Sergeli tuman hokimligi Xокимият Сергелийского района
7.92K subscribers
39K photos
3.51K videos
20 files
9.96K links
Download Telegram
Фуқаролар мурожаати, ушбу мурожаатлар ижроси бўйича ҳамкорликдаги ишларнинг самараси, маҳсулидан фуқаролар миннатдор!

Республика Ишчи гуруҳи, Сергели тумани ҳокимлиги, туман сув оқава тармоқлари бошқармаси ҳамкорлигида "Чоштепа" МФЙ Чоштепа 11-берк кўчасида истиқомат қилаётган 30та хонадонлар эгаларини мурожаатлари, талаб, истакларини инобатга олган ҳолда ҳамда ҳолатни жойига бориб, ушбу хонадонлар аҳолиси билан баҳамжиҳат бўлиб, бир тўхтамга келиниб, амалга оширилган ишлар натижасида, 230 метрлик ўзи оқар ва 220 метрлик ҳажмда босимли тармоқ орқали ушбу хонадонларга канализация киритиш масалаларини якунига етказиш ишлари амалга оширилмоқда.
Эзгу, хайрли ишлар туман миқёсида кенг кўламда давом эттирилмоқда.

✍️Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Вояга етмаганлар ишлари бўйича Сергели тумани идоралараро комиссияси ташаббуси билан туман ИИО ФМБ ходимлари ҳамкорлигида тунги вақтларда вояга етмаган ёшларни назоратсиз юришларини олдини олиш мақсадида, тунги рейд тадбирлари ўтказилди.
Тадбир жараёнида, тунги соат 23:30 ларда, Сергели 2-мавзеда жойлашган "Зиғир ош" кафесида уй манзили бўйича Бухоро вилоятида истиқомат қилаётган, жорий йилнинг сентябрь ойидан буён, ота-онасининг назоратисиз Тошкет шаҳрига келиб, таълимдан четда қолган ҳолда, ёлланма ишчи сифатида ишлаб келаётган, 2003 йилда таваллуд топган Д.М. исмли вояга етмаган бола аниқланди ва у ўрнатилган тартибда ИИВ ИИББ қошидаги транзит марказига жойлаштирилди.
Шу билан бир қаторда, вояга етмаган ушбу бола фаолият юритиб келаётган ташкилот раҳбарига нисбатан, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 188-моддасига мувофиқ, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, туман маъмурий судига тақдим қилинди. Рейд тадбирлари давом этмоқда.

✍️Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Ўрганиш, жойига чиқиб асл ҳолат билан танишиш, тегишли маслаҳат, тавсия, топшириқ бериш ишлари давом этмоқда

Сергели тумани ҳокими Э.Шукуров, туман ҳокими ўринбосарлари (ўз йўналишлари бўйича), сектор раҳбарлари, тегишли ташкилотлар раҳбарлари билан Сергели тумани бўйлаб, кунлик ташкил этилаётган ўрганишлар жараёнида бор, мавжуд бўлган асл ҳолат билан жойида танишиш, ушбу вазият, шароитдан келиб чиққан ҳолда,муаммо, ечимини кутаётган масалалар бўйича тегишли маслаҳат, тавсия, кўрсатма, топшириқ бериш ишлари давом эттирилмоқда.

✍️Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Прокурор ва ёшлар учрашуви

Сергели туманидаги Меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш республика курсларида Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари Элбек Инамджанов, ушбу республика курси раҳбарияти, Сергели тумани ҳокимлиги, туман прокуратуаси, Ёшлар иттифоқи, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ZOOM дастурида асосида "Прокурор ва ёшлар" учрашуви ташкил этилди.
Ушбу тадбирда 20 га яқин ёшлар таклиф этилган бўлса, уларнинг 200дан зиёди ZOOM дастури орқали боғланди.
Ёшлар тадбиркорлик, бандлик, имтиёзли кредитлар берилиши, нуфузли ютуқларга эришаётган ёшлар билан бирга, лоқайд, хулқи яхши бўлмаган ёшлар билан ҳам учрашувлар ташкил этиш, ҳар ҳафтада бир маротаба мотивация кунини ташкил этиб, катта ҳаётий тажрибага эга бўлган инсонларни таклиф этиш, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ёшларни моддий қўллаб-қувватлаш, эришилаётган ютуқларни инобатга олган ҳолда Давлат имтиҳонлари бўйича имтиёзлар бериш масалалари хусусида саволлар берилиб, тегишли жавоблар олинди.

✍️Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати