанпарварлик тўгарагида иштирок этаётган ўқувчи ёшлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлигида бўлиб ўтган маънавий-маърифий тадбирда фаол, уюшган ҳолда қатнашиб, ўзларининг бир қатор бадиий чиқишларини намойиш этдилар.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сергели тумани ҳудудида фаолият юритаётган масъулияти чекланган жамиятлардан бири "Makiz Baraka" МЧЖ ҳисобланади.
2005 йилдан буён фаолият юритиб келаётган ушбу жамиятда аҳоли эҳтиёжи учун зарур бўлган макарон маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.
Ишлар 2 сменада ташкил этилган бўлиб, уч маҳал ишчи-хизматчиларга бепул овқатлар берилмоқда.
Тайёрланган, ҳаридоргир бўлган ушбу маҳсулотлар мамлакатимизнинг кўплаб ҳудудларига шартномалар асосида пешма-пеш етказилмоқда.

✍️Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати