Sergeli tuman hokimligi Xокимият Сергелийского района
7.33K subscribers
42.6K photos
3.75K videos
21 files
11K links
Download Telegram
Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари!

❄️ Об-ҳавонинг кескин ўзгаргани, қор ёғиши ва автомобиль йўлларида музламалар ҳосил бўлгани сабабли йўл ҳаракати қатнашчиларига бир қатор ноқулайликлар юзага келмоқда. Кўчаларда йўл-транспорт ҳодисалари ва турли ҳил нохуш вазиятлар юзага келиши хавфи ортмоқда.

Биз барча ҳайдовчилардан транспорт воситасини бошқариш пайтида мураккаб об-ҳаво шароитини ҳисобга олишларини, зарурат бўлмаганда шахсий автомобилларида, айниқса қишга мўлжалланган шиналарга эга бўлмаган транспорт воситаларида ҳаракатланмасликни, тезлик талабларига қатъий амал қилишларини, пиёдалардан йўлни кесиб ўтишда ўта ҳушёр бўлишларини, катталардан йўлларда болаларнинг ҳаракатини назоратга олишларини сўраймиз.

Мана шундай об-ҳаво шароитида ўзингиз ва атрофдагиларнинг саломатлигини ўйлаган ҳолда жамоат транспортларидан фойдаланишингизни тавсия этамиз.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
Уважаемые участники дорожного движения!

❄️ В связи с резкой переменой погоды, снегопадом и гололёдом на автомобильных дорогах у участников дорожного движения возникает ряд неудобств.
Растёт риск возникновения дорожно-транспортных происшествий и других неприятных ситуаций на дорогах.

Мы просим всех водителей учитывать сложные погодные условия при управлении автомобилем, не передвигаться без необходимости на личном автомобиле, особенно на транспортных средствах с шинами, не рассчитанными для зимнего периода, строго соблюдать скоростные требования, всех пешеходов просим быть внимательными при пересечении дороги, взрослых — контролировать действия детей на дорогах.

Для заботы о своём здоровье и здоровье окружающих рекомендуем пользоваться общественным транспортом в подобных погодных условиях.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
Байроқчалар ўқувчиларга топширилди

Республика Маънавият тарғибот марказининг Тошкент шаҳар бўлинмаси томонидан марказлашган ҳолда тақсим этилган Ўзбекистон Республикаси байроғи рамзи акс эттирилган байроқчалар куни кеча Сергели тумани Маънавият бўлими раҳбари Р.Жўраев томонидан ўқувчиларга тантанали равишда топширилди.

✍️Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навбатдаги тунги рейд тадбирлари ўтказилди

Вояга етмаганлар ишлари бўйича Сергели туман идоралараро комиссияси, Сергели тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида вояга етмаганлар ўртасида "Ноябрь-ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашиш ойлиги" доирасида навбатдаги тунги рейд тадбирлари ўтказилди.

✍️Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Тиним билмас ишчи-хизматчилар

Сергели тумани ободонлаштириш, махсустранс, иссиқ сув, совуқ сув, электр, газ таъминоти ва бошқа бир қатор коммунал соҳа йўналишларига масъул бўлган раҳбар ходимлар, ишчи-хизматчилар қор, ёмғир, кучли шамол эсиши ва бошқа табиат инжиқликларига қарамасдан, халқ хизматига камарбаста бўлган ҳолда ўз фаолиятларини юритиб келмоқдалар.
Элим деб, юртиб деб, меҳнат қилаётган заҳматкаш, тиним билмас коммунал соҳа вакиллари иш фаолиятларига куч-қувват, омад тилаймиз!

✍️Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Тўгараклар фаолияти такомиллаштирилмоқда

Сергели тумани Маданият бўлими, ушбу бўлим тасарруфидаги Маданият марказлари томонидан тумандаги мактаблар қошида маданият ва санъат йўналишлари бўйича ташкил этилган тўгараклар фаолиятига амалий ва услубий кўмак берилмоқда.
Жумладан, Сергели туманидаги 330-сонли мактаб, эндиликда касб-ҳунарга ихтисослаштирилган ўқув маскани бўлиши билан биргаликда, ушбу мактаб қошида маданият ва санъатнинг турли йўналишлари бўйича тўгаракларни ҳамкорликда ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда ва бу ишларни амалга оширишда Сергели тумани Маданият бўлимига қарашли 5-сонли Маданият маркази раҳбари Шаҳбоз Эназаров яқиндан кўмак бермоқда.
"Ноябрь-ёшлар ойлиги" доирасида, ушбу мактабда, мактабнинг бадиий жамоаси ҳамкорлигида саҳналаштирилган концерт тадбири ташкил этилди.

✍️Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Театрлаштирилган саҳна кўриниши намойиш этилди

Сергели тумани халқ таълими бўлимига қарашли 8-сонли умумтаълим мактабида ташкил этилган маданият ва санъат тўгаракларида иштирок этаётган ўқувчилар томонидан "Ноябрь-ёшлар ойлиги" доирасида буюк саркарда, шоҳ ва шоир, ўз замонасининг етук алломаларидан бири бўлган Заҳириддин Муҳаммад Бобур номини ёд этиб, театрлаштирилган саҳна кўриниши намойиш этилди.

✍️Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Носозлик бартараф этилди

Сергели тумани сувсоз ташкилоти ишчи-хизматчилари қаҳратон совуқ кунлар бўлишига қарамай, "Пастдархон" МФЙ ҳудуди бўйлаб, катта босим остида ўтган сув тармоғида вужудга келган носозликларни оператив тарзда бартараф этдилар.

✍️Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Куни кеча, Сергели туманидаги таълим муассасаларида ўтказилган тадбирлар бўйича "Ёшлар" телеканалининг ижодий гуруҳи томонидан тасвирга олинган видеолавҳалар "Давр" информацион дастурида ёритилди.
Амалий машғулотлар ўтказилмоқда

Бозор иқтисодиёти шароитида мактаб ўқувчилари, келгусида олийгоҳ талабаси бўлиш билан бирга, ўз бизнесларини бошлашни, тадбиркорлик билан шуғулланишни исташади.
Сергели туманидаги 331-мактабда информатика фанидан ўқувчиларга таҳсил бераётган ўқитувчилар "Бизнес режа яратиш қоидалари" ҳақида 11-синф ўқувчиларига амалий машғулотлар жараёнида тегишли тушунтиришлар бердилар.

✍️Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати